Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#видеоконференция #ҳоким #инвестиция #музокара

Рустам Холматов сингапурлик инвесторлар билан келишув имзолади

⚡️Бугун Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси кўмагида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва Сингапур компанияси вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

👨🏻‍💻ZOOM платформаси орқали ўтказилган видеоконференцияда Ўзбекистоннинг Сингапурдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Қаҳрамон Шокиров ҳамда Сингапур давлатининг “UNIVERSAL SUCCERS ENTERPRISES LIMITED” компанияси раҳбари Прасон Мукержи иштирок этди.

📑Самимий ва дўстона руҳда бўлиб ўтган видеоконференцияда Тошкент вилояти ва Сингапур давлати ўртасида “Нурафшон-сити” ни бунёд этиш бўйича қурилиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди.

🤝Шунингдек, учрашув давомида вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан келишув имзоланиб, янги инвестиция лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

📌Келишувга кўра, “Нурафшон-сити” нинг қурилиш ишларида Сингапурнинг “UNIVERSAL SUCCERS ENTERPRISES LIMITED” компанияси хорижий инвестор сифатида иштирок этади.

🏗Эндиликда уч босқичда амалга оширилиши кутилаётган қурилиш лойиҳаси асосида Нурафшон шаҳрининг қиёфаси ҳамда инфратузилмаси тубдан ўзгариб, ҳудудда улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилади.

🔎Тўғридан-тўғри хорижий сармоялар киритилиши ҳисобига амалга оширилиши кутилаётган мазкур инвестиция лойиҳаси учун 2 минг 833 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мутахассислар томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги якунига қадар иқтисодий ва техник масалалар юзасидан лойиҳа устида иш олиб борилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#видеоконференция #ҳоким #инвестиция #музокара

⚡️Рустам Холматов сингапурлик инвесторлар билан келишув имзолади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеоконференция #ҳоким #инвестиция #музокара

⚡️Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси кўмагида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва Сингапур компанияси вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

📑Унда Сингапур компаниясининг “Нурафшон-сити” лойиҳасини амалга оширишдаги иштироки юзасидан музокаралар олиб борилди.

🤝Шунингдек, учрашув давомида вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан келишув имзоланиб, янги инвестиция лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

📽Батафсил юқоридаги лавҳада👆👆👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент

“Aviastroitel” бўйича комиссия иш бошлади, аҳолига ёрдам берилади

⚡️Жорий йилнинг 20 октябрь куни Паркент тумани “Aviastroitel” боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги аҳолини ичимлик суви билан таъминлайдиган сув йиғиш резервуарининг ёрилиши оқибатида сув тошқини содир бўлган. Мазкур ширкат 629 та дала ҳовлига хизмат кўрсатади.

⚠️Ширкат ҳудудидаги 1977 йилда қурилган сув йиғиш резервуари (2000 м3 сиғимга эга) кўп йиллардан бери фойдаланилганлиги боис, таъмир талаб ҳолатга келган, темир конструкцияларининг мустаҳкамлик даражаси йўқолганлиги туфайли авария ҳолати рўй берган.

🛑Оқибатда 17 та дала ҳовлига сув кирган. Хусусан, резервуар яқинида жойлашган 7 та дала ҳовли жиддий зарар кўрган.

📍Масалан, Раҳматуллаева Гулнора, Мирзева Ирина, Доброенка Кира, Широнова Евгения, Махсумов Довудхон, Абдуллаева Марҳамат ва Ашурова Бумайрамга тегишли дала ҳовлининг асосий биноларига жиддий зиён етган. Уйнинг яшаш хоналари, ошхона, ҳаммом, ҳожатхона ва бостирмаси тиклаб бўлмайдиган даражага келган.

Бугунги кунда Паркент тумани ҳокимлиги томонидан тезкор чоралар кўрилмокда. Ширкат раҳбари Улугбек Абдуллаев томонидан зарар кўрган 7 та дала ҳовлини тиклаш ишларига киришилган.

🔸Паркент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан, аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан иборат комиссия тузилди.

🔎Комиссияга туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, молия бўлими, туман бош меъмори, ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри, бандликка кўмаклашиш маркази, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддилари кирган бўлиб, улар ширкат раҳбари ва ширкат аъзолари билан кўрилган зарар миқдорини аниқлашади. Албатта, зарар кўрган дала ҳовлиларнинг бино ва иншоотларини таъмирлаш чоралари кўрилади.

🛠Шунингдек, бугунги кунда туман электр тармоқлари, газ таъминоти, “Сувоқава” филиали корхоналари томонидан соҳалар буйича таъминот тизимларининг ҳолати ўрганилиб, зарар кўрган дала ҳовлиларда коммунал тармоқларни тиклаш-таъмирлаш ишларига киришилди.

📌Шу билан бирга, туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан аҳоли орасида турли хил касалликлар келиб чиқмаслиги учун профилактик тадбирлар олиб бориляпти.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

➡️ https://bit.ly/31Ra0Ct

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

📌Бўстонлиқ туманида "Соғлик учун 5000 қадам" спорт тадбири бўлиб ўтди. Оммавий тадбирда мутасадди раҳбарлар, туманнинг кўнгилли аҳолиси, ўқитувчи ҳамда ўқувчи ёшлар фаол иштирок этди.

⚽️Тадбир давомида спортнинг кураш, футбол ҳамда волейбол каби турлари бўйича ёшлар ўртасида турли мусобақалар ташкил этилди.

🎥 Жараён "Севимли" телеканалининг истеъдодли журналисти Дилобар Ҳолиқова нигоҳида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон

⚡️Оққўрғон туманида жами 104 минг 200 нафар аҳоли бўлиб, шундан 25 минг 313 нафарини аёллар, 11 минг 654 нафарини эса ёшлар ташкил этади.

🔍Ҳудудда жойлашган ҳар бир маҳалладаги ҳолатни ўрганиш, ёшлар ва аёллар билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг қизиқишлари, муаммолари билан танишиш, шу асосда манзилли чоралар кўриш мақсадида сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, айни масалаларда ўрганишлар олиб бормоқда.

🎥 Батафсил лавҳада👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Ногиронларга аравачалар топширилди


📌Хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, турмуш шароитини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган амалий ишлар ўз самарасини бермоқда. Натижада кўплаб аёллар ҳаётда бахтли яшамоқда.

👩🏻Республика Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида Янгийўл туманидаги ногиронлиги бор аёлларнинг 4 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш мосламаси ва 2 нафарига қўлтиқ таёқлар берилди.

Ногиронлик аравачалари ҳамда реабилитация мосламалари туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарлари Н.Нормирзаева ва М.Юсуповалар иштирокида эҳтиёжмандларга хонадонларига олиб бориб топширишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон
#медиа_тур

Оҳангаронда агротуризмнинг ривожланиши янги босқичга чиқмоқда

⚡️ОАВ вакилларини бу ерда кечаётган ўзгаришлар билан яқиндан таништириш мақсадида медиатур ташкил этилди.

🐄 Медиатур иштирокчиларининг илк манзили "ISA HALOL" чорвачилик фермаси бўлди. Фермер томонидан 1000 бошга мўлжалланган лойиҳа учун 8 млрд. сўмдан ошиқроқ инвестиция киритилган. Ҳозирда гўшт йўналишида фаолият кўрсатаётган хўжаликка келгуси ойда Австрия давлатидан 186 бош "Сменталь" зотли қорамоллар келтириш кўзда тутилган. Шунда аҳолига гўшт ва сут йўналишида хизмат кўрсатилади.

📌Маълумот учун: туманда чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида қорамолчилик йўналишида 44 минг 500 бошга мўлжалланган 2 та, қўйчилик бўйича 15 минг бошга мўлжалланган 13 та комплекс ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, лойиҳалар учун жами 173 гектар ер майдонлари ажратилган.

🎥 "ISA HALOL" чорвачилик фермасидаги қизғин жараён "Дунё бўйлаб" телеканали нигоҳида.

🎞Махсус кўрсатув: 1-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани
#медиа_тур

Медиа-тур қатнашчиларининг навбатдаги манзили "Абдираҳим ота файзи" чорвачилик комплекси бўлди.

🔹Тез орада ишга тушиши кутилаётган мазкур корхона сутчиликка ихтисослашган чорвачилик комплекси бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 63 млрд. сўмни ташкил этади.

🔸Дастлабки босқичда йилига 6 минг тонна сут ва 10 тонна гўшт етиштириш мўлжалланган ушбу комплекс учун туман ҳудудидан жами 546 гектар ер майдони ажратилган. Бу ерда шунингдек бўлажак чорвадорларни ўқитишга мўлжалланган илмий ўқув маркази ҳам иш бошлаши режалаштирилган.

🎞Махсус кўрсатув: 2-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани
#медиатур

🔸Медиа-тур давомида журналистлар тоғ этагида жойлашган Чорвадорлар уйида ҳам бўлиб, чорвадорлар ҳаёти билан яқиндан танишди.

🔹Холтўраевлар сулоласини нафақат Оҳангарон тумани, балки Республикада яхши билишади. Ҳудудда чорвачилик ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бу сулола вакиллари сўлим гўша саналган Мўминободни туризм объектига айлантиришни мақсад қилишган.

🎥Тажрибали фермер А. Холтўраевнинг режалари билан лавҳада танишинг.

🎞Махсус кўрсатув: 3-қисм

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Сессия #Олмалиқ #Пискент #Қуйи_Чирчиқ #Чирчиқ #Янгийўл_шаҳри #Бекобод_туман

Депутатлар фармон лойиҳасини муҳокама қилишди

🔸Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XVI сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

🔹Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XVI сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

🔸Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ туман Кенгашининг XIX сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

🔹Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XX сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

🔸VI чақириқ Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг XXIV сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

🔹Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг VI чақириқ навбатдаги ХIX сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

🔸Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашининг ХХIII сессияси бўлиб ўтди

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram