Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Замон билан ҳамнафас зиё маскани


🏭Ўрта Чирчиқ туманидаги “Niso Рoligraf” масъулияти чекланган жамияти аҳоли, корхона ва ташкилотларга полиграфия хизматлари кўрсатиш мақсадида бундан саккиз йил муқаддам ташкил этилган.

🗞Ҳозирги кунда корхонада Тошкент вилоятининг 20 та туман ва шаҳар, республикамизнинг “Техника маскани”, “Ижодий парвоз”, “Педагог”, “Молиячи”, “Иқтисодчи” газеталари ҳамда 10 дан зиёд журналлар чоп этилади.

📰Босмахонада бир йилда 50 миллион босма табоқ маҳсулот чоп этилади. Бу ерда асосан уч турдаги босма маҳсулотлари, хусусан, китоб, журнал ва газеталар нашр этилади. Жорий йилда эса 50 номдаги 53 000 дона янги дарсликлар чоп этилиб, махсус мактабларга тарқатилди.

💰Корхонада жорий йилнинг шу кунигача дарсликларни чоп этишдан 3 миллиард сўм даромад олинган. Йил якунига қадар яна 3,5 миллиард сўм даромад қилиш режалаштирилмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон
#семинар

👩🏻‍🏫Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгаши томонидан умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари учун
🔹сайловлар
🔸ўқувчи психологияси
🔹номенклатура
🔸сардорлар йўналишлари
🔹касбга йўналтириш
🔸ўзлаштириши паст ўқувчилар
билан ишлаш мавзусида 6 ҳамда 9 - мактаб психологлари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.

✔️Семинар давомида етакчиларга амалий ва назарий кўникмалар берилди. Ёшлар етакчиларининг иш самарадорлиги таҳлил қилинди ҳамда керакли тушунтиришлар берилди.

📍Пандемия даврида етакчи вазифаси ва ишлаш тизимининг асосий вазифалари белгиланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон

Имтиёздан фойдаланган қизлар талаба бўлишди


⚡️Маълумки, олий таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили учун хотин-қизларга 4 фоизли қўшимча давлат гранти учун республикамиз бўйича 940 та жой ажратилган эди.

📍Шунга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Оҳангарон туман бўлими томонидан 52 нафар боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд хотин-қизларга тавсияномалар берилди.

👩🏻‍💼Ушбу тавсияномалар тегишли тартибда комиссия тартибида кўриб чиқилиб, танлов натижаларига кўра, 4 нафар хотин-қиз ОТМ талабаларига айланишди.

🤝Кеча Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров ва проректори Н.Раҳмонқуловалар талаба қизлар – Ф.Абдувалиева, М.Мўминова хонадонларида бўлиб, уларни чин дилдан қутлашди.

💐Шунингдек, уларга университет жамоаси номидан эсдалик совғаларни топширишди.

✍️Нилуфар АБДИҚУЛОВА,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Оҳангарон туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
#Янгийўл_тумани
#аёллар_бандлиги

Тошкент вилоятида аёллар бандлигини таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📌Зангиота туманида 341 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Шулардан 124 мингга яқини хотин-қизлардир. Тадбиркорлик билан шуғулланувчилар 5 128 нафарни ташкил этади.

📍Ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркор ва ҳунарманд аёлларга ишсиз хотин-қизлар бириктирилиши орқали уларнинг бандлигини таъминлашга эришилмоқда.

🖇Камола Аҳмедова ана шундай тадбиркорлардан. 15 млн. кредит эвазига учта тикув машинаси сотиб олган Камола бугун хонадонида тикувчилик цехи очиб, маҳалланинг 6 нафар хотин-қизларини иш билан таъминлади.

🔹Янгийўл туманида Бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда тикувчилик ўқув курслари иш бошлади. Мазкур ўқув курсларига 48 нафар ишсиз аёллар жалб қилинди.

📹 Батафсил лавҳада👆🏻

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#иқтидорли_ёшларимиз

Шоҳина Тошкент давлат юридик университетини танлади

⚡️Олмалиқ шаҳридаги 19-умумтаълим мактаби битирувчиси Шоҳина Абдувалиева хориждаги 14 та нуфузли олий ўқув юрти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, ўқишга қабул қилинди.

📌Жумладан, у
1. Westmister universiteti (Буюк Британия)
2. St. Clair Colleje (Канада)
3. Cambridje International College (Буюк Британия)
4. Yodju University (Корея)
5. Cyberjaya University (Малайзия)
6. MDIST (Сингапур)
7. Xiamen University (Малайзия)
8. Warshava university (Польша)
9. ISMA (Латвия)
10. Colleguim Cuitas Warshava (Польша)
11. Fmal University (Кипр)
12. Ursinus College (Корея)
13. Sejong University (Корея)
14. SSI CO Ltd (Япония)
олий ўқув юртларининг талабаси бўлиш бахтига муяссар бўлди.

🏫Шоҳина Абдувалиева шунингдек, республикамиздаги Тошкент давлат юридик ва Тошкент давлат Шарқшунослик университетларига ҳам имтиҳон топшириб, энг юқори баллар билан талабалик шарафига эришди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай

Бош шифокор ижтимоий соҳа объектларидаги аҳволни ўрганди


Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари А.Эргашев 4-умумтаълим мактаби, “Ялонғоч” ҚВП ва кўп тармоқли туман марказий поликлиникасининг Салар шаҳарчаси ҳудудидаги филиалининг пандемия шароитидаги фаолияти билан танишди.

😷Туман бош шифокори аввало, умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларининг карантин қоидаларига амал қилиши ҳамда таълим даргоҳида олиб борилаётган дезинфекция ишлари билан танишиб, зарур тавсиялар берди.

🏥Шунингдек, “Ялонғоч” ҚВП ҳамда кўп тармоқли туман марказий поликлиниканинг Салар шаҳарчаси ҳудудидаги филиалида бўлган туман бош шифокори ушбу тиббиёт масканларида COVID-19 билан касалланган, хасталикда гумонланган, уй шароитида даволанаётган фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди.

📌Аҳволни ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича вазифа ва топшириқлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#спорт
#шукуҳ

🎾 Спорт - саломатлик, муваффақият гарови. Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида 102 та спорт майдонлари барпо этилиб, ёшлар ихтиёрига берилган. Айни кунларда яна 74 та объектда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Мазкур иншоотлар йил охиригача фойдаланишга топширилади.

🔍Бугунги кунда асосий эътибор Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ва паралимпия ўйинларига қаратилмоқда. Бу мақсадда вилоят бўйича 896 та миллий ва олимпиада спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиб, уларда 115 минг 600 нафар ёшларнинг иштироки таъминланди.

♻️Вилоят ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги тадбирда Токио олимпиадаси ва паралимпия йўлланмасини қўлга киритган спортчиларга "Gentrа" автомобили топширилди.

📹Жараён "Ўзбекистон24" нигоҳида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Эълон

Диққат, эълон!


❗️Тошкент давлат техника университетига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

⚡️Тошкент вилоятидан Тошкент давлат техника университетига 2020/2021 ўқув йилида 1-курсга ўқишга тавсия этилган абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, тўлов-шартнома ҳужжатларини расмийлаштириш, масофавий тарзда ўқув жараёнини бошлаш учун тегишли кўрсатмалар бериш мақсадида Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали биносида Тошкент давлат техника университети ишчи гуруҳи ташкил этилди.

📝Талабаликка тавсия этилган абитуриентлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
1. Ариза; 2. Паспорт нусхаси – 2 та (асли кўрсатилган ҳолда); Фотосурат – 12 та (3,5x4,5); 3. Тавсиянома (агар мавжуд бўлса); 4. Маълумоти ҳақида ҳужжат (иловаси билан бирга): аттестат ёки диплом; 5. Тилни билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса); 6. Имтиёз асосида талабаликка тавсия этилганлар учун имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси; 7. Ҳужжатлар учун папка - 1 та (ип билан боғланадиган “Папка для документов”); 8. А5 форматдаги конверт.

☎️Мурожаат учун: Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳ телефон рақами +99870 613-13-40.

🕹Манзил: Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси 45-уй.
Мўлжал: “Ойдин” деҳқон бозори ҳамда “Кимёгар” меҳмонхонаси.

📞Қўшимча маълумотларни қуйидаги Тошкент давлат техника университетида (Тошкент шаҳрида) ташкил этилган маслаҳат марказидан олишингиз мумкин: (71) 246-39-97, (71) 246-35-66, (71) 246-42-26, (71) 246-39-29, (71) 246-61-17, (71) 246-08-77, (71) 246-89-95, (71) 227-19-26.

🌐Шу билан бирга, университетнинг қуйидаги веб-сайти орқали ҳам олишингиз мумкин: www.tdtu.uz/uz.

📨Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг ҳужжатлари 06.10.2020 йилдан бошлаб юқорида кўрсатилган ҳудудларда қабул қилинади.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан Тошкент вилоятида ривожланиш даражаси "қониқарсиз" деб баҳоланган Бекобод ва Бўка туманларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

📍Вилоят ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Xакимов мазкур ҳудудларда бўлиб, у ерда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди.

❗️Жумладан, туманлардаги 2020 йил дастурига киритилган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйлар, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чораларни белгилаб берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram