#Расмий
Азамат Камолов вилоят ҳокимлигининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири этиб тайинланди.
Азамат Камолов 1981 йили Қуйи Чирчиқ туманида таваллуд топган. Мутахассислиги – менежер.
Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Қуйи Чирчиқ тумани "Дўстлик" жамоа хўжалигида ишчи вазифасида бошлаган. У турли йилларда мактаб директорининг ўринбосари, директор, "Ёшлик" талабалар шаҳарчаси етакчилар кенгаши раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши раиси, Чиноз тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигида бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи, кенгаш котиби каби бир қатор вазифаларда фаолият олиб борган.
У мазкур вазифага тайинлангунга қадар вилоят ҳокимлиги ижро аппарати бош мутахассиси лавозимида ишлаган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
@toshvilpressa

Тошкент вилояти Зангиота туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги олдидан спорт мусобақалари ташкил этилди.
"Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати!" шиори остида Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда ҳарбий қисм ҳамкорлигида ўтказилган беллашувларда ҳарбий хизматчилар фаол иштирок этмоқда.
Мусобақаларда бокс, баскетбол ва кураш спорт турлари бўйича ҳарбий йигитлар сараланди. Ғолиблар вилоят ҳокимлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Forwarded from Olmaliq
#Ватанпарварлик_ойлиги
Олмалиқ шаҳрида "Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати" шиори остидаги ойлик доирасида маънавий-маърифий тадбирлар кенг тусда ўтказилмоқда.
Жумладан, бугун ҳам "Металлург" маданият саройи ҳовлисида шаҳар ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида ана шундай тадбирлардан бири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар аҳли, ёшлар ҳарбийларнинг қурол-аслаҳаларини, кўргазмали намойишларини яқиндан томоша қилишга муваффақ бўлишди.
Ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар, ҳарбийларнинг чиқишлари ёшларга байрамона руҳ бахш этди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q

Тошкент вилоятида 5 та муҳим ташаббус доирасида стол тенниси мусобақаси бўлиб ўтди
Хабарингиз бор, юртимиз бўйлаб 5 та муҳим ташаббус доирасида кўплаб эътиборга муносиб ишлар амалга оширилмоқда. Шундан келиб чиқиб, олис туман, маҳалла, таълим муассасаларида ташкилиш ишлар давом эттирилмоқда.
Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан мактаб ўқувчилар ўртасида уютирилган стол тенниси мусобақасида ҳам юқорида айтиб ўтилган ишлар ҳақида сўз борди.
Олтмиш нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этган мазкур тадбир асносида спортга қизиқувчи ёшлар қамровини кенгайтириш, улар билан доимий мулоқотда бўлиб, ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давра суҳбатлари ташкил этилди.
Мусобақа якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

#Прокуратура_органлари_ходимлари_куни
Нурафшон, 8 январь -- Тошкент вилояти прокуратурасида мазкур сана муносабати билан тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Салом Самадов нутқ сўзлади ва ҳамкасбларни касб байрами билан муборакбод этди.
Вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарлар прокурорлари иштирок этган байрамона йиғилишда йил давомида фаоллиги, ибратли фаолияти билан ажралиб турган бир гуруҳ ходимлар вилоят прокурори томонидан тақдирланди.