Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
​​#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Чинни бозори маъмурияти тадбиркорлардан пахта учун ноқонуний пул талаб қилмоқда" номли мурожаат тарзида эълон қилинган мақола яна бир бор исботланмади.

📍 Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ходимлари мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 1 октябрида “Чинни бозори”да бўлиб, мақолада келтирилган фактларни ўрганганлиги, айрим тадбиркорлар билан суҳбатлашганлиги, лекин мақола ўз тасдиғини топмаганлиги тўғрисида аввал хабар берилганди.

Мазкур мақола республикамиздаги олий даражадаги комиссия томонидан ўрганиб чиқилганда ҳам ўз исботини топмади. Шу йилнинг 2 октябрида масалага ойдинлик киритиш мақсадида пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчиларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича мутасадди вазирликлар раҳбарлари иштирокида тузилган республика Ишчи гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор М. Кадирханова, Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О. Парпибоева ва Зангиота туман ҳокимининг ўринбосарлари “Чинни бозори”да бўлиб, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказишди.

🔎Мурожаат нуфузли комиссия томонидан ўрганилганда ҳам ўз исботини топмади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#семинар

Мактаблардаги ёшлар етакчиларига тавсиялар берилди

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси, ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да умумтаълим мактабларидаги ёшлар бошланғич ташкилотлари етакчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирни ташкил қилишдан асосий мақсад – таълим муассасаларидаги ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун муносиб шарт-шароит яратишга кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашишда етакчиларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл

Республика ишчи гуруҳи Янгийўл туманида бўлди

❗️Пахта йиғим-терими мавсуми давомида меҳнат қонунчилигига амал қилиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари ҳолатини ўрганиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи Янгийўл туманига борди.

🔎Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев бошчилигидаги Ишчи гуруҳнинг дастлабки манзили "Саид ота" маҳалласидаги "Кўкча текстиль” МЧЖ кластери бўлди.

📍Мазкур кластернинг 200 гектар майдонида пахта етиштирилган бўлиб, теримда юз фоиз машиналар кучидан фойдаланилмоқда. Фидойи механизаторлар Фарҳод Душаев, Бахтиёр Қуролбоев ва Наримон Ўразовлар томонидан кунига хирмонга 10 тонна пахта топшириляпти.

📌Ҳосилни йиғиштириб олишда муносиб ҳисса қўшган барча илғор ишчилар совғалар билан тақдирланди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#инвестиция

🔹Тошкент вилояти иқтисодиёт тармоқларига хорижий сармоя киритиш ҳажми йилдан йилга ошиб боряпти. Эътиборли жиҳати, киритилган маблағнинг асосий қисми тўғридан-тўғри йўналтирилмоқда ва бу омил кўрсаткичларнинг ошишида муҳим аҳамият касб этяпти.

💰Хусусан жорий йилнинг биринчи ярми учун белгиланган 103,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция режа прогнози ҳудудда 181,2 фоизга бажарилди. Хорижий инвестициялар улушининг 44,6 фоизи Хитой, 9 фоизи Германия, 8,5 фоизи Россия ва 6 фоизи Эрон, Англия ҳамда Туркия инвесторлари ҳиссасига тўғри келади.

📎 Жумладан, Олмалиқ шаҳрида инвестиция дастури асосида 220 млрд. сўм эвазига 145 та лойиҳа шакллантирилган. Лойиҳалар доирасида жами 1443 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

📹 Олмалиқ шаҳридаги йирик лойиҳалар "Ўзбекистон24" нигоҳида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#Оҳангарон
#Чирчиқ
#оммавий_қабул

🔹Айни кунларда вилоятимизнинг барча манзилларида оммавий қабуллар ташкил этилиб, одамларни ўйлантириб келаётган муаммолар жойида ҳал этилмоқда.

📎Ангрен, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарларидаги оммавий қабулларда асосан соғлиқни сақлаш, табиий газ, электр энергияси, муҳандислик коммуникация тармоқлари ва йўллар таъмири, бандлик, ижтимоий нафақа, банк кредити ажратиш каби масалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

✔️Қатор мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиб, мурожаатларни ҳал қилиш учун бор куч ва имконият сафарбар қилинди.

❗️Оммавий қабулларда мингдан зиёд мурожаатчиларнинг 1 минг 38 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 377 таси ижобий ҳал қилинди, 131 та мурожаат эгасига тушунтириш берилди. 530 та мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

🎥 Батафсил лавҳада👆🏻

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий

Тошкент вилоятида ҳокимликлар муассислигидаги нашрлар фаолияти комплекс ўрганилади

📍Айни пайтда босма нашрлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунинг баробарида, уларнинг мазмун-мундарижасини бойитиш, ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини ошириш масаласи соҳа олдидаги долзарб вазифалардан биридир.

📌Шу мақсадда Тошкент вилоятида 2021 йилги обуна кампанияси олдидан ҳокимликлар муассислигидаги нашрлар фаолиятини комплекс ўрганиш бўйича ўтказилган йиғилиш баённомаси тасдиқланди. Унга кўра, босма нашрларни етарли моддий-техник ресурслар билан таъминлашда муассиснинг ўз мажбуриятларини нечоғлик бажараётгани амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрганилади.

▪️Шу мақсадда вилоят ишчи гуруҳи тузилган. Ишчи гуруҳ зиммасига:

🔹 давлат улуши бўлган таҳририятларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, таҳририят балансида бўлган бино-иншоотлар ва техникалардан самарали фойдаланиш, бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшимча маблағ ишлаб топиш имкониятларидан нечоғлик фойдаланаётганини танқидий кўриб чиқиш;

🔸мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ва ташкилотларда, барча даражадаги таълим муассасаларида, маҳаллаларда меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда учрашувлар ўтказиш;

🔹таҳририятлар аъзолари, мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ва ташкилотлар, барча даражадаги таълим муассасалари, маҳаллаларда иштирокчи анонимлиги сақлаган ҳолда, нашрнинг мазмун-моҳияти, бошқарув самарадорлиги, муассиснинг ўз мажбуриятларини бажариши, ахборот сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги юзасидан ижтимоий сўровномалар ўтказиш;

🔸ўрганиш натижалари бўйича шаҳар (туман)ларда ҳокимлар иштирокида муҳокама йиғилишлари ўтказиш;

🔹ҳокимликлар муассислигидаги газеталарнинг интернет ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини оширишни назарда тутадиган аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

🔸ўрганишлар якуни бўйича вилоят Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган муҳокама йиғилишини ташкил этиш вазифалари юклатилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#тадбиркорлик
#инвестиция

⚡️Тошкент вилоятида арзон электр ускуналари ҳамда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган лойиҳалар иш бошлайди

📍Бугун вилоят ҳокими Рустам Холматов “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ корхонаси Бош директори Нилуфар Батирова ҳамда “LUMIDEA ENGINEERING” директори Эсреф Озаҳин билан сўнгги технологияларни ўзида мужассамлаштирган замонавий кабель ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар юзасидан суҳбатлашди.

Тадбиркорнинг айтишича, ушбу лойиҳалар натижасида ҳудуд аҳолиси учун янги иш ўринлари ҳамда арзон асфальт, бетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қулайликлар юзага келади.

🏗Изолятор ва траверс тайёрлашга мўлжалланган цех лойиҳаси бўйича йилига 150 000 дона изолятор ва 12 000 дона трайверс ишлаб чиқарилади.

💰Бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси эса 3,0 млн. доллар бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 200 минг куб м. ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эҳтиром

✳️ Бугун миллат тарбиячиси, Учинчи Ренессанс даврининг ҳал қилувчи қатлами бўлган устоз ва мураббийларимизнинг жамиятдаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

🖇1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкент вилоятида ана шундай фидойи ва заҳматкаш касб эгалари қутланди.

📌 Жонкуяр мураббийлар дастлаб Президентимизнинг соҳа вакилларига йўллаган мурожаатидан онлайн тарзда баҳраманд бўлишди. Шундан сўнг вилоят раҳбарияти томонидан бир қатор фидойи устоз, мураббийлари тақдирланишди.

📹 Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#бунёдкорлик

Нурафшонда автошоҳбекат фойдаланишга топширилди

🚌 Бугун Нурафшон шаҳрида аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида бунёд этилган замонавий автошоҳбекат фойдаланишга топширилди. Ўзига хос меъморий ечимга эга, барча қулайликлар мавжуд бўлган мажмуада йўловчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

📍 Эндиликда вилоят маъмурий маркази Нурафшон шаҳрини туман ва шаҳарлар ҳудудлари билан боғловчи 4 та йўналишда автобус ҳамда 14 та йўналишда йўналишли таксилар қатнови йўлга қўйилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#таълим

Қоракўл мактабининг тажрибаси ўрганилди

Оҳангарон шаҳрида мустақил фикрлайдиган, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга бўлган баркамол авлодни тарбиялаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

⚡️Оҳангарон шаҳар ҳокими бошчилигида, ҳоким ўринбосари, ХТБ мудири ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари икки кун давомида Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида бўлиб, таълим муассасаларидаги педагогик методларни ўрганиб қайтишди.

🔎Шаҳар масъуллари халқаро математика фанига ихтисослаштирилган “Қоракўл мактаби”нинг тажрибасини ўрганишди. Шунингдек, мутасаддилар бошқа таълим муассасалари ва ўқув марказларининг фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

📍Ўрганишлар давомида келгусида Оҳангарон шаҳрида ҳам шундай мактаб яратиш ҳамда ёш авлодни илмга кенг жалб қилиш ва бу борада Қоракўл мактаби ўқитувчилари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram