Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#спорт

📌 Ёшларни спортга жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида Тошкент вилоятида иш қизғин.

Жумладан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида 102 та спорт майдонлари барпо этилиб, ёшлар ихтиёрларига берилди. Айни кунларда яна 74 та объектларда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

🔹Бугунги асосий эътибор Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган олимпиа ва паралимпия ўйинларига қаратилмоқда. Шу мақсадда вилоят бўйича 896 та мусобақалар ташкил қилиниб, уларда 115 минг 600 нафар ёшларнинг иштироки таъминланди.

📎 Вилоят ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги тадбирда Токио олимпиадаси ва пара олимпиада ўйинлар йўлланмасини қўлга киритган спортчиларга "Gentra" автомобили, уларнинг мураббийларига ҳам эсдалик совғалари топширилди.

🎥 Соҳада амалга оширилаётган ишлар "Ўзбекистон24" нигоҳида.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Боғчалар сони кўпаяди

⚡️Бугунги кунда Ўрта Чирчиқ туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида жами 35 та боқча бўлиб, уларнинг 22 таси давлатга қарашли, 13 таси эса нодавлат ҳисобланади.

‼️Айни пайтда тумандаги 9844 нафар 3-7 ёшдаги болаларнинг 4590 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган (46,4 фоиз). 6 ёшлик тарбияланувчилар сони эса 884 нафар (41,8 фоиз).

🔎Туманда мактабгача таълим тизимида фаолият кўрсатаётган жами ходимлар сони эса 586 нафарни ташкил этиб, шундан педагоглар 241 нафар, олий маълумотли тарбиячилар 145 нафарини (60,1 фоиз) ташкил этади. Туман педагогика касб-ҳунар коллежи қошида жорий йил якунига қадар 240 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти очилиши режалаштирилган.

🏫"Гулзор" маҳалласи ҳудудида ноябрь ойида 25 ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат боқча, декабрь ойида эса "Бургалик" маҳалласи ҳудудида 25 ўринли нодавлат МТТ очилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ

Хонадонлардаги ёшлар ва аёлларнинг турмуши ўрганилади


⚡️Президентимиз раислигида жорий йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чирчиқ шаҳрида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатларини шакллантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда сектор раҳбарлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига жойларда самарали ва тизимли ишлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб берилди.
Шу билан бирга, ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзоларига ҳар бир хонадондаги ёшлар ва аёлларнинг турмуш шароитини ўрганиш зарурлиги тушунтирилди.


Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#тилим_тақдирим

Она тилим, сен борсан, ўзбек мангу яшайди

⚡️Ҳар бир инсон учун бебаҳо қадрият, муқаддас тушунчалар мажмуи, дунёни англашнинг дебочаси, миллат мавжудлигининг асоси, миллат ҳаётийлигининг тимсоли – тилдир.

📚Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда Чирчиқ давлат педагогика институти ҳамкорликда “Она тилим, сен борсан, ўзбек мангу яшайди” мавзусида “ZOOM” дастури орқали онлайн маънавий ва маърифий тадбир ташкил қилинди.

📌Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари С. Файзиева, Чирчиқ давлат педагогика институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор, фалсафа фанлари номзоди Б. Ҳусанов, филология фанлари номзоди, халқаро “Антик дунё” ва “Турон” фанлар академияларининг академиги,“Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Р. Жуманиёзов, филология фанлари номзоди А. Тилабов, филология фанлари доктори, профессор Р. Расулов, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят туман ва шаҳар бўлинмаларининг раҳбарлари ва ҳамкор ташкилотлар, жами 250 нафардан ортиқ иштирокчилар онлайн қатнашишди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Эътироф

Ижодкор депутат халқаро танлов ғолиби

⚡️Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати, “Адолат” СДП Бекобод шаҳар кенгаши раиси Гулзира Шариповани кўпчилик элни дарди ва ташвиши билан яшайдиган, ҳаётини шарафли ишга бағишлаган фидойи, жонкуяр инсон сифатида танийди. У адабиёт ва шеърият оламида нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда бўлиб ўтадиган турли танловлар совриндори ҳисобланади.

📚Гулзира Шарипова адабиётга, хусусан, шеъриятга қизиқиши боис, шеърлар ёзади, қардош халқлар шоирлари асарларини ўзбек тилига таржима қилади. Марказий Осиё ёзувчилар ва тарихчилар уюшмаси таклифига кўра, Генрих Дикнинг эртакларини ўзбек тилидан турк тилига, россиялик ёзувчи Светлана Савицкаянинг рус тилидаги “Балканы” романини рус тилидан турк тилига, тожик шоирлари шеърларини ўзбек тилидан турк тилига таржима қилди.

🥇Унинг машаққатли меҳнатлари халқаро доирада ҳам эътироф этила бошланди. У Германиянинг “Золотой Grand Германии” дипломи, Марказий Осиё ёзувчилари ва тарихчилар уюшмаси кенгашининг “Турон бирлиги” медали, дунёнинг 72 та давлатидан 30 мингдан ортиқ ижодкор қатнашган Халқаро конкурсда “Золотое перо Руси” мукофоти, ЮНЕСКО қошидаги Бутунжаҳон ёзувчилар уюшмасининг Шекспир номидаги дипломи ва медалига муносиб, деб топилди.

‼️Гузира Шариповага берилган бу мукофот ўзбек таржима мактабига берилган мукофот сифатида ҳам қадрлидир.

✍️Фотима САТТАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши раҳбарининг
матбуот котиби.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Эътироф
#Зангиота_тумани

Мукофотлар эгаларига топширилди

❗️Президентимизнинг 2020 йил 26 майдаги фармонига мувофиқ, Зангиота туманида пандемия пайтида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва эҳтиёжманд оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиш тадбирларида фаол иштирок этган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ва тадбиркорлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🏅Туман ҳокимлигида мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда туман ҳокими Абдуваҳоб Тамикаев 28 нафар тиббиёт ходими ва тадбиркорга “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топшириб, уларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Кластер усули ўзини оқламоқда

⚡️Президентимиз ташаббуси билан кластер усули тўлиқ жорий этилган Қуйи Чирчиқ тумани қишлоқ хўжалигида илғорлар сафидан ўрин олган. Бу агросаноат тизимида иш юритишнинг янги шакли ўзини оқлаётганидан далолатдир.

📰"Халқ сўзи" газетасининг бугунги сонида эълон қилинган таҳлилий мақолада шу ҳақида сўз юритилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

“TCT Cluster” пахтачиликда Тошкент вилоятида етакчига айланди

⚡️Бугун Қуйи Чирчиқ туманидаги “TCT Cluster” кластер жамоаси учун қувончли кун. Яъни пахта сотиш бўйича шартномавий режани Тошкент вилоятида биринчи бўлиб бажарди. Айни пайтгача ҳар бир гектардан йиғиштириб олинган пахта ҳосили 34 минг тоннадан ошди. Ўртача ҳосилдорлик 34 центнерни ташкил этмоқда.

📍Ушбу муваффақият замирида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилган кластер усулининг самаралари ётибди. Агросаноат тизимида ишни ташкил этиш, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлашнинг янгича шакли Қуйи Чирчиқ мисолида ўзини оқламоқда. Аниқроғи, кластер шарофати билан туман илғорларнинг олд сафига чиқмоқда.

📈Қувонарлиси, шартнома мажбурияти уддаланган бўлса-да, ҳали далаларда ҳосил мўл. Шу боис мавсум якунлари бўйича гектаридан ўртача ҳосилдорликни 42 центнерга, ялпи ҳосил миқдорини эса 42 минг тоннага етказиш мўлжалланяпти.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram