#ИИББ
#топшириқлар_ижроси
🚓 Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.
🚦Хусусан, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва ТҲАЙ УК 397-ЙТБ ходимлари томонидан "Тошкент-Термиз" М-39 халқаро автомобиль йўлининг 838-, 842- ва 845-км. (“Янгийўл”, “Ислоҳот”, “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинлари)да пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёритиш чироқлари ўрнатиляпти.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

#Чирчиқ
✔️Чирчиқ шаҳрини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тақдимоти бўлиб ўтди. Тошкент вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирок этган тадбир доирасида жорий йилнинг ўтган 8 ойида белгиланган режаларнинг ижроси ҳамда 9 ой якуни бўйича кутилаётган натижалар ҳисоботи эшитилди.
❇️Вилоят ҳокими иқтисодий, инвестиция, қурилиш, ижтимоий ҳамда маҳалла ва оила йўналишларига оид кўрсатгичлар ва айнан янги лойиҳаларни ишга тушириш натижасида яратилаётган янги иш ўринлар, ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги масалаларига оид кўрсатма ва таклифлар берди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_шаҳри
#инвестиция
#янги_лойиҳалар
Нурафшонда ўйинчоқ фабрикаси қурилади
🚴Нурафшон шаҳрида хорижий инвестиция лойиҳаси асосида ўйинчоқлар фабрикаси бунёд этилмоқда. Мурватини бурасангиз шахдам қадам ташлайдиган роботчалар, шўх-шодон болакайлар маза қилиб учадиган велосипедлар, қўлга олсангиз қувват батареялари асосида юриб кетадиган ёқимтой ва момиқ кучукчалар...
✅Болажонларнинг энг севимли ўйинчоқлари сафидан жой оладиган бу каби ўйинчоқлар ва техника воситалари эндиликда Нурафшон шаҳрида ишлаб чиқарилади.
🔰Ҳудудга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган ушбу лойиҳа ташаббускори Хитойнинг “CHINA KAYAN STAR BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти бўлиб, электр ўйинчоқлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган.
💰Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
🧸Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа асосида йилига 40 минг дона импорт ўрнини босувчи сифатли ва жаҳон андозаларига мос робот ўйинчоқлар, замонавий русумдаги юмшоқ ўйинчоқлар, велосипедлар ишлаб чиқарилади.
🏗Ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Корхона бунёд этилгач, тўла қувватда ишга тушгач, 90 та иш ўрни яратилади.
👥Янги лойиҳанинг афзалликлари шундаки, корхона ишга туширилгач, унда янги иш ўринлари ташкил этилиши билан бир қаторда бюджетга солиқ тушуми ортади. Бундан ташқари, аҳоли учун қўшимча даромад манбаи яратилади, болажонларимиз учун хорижникидан асло қолишмайдиган қизиқарли ўйинчоқлар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга йўналтирилади.

#Янгийўл_туман_газ
Режа асосида замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатиляпти
📌Президентимизнинг 2017 йил 27 июндаги Ф-4979-сон фармойишига асосан истеъмолчиларнинг газ таъминоти тизимини янада яхшилаш, куз-қиш мавсумида бир меъёрда табиий газ билан таъминлаш мақсадида, “Янгийўлтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
✔️Жумладан, “Ғалаба”, “Дархон”, “Ниҳол” ва “Гулбоғ” маҳаллалари ҳамда Гулбаҳор шаҳарчасидаги кўп қаватли уйлардаги хонадонларга “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилмоқда.
🔷Ушбу ишларни ўз вақтида якунига етказиш мақсадида шартнома асосида пайвандлаш ишчи гуруҳлари жалб этилган. Замонавий газ ҳисоблагичларни аҳоли хонадонларига ўрнатиш учун керакли эҳтиёт қисмлар ва махсус асбоб-ускуналар “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали томонидан ўз вақтида етказиб бериляпти.
❇️Замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши орқали истеъмолчиларнинг табиий газ учун тўловларни амалга оширишдаги ортиқча оворагарчиликларига чек қўйилади ва фойдаланилган табиий газ ҳақи ўз вақтида тўланиши таъминланади. Боиси ушбу электрон газ ҳисоблагичлар онлайн тарзда ишлайди ва табиий газ сарфи ҳақидаги маълумотларни дастурга киритиб боради. Аҳоли ўрнатилаётган замонавий “ақлли” газ ҳисоблагичлар ва яратилаётган имкониятлардан мамнун.

#Оҳангарон_шаҳри
Оҳангаронда солиқчилар журналистлар билан учрашди
🔰Оҳангарон шаҳрида вилоят ва шаҳар давлат солиқ идоралари томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.
❇️Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов, вилоят давлат солиқ бошқармаси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Отабек Раҳмонов ҳамда вилоят молия бошқармаси даромад бўлими бошлиғи Шахобжон Гайбердиевлар қатнашган тадбирда “Тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатлари асосида берилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар афзалликларини белгиланган тартибда қўлламаслик ҳамда тадбиркорларнинг зиммасига ортиқча юкламалар қуйилишига қарши курашиш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес ривожига кўрсатилаётган амалий ишлар” мавзусида сўз юритилди.
▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

#Чимён
#Туризм
Чимёнда маҳаллий туризм
🔰Азиз ва қадрли юртдошлар! Жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Чимёнда маҳаллий туризм салоҳиятини намойиш қилиш учун туризм халқ сайли бўлиб ўтади!
🪂Киши бошига атиги 150.000 сўм бир кунлик, 300.000 сўм икки кунлик “Ёшлар” оромгоҳида дам олиш. Фақат 19-20 сентябрь кунлари халқ сайли доирасида!
✨19-20 сентябрь, келаётган шанба ва якшанба кунлари Тошкент шахридаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси автобус тураргоҳидан эрталаб соат 07:00 да автобуслар жўнайди. Кечки пайт соат 21:00 дан оромгоҳдан Тошкентга қайтилади. Яъни келаётган шанба куни ва якшанба куни сиз бир кун ёки икки кун давомида Чимён тоғларидаги оромгоҳда кунига 150.000 сўмдан дам олиш имкониятга эгасиз.
☀️Сизни санъаткорлар чиқишлари, ҳунармандлар ярмаркаси, миллий таомлар фестивали, сўлим тоғ оромгоҳи, спорт ўйинлари, шифобахш “Меҳригиё” гиёҳлари тақдимоти, ҳаво шарида осмон қўйнига кўтарилиш ва бошқа кўплаб сюрпризлар кутади.
🎯Барча тўловлар олдиндан, пайшанба куни 17 сентябр кунигача амалга оширилиши шарт. Акс ҳолда сиз учун оромгохда ва автобусларда жой етиши кафолатланмайди!
Диққат!!! Қуйидаги маълумот халқ сайли кунларидан ташқари доимий равишда дам олиш истагида бўлган меҳмонларимизга аталган:
📌Дам олиш кунлари ва меҳнат таътиллари кунлари оила ва яқинларингиз билан сўлим тоғ гўшалари қўйнида ҳамёнбоп нархларда дам олдиш истагида бўлсангиз, биз мушкулингизни осон қиламиз. Сиз учун 1-, 2-, 4 ўринли шинам хоналар, бассейн, спорт иншоотлари, футбол майдончаси, фитнес-клуб, уч маҳал иссиқ овқат, тоғ ҳавоси, гўзал манзаралар, Чимён қўйнида табиат масканлари.
🔰Барчаси кунига одам бошига атиги 200 минг сўм эвазига.
Тўлов услуби исталган шаклда.
🚌Жамоа бўлиб, дам олувчилардан талабномалар қабул қилинади. Келишилган нархларда транспорт хизматлари мавжуд.
🏥Оромгохда барча санитария талабларига риоя қилинади. Тиббий хизмат мавжуд.
Хизматлар лицензияланган. Маҳсулотлар сертификатланган.
📱Маълумот учун телефон рақами: + 998 97 13 180 26