Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#Бекобод_шаҳри

Меҳнат ярмаркасида 214 нафар фуқаро ишли бўлди

⚡️Бекобод шаҳар ҳокимлиги, шаҳардаги Президент Халқ қабулхонаси, Давлат хавфсизлик хизмати бўлими, прокуратура, ИИБ, давлат солиқ инспекцияси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида 61 та корхона, ташкилот ва муассасалар 1 099 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

📌Ярмаркада 34 та иш берувчилар 732 та ўрта махсус ва ўрта маълумотли мутахассисларга эҳтиёж борлиги маълум бўлди. Тадбирда 846 нафар фуқаро қатнашиб, уларнинг 214 нафари ўз соҳалари бўйича ишга жойлашди, 15 нафар ишсиз фуқаролар, хусусан, хотин-қизлар тикувчилик ва бухгалтерия бўйича ўқишга юборилди. 79 нафар фуқарога эса тадбиркорлик субъектларига ишга кириш учун йўлланма берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен

⚡️Ангрен шаҳрида "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" эзгу ғояси остида маънавий-маърифий тадбирлар кенг кўламда ўтказилмоқда.

▶️
Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ

Ёшлар жиноятчилиги сабаблари муҳокама қилинди

🔰Ҳаракатлар стратегиясида ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Юқори Чирчиқ туманида вилоят прокурори С.Самадов, туман ҳокими У.Атемов, туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳоким ўринбосарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

‼️Тадбирда ёшларни жиноят қилишга ундайдиган сабабларни аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг оилавий муҳитини ҳам доимий равишда 47 та маҳаллалар кесимида ўрганиб бориш зарурлиги хусусида сўз юритилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани

Тадбирлар аҳолига хуш кайфият бағишламоқда

Зангиота туманидаги Маданият саройида "Амир Темур" ва "Ойбек" маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳож фуқаролар иштирокида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбири ташкил этилди. Йиғилишда тарғиботчилар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

🎊Тадбирда викторина ўйинлари бўлиб ўтди, видео роликлар намойиш этилди. Туман маданият бўлими томонидан тақдим этилган концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.

📚Шунингдек, тадбир доирасида “АРТ ФЛЕКС” нашриёти томонидан китоб ярмаркаси ўтказилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram