Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Тошкент_тумани

“Кенсой”га сув келди

🚱 Ҳасанбой ҳудудидаги “Кенсой” маҳалласи аҳолиси тоза ичимлик суви таъминотидаги тақчилликдан кўп йиллардан буён қийналиб келишарди.

👨‍💼 Туман Кенгаши депутати Баҳодир Ачиловнинг ташкилотчилиги, маҳалла фаолларининг ёрдами билан маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ҳудудда қўшимча насос ўрнатилди ва айрим кўчалардаги носозликлар бартараф этилди.

💧 Натижада шу пайтгача сув чиқмаган кўча ва хонадонларга ҳам ичимлик суви етиб борди.

☀️ Айни ёз чилласи, жазирама иссиқ кунларда яратилган бу қулайликдан кенсойликлар хурсанд, кайфиятлари баланд.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон
#ислоҳот

💠Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларидан бири бўлган Оҳангарон туманида турли ислоҳотлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда.

🏭Хусусан, туманда айни пайтда катта бир корхона бунёд бўлмоқда. 37 гектар майдонда 70 млн долларлик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Бу ерда асосон бўёқ ишлаб чиқарилади. Қурилишда 100 га яқин ишчилар фаолият олиб бормоқда. Корхона қуриб битказилгач, 300 нафар фуқаро иш билан таъминланиши режалаштирилган.

📽Махсус кўрсатув 1-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон

❇️Оҳангарон ҳудудида аҳоли асосан қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик билан шуғулланади. Тумандаги 8 минг гектардан зиёд майдонга ғалла экилган. Айни пайтда комбайнлар буғдой ўрими билан банд.

🔆Об-ҳаво қулай келгани сабабли фермер хўжаликлари ҳам ҳосилни икки баравар қилиб олишмоқда. "Бугунги 250 тонналик ғалла режасини бажардик, ўзимизга ҳам ортди. Ер инсонни ҳеч қачон алдамайди", - дейди фермер Бахтиёр Матназаров.

📽Махсус кўрсатув 2-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент_тумани

Пандемия даврида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан хайрли ишлар олиб борилмоқда

📌Айниқса, имконияти чекланган кексаларнинг руҳини кўтариш мақсадида уларнинг эҳтиёжлари ўрганилмоқда. "Лолаариқ" МФЙ да яшовчи Лида Григоренко 86 ёшда. Нуроний онахон ўзига ҳаракатланиши учун аравача сўраб мурожаат қилган. Файзободлик Жаҳонгир Хавасовнинг эса имконияти чекланган.

Республика Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Наргиза Абдуллаева, туман ҳокими ўринбосари Абдулла Деҳқонов ушбу фуқаролар хонадонида бўлиб, турмуш-шароити, саломатлигидан бохабар бўлдилар.

Уларнинг мурожаати қондирилиб, ногиронлик аравачалари тақдим этилди. Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан тиббий кўрик ўтказилиб, зарур даво муолажалари тавсия этилди.

👩‍⚕️Айни вақтда туманда 51 нафар ёлғиз кексалар ҳаёт кечирмоқда. Улар давлат ҳимоясида, тиббий ижтимоий хизмат ходимлари ва патронаж ҳамширалар томонидан парвариш қилинмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram|
Forwarded from Times.uz
⚡️69-ўлим. Пскентлик 37 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Пскент туманида яшовчи, 37 ёшли М.М.да (эркак) жорий йил 3 июлда ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволанишни бошлаган.

🛏 Аммо аҳволи оғирлашавергач, шу йилнинг 9 июлда тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 12 июль куни эса беморда ўпка артерияси тромбоэмболияси белгилари бошланган ва сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас етишмовчилиги билан кечган.

◾️Реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#саломатлик

“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги ижроси юзасидан қўшма мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди

✳️Унда сенаторлар, халқ депутатлари Тошкент ва Самарқанд вилоятлари Кенгашлари доимий комиссииялари аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

❇️Мажлисда “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Карантин бўлсада, янги маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилмоқда

🔷Ўрта Чирчиқ туманидаги "Hilol-Mubin" масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалик ва қурилиш соҳалари учун қоп маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

✔️Бу ерда иш икки сменада ташкил этилган бўлиб, айни пайтда корхонада карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда 200 нафар ишчининг бандлиги таъминланган.

👤Жамият иш бошқарувчиси Раҳматулла Убайдуллаевнинг таъкидлашича, корхонага Хитойдан олиб келинган замонавий ускуналар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган қоп маҳсулотларидан бир неча тармоқларда фойдаланилади.

Батафсил▶️https://yuz.uz/news/karantin-bolsada-yangi-mahsulotlar-tayyorlash-yolga-qoyilmoqda

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон

🐄🐓Тумандаги "Оҳангарон Рустам агро" МЧЖда оғирлиги 400-500 кг.ли наслли қорамоллар ва минглаб парранда етиштирилаяпти. Бу орқали аҳоли иш билан таъминланиб, юқори даромад олмоқда.

🌳Бундан ташқари туманда гидропоника усулида ишлайдиган иссиқхоналар ҳам ташкил этилган.

📽Махсус кўрсатув 3-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон
#Туризм

🕌Оҳангарон туманида 228 тадан ортиқ зиёратгоҳ мавжуд бўлиб, улардан 63 таси авлиёлар ўтган қадамжолар, 123 таси эса археологик, қолганлари монументал, архитектура ёдгорликлари ҳисобланади. Тошкент вилоятида ягона бўлган сардоба ҳам айнан шу туманда жойлашган.

📽Махсус кўрсатув 4-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон

📌Оҳангарон тумани 320 минг гектардан иборат: унинг 150 минг гектари тоғ, боғ ва ўрмонзорлардан иборат.

🐄Туман аҳолиси асосан чорвачилик билан шуғулланиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини гўшт-сут маҳсулотлари билан таъминлаб келади.

🐑🐐Аниқ фактларга тўхталадиган бўлсак, туманда 300 мингдан ортиқ қўй-эчки, 65 мингдан ортиқ қорамол парваришланади.

📽Махсус кўрсатув 5-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ

⚡️ Бўстонлиқ туманидаги давлат ташкилотларига тегишли санаторийлар хусусий секторга сотилиши мумкин

“Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–6027-сон, 15.07.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Солиқ кодекси билан берилган қуйидаги имтиёзлар бекор қилинади:

👉 Ер солиғи бўйича қуйидагилар томонидан эгалланган ер участкалари:

соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари;
аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;
санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса;

👉 Мол-мулк солиғи бўйича санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколати берилди.

2020 йил 1 сентябрга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли бўлган идоравий дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектларни (болалар дам олиш лагеридан ташқари) хусусий секторга сотиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.

📈 Шунингдек, 2021 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда республиканинг туристик зоналаридаги алоҳида ер участкалари, шу жумладан жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган 1 гектардан ортиқ ер участкалари учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер солиғининг 3 бараваригача оширилган ставкасини белгилаш кўзда тутилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтмоқда. Кун тартибидаги асосий масала - Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият.
Йиғилишни ўтказиш зарурати кейинги вақтда ушбу ҳудудларда коронавирус инфекцияси ва ўлим ҳолатларининг кўпайгани, шунингдек, аҳолидан тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифатига, дорихоналарда тиббиёт маҳсулотлари нархининг асоссиз ошаётганига доир кўплаб мурожаатлар тушаётгани билан изоҳланади.

В данный момент Президент Шавкат Мирзиёев проводит видеоселекторное совещание. На повестке дня – критическая санитарно-эпидемиологическая ситуация в столице и Ташкентской области.
Поводом для совещания послужила наблюдаемая в последнее время новая вспышка коронавирусной инфекции и рост летальных исходов в указанных регионах, а также резкое увеличение обращений и жалоб со стороны населения касательно оперативности и качества медицинских услуг и необоснованного роста цен на лекарства.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент бу ҳудудлардаги ачинарли ҳолатлар аҳолининг ҳақли шикоят ва эътирозларига сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по ситуации с коронавирусом в городе Ташкенте и Ташкентской области.
Президент отметил, что плачевное положение дел в этих регионах становится причиной справделивого недовольства населения.
Министру здравоохранения Алишеру Шадманову и хокиму города Ташкента Джахонгиру Артыкходжаеву объявлен выговор. Руководители всех секторов города и области получили серьезное предупреждение.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter