Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
40.8K photos
5.58K videos
48 files
22.1K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

📌Бўстонлиқ туманида "Соғлик учун 5000 қадам" спорт тадбири бўлиб ўтди. Оммавий тадбирда мутасадди раҳбарлар, туманнинг кўнгилли аҳолиси, ўқитувчи ҳамда ўқувчи ёшлар фаол иштирок этди.

⚽️Тадбир давомида спортнинг кураш, футбол ҳамда волейбол каби турлари бўйича ёшлар ўртасида турли мусобақалар ташкил этилди.

🎥 Жараён "Севимли" телеканалининг истеъдодли журналисти Дилобар Ҳолиқова нигоҳида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон

⚡️Оққўрғон туманида жами 104 минг 200 нафар аҳоли бўлиб, шундан 25 минг 313 нафарини аёллар, 11 минг 654 нафарини эса ёшлар ташкил этади.

🔍Ҳудудда жойлашган ҳар бир маҳалладаги ҳолатни ўрганиш, ёшлар ва аёллар билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг қизиқишлари, муаммолари билан танишиш, шу асосда манзилли чоралар кўриш мақсадида сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, айни масалаларда ўрганишлар олиб бормоқда.

🎥 Батафсил лавҳада👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Ногиронларга аравачалар топширилди


📌Хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, турмуш шароитини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган амалий ишлар ўз самарасини бермоқда. Натижада кўплаб аёллар ҳаётда бахтли яшамоқда.

👩🏻Республика Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида Янгийўл туманидаги ногиронлиги бор аёлларнинг 4 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш мосламаси ва 2 нафарига қўлтиқ таёқлар берилди.

Ногиронлик аравачалари ҳамда реабилитация мосламалари туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарлари Н.Нормирзаева ва М.Юсуповалар иштирокида эҳтиёжмандларга хонадонларига олиб бориб топширишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон
#медиа_тур

Оҳангаронда агротуризмнинг ривожланиши янги босқичга чиқмоқда

⚡️ОАВ вакилларини бу ерда кечаётган ўзгаришлар билан яқиндан таништириш мақсадида медиатур ташкил этилди.

🐄 Медиатур иштирокчиларининг илк манзили "ISA HALOL" чорвачилик фермаси бўлди. Фермер томонидан 1000 бошга мўлжалланган лойиҳа учун 8 млрд. сўмдан ошиқроқ инвестиция киритилган. Ҳозирда гўшт йўналишида фаолият кўрсатаётган хўжаликка келгуси ойда Австрия давлатидан 186 бош "Сменталь" зотли қорамоллар келтириш кўзда тутилган. Шунда аҳолига гўшт ва сут йўналишида хизмат кўрсатилади.

📌Маълумот учун: туманда чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида қорамолчилик йўналишида 44 минг 500 бошга мўлжалланган 2 та, қўйчилик бўйича 15 минг бошга мўлжалланган 13 та комплекс ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, лойиҳалар учун жами 173 гектар ер майдонлари ажратилган.

🎥 "ISA HALOL" чорвачилик фермасидаги қизғин жараён "Дунё бўйлаб" телеканали нигоҳида.

🎞Махсус кўрсатув: 1-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани
#медиа_тур

Медиа-тур қатнашчиларининг навбатдаги манзили "Абдираҳим ота файзи" чорвачилик комплекси бўлди.

🔹Тез орада ишга тушиши кутилаётган мазкур корхона сутчиликка ихтисослашган чорвачилик комплекси бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 63 млрд. сўмни ташкил этади.

🔸Дастлабки босқичда йилига 6 минг тонна сут ва 10 тонна гўшт етиштириш мўлжалланган ушбу комплекс учун туман ҳудудидан жами 546 гектар ер майдони ажратилган. Бу ерда шунингдек бўлажак чорвадорларни ўқитишга мўлжалланган илмий ўқув маркази ҳам иш бошлаши режалаштирилган.

🎞Махсус кўрсатув: 2-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани
#медиатур

🔸Медиа-тур давомида журналистлар тоғ этагида жойлашган Чорвадорлар уйида ҳам бўлиб, чорвадорлар ҳаёти билан яқиндан танишди.

🔹Холтўраевлар сулоласини нафақат Оҳангарон тумани, балки Республикада яхши билишади. Ҳудудда чорвачилик ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бу сулола вакиллари сўлим гўша саналган Мўминободни туризм объектига айлантиришни мақсад қилишган.

🎥Тажрибали фермер А. Холтўраевнинг режалари билан лавҳада танишинг.

🎞Махсус кўрсатув: 3-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Сессия #Олмалиқ #Пискент #Қуйи_Чирчиқ #Чирчиқ #Янгийўл_шаҳри #Бекобод_туман

Депутатлар фармон лойиҳасини муҳокама қилишди

🔸Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XVI сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

🔹Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XVI сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

🔸Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ туман Кенгашининг XIX сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

🔹Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XX сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

🔸VI чақириқ Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг XXIV сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

🔹Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг VI чақириқ навбатдаги ХIX сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

🔸Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашининг ХХIII сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#вакант

Тошкент вилоятидаги бир қатор вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Ҳудудий меҳнат бозорини таҳлил қилиш, ҳудудий бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш шўъбаси бошлиғи;

— Кадрлар бўйича инспектор;

— Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарати комплекси бўлими етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 28 октябрдан 11 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ_шаҳри

📌Мамлакатимизда Ички ишлар идоралари ходимлари куни кенг нишонланганидан хабаримиз бор.

⚡️Байрам муносабати билан Чирчиқ шаҳрида ички ишлар тизимида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ зобитлар ва хизматчиларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида шаҳар ҳокими Санжар Юсупов уларни касб байрами билан муборакбод этди. Шаҳар ички ишлар бўлими ходимларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram