Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
Forwarded from SAFAR
@korzinka_uz супермаркетлари тармоғи Тошкент вилоятининг Келес шаҳрида жойлашган супермаркет биноси ёнида «Олтин балиқча» номли мактабгача таълим муассасини тўлиқ реконструкция қилиб берибди.

Мазкур МТТ «ANGLESEY FOOD» МЧЖ ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасидаги хайрия фаолиятига асосланган давлат-хусусий шерикчлиги асосида ташкил этилган бўлиб, korzinka.uz болалар боғчасини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича барча харажатларни тўлиқ қоплаб берибди. 8 ноябрь куни мазкур мактабгача таълим ташкилотининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

Ушбу болалар боғчаси 540 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда сузиш ҳавзаси, мини-стадион, спорт майдончаси мавжуд, бу ерда болалар ўйнаш ва ривожланиши учун барча имкониятлар яратиб берилибди.

@korzinka_uz фақатгина савдо-сотиқ билан шуғулланмасдан мана шундай хайрия ишларига ҳам бош-қош бўлаётгани қувонарли. Эндиликда Келес шаҳри болалари @korzinka_uz кўмаги билан барпо этилган боғчада таълим ва тарбия олишлари мумкин бўлади.
#Ўрта_Чирчиқ

“Sog`lom avlod uchun” фонди дори-дармонлар тарқатди

📌 Президентимизнинг 2017 йил 25 декабрдаги “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Sog'lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ўрта Чирчиқ тумани “Гулистон” маҳалласидаги жами 140 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хайрия тариқасида қиймати 14 миллион сўмлик дори-дармонлар тарқатилди.

🩺Шунингдек, фонд кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари пандемия шароитида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича ҳам тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Абдумажид Холмуродов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда экологик ҳолатни соғломлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

♻️Жорий йил бошидан буён вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига 2 208 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 2 099 таси ижобий ҳал қилинган.

📌Ўтказилган рейдлар давомида атроф-муҳитга зарар етказаётган 3 513 нафар мансабдор шахслар ва фуқаролар аниқланиб, уларга нисбатан 1 млрд. 200 млн. сўмдан ортиқ жарима ва табиатга етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинган.

🔍Шунингдек, ноқонуний балиқ овлаш, дарахт кесиш ҳолатлари бўйича 197 нафар фуқарога 222 млн. сўмдан ортиқ жарима, 1 млрд. сўмдан ошиқ табиатга етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

🎥Батафсил лавҳада

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент

🎞Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали томонидан Пискент туманида ташкил этилган экспресс тренинг ҳақида қисқача видеолавҳа

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
LIVE.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/717088765680092

https://www.youtube.com/watch?v=oTZhWzFz_LE


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон_тумани

“Ҳарбий ватанпарварлик карвони” тадбири ўтказилди

📌Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, алоқа ва артиллерия ҳарбий қисмлари ҳамда махсус авария-тиклаш бошқармаси, Оққўрғон туман ҳокимлиги, мудофаа ва халқ таълими бўлимлари ҳамда вилоят Ёшлар иттифоқи Кенгаши ҳамкорлигида 31-умумтаълим мактабида 570 нафардан ортиқ ёшлар иштирокида “Ҳарбий ватанпарварлик карвони” тантанали тадбири ташкил этилди.

Тадбирда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантлари томонидан ихтиро қилинган роботтехникалар, учувчисиз учиш аппаратлари, қўл жанги бўйича чиқишлар, “Импульс” ансамбли ҳамда маданият ходимлари ижросида куй ва қўшиқлар намойиш этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Эълон

❗️Журналист ва блогерлар, тадбиркор ҳамда аҳоли вакиллари диққатига!

🎤Жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 10:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларда "Ер ажратиш тизимида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик асослари, соҳадаги янгиликлар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилади.

🌐Онлайн тарзида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси мутасаддилари иштирок этади.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади;
👉@virtual_murojaat_bot

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;
👉https://us05web.zoom.us/j/87122456288?pwd=SW9VWlErRkdERjZuVUhNSWEwV1R1Zz09

☎️ +99893 578 30 60

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌Тошкент вилояти "Иссиқлик манбаи" ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Низомиддин Пўлатов иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, иситиш мавсумини беталафот ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

🖇Ҳозирги кунда вилоятдаги 2 222 та кўп квартирали уйлар, 756 та ижтимоий соҳа объектлари ҳамда 564 та улгуржи ташкилотларни жами 56 та қозонхоналар иссиқ сув ва иссиқлик қуввати билан таъминлаб келмоқда.

🔹Иссиқлик тизимини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни янада яхшилаш ҳамда тизимдаги муаммоларни бартараф этиш учун 3 млрд. 900 млн. сўм маблағ ажратилган.

🔸Гидросиновлар, текширувлар пайтида юзага келган 14 та носозликлар ўз вақтида бартараф этилган.

🎥Батафсил лавҳада

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
“Тоза ҳудуд” ДУКга 25 та махсус автомашиналар топширилди

⚡️Президентимизнинг “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК туман, шаҳар филиалларига ажратилган махсус чиқинди ташиш техникалари топширилди.

🤝Соҳа ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ҳакимов иштирок этди.

🚍Дарҳақиқат, вилоятда экология ва санитария муҳитини янада яхшилаш, шаҳар ва туманларнинг обод ва кўркам бўлишида “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Корхона ва унинг туман филиалларида 1 000 нафардан ортиқ ходим меҳнат қилади.

Эндиликда ушбу техникалар Бўка, Қибрай, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Чиноз, Янгийўл, Бўстонлиқ ва Оҳангарон туман филиалларида хизмат кўрсата бошлайди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram