Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Оҳангарон

Оҳангаронга Сурхондарёдан картошка олиб келинди


⚡️Оҳангарон шаҳрида 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички бозордаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш учун 934 тонна асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини яратиш режалаштирилган.

📌Бугунги кунгача Сухондарё вилоятидан 21 тонна картошка маҳсулоти келтирилиб, шаҳардаги музлатгичли омборхонага жойлаштирилди.

✔️Куз-қиш мавсуми учун озиқ-овқат захирасини яратиш ишлари давом этмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Пойтахт аҳолисига кунига 12 тоннагача балиқ етказиб берилмоқда

⚡️
Ҳозир балиқ овлаш мавсуми айни авжи паллада. Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТСТ Fish Сluster” кластери ҳовузларида етиштирилган балиқлар ҳам овланиб, аҳоли дастурхонига тортиқ қилинмоқда.

🔎Биргина пойтахт бозорларида ташкил этилган кластер савдо нуқталарига кунига ўрта ҳисобда 12 100 килограммгача балиқлар етказиб бериляпти.

✔️Овланган балиқларнинг маълум қисми вилоятлардаги улгуржи харидорларга ҳамда умумий овқатланиш шохобчаларига етказиб берилмоқда.

📌Корхона балиқ ташишга ихтисослаштирилган замонавий транспорт воситалари билан таъминлангани туфайли харидорларга балиқ тирик ҳолида тақдим қилиняпти. Балиқ овлаш мавсуми 2021 йил февраль ойигача давом этади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани

Қишлоқ хўжалигига Авcтрия технологиялари жалб этилади


📌Сўнгги йилларда юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳасига сувтежамкор, энергиятежамкор технологиялар тобора кўпроқ жалб этилмоқда.

Куни кеча Оҳангарон туман ҳокимлигида чорвачилик комплекслари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ўтган семинар ҳам айнан мана шу мавзуга бағишланди.

🔎Унда томчилатиб суғориш усули ўзининг юқори самарадорлиги, яъни сув ресурслари чекланганлик шароитида кам сув сарфлаб, барқарор юқори ҳосил олиш имконини бериши билан ажралиб туриши, шунингдек, тупроқнинг намлиги ва уни яратиш учун берилаётган сув миқдори бошқарилган ҳолда, сув ҳар бир экиннинг маълум даврдаги эҳтиёжига мос равишда дала бўйлаб бир текисда тақсимланиши ҳақида фикр юритилди.

️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон

🔹Нурафшон шаҳрида "Ақлли болалар планетаси" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

🔸Давлат-хусусий шерикчилик асосида иш бошлаган кичкинтойлар маскани икки қаватли бўлиб, кенг ва ёруғ, барча қулайликларга эга.

📎Қувонарлиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан муассасага 200 млн. сўм маблағ ажратилди.

100 га яқин болалар қабул қилинган боғчада мусиқа, рақс, ўзбек жанг санъати, шахмат-шашка, инглиз тили тўгараклари фаолият юритади. Маскан асосан инглиз тилига ихтисослашган бўлиб, бу ерда 30 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.

🎥Тантанали очилиш маросимидан лавҳа👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ

🏃🏻‍♂️Бўстонлиқ туманида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида марафон ташкил этилди.
Марафонда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда 500 нафардан зиёд 7-70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани

Табиатга хиёнат, жамиятга хиёнат

⚡️Республикмизда экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича Зангиота тумани инспекцияси томонидан ҳудудлар доимий равишда назорат қилиб бориляпти.

Аммо бунга амал қилмаётганлар ҳам учраб турибди. Зангиота тумани "Эркин" МФЙ ҳудудида белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини ташлаб ноқонуний “чиқиндихона”га айлантираётган фуқароларга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Зангиота тумани инспекцияси ходимлари томонидан МЖТКанинг 91 моддасига биноан юк машиналарнинг ҳар бирига 1 115 000 минг сўмдан жарима солинди. Юк машиналари жарима майдонига олиб кетилди.

📍Инсон ўзи яшайдиган жамиятнинг аъзоси ҳисобланади. Ҳар бир инсон жамиятга фойда келтиришга масъул. Ватанимизнинг ҳар бир ерини покиза ва озода сақлашимиз керак.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани

Депутат ташаббус кўрсатди

🔸Зангиота тумани “Назарбек” сайлов округидан сайланган депутат Х.Бакирова ташаббуси билан "Тозалик, озодалик – саломатлик гарови” шиори остида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилган тадбирда бир қатор маҳаллаларнинг ҳудуди тозаланди.

Хусусан, "Мевазор" МФЙ фуқаролари ҳам тадбирда фаол иштирок этиб, тўқсонбости экинларига ишлов берилиб, кўчалар тозаланди.

📌Шунингдек, "Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари" бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

Фаолият кўрсатаётган боғчалар сони кўпаймоқда

⚡️Жорий йилнинг 24 октябридаги Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг XVI сессияси қарорига асосан тумандаги 13 та мактабгача таълим ташкилотига фаолиятини бошлаш учун рухсат берилди.

🏫Шунга кўра, 1-, 8-, 9-, 11-, 17-, 23-, 24-,28-,29-,32-,33-, 36-ва 43-МТТлар ҳам фаолиятини бошлади.

📌Туман СЭОМ томонидан боғчаларда белгиланган нормалар асосида барча ишлар амалга оширилди ҳамда зарур тиббий воситалар (антисептик, ҳарорат ўлчагич ва бошқалар) билан таъминланди. Шунингдек,таълим масканларидаги барча ходимлардан COVID-19 учун тест таҳлиллари олинган.

📍Туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан таълим масканларига барча тиббиёт воситалари етказиб берилиши назоратга олинган.

Шу кунга қадар, тумандаги жами 22 та мактабгача таълим ташкилоти фаолияти қайта тикланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram