#Прокуратура_органлари_ходимлари_куни
Нурафшон, 8 январь -- Тошкент вилояти прокуратурасида мазкур сана муносабати билан тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Салом Самадов нутқ сўзлади ва ҳамкасбларни касб байрами билан муборакбод этди.
Вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарлар прокурорлари иштирок этган байрамона йиғилишда йил давомида фаоллиги, ибратли фаолияти билан ажралиб турган бир гуруҳ ходимлар вилоят прокурори томонидан тақдирланди.
@toshvilpressa

Forwarded from ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
Telegraph
Юридик хизмат ходимларига навбатдаги мартаба даражалари берилди.
Давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчиликка риоя этишда, норма ижодкорлиги, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини амалга оширишда юридик хизмат ходимларининг роли катта бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини…
Forwarded from Оҳангарон тумани ҳокимлиги / Ohangaron tumani hokimligi
Айни кунларда туманимиз бўйлаб "Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, яқинлашиб келаётган 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокимлиги биноси ҳовлисида туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ана шундай тадбирлардан бири ташкил этилди. Тадбирда 99677-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@ohangaronthokimligi

Тошкент вилояти аҳолиси номидан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида қуриган Орол тубини кўкаламзорлаштириш бўйича меҳнат қилаётган юртдошларимизга озиқ-овқат ва кийим-кечаклар юборилди
https://telegra.ph/M%D1%9Ejno%D2%9B%D2%9Ba-5-ta-ISUZUda-ozi%D2%9B-ov%D2%9Bat-va-kijim-kechak-yuborildi-01-08

Мўйноққа 5 та “ISUZU”да озиқ-овқат ва кийим кечак юборилди
Ушбу ишга бош қўшган инсонларни кузатар эканман, раҳбардан тортиб, ҳайдовчиларгача, хайрли ишга бош қўшаётганидан мамнун эди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноққа 5 та “ISUZU”да озиқ-овқат ва кийим-кечак юборилди
Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кийим-кечаклар ортилган автокарвон Мўйноққа етиб борди.
Вилоят ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳарбий хизматчилари, меҳанизаторлар ҳамда вилоят ўрмон хўжалиги бошқамаси Орол денгизининг қуриган тубида меҳнат қилаётган одамлар билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.
Таъкидлаш жоиз, Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатишга қаратилган йирик амалий лойиҳалар мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

#Расмий
"Маҳалла" телеканали раҳбарияти диққатига!
✅ "Маҳалла" телеканали шов-шув ортидан қувиб, нега асоссиз кўрсатувларни тасвирга олаяпти?
✅ МТРК маъмурияти бу ҳолатга қандай муносабат билдиради?
✅ Давлат телеканали ёлғон ахборот беришга ҳақлими?
✅ Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг расмий позицияси қандай?
https://telegra.ph/Siz-bunga-nima-dejsiz-01-08

Сиз бунга нима дейсиз?
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Mahalla” телеканали жамоаси томонидан мунтазам эфирга узатилаётган “Воқеа жойидан” телекўрсатувида ҳам, афсуски, биз юқорида тилга олиб ўтган “тўқима” услубидан “унумли” фойдаланилади. Кузатувларимизга кўра, мазкур…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс
Чинозда нима гаплар?
Чинозлик Қолмон Эргашев нимадан норози? Тумани ҳокимининг фикри қандай?
Канадада ижод қилаётган журналист Исмат Хушев ҳақмиди? Воқеаларнинг асл мантиғи қаерда?
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати масалага ойдинлик киритади.
Тез орада бу мавзуга доир батафсил мақола ва видеолавҳа чоп этамиз.

#Кун_тарихи
9 январь - Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тасдиқланган.
Доктрина ҳарбий соҳада Ўзбекистон миллий хавфсизлигини таъминлашга доир принциплар ва ёндашувларни белгилайди.
Доктринага кўра, мамлакат мудофаасига ва Қуролли Кучларга раҳбарликни Ўзбекистон Президенти — Ўзбекистон Қуролли Кучларининг Олий бош қўмондони амалга оширади. У Ўзбекистон мудофаа сиёсатининг ва ҳарбий қурилишининг асосий йўналишларини белгилайди.
Каналга уланиш:👉 @toshvilpressa

Forwarded from Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online (Maftuna poster)
Вилоят кесимида ягона транспорт картаси қачон жорий этилади? Унинг қулайлиги нимада?
батафсил
батафсил
Telegraph
Вилоят кесимида ягона транспорт картаси қачон жорий этилади?
Транспорт картаси сотувга чиқди. У жамоат транспортида йўл ҳақи учун контактсиз тўловни амалга оширишга мўлжалланган. Лойиҳанинг амалдаги инвесторлари ким? Автоматлаштирилган тўлов тизими Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йил ноябрда қабул қилинган тегишли қарори…
Янгийўлда ишсиз аёллар камаяди
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида “Аёллар ишсизлигини олдини олиш, қизларни оилага тайёрлаш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда шаҳар ҳокимлиги масъуллари, хотин-қизлар қўмитасининг ишчи гуруҳи аъзолари, тадбиркор аёллар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Учрашувда мамлакатимизда хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар, фаол тадбиркор хотин-қизлар сонини кўпайтиришда берилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди.
Шундан келиб чиқиб, Янгийўл шаҳрида ҳам бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган тадбиркор аёллар тажрибасидан ўрганиш, улар билан мунтазам давра суҳбатлари ташкил этиб туриш яхши натижа бериши ҳақида айтиб ўтилди.
Тадбир давомида аҳолини ташвишга солаётган, рўзғорда учраб турадиган муаммоларни бартараф этиш, оилавий ажралишларни камайтириш учун аввало ота-оналар ёшларга ўрнак бўлиши муҳим экани таъкидланди.

Ижтимоий тармоқлардаги видеолавҳага муносабат
Хабарингиз бор, “Youtube” интернет тармоғида Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Тинчлик” массивидаги 30 нафардан зиёд фуқаронинг уйи бузилаётгани ҳақида видеолавҳа пайдо бўлган эди. Унда аҳоли ўз уйларининг ноқонуний бузилаётганидан шикоят қилишган. Видеолавҳани кўрган одам унинг “заказной” эканини дарров англайди. Аслида эса воқеа бутунлай бошқача бўлган.
Янгийўл туман прокурорининг ўтган йил 25 декабрдаги қарорида таъкидланишича, “Тинчлик” массивида қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ажратилган 4 гектар ер майдонида аҳоли ноқонуний равишда уй-жой қуриб олган. Ваҳоланки, қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ерда уй-жой қуриш мумкин эмас. Қонун билан таъқиқланган ишни қилиб, кейин ўзидан жабрдийда ясаш қайси ахлоқ меъёрларига тўғри келади, очиғи билмадик. Чунки ноқонуний қурилиш бугун бўлмаса, эртага барибир бузилар эди.
Шундай экан, “Аҳоли нимадан норози?” дейишингиз мумкин. Гап шундаки, “Тинчлик” массивида яшовчи 30 дан зиёд киши ер-участкаларини Мурод, Мақсуд, Аваз ва Собир исмли шахслардан сотиб олишган. Аҳоли уй-жойи бузилаётганидан эмас, шунча пулга куйиб қолаётганидан аламзада. Шу боис Янгийўл туман прокуратураси юқоридаги тўрт нафар шахс устидан жиноят иши очди.