Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл

📌 Пиёда: "Бизни уриб юборган ҳайдовчидан ёрдам сўрадик. Лекин ҳайдовчи кетиб қолди"- деди.

🚙 Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудида "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлда 2 нафар пиёдани уриб юбориб, биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан кетиб қолган.

📍Жабрланувчилар бошқа фуқаролар ёрдами билан шифохонага етказилган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчининг шахси аниқланди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🚧 Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан аввало, белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ЙТҲ содир бўлганда эса ҳайдовчилар жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишларини сўраб қоламиз.

‼️ Биринчи ёрдамни кўрсатмасдан воқеа жойидан кетиб қолиш жавобгарликнинг янада оғирлашишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тил – миллат кўзгуси

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – 21 октябрни "Ўзбек тили байрами куни" сифатида кенг нишонлаш белгиланди.

Ушбу Фармон ижроси юзасидан бугун вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Р. Шералиев ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари С.Якупбекова ҳамкорлигида Олмалиқ шаҳридаги марказий кўчаларга ўзбек тилини тарғиб этувчи ҳикматли сўзлар ва иборалар ёзилган баннерлар ўрнатиб чиқилди.

📌Шунингдек, ўзбек тилини ривожлантириш, унинг софлигини сақлаш, бойитиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Почта тизими одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш бўйича жуда катта соҳа

Шавкат Мирзиёев: Почтовая система обладает огромным потенциалом для того, чтобы далекое сделать близким, трудное – легким

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#мавсумга_тайёргарлик

🔸Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб куз-қиш мавсумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу жараёнда "Ўзбеккўмир" акционерлик жамиятининг ўз ўрни бор.

♻️Тошкент вилояти ҳокимлиги ва "Ўзбеккўмир" акционерлик жамияти ҳамкорлигида журналистлар учун медиатур уюштирилди. Медиатур давомида ОАВ вакиллари кўмир қатламини очиш ва қазиб олиш, саралаш жараёнларини бевосита кузатдилар.

🔍Маълумот учун: бугунги кунда акционерлик жамиятида 6000 дан зиёд ишчи-хизматчилар меҳнат қилишмоқда. Корхона Реуспубликамизнинг бюджет ташкилотлари учун ноябрь ойи охиригача 405,5 минг тонна, аҳоли эҳтиёжлари учун 1 декабрга қадар 600 минг тонна кўмир етказиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

🎥 Батафсил юқоридаги лавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳудудгаз

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалидан яна бир қулайлик!


🔥Энди истеъмолчилар мобиль телефонларидаги мавжуд Click билан мобиль банкининг тўлов тизимлари, Payme иловалари, шунингдек, Paynet шохобчалари, тижорат банклари, қолаверса, шаҳар ва тумандаги газ таъминоти бўлимларида жойлашган инфокиосклар орқали истеъмол қилинган табиий газ ҳақини тўлашлари мумкин.

📲Замонавий ва янги хизматларнинг қулай имкониятларидан фойдаланинг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай
#рейд

⭕️Гиёҳвандлик нафақат бу иллат билан шуғулланувчиларга, балки бутун жамиятга таҳдид солади. Бу борада мамлакатимизда турли тарғибот тадбирлари, рейдлар ўтказилмоқда. Бироқ шунга қарамай орамизда ҳали-ҳануз бунинг аянчли оқибатларини англамаган инсонлар учраётгани ачинарли ҳол.

🔎Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Қибрай туманида тезкор қидирув тадбири ўтказилди.

🔹 Тадбир давомида тумандаги хонадонлардан бирида уч туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги парвариш қилинаётгани аниқланди.

🎥 Батафсил лавҳада👆🏻

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янги_иншоот

Болалар боғчаси замонавий тарзда қайта қурилди

🏫Тошкент тумани “Файзиобод” маҳалласидаги “Семурғ” номли 4-сон мактабгача таълим ташкилоти бутунлай қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

👫 Муассаса илгари 100 ўринга мўлжалланган бўлса, қайтадан бунёд этилиши натижасида 250 нафар болажонларни қамраб олиш имкони яратилди.

Мактабгача таълим ташкилотида жами 11 та гуруҳ бўлиб, бир қатор қулайликлар мавжуд. Жумладан, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрловчи бепул, қисқа муддатли гуруҳлар, инглиз тили ва ментал арифметикаси бўйича тўгараклар ва 4 та рус гуруҳлари фаолият олиб бориши кўзда тутилган.

💼 Боғча фаолияти йўлга қўйилгач 14 та янги иш ўрни яратилди.

️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#пахта_2020
#Ўрта_Чирчиқ

Рағбат бор жойда унумдорлик бўлади

Ўрта Чирчиқ туманида пахта йиғим-терими мавсуми тобора қизғин паллага кириб, туман давлатга хом ашё топшириш бўйича вилоятда етакчилик қилмоқда. Бунга аввало, теримчилар меҳнати ўз вақтида қадрланаётганлиги, яъни рағбатлантириб борилаётганлиги туфайли эришилмоқда.

🎁Туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида масъуллар пахтазорда бўлиб, илғор теримчилар ҳамда далага энг кўп кўнгиллиларни жалб қилишда кўмаклашаётган маҳалла раисларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаб, уларни рағбатлантирди.

🛍 “Агробанк”нинг Тошкент вилояти бошқармаси мутахассислари ҳам яқинда илғор теримчиларга маиший техникаларни совға қилиб, уларнинг кайфиятини кўтарди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Эътибор марказида Тошкент вилояти: суд-ҳуқуқ, уй-жой, моддий ёрдам, ижтимоий таъминот...

➡️ https://bit.ly/3nniQkE

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#онлайн

Айни дамда Тошкент вилояти ҳокимлигида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг сайёр мажлиси бошланиш арафасида.

📌 Сайёр мажлисда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Тошкент вилоятида олиб ўрганиш натижалари Сенат аъзолари иштирокида муҳокама қилинади.

📎 Йиғилишга Сенат раиси Танзила Нарбаева раислик қилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram