Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри
#брифинг

🔸Янгийўл шаҳар сектор раҳбарлари иштирокидаги брифингда аҳолидан бўлаётган мурожаатлар учун 12-81 қисқа рақамли call-center туну кун ишлаб тургани маълум қилинди.

Айни пайтда шаҳарда 18 та МФЙларнинг ҳар бирига алоҳида шифокорлар бириктирилган бўлиб, улар аҳолига тиббий маслаҳатлар бериш вазифалари юклатилган.

✔️Шунингдек, шаҳар ҳокими фуқароларни яна бир бор ҳушёрликка, карантин қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#брифинг

⚡️Коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва уни кўрсаткичларини камайтириш мақсадида Бўстонлиқ туманида ҳам қатор амалий ишлар йўлга қўйилган.

☎️Жумладан,
бир вақтнинг ўзида бир неча фуқаролар томонидан "103" рақамига мурожаат қилинганда қўшимча 6 та рақамга тушиш имконияти яратилди. Туман Тиббиёт бирлашмасида 24 соат мобайнида аҳолига тиббий маслаҳат берувчи қисқа 12-64 рақамли "САLL center" алоқа хизмати фаолият олиб бормоқда.

🔶Тез тиббий ёрдам хизматида бугунги кунда 21 та транспорт туман аҳолисига хизмат кўрсатмоқда. Туман бюджетидан жами 422 млн. 700 минг сўм, шундан дори-дармонга 293 млн. 800 минг сўм, тиббиёт анжомлари учун 88 млн. 100 минг сўм маблағ ажратилган.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада томоша қилинг

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расмий_муносабат

Шифокорларнинг устама ҳақи белгиланган тартибда тўлаб берилади

🌐Куни кеча интернет сайтларида "Чирчиқдаги шифокорлар: "Меҳнат шартномаси йўқ, беморлар учун дорилар йўқ" сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

⁉️Унда Чирчиқ Давлат Педагогика институти ётоқхонаси қошида ташкил этилган провизор шифохонасига мутахассислар мажбурий жалб қилингани, муассасага пневмониянинг енгил шаклини ўтказаётган беморлар билан бир қаторда коронавирусга чалинган беморлар ҳам қабул қилингани, аммо ходимларга коронавирусга чалинганларни даволовчи мутахассислар билан тенг ҳақ тўланмаётгани айтилган.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#ҳисобот

❗️Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш борасидаги амалий чора-тадбирлар тўғрисида вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жалолиддин Насреддинов иштирокида брифинг ўтказилди.

📑Ж. Насреддинов пандемияга қарши курашиш бўйича вилоятдаги жорий вазиятга изоҳ берар экан, 14 июль кунидан 3 август кунига қадар Тошкент вилояти бўйича 1197 қисқа ҳамда “CALL CENTER” маркази телефон рақамлари орқали 7 695 та аҳоли мурожаатлари қабул қилинганини маълум қилди. Шундан 6 458 нафар фуқаро озиқ-овқат, 222 нафар фуқаро дори-дармон ҳамда 1015 нафар фуқаро бошқа масалалар бўйича мурожаат қилишган.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#саховат_ва_кўмак

💸Тошкент вилояти 4-сектор раҳбари томонидан 2 954 нафар эҳтиёжманд оилаларга 2 млрд. 199 минг сўм моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

⚡️Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Республика миқёсида жами 150 млрд. сўм ажратилганлиги ва шундан 10 млрд. сўм Тошкент вилояти учун берилиши вилоятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига қаратилган эътибор ва имконият бўлди.

📌Биргина Бўстонлиқ туманида 111 нафар эҳтиёжманд оилага ажратилган 88 млн. сўм пул маблағлари сектор раҳбари томонидан ўз эгаларига топширилди.

✔️Сектор раҳбарлари томонидан туманнинг "Маърифат" МФЙда истиқомат қилувчи таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз ногирон ва оғир касаллиги бор кекса фуқароларнинг 5 нафарига 500 минг сўмдан ёрдам пуллари етказиб берилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#саховат_ва_кўмак

⚡️Синовли кунларда қийналиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга далда бўлиш олижаноб қадриятларимиздан. Зеро, инсон қадри улуғ.

👥 Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими секторидаги 10 нафар эҳтиёжманд фуқароларга ИИВ тасарруфидаги 1- сонли ИИБ жамоаси томонидан 11 хил турдаги (5 кг. ёғ, ун, макарон, гуруч, картошка, пиёз, сабзи, 2 кг. гўшт, қуюлтирилган сут, шакар, чой) озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланмалар улашилди.

- Ўзбекистон фуқароси эмасман, фуқаролик бўйича ҳужжатларим мавжуд эмас. Анча йиллардан буён Олмалиқ шаҳрида яшаб келяпмиз. 2 нафар етим неварамни бир ўзим мардикорлик қилиб улғайтираяпман. Мутасадди раҳбарларнинг бугунги эътиборидан жуда мамнун бўлдим, - дейди "Қалмоққир" МФЙда яшовчи Хадича Тошматова.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Карантин
#Тарғибот

📌Бугун Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова Юқори Чирчиқ, Паркент, Бўстонлиқ, Тошкент, Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳрида бўлди.

❇️Жойларда пандемия шароитида яшаш ва ишлашда маҳалла-соғлиқни сақлаш тизими ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича жорий вазият танқидий таҳлил қилинди, зарур кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Божхона
#COVID19

📣 Пандемия - барчамиз учун синовли давр. Шундай оғир вазиятда замонамиз қаҳрамонлари сифатида шифокору осойишталик посбонлари сафида божхона ходимлари ҳам эл корига яраш учун хизмат қилмоқдалар.

✈️ Хориждан келтирилаётган фуқароларимизни қабул қилиш жараёнида аввало, улар камарбастадир. Ўз жонларини хавфга қўйиб, туну кун ўз бурчларини бажармоқдалар.

📝 Қуйидаги сатрларни тингларкансиз, беихтиёр уларга миннатдорлик изҳор этгингиз келади:

Қанча офат келса, тортмасдан ҳадик,
Шарафли бурчини адо этганлар.
Ёмонлар йўлида туриб қоядек,
Ширин жонларини фидо этганлар.
Қанчаси оиласи бағридан олис,
Дахлдорлик ҳисси билан юрганлар.
Ниятлари эзгу, ўйлари холис,
Сарҳадда бургутдек сергак турганлар.

🎥 Яхшиси, видеороликни томоша қилинг ва уларнинг пандемия шароитидаги иш жараёни билан яқиндан танишинг.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон

“Адолат” маҳалласида адолатни таъминлаймиз

❇️Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Эшонқулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 30 июлдаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, “Адолат” маҳалласининг фаоллари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролари билан учрашди.

🔷Сектор раҳбари Фармон мазмун-моҳияти билан йиғилганларни таништириб, давлат томонидан пандемия даврида фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

🔶“Давлатимиз томонидан берилаётган моддий ёрдам пулларини ҳақиқий эгаларига етказиб беришда адолатни таъминлаш устувор вазифамиз бўлиши керак”
-деди сектор раҳбари ўз сўзида.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Тиббий_хизмат

🚑 Қулай иш шароити – сифатли хизмат омили

📲 Ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани Тез тиббий ёрдам марказида шифокорлар фаолияти учун етарли шароит яратилмаганлиги ва шу билан боғлиқ бошқа муаммолар мавжудлиги баён этилган аудио ва видео хабарлар тарқалган эди.

⁉️Ушбу хабарларда келтирилган важлар қанчалик ҳақиқатга яқин ва асл ҳолат қандай?

📹 Ҳозирда Тошкент тумани Тез тиббий ёрдам марказида яратилган шароитлар тўғрисидаги туман ҳокимлиги Ахборот хизмати видеолавҳасини кўриб, асл ҳолатга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги анклав ҳудудлар.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимотида кўриб чиқилган масалалар ва вазифалар ҳақида шунингдек Тошкент вилоятидаги анклав ҳудудлар тўғрисидаги Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Халилилло Собиржонович Турахужаев томонидан “OʻZBEKISTON24” телеканалига берилган интервью.

Пойтахтдан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтга 10196 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган.

https://t.iss.one/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш вазири Тошкент вилоятидан пойтахтга ўтказилаётган ҳудудлар ҳақида батафсил маълумот берди

👉 https://kun.uz/76074152

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская