Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
40.6K photos
5.53K videos
48 files
22K links
Download Telegram
“Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

➡️ https://bit.ly/32ZSlJD

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tn41YMahijNGg
#Эълон

Бугундан Тошкент туманининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

🔥“Тошкент тумангаз” газ таъминоти бўлимининг хабарига кўра,

1️⃣“Қизғалдоқ” ҳудудига кириб келаётган табиий газ ҳисобини аниқ юритиш мақсадида “Келес-Қизғалдоқ” газ тармоғига ўрнатилган электрон газ ҳисобдонини навбатдаги Давлат қиёслов кўригидан ўтказиш мақсадида “Қизғалдоқ” маҳалласи Сойлиқ кўчасидаги 83 та аҳоли хонадонлари ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларга 25 сентябрь куни соат 13-00 дан 17-00 гача;

2️⃣“Ҳасанбой” ҳудуди “Ҳасанбой гузар” маҳалласи ҳамда “Баҳор” маҳалласи Ҳамза кўчаси аҳолисига табиий газ етказиб берувчи ўрта босимли газ қувурларида демонтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан жами 807 та аҳоли хонадонлари ҳамда 11 та улгуржи истеъмолчиларга 25 сентябрь куни соат 08-00 дан 17-00 гача;

3️⃣“Кўксарой” ҳудудига кириб келаётган табиий газ ҳисобини аниқ юритиш мақсадида “Олтинтепа” газ тармоғига ўрнатилган электрон газ ҳисобдонини навбатдаги Давлат қиёслов кўригидан ўтказиш мақсадида “Шамсиобод” маҳалласидаги 569 та аҳоли хонадонлари ҳамда 15 та улгуржи истеъмолчиларга 26 сентябрь куни соат 8-00 дан 17-00 гача;

4️⃣“Қизғалдоқ” ҳудудига кириб келаётган табиий газ ҳисобини аниқ юритиш мақсадида “Зоғариқ” газ тармоғига ўрнатилган электрон газ ҳисобдонини навбатдаги Давлат қиёслов кўригидан ўтказиш мақсадида “Шамсиобод” маҳалласидаги 150 та аҳоли хонадонларига 26 сентябрь куни соат 8-00 дан 17-00 гача табиий газ берилиши вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида сўзлаган нутқи юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов ўз фикрларини билдирди.

️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️ Бўстонлиқ туманидаги бўш турган объектлар «E-Ijro аuksion» орқали сотилади

Вазирлар Маҳкамаси “Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорни имзолади.

👉 Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тошкент вилоятидаги дала ҳовлиларни онлайн тарзда банд қилиш ва улар учун тўловни амалга ошириши мумкин

➡️ https://bit.ly/34227KC

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tn41YMahijNGg
#Таълим
#Қибрай

Болалар боғчаси фаолияти ўрганилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошқарма бошлиғи И.Хўжамов бошчилигида Қибрай туманидаги 20-МТТда мониторинг ўтказилди.

🏫Мазкур мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчилар учун яратилган шароит ва таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ижроси ўрганилди.

🎈Шунингдек, инспекция вакиллари тумандаги "Янгиобод" маҳалласида ташкил этилаётган 150 нафар тарбияланувчига мўлжалланган нодавлат МТТ фаолияти билан ҳам танишиб, фикр ва таклифларини билдиришди.

📍Эслатиб ўтамиз, 20-МТТ жорий йилнинг 10 сентябрь ойидан синов тариқасида фаолиятини бошлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тайинлов

Очиқ мустақил танлов ғолиби Бўка тумани ҳокими ўринбосари бўлди

📍Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида эълон қилинган вакант лавозимларга очиқ мстақил танлов натижаларига кўра, Бўка тумани ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига Хайруллаев Фуркат Хамидуллаевич тайинланди.

📌Шунингдек, Бўка тумани ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия масъул котиби лавозимига эълон қилинган танлов натижасига кўра Сатторов Музаффар Илхомович ушбу лавозимга муносиб кўрилди.

🌐Истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилиш махсус платформа — Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали ташкиллаштирилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Таълим

"Олий таълим сари парвоз" лойиҳаси тақдимоти

Қибрай туман Халқ таълими бўлими томонидан умум таълим мактаблари раҳбарлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

📌Тадбир аввалида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқи юзасидан туман ХТВ мудири Э.Тожибоев ўз фикрларини билдирди.

♻️Семинар-тренингда туман ХТВни 5 йиллик ривожлантириш "Йўл харитаси" тақдимоти ҳамда олий таълимга ўқувчиларни тайёрлаш учун "Олий таълим сари парвоз" лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

🧰Умумтаълим мактаблари раҳбарлари ўқувчиларни олий таълим муассасаларига қамраб олишни ошириш масаласида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ тумани комплекс ривожлантирилади

🔹Бўстонлиқ туманида хизмат кўрсатиш соҳаларини, хусусан туризм соҳасини ривожлантириш, аҳолига маиший, савдо, транспорт, тиббий ва бошқа турдаги замонавий хизматларни кўрсатиш, янги иш ўринлари яратиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада ошириш мақсад қилинган.

❇️Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

💠Лойиҳага кўра, 2020-2022 йилларда Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури ва уни амалга оширишнинг устувор йўналишлари белгиланган.

➡️ Батафсил Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ

Оиладаги тарбияга кўп нарса боғлиқ

⚡️Оиладаги энг муҳим масалалардан бири бу фарзанд тарбиясидир. Табиийки, тарбия инсонни комиллик сари ёки бахтсизлик томон етаклайди. Бунда албатта, оиланинг ўрни беқиёс.

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ижтимоий алоқалар бўлими мутахассис ходимлари Юқори Чирчиқ туманидаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар билан манзилли суҳбатлар ўтказишди. Нотўғри тушунчалар, билим савиясининг етишмаслиги оқибатида ёт йўлга кириб қолмаслик учун тавсиялар бериб ўтилди.

📌Ота-оналар ўз фарзандлари билан доимо ҳамсуҳбат бўлишлари ҳеч қачон фойдадан холи бўлмайди. Зеро, уларининг камоли юрт истиқболидир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани
#Конференция

O`zLiDeP ёшлар масалалари билан шуғулланмоқда

🔖 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бекобод туман Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

📌 Тадбирда O`zLiDeP туман Кенгашининг бошланғич партия ташкилотларидан сайланган 11 нафар вакил иштирок этди.

Конференцияда O`zLiDeP туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаолиятининг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, ёшлар билан ишлаш самадорлигини ошириш, унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар “йўл харитаси” муҳокама қилинди. Шу билан бирга, “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик кенгаши таркиби тасдиқланди ва Тошкент вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик кенгаши конференциясига делегатлар сайланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Туризм

Туризмнинг ўзи бир мўъжиза

Тан олайлик, мўъжизага ҳаммамиз муштоқмиз, ҳар доим муштоқмиз. Айтайлик, кундалик ташвишлардан вақт, рўзғордан нақд жамғариб, саёҳатга отланасиз.

🏕Мўъжизага тўла тонглардан бирини Хивадаги ўрта асрлар услубида барпо этилган меҳмонхона, Орол денгизи бўйидаги юртда ёки Бўстонлиқнинг пурвиқор тоғлари бағрида ўз қўлларингиз билан ўрнатган “палатка” да қарши оласиз.

🚶‍♂️Сиз сайёҳсиз. Истакларингиз ҳар сонияда ўзгариши, йиллаб давом этган режали ҳаётдан эркинликка чиққан қалб ҳаприқиб, энг яхшиларини кутилмаганда истаб қолиши табиий.

☕️Келинг, соддароқ қилиб тушунтираман: меҳмонхонада тонг. Сиз кофе, чой ёки шунчаки оддий газсиз сувнинг хона ҳароратида турганини исташингиз мумкин. Меҳмонхонада юзлаб мижозлар бор, шунча танлов. Аммо уларнинг ҳамма истагига тайёр туриш шарт. Ҳатто барча меҳмон қора кофе танласа ҳам... Бу овқатланишга ҳам тегишли.

🚘Бир жойдан иккинчи жойга хавфсиз бориш учун техника турини ҳам ўзингиз танлайсиз. Қўйингки, сайёҳ сифатида агротуризм, спорт туризми, саломатлик туризми, гастрономик туризм, экстремал туризм, хуллас, ҳамма соҳага оид туризм турлари бор ва уларнинг қай бирини танлашингиздан қатъи назар шароит кутганингиздан аъло бўлишига умид қиласиз.

✳️Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, исталган йўналиш бўйича саёҳат бошланганида йўлга тушишдан тортиб, уйга қайтиб келгунингизча барча жараёнлар умумий тартибда ташкил этилиши ёки бошқарилишини? Хизмат кўрсатиш деймиз буни. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, оддийгина поезд ёки автомобиль ойнасидан ташқарига қараб хаёл суриб кетишингиз замирида ҳам кимнингдир меҳнати борлигини? Тасаввур қиласизми, сиз эринибгина чўзиладиган меҳмонхонадаги оппоқ чойшаб доим шундай туриши ортидан кимдир фарзандларини боқаётгани, шу тозаликни таъминлагани учун маош олиб, умргузаронлик қилишини-чи?

🧑‍🍳Одамлар олса олмаса, 10 дан ортиқ кофе ва чой турлари ҳар тонг тайёрлаб қўйилиши учун кимдир соат 4 дан ҳаракат бошлаши, ҳунарманддан эсдалик учун олган кичкина пичоқчани тайёрлаш ва сизнинг харид қилишингиз учун қулай жойда савдо ташкил қилиш ортида-чи, хавсизлигингизни таъминлаш ортида-чи?

📌Буларнинг ҳаммасини “боши”ни бириктириб, тартиб билан жой-жойига қўядиган соҳа бор. Бу соҳа мутахассиси кези келганида ошпаз, тарихчи, ҳайдовчи, шифокор, ҳатто қоровуллик сирларини ҳам билиши лозим. Чунки сизнинг истагингиз ўзани йўқ дарёга ўхшайди. Мутахассис ҳаммасига тайёр туриши керак.

🔴Мана шу мураккаб жараённи умумий бошқарадиган ва саёҳатнинг нафас олиб туришини таъминлайдиган, таъбир жоиз бўлса, ягона организмга айлантирган соҳа – бу туризм.

🎉27 сентябрь соҳа ходимлари куни. Фахр билан айтаман, мен ҳам шу улкан оила, ягона организмнинг бир қисмиман. Аммо асл касбим журналист, ижодкор кўзи билан қарайман ва талқин қиламан.

🔸Кузатишларимга кўра, сайёҳни гўзаллик билан ўраб оладиган соҳа жонкуяри доим парда ортида бўлиши, йўқдек бўлиб, бордек ишлаши талаб этилади. Бу асаб, бу ҳафсала, бу сабр дегани.

Қадрли ҳамкасблар, метиндек ирода, тоғдек сабр эгалари!

Касб байрамингиз муборак. Мўъжиза яратишдан ва инсонларнинг энг яхши дамларини мўъжизага айлантиришдан чарчаманг.

Унутманг, сиз эгаллаган касбнинг ўзи чин мўъжиза.

Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти Ахборот хизмати бўлими бошлиғи Асқар Исмоилов

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#паррандачилик

🐔Ўрта Чирчиқ туманидаги “Новобод наслли парранда” фермер хўжалиги 50 гектар майдонда парранда боқишга мўлжалланган цех ташкил қилди.

Янги лойиҳага кўра, 2020-2021 йилларда ҳудуддаги ташландиқ ҳолга келиб қолган собиқ фабрика цехлари босқичма-босқич замонавий технологиялар асосида капитал реконструкция қилинмоқда, – дейди корхона раҳбари Рустам Саидов. – Ҳар бир босқичда 15 тадан цехлар ишга тушириляпти. Ҳозирги кунда 30 та цехга Хитойнинг “Big heardsman” корхонасининг технологиялари олиб келиниб ўрнатилди.

✔️Унинг қулайлиги тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, паррандага овқат ва сув беришдан ташқари цех ичидаги ҳароратни ҳам бир меъёрда бўлишини таъминлайди. Шунингдек, Венгрия давлатидан ROSS-308 наслчилик жўжаларини ҳам олиб келдик. Мақсадимиз туманда сифатли паррандачиликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашдир.

Батафсил▶️ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент

Куз-қиш мавсумига қай даражада тайёрмиз?

🔹Мавсумга тайёргарлик юзасидан Пискент туманида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, кўп қаватли уйлар, корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа объектларида мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилди.

📌Жумладан, туманда 41 та умумтаълим мактаби, 20 та мактабгача таълим муассасаси, тиббиёт бирлашмаси ва 1 та юқумли касалликлар бўлими, кўп тармоқли марказий поликлиника, 6 та қишлоқ оилавий поликлиникалари мавжуд. Улардаги 326 та иситиш қозонлари жорий таъмирланиб, айрим жойларда газ ва кўмир ёқилғисида ишлайдиган иситиш қозонлари ўрнатилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, жорий таъмирлаш, эскирган газ ҳисоблагичлари замонавий смарт ҳисобдонларга алмаштириш сингари ишлар учун 1 миллиард 469 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Айни пайтда 951 тонна кўмир захираси яратилди.

Батафсил
▶️ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон
#меҳр_саховат
#Эзгу_ишлар
#катта_юрак

📌Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Оққўрғон туман бўлими ҳамда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти минтақавий бўлими билан ҳамкорликда “Меҳр ва эътибор” шиори остида 78-сонли мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди.

🎁Мазкур лойиҳа доирасида тарбияланувчи ёшларга спорт кийимлари совға қилинди. Зеро, ёшлар ўртасида оммавий спорт турларини тарғиб қилиш бош мақсадимиздир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram