Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#расмий
#Оққўрғон

Тайинлов

💼Умарова Гулираъно Абдимуталовна - Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари - ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

🔎Гулираъно Умарова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Оққўрғон туман ижтимоий-иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори вазифасида ишлаб келган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Cпорт

Комбинатда мини футбол мусобақаси ўтказилди

⚡️Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган бўлиб, унинг доирасида ҳар йили “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятида “Бошқарув раиси кубоги – 2020” мини футбол мусобақаси ўтказиб келинади.

⛹🏻Яқинда жорий йилги мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди.

🥇🥈🥉Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин 1-сонли прокат цехи, 2-ўрин халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш цехи ва 3-ўрин эса электрда пўлат эритиш цехи ёшларига насиб қилди.

🎁Ғолиб жамоалар пул мукофоти, диплом ва медаллар билан тақдирланди.

✍️Сарвиноз ШЕРАЛИЕВА,
ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети талабаси.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Январь – сентябрь ойларида 13 775та янги иш ўрни яратилган

6 октябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Сенат кенгашининг сайёр мажлиси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов ҳудудда ишга туширилган лойиҳалар ҳақида гапирган.

Маълум қилинишича, вилоятда 2020 йилнинг январь – сентябрь ойларида 4 трлн 220 млрд сўмлик 329та лойиҳа ишга туширилган. Натижада 13 775та янги иш ўрни яратилган.

Йил охиригача вилоятда барча дастурлар доирасида умумий қиймати 25,5 трлн бўлган 412 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

👉 Тошкент хабарлари
#Тайинлов

⚡️Шоумаров Умид Ҳикматович жорий йил 12 октябрдан Олмалиқ шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

📝 Умид Шоумаров 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2000 йил Тошкент Давлат аграр университетининг кундузги босқичини, 2002 йил магистратура босқичини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи-ҳисобчи.

📌 Меҳнат фаолиятини 2002 йил Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани “Тўйтепа Агро Импекс” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимидан бошлаган.

💼Амалдаги лавозимига қадар Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

👨‍👩‍👧‍👧 Оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида биласизми?

Ушбу порталда давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар бир вақтнинг ўзида битта давлат органининг учтагача бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризалар номзодлар томонидан https://vacancy.argos.uz порталида маълумотларни электрон шаклда тўлдириш орқали амалга оширилади.

Порталдан фойдаланиш учун қўлланма: https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг https://t.iss.one/vacancy_argos
#Эътироф
#Қибрай

Тиббиёт ходимлари ҳамда тадбиркорлар тақдирланди

⚡️Президентимизнинг 2020 йил 26 майдаги Фармонига асосан, Қибрай туман тиббиёт ходимлари ҳамда тадбиркорлардан бир гуруҳи “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🏅Яқинда бўлиб ўтган тантанали маросимда туман ҳокими М.Миркасимов мукофотларни ўз эгаларига топширди.

📌Туман ҳокими кўкрак нишони соҳибларини ушбу юксак мукофот билан табриклаб, халқ саломатлиги йўлида ўз ҳаловатидан кечиб, фидокорона хизмат қилаётган тиббиёт ходимларига ва ҳозирги синовли кунларда халқимиз учун беғараз ёрдам бериб келаётган тадбиркорларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Интеллектуал мулк объектлари муҳофазасини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Соҳани ривожлантириш, ҳар бир идора ва тармоққа илмий ютуқларни олиб киришга қаратилган уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда баҳоловчилар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллий товар белгиларини халқаро рўйхатдан ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Состоялось совещание по совершенствованию охраны объектов интеллектуальной собственности.
Поставлена задача разработать трехлетнюю программу развития сферы, внедрения научных достижений в каждое ведомство и отрасль.
Указано на важность налаживания подготовки оценщиков совместно со Всемирной организацией интеллектуальной собственности.
Глава государства уделил особое внимание вопросам международной регистрации отечественных товарных знаков.

#Mirziyoyev #yigilish #intellektualmulk #brend

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Оққўрғон_тумани

Тайинлов

💼Ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими раҳбари этиб Бегназов Бекзод Дилшод ўғли тайинланди.

🔎Бегназов Бекзод Дилшод ўғли 1991 йил 6 мартда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида туғилган. 2015 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил-саноат институтини тамомлаган.

📍2018 йилдан буён Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгашининг бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ҳудудлар ривожланиши ҳоким ўринбосарларининг фаолиятига боғлиқ

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ходимлари жорий йилнинг 11 октябрь куни “Zoom” платформаси орқали “Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари” (KPI) бўйича Янгийўл шаҳар ва Янгийўл туман ҳокимлари ўринбосарлари билан жорий йилнинг III-чораги якунларини муҳокама қилишди.

🔎Муҳокамалар жараёнида ҳоким ўринбосарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф этиш масалалари атрофлича ўрганилди.

📍Якунда ҳоким ўринбосарларига мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Интеллектуал мулк масаласини давлат сиёсати даражасига кўтармас эканмиз, Ўзбекистон бундан ўн йилдан кейин ҳам рақобатдош бўлмайди

Президент: Пока не поднимем вопрос интеллектуальной собственности до уровня государственной политики, Узбекистан не будет конкурентоспособным и следующие десять лет

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌 "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали директори Алишер Раимов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда вилоят аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларни газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

🔹Бугунги кунга қадар газ таъминоти филиали томонидан вилоят ҳудудидаги ер ости ҳамда ер усти юқори ва ўрта босимли газ қувурларида синов-созлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 136 минг нафар аҳоли хонадонларига замонавий "ақлли смартҳисобдонлари" ўрнатиш ишлари олиб борилди.

🔸Йил охиригача Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Чиноз, Янгийўл туманлари аҳолисини ҳам ақлли ҳисоблагичлар билан таъминлаш режалаштирилган. Ҳозирги кунда ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.

🎥 Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Тошкент вилояти "Иссиқлик манбаи" ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Низомиддин Пўлатов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

🖇Вилоятдаги барча шаҳар-туманларда жами 56 та қозонхоналар фаолият юритмоқда. 171 та ҳар хил турдаги қозонлар ва 271 км. узунликдаги иссиқлик тизими қувурлари орқали аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб берилмоқда.

📌Бугунги кунда вилоят ҳудудида жойлашган жами 4938 та кўпхонадонли уйлардан 3260 таси иссиқлик билан таъминланган. Бу 66 фоизни ташкил қилади. Жумладан 2222 та кўпхонадонли уйлар марказлашган иссиқлик тизимига уланган, 43 та уйлар кичик ҳажмдаги қозонлар орқали, 538 та кўпқаватли уйлар икки контурли индивидуал қозонлар орқали, 92 таси контрамаркалар орқали иситилвди.

🎥Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани

Тошкент вилоятида яна бир "туризм қишлоғи" ташкил этилади


⚡️Оҳангарон тумани “Санам” МФЙ ҳудудида зарур инфратузилмани барпо этиш, оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ва қўшимча туризм хизматларини йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида Овжазсой қишлоғига “туризм қишлоғи” мақомини бериш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

👥”Санам” МФЙ ҳудудига тегишли Овжазсой қишлоғида бугунги кунда 300 та хўжалик ва 1750 та аҳоли истиқомат қилиб келади. Майдони 1200 гектардан иборат.

📍Ҳудуд аҳолиси чорвачилик, деҳқончилик ва боғдорчилик орқали ҳаёт кечиради. Қишлоқни юқори қисми экотуризм (тоғ ён бағри бўйлаб отда, туяда ва пиёда сайр)учун жуда қулай, шунингдек, агротуризм йўналишини ҳам йўлга қўйса бўлади, мисол учун: асаларичилик, боғдорчилик (ёнғоқзор, бодомзор, тоғ пистаси ва олма), чорвачилик (эчки, йилқи, қорамол ва кийик).

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram