Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#саховат

📍Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Ахмедов ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида туманда яшовчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига бир марталик 500 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

💸Туманда жами 1 236 та оиланинг 2 490 нафар 16 ёшга тўлмаган болаларига 1 млрд. 425 млн. сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари берилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#топшириқлар_ижроси

⚡️Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Янгийўл туманида яшовчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига бир марталик моддий ёрдам пули берилмоқда.

💰Республика бюджетидан ажратилган 1 миллиард 453 миллион сўм маблағларни ўз эгаларига туман ҳокимлигининг масъул ходимлари ва маҳалла раислари топширишяпти.

👫Туманда “темир дафтар” киритилган оилалар сони 1 298 та бўлиб, уларнинг 16 ёшга тўлмаган болалар сони 2 906 нафарни ташкил этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#медиа_тур

Ангренда 1 минг 164 та янги иш ўрни яратилади

⚡️
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ва Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида журналистлар учун Ангрен шаҳрида медиа-тур ташкил этилди.

🔎Президентимизнинг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бўш турган, фойдаланилмаётган ёки самарасиз ишлаётган бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, электрон базасини яратиш, улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича Ангрен шаҳрида 656 та объект аниқланган.

🏭Бу турдаги бино ва иншоотларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш мақсадида 97 та лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, бунинг учун 180 миллион сўм маҳаллий ва 13 минг 580 доллар хорижий инвестиция киритилиши режалаштирилган.

📍Натижада 1 минг 164 та янги иш ўрни яратилади.

▶️Батафсил ЎзА мухбири – Абдулазиз МУСАЕВ мақоласида ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Тошкент вилоятида спорт аҳоли ҳаёт тарзининг муҳим бўлагига айланмоқда

⚡️Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида барпо қилинган “Пахтазор” спорт комплексида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва улар ўртасида спорт тарғиботини кучайтириш мақсадида тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирларда иштирок этган туманда истиқомат қилувчи кўплаб нуронийлар иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш сайри ташкил этилди.

📌Шундан сўнг, аҳоли вакиллари, ёш спортчилар ва ташкилотчи мутасаддилар оммавий бадантарбия машғулотларида иштирок этишди.

📍Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ёш спортчилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

🏃🏻Унда жами 200 нафардан ортиқ ёш спортчилар футбол, волейбол, енгил атлетика ва бир қатор якка кураш спорт турлари бўйича ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
#расмий

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ВАФОТ ЭТГАН 11 ЁШЛИ БОЛА ДИСПАНСЕР НАЗОРАТИДА ТУРГАН

❗️Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли фуқаро М.Ў.нинг вафоти юзасидан шуни маълум қиламизки, бемор 5 сентябрь куни эрталаб соат 8:00 да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Болада ўша вақтда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 С га кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси ренгени қилинганда 50 фоиз зарарланиш аниқланган.

🔴Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган. Тошкент тиббиёт академиясининг болалар нефрология бўлимида юқоридаги ташхис билан йилига 2 марта стационар шароитда даволаниб турган.

💉Сўнгги бор 2020 йил 11 – 20 июлда Чирчик шаҳридаги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг нефрология бўлимида даволанган.

🏥Бемор Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасида инфекционист, реаниматолог, педиатр шифокорлари томонидан консилиум қилинган ва унга коронавирус ташхиси қўйилиб, тезкор тартибда Чирчиқ шаҳридаги шу соҳага ихтисослашган шифохонага келтирилган.

◾️Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункалн гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси, икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

✍️Тошкент вилоят
соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани
#Қарор_ва_ижро

🔷Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Зангиота туманида яшовчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган фуқароларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига бир марталик моддий ёрдам пули берилди.

Маблағлар ўз эгаларига туман ҳокимлигининг масъул ҳодимлари, сектор рахбарлари, банк масъул ходимлари ва маҳалла раислари томонидан топширилди.

👫Туманда “темир дафтар” киритилган 949 та оиланинг фарзандларига 1 млрд 19 миллион сўм маблағ ажратилди ва ўз эгаларига етказиб берилди.

📚Шунингдек, “темир дафтар” киритилган оилаларнинг фарзандларига пул билан биргаликда мактаб формаси, ўқув-қуроллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Қарор_ва_ижро
#Моддий_ёрдам

Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Бекобод туманида истиқомат қилувчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган фуқароларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига бир марталик моддий ёрдам пули берилди.

🔖“Темир дафтар”га киритилган жами 1306 та эҳтиёжманд оиланинг 2 минг 517 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандларига жон бошига 500 минг сўмдан пул топширилди.

🔷Хусусан, 1-сектордаги 360 та оилага 352 миллион сўм, 2-сектордаги 392 та оилага 371 миллион сўм, 3-сектордаги 439 та оилага 412 миллион сўм, 4-сектордаги 115 та оилага 123 миллион 500 минг сўм нақд пул тарқатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ота-оналик – бахт ва бурч

👨‍👩‍👦‍👦Ота-она учун фарзанд қанчалик азиз бўлса, унинг тарбияси ундан ҳам азиздир.

📍Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими, Қибрай тумани бўлинмаси ҳамда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи ва масъулияти, унинг ҳуқуқий асослари, тиббиёт муассасалари ва маҳаллаларда фарзанд соғлиғи ва тарбиясига бўлган эътибор, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш каби долзарб масалаларга бағишланди.

🌐"Ота-оналик – бахт ва бурч” деб номланган онлайн анжуманда вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари С. Файзиева, ТошДАУ қошидаги академик лицей директори Р.Турдибоева, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Ж. Эшмурадова, туман ИИБ ХПБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, подполковник М. Хўжанова, "Товкентепа" МФЙ раиси ўринбосари М.Мухторовалар иштирок этишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

🏢Бекобод тумани Маданият бўлими тизимидаги маданият марказлари

🎼мусиқа;
🏸спорт;
🧖тикувчилик;
🖼рассомчилик;
🤹🏻‍♀️театр;
🎥фото-видео
йўналишларида ташкил этилган тўгаракларга иқтидорли, қолаверса, касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган туманнинг барча ёшларини таклиф қилади.

☎️Батафсил маълумот ва мурожаат учун: 70 93-52-248;
94 946-13-63

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Чиноз туманидаги эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам маблағларини тарқатиш бошланди.

Тумандаги 4 та сектор кесимида "темир дафтар"га киритилган 1 589 та боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларини қишки кийим-кечак тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам пуллари хонадонларига етказиб берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон_туман
#танлов

Расмлар танлови ғолиблари тақдирланди

📌Оққўрғон туман прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда болаларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга қарши курашишиш иммунитетини янада кучайтириш мақсадида "Барчаси ўз қўлингда – тақдирингга бефарқ бўлма!" шиори остида расмлар танлови ташкил этилди.

🏞25-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган танлов якунига кўра, 1-ўринга 15-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ж.Деҳқонов, 2-ўринга 49-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиси А.Султонов ҳамда 3-ўринга 46-умумтаълим мактаби ўқувчиси Н.Ҳотамова муносиб, деб топилди.

🎁Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалар, фахрий ёрлиқлар ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram