#Бўстонлиқ_тумани
#Бунёдкорлик
“Qizil Qanli” жоме масжиди очилди
📌Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан Бўстонлиқ туманидаги “Аччисай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Qizil Qanli” жоме масжиди фойдаланишга топширилди.
🕌Бунёд этилган мазкур масканда мусулмонлар ўзларининг эзгу амалларини адо этадилар. Албатта, бундай қулайликдан ҳудуд аҳолиси мамнун бўлмоқда.
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

#Олмалиқ_шаҳри
Электрон ҳисобварақ-фактура тизими корхона учун ҳам фойдали
📌Тошкент вилояти солиқ органи томонидан тадбиркорлик субъектларига электрон ҳисобварақ-фактура тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари ҳамда ундан фойдаланиш даражасини ошириш борасида олиб борилган тадбирлар ўз натижасини бермоқда.
🔰Хусусан, вилоят бўйича жами 47 559 та корхонанинг мазкур тизимга ўтиши режалаштирилган бўлса, бугунги кунга келиб, 31 686 та субъект мазкур тизимдан фойдаланиб келаётганлиги, шундан 8 843 таси қўшилган қиймат солиғи тўловчилари эканлиги фикримиз исботидир.
❇️Олмалиқ шаҳрида ўказилган “Электрон ҳисобварақ-фактура тизими яширин иқтисодиётнинг олдини олади” мавзуидаги ўқув семинари ҳам ҳудудларда ЭҲФ тизимидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида ташкил этилди.
▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Forwarded from Хаёт Шамсутдинов
Расмий баёнот
Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланди.
Тергов давомида 5 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 116 (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш), 209 (Мансаб сохтакорлиги), 228 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддалари билан айб эълон қилинган.
Ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судига мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилди.
Фото: Kun.uz
Telegram I Twitter

#Янгийўл_тумани
#транспорт_бошқармаси
Янгийўлликлар учун янги йўналиш
❇️Янгийўл тумани ва шаҳри бир қарашда кичкина ҳудуд ҳисоблансада, бугунги кунда бу ерда 300 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Энг муҳими, Янгийўл шаҳрида йирик корхоналар, завод ва фабрикалар фаолият кўрсатади. 13 ноябрдан бошлаб янги қатнов жорий қилиниб, фуқароларнинг иш, ўқиш, қолаверса, бозорга бориб-келишлари учун қулайлик яратилди.
🚍“СИЛВЕР ТРАНС” МЧЖнинг “Исузи” русумли автобуслари “Саховат маҳалласи – Паррандачилик фабрикаси – Дам олиш уйи” йўналиши бўйича ҳаракатни амалга оширади.
– Энг муҳими, йўл кира ҳақи бор-йўғи 1 минг сўм этиб белгиланган, – дейди тадбиркор Д.Раҳимов, – Йўналиш масофаси 14 кмни ташкил қилади. Янгийўл тумани ва шаҳрининг марказий кўчаларида жойлашган барча давлат ташкилотлари ва йирик корхоналар орқали ҳаракатланади. Биз фуқароларнинг узоғини яқин қилиш билан бирга, уларнинг йўлкирадан қийалмасликларини ҳам ҳисобга олдик.
– Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро (вилоят ичида) йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этиш вилоят комиссиясининг 2020 йил 2 ноябрдаги йиғилиши қарорига асосан “ШИ-1-сонли “Паррандачилик фабрикаси – Дам олиш уйи” шаҳар ичи автобус йўналиши фаолиятини қайта тикладик, – дейди вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи С.Шоқосимов. – Мазкур йўналиш Паррандачилик фабрикаси бекатидан “Саховат” маҳалласигача узайтирилди. Ҳозирда 4 та автобус қатновга қўйилган бўлиб, ҳаракат оралиғи 20 дақиқани ташкил этмоқда. Бу эса янгийўлликлар учун катта қулайликдир.
🔰Эндиликда мазкур йўналиш Янгийўлда жойлашган 3 та мактаб, коллеж, марказий поликлиника, босмахона, паррандачилик фабрикаси, “Эски қовунчи” маҳалласи, энг асосийси Янгийўл бозори ҳудудларида ҳаракатланади.

#Оҳангарон_тумани
Сайёр қабулда Оҳангарон тумани чекка ҳудуди аҳолисининг муаммолари ҳал этилди
❇️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан ҳудудларда йиғилиб қолган муаммоларга ечим топиш, фуқаролар мурожаатини ўз вақтида ўрганиш, уларнинг дарду ташвишларига барҳам бериш мақсадида жойларда мунтазам сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
🔷Ана шундай тадбирлардан бири Оҳангарон туманининг “Марказий қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Унда вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.
🔰Сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси банклардан кредит олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик, сув таъминоти, хонадонларга, ишлаб чиқариш корхоналарига газ, электр энергиясини етказиб берилиши ва кўчаларни таъмирлаш масалалари юзасидан мутасаддиларга мурожаат этди.
✔️Мазкур мурожаатлар юзасидан муаммоларнинг ечими бўйича тегишли раҳбарлар маълумот берди.
– 26 йилдан буён шу маҳалланинг “Бирлик” кўчасида истиқомат қиламан – дейди, Мавлуда Эргашева. – Қор ва ёмғирли кунларда йўлларимизда юриб бўлмайди. Ана шундай шароитда болаларимиз мактабга боришга қийналади. Бугунги сайёр қабулда сектор раҳбарига ушбу муаммо бўйича қилган мурожаатим ижобий ҳал этилди. Узоқ ҳудудда яшаётган биз каби аҳоли муаммоларини ҳал этаётган 4-сектор раҳбаридан миннатдормиз.
✅Айтиш жоизки, Оҳангарон туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан секторлар фаолияти ташкил этилганидан буён “Марказий қўрғон” маҳалла фуқаролари йиғинида 6-умумтаълим мактаби қурилиб фойдаланишга топширилди.
Батафсил ▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

#Юқори_Чирчиқ
Тарғибот тадбирлари ғояси ҳар бир оилага кириб бормоқда
✅Мамлакатимиздаги барча туман, шаҳар ва маҳаллаларда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларидаги ғоялар фуқаролар ҳамда ҳар бир оилага кириб бормоқда. Юқори Чирчиқ туманида ҳам ишчи гуруҳ ташкил этилиб, унинг аъзолари шакллантирилди.
📍Ишчи гуруҳ аъзолари аҳолини юртимиз ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан тўлақонли хабардор қилиш, республикамизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик вакилларига тушунтириш ишларини олиб боришяпти.
🔰Аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришда бундай тадбирларнинг ўрни беқиёс бўлмоқда.

#таҳлил
#Юқори_Чирчиқ
Эътибор жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилди
✅Юқори Чирчиқ туманида ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, товламачилик, ўғрилик, тан жароҳати етказиш каби содир этилган жиноятчиликнинг барча турлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Рўй берган жиноятлар таҳлил этилиши билан бирга, асосий эътибор уларнинг олдини олишга қаратилди.
⚡️Йиғилишда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник И.Ибрагимов, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Ўлмасов, туман ҳокими У.Атемов ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишди.
📍Жорий йилнинг ўтган 10 ой давомида содир этилган ва аниқланган барча жиноятлар сектор ҳамда маҳаллалар кесимида туман ҳокимлиги масъуллари билан ўрганиб чиқилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
Бағрикенг юртда –ҳилпирар байроғим!
📣Зангиота тумани халқ таълими бўлими ҳамда маънавият ва маърифат маркази бўлинмаси ҳамкорлигида 35-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Бағрикенг юртда – ҳилпирар байроғим” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда “Ўртаовул” ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларининг фаол ўқувчилари қатнашди.
📍Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг шон- шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир.
📌Тадбирда фаол иштирок этган мактаблар ўқувчиларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.