Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент

📌Заъфарон ўрта асрлардан бери баҳоси ва қадри тушмай келаётган ягона зиравордир. Ўрта асрларда бир қадоқ (450 гр) заъфаронни зотли араб чопқир отига айрибошлаш мумкин бўлган. Сафсаргулдошлар оиласига мансуб бўлган мазкур кўп йиллик ўтсимон туганак пиёзли ўсимликнинг ҳозир ҳам баҳоси жуда юқори туради.

Қадим Шарқда «қизил олтин» деб аталган заъфарон фарм саноати ва косметологияда асосий хом-ашё бўлгани учун ҳам унга нисбатан барча давлатларда талаб жуда юқори.

📎Бугун бу ўсимлик Пискент тумани далаларида етиштирилмоқда. Афғонистонлик инвестор Ҳади Абдулҳади иккинчи йилдирки, юртимизда заъфарон етиштиришни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.

🎥 Батафсил Элёр Гўрўғлиев, Дониёр Муродов лавҳасида.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ_Нурафшон

⚡️Сўнгги йилларда вилоятда янги йўналишлар очишга, узоқ қишлоқ аҳолисига транспорт хизмати сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Айниқса 22 та туман ва шаҳарлар марказлари, чекка ҳудуддаги қишлоқларни Нурафшон шаҳри билан боғловчи йўналишлар очиш чоралари кўрилаётгани аҳолининг оғирини енгил қилмоқда.

🚌Яқинда Чирчиқ шаҳридан вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрига 10 та автобус қатнови йўлга қўйилди.

🔰Табиий газда ҳаракатланадиган автобуснинг илк йўловчилари оммавий ахборот воситалари вакиллари ва меҳнат фахрийлари бўлишди.

🎥Лавҳа шу ҳақда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай

Депутатлар хотин-қизларнинг турмуш тарзини ўрганишди


♻️Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти ва Қибрай туман кенгашлари ҳамкорлигида "Ҳайдаробод" маҳалласи хотин-қизлари билан “Халқ билан 10 кун” мавзусида тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши вакиллари Н.Нурлибаев, Д.Тошпўлатова, "Қибрай садоси" газетаси бош муҳаррири, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Г.Аҳмедова, Қибрай туман кенгаши депутатлари Ф.Базарбаева, Г.Тўхтаназарова, ХДП туман кенгаши раиси К.Авазматов ҳамда партия мутахассислари “Ҳайдаробод” маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ҳолидан хабар олиб, уларнинг яшаш шароити билан танишишди.

🧘Тадбир давомида хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш мақсадида ўтказилган “Соғлом ҳаётга 5000 қадам” акциясида маҳалла хотин-қизлари фаол иштирок этишди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️ Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ: Қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда

Батафсил👉 https://telegra.ph/IIBB-11-07

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ

Аёллар ва ёшлар бандлиги сектор раҳбарлари эътиборида


📌Чирчиқ шаҳрида аҳолини иш билан таъминлаш устувор вазифалардан бирига айланган. Бу борада амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини беряпти.

🔎Айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига алоҳида эътибор қаратиляпти. Жумладан, Ёшлар марказида бўлиб ўтган тадбирда ишга жойлашган мактаб битирувчиларига шу ҳақидаги буйруқлар сектор раҳбарлари томонидан тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларнинг 5 нафарига имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон

Журналистлар “Нурафшон сити” лойиҳаси билан танишди

⚡️
Кеча Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Журналист ва ҳаёт” лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ҳамда Қуйи Чирчиқ туманига медиа-тур ташкил этди.

🤝
Йигирма нафарга яқин марказий ОАВ ходимлари–журналистлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кейинги йилларда Нурафшон шаҳрини бутунлай янгидан барпо этиш, бу ерда аҳолига қулайлик яратиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, хусусан, ақлли шаҳар – “Нурафшон сити” қурилиш лойиҳаси билан яқиндан танишдилар.

Батафсил: Journalist.uz

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

Республика фан олимпиадаси иккинчи босқичи бошланди

⚡️
Қуйи Чирчиқ туманидаги 11-умум таълим мактаби ҳовлисида эрта тонгданоқ билимга чанқоқ ўқувчилар, устозлар, маҳалла фаоллари, ота-оналар жам бўлди. Фан олимпиаданинг II- босқичи очилишида туман ҳокими ўринбосари О.Султанбеков ва халқ таълим бўлими мудири Д.Уринбаевалар қатнашди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини аниқлаш, уларни рағбатлантириш, ўқувчиларда ўзлари танлаган фанлар ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш мақсадида фан олимпиадасининг туман босқичида умум таълим мактабларининг 1 540 нафар 9-10 ва 11-синф ўқувчилари иштирок этмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️ Нурга интилаётган – нурли Нурафшон

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Журналист ва ҳаёт” лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ҳамда Қуйи Чирчиқ туманида бу борада бажарилаётган ишлар, аҳолига яратилаётган қулайликлар, ақлли шаҳар – “Нурафшон сити” қурилиш лойиҳаси билан марказий ОАВ вакилларини яқиндан таништириш мақсадида ушбу шаҳар ва туманга медиа-тур ташкил этилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3oZIMnj

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official