Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
40.9K photos
5.58K videos
48 files
22.2K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай_тумани

🦠Коронавирус пандемияси бевосита мамлакат иқтисодиётига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бундай вазиятда ҳар бир давлат иқтисодий барқарорлигига эришиш юзасидан барча зарур чораларни кўриши табиий.

❗️Аввало, аҳолига сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш талаб этилади. Мамлакатимизда ҳам бу борада тегишли зарур чоралар кўрилган. Сир эмаски, пандемиянинг илк кунларида аҳолига картошка маҳсулотларини етказиб беришда муайян мураккабликлар бўлди.

🔎Бугунги кунга келиб, ушбу муаммоларни олдини олиш мақсадида, картошка маҳсулотларини захирасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мақсад аҳолига ўз вақтида арзон ва сифатли картошка етказиб беришдир.

🔸Республикамизда ушбу маҳсулот турини етиштиришга алоҳида эътибор қаратилиб фермер ва деҳқонлар қўллаб-қувватланмоқда. Уларга молиявий кўмак берилиб имтиёзли кредитлар ажратилаяпти.

🎞Буни вилоятнинг Қибрай тумани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон_тумани

Тайинлов

💼Исакулов Санжар Турдикулович Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

📆Исакулов Санжар Турдикулович 1985 йил 26 апрелда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриатураси, 2007 йил Тошкент давлат юридик институтини магистратурасини ҳуқуқшунос йўналишини тамомлаган.

🔎Исакулов Санжар Турдикулович суд тизими соҳасининг турли хил лавозимларида ишлаб, 2018 йилдан Тошкент вилоят Янгийўл шаҳар маъмурий судининг раиси лавозимида фаолият юритиб келган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Эълон

Тошкент вилоятидаги туман, массив ва маҳалла чегараларининг геоахборот портали тайёрланмоқда.

⚡️Пандемия шароитида қатор соҳалар қатори Кадастр агентлиги тизимида ҳам хизматлар онлайн шаклда амалга оширмоқда.

🗓Жумладан, якка тартибда уй-жой учун ер майдонларини олишни тўлиқ шаффоф механизми аукцион тартибида реализация қилиш жорий этилди.

🔎Энди, уйдан ёки офисдан чиқмаган холда яъни кадастр идораларига бормасдан ҳам бу хизматлардан фойдаланиш мумкин.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
#пресс_клуб

⚡️Халқаро ПРЕСС КЛУБнинг "Масофада" теледастурининг навбатдаги сони яна вилоятимиз ҳаётига бағишланади.

❗️Унда Зангиота, Янгийўл ҳамда Чиноз туманларида амалга ошрилаётган ўзгаришлар, янгиланишларни кузатар эканмиз, "Янги Ўзбекистон сари яна қадам", тамойили асосида ҳар бир соҳада, хусусан, ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар бугун ҳар қачонгидан ҳам янги босқичда эканлигини эътироф этиш мумкин.

⭐️Халқаро Пресс клуб жамоасининг биринчи манзили Чиноз туманидаги Охунбобоев массивида қурилаётган 50 гектар ер майдонидаги иссиқхона мажмуаси бўлди.

🍋🌶"Туронбанк" АТБнинг маблағлари эвазига барпо этилаётган мазкур лимончиликка ихтисослашган иссиқхонада дастлаб, 46 минг 900 дона лимон кўчатлари етиштирилиши, 744 минг булғор қалампири экилиши режалаштирилган.

📽Пресс клуб: 1-қисм

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#пресс_клуб

⚡️Халқаро пресс клуб иштирокичилари Янгийўл тумани "Бунёдкор" маҳалласида фаолият юритаётган "Berad agro" МЧЖ шаклидаги агросаноат фирмасида бўлишди.

🔎Корхона иш бошлаганидан буён асосий эътибор самарадорлик ва сифатга ҳамда янги иш ўринлари яратишга қаратилган.

❗️Шу мақсадда, Италиянинг техника ва технологиялари ёрдамида корхона қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, сотиб олиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш фаолиятлари билан шуғулланади.

📌Бугунги кунда туманимиздаги энг салоҳияти юксак корхоналардан бири саналган ушбу корхона йилига 2 млн 600 долларлик тайёр маҳсулотлар (қуритилган мева-сабзавотлар)ни ҳориж (АҚШ)га экспорт қилиш қувватига эга. Бир йиллик даромади 15 млрд.дан зиёддир.

👥250 та, мавсумга қараб, 350-400 тагача иш ўринлари яратилган.

📽Пресс клуб: 2-қисм

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани
#пресс_клуб

📌Қишлоқ хўжалиги жаҳон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Айнан ушбу соҳа дунё бўйича катта даромад манбаидир.

📊Жаҳон бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди. Қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакатлар иқтисодий нуқтаи назаридан барқарор бўлади.

📍Маълумотларга қараганда, дунё бўйича 1.1 млрд дунё аҳолиси қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз фаолиятларини олиб боришар экан.

🔎Мамлакатимизнинг ҳам қай бир ҳудудига борсангиз, мазкур соҳа сезиларли даражада ривожланаётганлигини гувоҳи бўлиш мумкин. Бу жараёнларни яқиндан кузатиш мақсадида Халқаро Пресс клуб иштиркочилари Зангиота туманида бўлишди.

🌶🍅100 минг кўчатга, 100 минг эътибор деганидек, "Gigant Green Export" МЧЖ бугун 100 мингдан ортиқ помидор кўчатлари кўз қорачиғидек парваришланаяпти.

📽Пресс клуб: 3-қисм

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#пресс_клуб
#Зангиота

⚡️Турли хил маҳсулотларни махсус идишлар (тунука )да узоқ муддатга мўлжаллаб сақлаш ғояси илк маротоба 1804 йил франциялик ошпаз томонидан кашф қилинган экан.

🖇Яъни 3 йилдан 5-6 йилгача ўз хусусиятларини йўқотмай сақланиб турадиган конверва маҳсулотлари бугун жаҳон бозорида харидоргир.

📌Йилига бир неча юз минг донагача ана шундай маҳсулотларни истеъмолга чиқараётган Зангиота туманидаги "EURO FOOD TRADE" МЧЖ ҳақида сўз юритилади.

👥Бугун корхонада 60 га яқин ишчи-хизматчилар меҳнат қилиб келишмоқда.

📊Маълумот ўрнида айтиш мумкин, жорий йилда консерваланган мева-сабзавотлар экспортидан кўрилган даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошди. Консерваланган мева-сабзавотларнинг 37 фоизи Россияга, 26,4 фоизи Қозоғистонга ҳамда 26 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган.

📽Пресс клуб: 4-қисм

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Сайёр қабул: мурожаатлар назоратга олинди

📌Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, сайёр қабуллар ўтказиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўрта Чирчиқ тумани прокурори С. Темиров “Роватак” маҳалласидаги 16-мактабда фуқароларни қабул қилди. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Бердиқулов, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Ш.Умиров, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Р.Абдуазимов иштирок этган сайёр қабулда 70 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиб, 15 тадан ортиқ мурожаатлар эшитилди. Уларнинг учтаси жойида ҳал этилди.

🚜Жумладан, Х.Исроиловнинг Ю.Юсупов кўчасидаги ариқни қазиш тўғрисидаги мурожаати жойида ҳал қилинди. Ариқ махсус техника ёрдамида қазилиб, сув келиши таъминланди. Бундан ташқари, рўйхатга олинган мурожаатларнинг қонуний ҳал этилиши прокурор томонидан назоратга олинди.

Web-site| Facebook|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани

Расмий муносабат

📌“Тошкенттумангаз”га мурожаат ёки пломбасиз ўрнатилаётган “ақлли ҳисоблагичлар” ҳақида”... номли хабар юзасидан

📲 Телеграм ижтимоий тармоғида “Тошкенттумангаз”га мурожаат ёки пломбасиз ўрнатилаётган “ақлли ҳисоблагичлар” ҳақида” номли хабар тарқалди.

Ушбу хабарда фуқаронинг хонадонига электрон газ ҳисоблагич пломбасиз ўрнатилганлиги, шунингдек, унга аввалига 484 920 сўм асоссиз қарздорлик ёзилганлиги, кейинчалик бу қарздорлик 528 240 сўмга етганлиги баён этилган.

🔎Хабарда келтирилган важлар “Toshkenttumangaz” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Жамшид Муҳамедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан хонадон эгаси Отабек Бакиров иштирокида жойида чиққан ҳолда ўрганилди.

🎥 Батафсил ушбу видеолавҳада

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ

⚡️Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи делегатларига юборилган табрик мурожаати юзасидан республикамизнинг барча ҳудудларидаги меҳнат жамоаларида ишчи-ходимлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ҳам бўлиб ўтди.

📌– Бугун комбинатда 46 минг нафарга яқин ишчилар 400 хилдан ортиқ касбларда меҳнат қилиб келишмоқда, – дейди ОКМК АЖ Касаба уюшмаси раиси А.Ҳайдаров. – Қурултой делегатларига юборилган табрик мурожаати ҳар бир меҳнат жамоасида бўлгани каби, бу ерда ҳам кўтаринки руҳда қабул қилинди.

🔎Комбинатда ишчи-ходимларга барча шарт-шароитлар яратиш билан бирга, нафақадаги ходимлар ҳамда ишчилар фарзандлари учун ҳам ижтимоий ҳимоя қилиниб келинмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#Cайёр_қабул

Халқ билан мулоқот: сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

❗️Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлигида "Саидобод" маҳалласида, хонадонларда бўлиб, маҳалладаги муҳит, аҳолининг турмуш тарзи, ижтимоий соҳа обьектларининг ҳолати, мавжуд муаммо ва камчиликларни яқиндан ўрганди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Фармон ва ижро: Тошкент вилоятидаги айрим давлат улуши бор корхоналар хусусий секторга сотилади

📍https://uza.uz/posts/188281

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

Ёшлар марказида тўгараклар ташкил этилган

⚡️Янгийўл туманида бугунги кунда 103 минг нафардан ортиқ ёшлар истиқомад қилиб келмоқда. Туманда фаолият юритиб келаётган "Ёшлар маркази"да 10 дан ортиқ тўгараклар ташкил этилган. 22 ёшли Оламгир раҳбарлигида ҳозирги кунда 340 нафар ёшлар ушбу тўгаракларга қатнашиб, билим олиб келмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram