Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Оққўрғон_тумани

Мактабларнинг янги биноси ўқувчилар ихтиёрида

🏫Оққўрғон туманида капитал таъмирланган 23-умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тошкент вилояти, туман ҳокимлиги масъуллари, вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари, таълим муассасаси ўқитувчи-мураббийлари ва ёшлар иштирок этди.

❇️Замон талаблари асосида мукаммал таъмирланган мазкур мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун барча шароит яратилган. Бунинг учун давлат бюджетидан 3 миллиард 721 миллион сўм ажратилди. Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар туфайли бинолар янгича қиёфага келтирилиб, коммунал ва иссиқлик тизимлари янгиланди.

Батафсил▶️ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#Бизнинг_байроқ

🔰Катта ўзбек тракти бўйлаб пойтахтимиздан юрганингизда, дастлаб Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан ўтасиз – меҳнаткаш ва сахий, мард ва фидойи инсонлар юрти сизни қарши олади.

🇺🇿Янгийўллииклар юртимиз байроғини ҳамиша кўкларга кўтариб келган азамат спортчилар, Ватанга камарбаста уста боғбонлар, қўли гул ҳунармандлар, ернинг жонини суғуриб оладиган деҳқонлардир.

❇️Бугунги Янгийўл тумани – гуркираб ривожланаётган, истибқол сари шахдам қадамлар ташлаётган маскандир. Айни санада давлатимиз рамзларидан бири бўлмиш байроғимизга ҳурмат, эҳтиром руҳида ҳудуддаги давлат ва жамоат корхоналарида турли тадбирлар ўтказилди. Янгийўл тумани байрам шукуҳига чулғанди...

🎥Эътиборингизга ҳавола қилинаётган видеолавҳа Янгийўл тумани ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Райҳон Холмуротова раҳбарлигида тайёрланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Бизнинг_байроқ

🇺🇿Жонажон пойтахтимизга ёндош ҳудудда жойлашган Юқори Чирчиқда бугун миллий байроғимиз қабул қилинган сана кенг нишонланди. Туман жамоатчилиги марказ – Янгибозор қўрғонида мағрур хилпираб турган сарбаланд байроқ остида тўпланиб, мазкур санани кенг нишонладилар.

🔰Осмондан ризқ-рўз ёғилиб турган айни фурсатларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларига вобаста бўлган жонажон байроқ остида туман фаоллари кейинги йилларда эришилган ютуқлар, обод бўлган кенту қишлоқлар хусусида суҳбатлашдилар.

🔹Дарҳақиқат, Юқори Чирчиқда ўзгаришлар катта. Ҳар қадамда янги корхона, янги ташаббус. "Юқори Чирчиқнинг тадбиркори – Юқори Чирчиқнинг ислоҳотчиси" концепцияси асосида бугунги кунда уларга янада кенгроқ шароит туғдириш, ёрдам кўрсатиш маҳаллий ижро ҳокимияти органининг бош мақсадидир.

🎥Юқори Чирчиқ ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Умида Қодирова раҳбарлигида тайёрланган видеолавҳада тумандаги ўзгаришларга гувоҳ бўласиз.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#Маънавият_ва_маърифат_маркази
#Бизнинг_байроқ

🔹Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан мазкур сана арафасида кўплаб тарғибот тадбирлари, ижтимоий акциялар ўтказилди.

🔰Чирчиқ шаҳрида ўтказилган акцияда касбу коридан қатъи назар жаннатмонанд юртимизнинг барча фуқаролари иштирок этди ва миллий туғимиз – пироварди, миллий бирлигимиз, аҳиллигимиз, дўстлигимиз борасида ўзларининг қалб сўзларини айтишди.

📹Эътиборингизга ҳавола қилинаётган видеоролик Тошкент вилояти Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Сайёра Файзиева раҳбарлигида тайёрланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани
#Бизнинг_байроқ

❇️Қурама ва Чотқол тоғлари орасида умргузаронлик қилаётган бир сўзли ва меҳнаткаш инсонларни биласизми? Бугун янги ҳаёт, янги марралар сари дадил одимлаётган оҳангаронликлар мўлжални катта олишган.

🔷Юртбошимиз ташаббуси билан Оҳангарон тумани тўлиқ чорвачиликка ихтисослашмоқда. Шу мақсадда бугун ҳудудда 40 дан зиёд йирик лойиҳалар иш бошлаш арафасида турибди.

🔰Бундан ташқари, туманнинг янги маъмурий марказини қуриш ишлари бошлаб юборилди. Оҳангаронликлар бугунги санада дунёдаги энг гўзал байроқ қошида жамулжам бўлиб, эришилган марралар, галдаги вазифалар хусусида маслаҳатлашиб олишди.

📽Эътиборингизга ҳавола қилинаётган виделавҳа туман ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Элёр Ўтбосов раҳбарлигида тайёрланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен_шаҳри
#Бизнинг_байроқ

Тоғлар орасидаги забаржад шаҳар – Ангрен бугун тамомила янги қиёфага кирган. Кенг ва равон йўллари, ёруғ ва ойдин кўчалари мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар мундарижасидан сўзлайди...

📌Ангренликлар меҳмондўст халқ. А-373 Тошкент-Фарғона-Ўш халқаро автомагистрали бўйида жойлашган мўъжаз шаҳарда ўнлаб умумий овқатланиш шахобчалари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш уйлари мавжуд.

🔰Ўзбекистон Бокс федерациясининг машғулотлар ўтказиш базаси Ангрен шаҳрининг Янгиобод қўрғонида жойлашган. Жаҳон бўйлаб юртимиз байроғини баланд кўтарган боксчиларимиз Чотқол тоғ тизмалари бағридаги сўлим манзилгоҳда хордиқ чиқариб, жисмоний тайёргарликларини маромига келтиришади. Шаҳар ҳокимлиги ҳар жиҳатдан спортчиларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

🎥Ҳавола қилинаётган видеолавҳа Ангрен шаҳри ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Гулшода Насибалиева раҳбарлигида тайёрланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Автойўллар назоратга олинган

🛣 Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўлларига қум-туз аралашмалари сепиб борилмоқда.

📌 Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун туман ИИБ ЙҲХБ ва Йўллардан фойдаланиш УК ходимларидан иборат тунги навбатчилик гуруҳлари ташкил этилган.

☎️ Йўлларда музлама ёки бошқа носозликлар бўйича телеграм орқали @YHXBnavbatchi га ёки +998 70 601 00 02 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти
#Шукуҳ

🔰Пойтахт вилоятида давлатимиз байроғи қабул қилинган сана кўтаринки руҳда нишонланди. Сана муносабати билан вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди ва мазкур йиғилиш баённомасига биноан жойларда кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилди.

❇️Хусусан, вилоятнинг 8 та ҳудудида ўрнатилган улкан байроқлар (флагшток) пойида тантанали маросим ўтказилди. Давлат ва жамоат ташкилотларининг меҳнат жамоалари маросимга таклиф этилди, уларга вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган миллий маданиятимиз, урф-одатларимизни тараннум этувчи бадиий дастур намойиш этилди.

🔺Йил оғир ва синовли келди. Пандемия ҳали ҳам орамизда. Аммо, кайфиятни кўтариш учун сабаб ҳамиша топилади, инчунун, бундай байрам баайни муддаодир.

💠Умуман, эртанги кунга ишониш, порлоқ истиқбол учун жон куйдириш иштиёқи халқимизни янада бирлаштириб турибди. Шу кунларда ўтаётган байрам тадбирларида бу жиҳат янада яққолроқ намоён бўлаётир...

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
#18nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ_тумани

Информатика ва ахборот технологиялари мактаби очилди

🏫Ўрта Чирчиқ туманида 3-умумтаълим мактаби негизида информатика ва ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

🔹Президентимизнинг “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ўз фаолиятини бошлаган таълим даргоҳи информатика ва ахборот технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Тошкент_вилояти_давлат_солиқ_бошқармаси

Харидингиздан кейин албатта, чек сўранг

📟Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Олмалиқ шаҳрида “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимининг афзалликлари” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди.

📌Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этган тадбирда таъкидландики, бугунги кунда вилоятда онлайн-назорат касса машиналаридан фойдаланиш учун 5817 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар тузилган. Шунингдек, 5207 та хўжалик юритувчи субъектлар онлайн назорат касса машиналари хизматидан фойдаланмоқда.

🔰Семинарда давлат солиқ органлари ходимлари савдо шохобчаларига бориб, тадбиркорлар харидорларга харид чекини бериш зарурлигини тушунтираётгани, агар фуқаролар талаб қилгандан кейин ҳам харид чекини беришдан бош тортиш ҳолатлари юзасидан “Soliq hamkor” мобил иловаси орқали тушган мурожаатлар солиқ органларининг текширув ўтказишига асос бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

❇️Шу билан бирга, харидорларга “Чекни талаб қил ва совға ютиб ол!” акцияси билан боғлиқ тарғибот материаллари тарқатилиб, ютуқли ўйин ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Hududgaz_Toshkent

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли истеъмолчилар!

🔷Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида магистрал газ қувурларида газ босими пасайганлиги, мавжуд газ тақсимлаш станцияларидан чиқиш босимини бир меъёрда ва етарли босимларда таъминлаб берилмаётганлиги сабабли, Тошкент вилоятининг Бўка, Тошкент, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Пискент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Оққўрғон, Паркент, Бўстонлиқ, Қибрай, Зангиота туманлари ҳамда Оҳангарон ва Красногорск шаҳарларидаги ҳудудий газ қувурларида вақтинчалик газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда.

❗️Шу сабабли, мазкур туман ва шаҳарлардаги баъзи МФЙларида газ босими пасаяди.

❇️"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали тасарруфидаги барча шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимлари кучайтирилган иш режимига ўтказилиб, магистрал газ қувурлари орқали етказиб берилаётган табиий газни биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига йўналтириш ҳамда табиий газ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилди.

‼️Ҳурматли истеъмолчилар, қуйидаги қоидаларга амал қилайлик:

🔹газ анжомларидан фойдаланиш вақтида уларни қаровсиз қолдирманг, уйдан чиқаётганда, уларни ўчиришни унутманг;
🔹газ анжомларини ўзбошимчалик билан созламанг ва бошқа жойга кўчирманг;
🔹резина шланг орқали уланган газ анжомларидан фойдаланманг;
🔹газ анжомлари жўмраклари (кран)ни очиқ қолдирманг;
🔹мавжуд дудбуронларнинг созлигини "Кўнгилли ўт ўчириш жамияти" томонидан текширтиринг;
🔹газнинг сизиб чиқишини совун кўпиги ёрдамида текширинг (очиқ олов билан эмас);

Агар уйингизда газ ҳидини сезиб қолсангиз:
🔸гугурт, ёритувчи ва бошқа электр жиҳозларини ёқманг, агар электр жиҳозлари ёқилган бўлса, уларни ўчирманг;
🔸ойна ва эшикларни очиб, тезда хонани шамоллатинг;
🔸зудлик билан оила аъзоларингизни ташқарига олиб чиқинг ва "104" ёки (78) 150-31-30 телефон рақамлари орқали авария хизматини чақиринг.

🟢"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бизнинг_байроқ
#Пискент

Мангу ҳилпирайвер, эрк байроғи!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Пискент туманида “Мангу ҳилпирайвер, эрк байроғи!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

📌Ватанимиз тимсолларига муҳаббат, садоқат туйғуларини ёшлар қалбига чуқур сингдириш мақсадини ўзига қамраб олган тадбирда давлатимиз байроғи ер юзининг барча масканларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатиб туришини эътироф этилди.

Давлат рамзи қабул қилинган кун муносабати билан барча таълим муассасаларида, ташкилотларда маънавий-маърифий тадбирлар, тарғибот акциялари бўлиб ўтди.

🎥 Батафсил видеолавҳада👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️ Янгийўлда янги кичик саноат зонаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2020 йилдаги «Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида кичик саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 657-сон қарори қабул қилинди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3f4LFi2

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Бўка
#Штаб

Хурматли Бўка тумани фуқаролари!

📋 Туман ҳокимлиги биносида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида навбатчилик штаби ташкил этилган.

📞 Маълумот учун телефон:

1. Туман ҳокимлигида ташкил этилган Штаб рақами 70-57-35-160

2. Туман Электр таъминоти корхонаси 70-57-35-472. 90-134-66-33

3. Туман Газ таъминоти корхонаси 70-57-35-104. 98-126-30-60

4. Туман Сув таъминоти бўлими 70-57-35-100. 99-524-80-06.

5. Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими 99-804-90-56

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram