Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оққўрғон
#Пахта_2020

"Бахмал" фермер хўжалиги режани бажарди

Оққўрғон тумани “Қаҳрамон” ҳудудидаги "Бахмал" фермер хўжалиги биринчилар қаторида давлатга пахта топшириш шартнома топшириғини бажарди. Жами 20 гектар майдонда ғўза парваришланган эди. Фермер хўжалиги раҳбари Музаффар Алибоев ва жамоанинг самарали меҳнати натижасида юқори ҳосил етиштиришга муваффақ бўлинди.

💭Фермер хўжалиги давлат қабул пунктларига 62 тонна хом ашё топшириб, режани зиёди билан уддалади. Жамоа раҳбари ҳамда илғор теримчи ва ишчиларга туман ҳокимининг совғалари топширилиб, рағбатлантирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон
#Пахта_2020

Режани уддалаётган фермерлар кўпаймоқда

Оққўрғон туманида пахта тайёрлаш шартнома режасини бажараётган фермерлар сони тобора кўпаймоқда.

❇️”Оққўрғон” массивида жойлашган Султон Холматов раҳбарлик қилаётган "Қурбонназар Баҳром" фермер хўжалиги 38,3 гектар майдондан 119 тонна пахта хом ашёсини давлат қабул пунктларига топширди.

🖌”Гулистон” ҳудудидаги Мусурмон Расулматов бошчилигидаги "Уста пахтакор Абдували" фермер хўжалиги эса 39 гектардан 120 тонна ҳосил саронжомлаб олиб, давлат қабул пунктларига топширишга муваффақ бўлди.

✳️”Зарбдор” ҳудудидаги Жаҳонгир Пирназаров раҳбарлигидаги "Шамсиддин Анвар" фермер хўжалиги 32 гектар майдондан 95,6 тонна қимматбаҳо саноат хомашёси йиғиштириб олиб, режани уддалашга эришди.

🔰Барча фермер хўжаликларига туман ҳокимининг совғалари топширилди.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пахта_2020

Пискент хирмони тобора юксалмоқда

⚡️Ҳудудларда пахта терими авж паллага кирди. Терим бошлангандан бери ўтган қисқа муддатда фермерлар томонидан қарийб 10 минг тонналик хирмон бунёд этилди.

📌Хусусан, "Навоий" ҳудудидан "Жаҳонгир" фермер хўжалиги пахтакорлари биринчи теримдаёқ 133,8 тонналик хирмон уйиб, режада кўзда тутилган маррани эгаллади.

🔎Ушбу ҳудуддан "Мадаминбек" фермер хўжалиги деҳқонлари эса 65 гектар майдонда ҳосил етиштириб, бугунги кунда 187 тонна қимматбаҳо саноат хомашёсини йиғиштириб олдилар.

✔️"Охунбобоев" ҳудуди фермерлари ҳам терим суръатини сусайтирмаяпти. "Ҳайдаров Музаффар", "Улуғбек Пискент агро" фермер хўжаликлари ҳар куни 7-8 тонна пахта териб, қабул пунктларига топширмоқда.

📍Далада етиштирилган мўл ҳосилини саронжомлаб олишда фермерларга минглаб кўнгилли теримчилар ёрдам беришяпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#пахта_2020
#Пискент

Меҳнат қадрланган жойда барака бўлади

⚡️Пахта ҳосилини йиғиштириб олишда деҳқону фермерларга бевосита ёрдам бераётган кўнгилли теримчилар меҳнати муносиб рағбатлантириб бориляпти.

🤝Бугун "Агробанк" Пискент филиали мутасаддилари пахта далаларида бўлиб, пахтакорлар билан учрашдилар.

🎁Шунингдек, терим суръати жадал кетаётган Дўсбеков ҳудудидаги "Пискент агро барака" ҳамда Охунбобоев ҳудудидаги "Ҳайдаров Музаффар" фермер хўжалиги даласидаги теримчиларга маиший техникалар совға қилинди.

💸Теримчиларнинг кунлик иш ҳақлари эса тижорат банклари ходимлари томонидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда дала шийпонидаёқ тарқатилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пахта_2020

📍Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б.Сайфуллаев ҳамда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор М.Кадирханова Тошкент вилоятида пахта йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳолатларини ўрганмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#пахта_2020
#Ўрта_Чирчиқ

Рағбат бор жойда унумдорлик бўлади

Ўрта Чирчиқ туманида пахта йиғим-терими мавсуми тобора қизғин паллага кириб, туман давлатга хом ашё топшириш бўйича вилоятда етакчилик қилмоқда. Бунга аввало, теримчилар меҳнати ўз вақтида қадрланаётганлиги, яъни рағбатлантириб борилаётганлиги туфайли эришилмоқда.

🎁Туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида масъуллар пахтазорда бўлиб, илғор теримчилар ҳамда далага энг кўп кўнгиллиларни жалб қилишда кўмаклашаётган маҳалла раисларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаб, уларни рағбатлантирди.

🛍 “Агробанк”нинг Тошкент вилояти бошқармаси мутахассислари ҳам яқинда илғор теримчиларга маиший техникаларни совға қилиб, уларнинг кайфиятини кўтарди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#пахта_2020

Жорий йилда ҳудудларда пахта йиғим-терим мавсумида теримчиларга яратилган шароитларни ўрганиш, жойларда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш мақсадида фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи Ўрта Чирчиқ туманида бўлди.

📌Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев раислигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб "Ўртаовул" маҳалласидаги "Абдувалиев Фатхиддин" фермер хўжалиги даласидаги аҳвол билан танишди. Фермер хўжалиги 104 гектар майдонда пахта етиштирган. Ҳосилни йиғиштириб олишда маҳалладан қатнашаётган 220 нафар кўнгилли теримчилар ҳар куни хирмонга 15 тоннадан зиёд пахта топширмоқда.

🎁"Madoniz" фермер хўжалигидаги теримчилар билан суҳбат чоғида уларга яратилган шароитлар ва терим пулларининг вақтида берилиши ҳолатлари ўрганилди. Мавсумда теримчилар учун зарур меҳнат шароитларини янада яхшилаш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилиб, илғор теримчилар рағбатлантирилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пахта_2020
#Оққўрғон

Ишчи гуруҳ аъзолари Оққўрғон пахтазорларида

📍Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, сенатор Малика Қодирхонова ҳамда тегишли вазирликлар мутасаддиларидан иборат Ишчи гуруҳ аъзолари Оққўрғон тумани ҳокими Ф. Омонов билан биргаликда пахта майдонларидаги аҳволни кўздан кечиришди.

📌Ҳудудларда мажбурий меҳнатга оид ҳолатларни ўрганиш, мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги олиб бораётган саъй-ҳаракатларни кенг тарғиб қилиш мақсадида теримчиларга яратилган шарт-шароит, иш ҳақининг вақтида берилаётганлиги ва бошқа масалалар билан қизиқишди.

🔰Ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг “Оққўрғон” ҳудудидаги "Элита" тажриба хўжалиги, “Жўрақул Раҳмонжон” фермер хўжалиги, “Ҳамид Олимжон” ҳудудидаги "АВС Оққўрғон Агрокластер”га қарашли 3-бригада ва “Маданият” ҳудудидаги 6-бригада далаларида бўлишди. Илғор теримчилар совғалар билан тақдирланиб, рағбатлантирилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#пахта_2020
#Пискент

Моддий манфаатдорлик кунлик суръат ўсишини оширмоқда

Пискент туманида пахта йиғим-терими тобора қизғин паллага кириб, давлатга хом ашё топшириш кунлик суръати ҳам ортиб бормоқда. Бунда теримчиларнинг меҳнати вақтида қадрланаётганлиги муҳим омил бўляпти.

🖇"Холиқберди" маҳалласида ҳосилни йиғиштириб олишда кўмаклашаётган 280 нафар кўнгилли ҳашарчиларнинг меҳнати фермерлар томонидан рағбатлантирилаётганлиги терим суръатининг ўсишида айни муддао бўлмоқда.

📍Бундай манфаатдорлик “Навоий” ҳудудидаги "Аширматов Жумабой" фермер хўжалигида ҳам йўлга қўйилганлиги боис, 35 гектар майдондан 102 тонна ҳосил қисқа фурсатда йиғиштириб олиниб, давлатга пахта сотиш режаси ортиғи билан уддаланди.

🎁Шу боис, фермер хўжалиги раҳбари Э.Жумабоев механизатор ва сувчилар, теримчилар меҳнатини эътироф этиб, уларга қимматбаҳо совғалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пахта_2020
#Бўка_тумани

⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мутасаддиларидан Ишчи гуруҳ аъзолари Бўка тумани пахта далаларидаги аҳволни кўздан кечиришди.

📍Ҳудудларда пахта мавсумида теримчиларга яратилган шароитлар, мажбурий меҳнатга оид ҳолатларни ўрганиш, бундай ҳолатларга барҳам бериш борасидаги олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни кенг тарғиб қилиш, иш ҳақининг вақтида берилаётганлиги ва бошқа масалалар билан танишишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пахта_2020

⚡️Тошкент вилояти пахтакорлари марра остонасида.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram