Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Маданият

🖇Нурафшон шаҳар 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Умаралиев, вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Аҳрор Мирзаев ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси Тошкент вилоят бўлинмаси раҳбари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

🎼Унда вилоятда миллий мақом санъатини ривожланиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, жорий йилнинг 5-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро мақом фестивалига тайёргарлик кўриш ҳамда байрам бўлиб ўтадиган ҳудудда вилоят учун ажратилган майдонни безатиш ишларини ташкил этиш каби мавзулар атрофида сўз борди.

😷Йиғилиш давомида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақат махсус комиссия томонидан белгиланган “яшил” тоифадаги ҳудудларда ўтказиш, тўй, маъракаларда иштирок этувчилар сонини 30 кишидан оширмаслик лозимлиги ҳақида ҳам тавсиялар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
#Оҳангарон_шаҳри

Бугун олиб борилаётган ислоҳотлар замирида тадбиркорларни қўллаб қувватлаш, уларга етарлича шароит яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш кўзда тутилган. Шу мақсадда жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар, очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

🔹Бугун Оҳангарон маданият ва истироҳат боғида ўтказилган учрашув ҳам айни шу эзгу мақсадни ўз ичига олди. Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Муллахонов ҳамда Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов ҳудуд тадбиркорлари билан суҳбатлашди.

🔸Вилоят ҳокимлиги, коммунал соҳа ташкилотлари, тижорат банклари бошқармалари бошлиқлари иштирок этган учрашувда 30 нафар тадбиркорнинг мурожаати ўрганилди.

📌Мурожаатлар бузилган айрим нотурар биноларга компенсация тўловлари тўланмагани, ер ажратиш ҳамда имтиёзли кредит олиш масалаларида бўлди. Ўрганилган мурожаатларни ҳал этиш бўйича шу ернинг ўзида тегишли масъулларга топшириқ берилди.

Web-site| Facebook| Instagram
#Қибрай
#Зангиота
#Тошкент_тумани
#Сув_таъминоти

Туманларда ичимлик суви таъминоти яхшиланади

🚰"Қибрай – Тошкент – Зангиота" йўналишидаги 58 километрлик магистрал сув қувурини тортиш ишлари бошланди.

📌Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ушбу саъй-ҳаракатлар 2019 йил март ойида учта туманга сув етказиб беришга мўлжалланган “Қодирия” сув иншооти қурилиши билан бошланган эди. Айни дамда бу ерда қурилиш қизғин давом этмоқда.

❇️Мутахассисларнинг қайд этишича, "Қибрай – Тошкент – Зангиота" магистрал сув қувурини қуриб битказишга бош буюртмачи “Тошсувтаъминот” МЧЖ ва бош пудратчи этиб Хитой давлатининг “Анхишвен конструкшн” компанияси бириктирилган.

Шартнома бўйича бу қурилишни йигирма ойда якунлашимиз керак эди. Лекин ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб ишни ўн беш ойда тугатишни мўлжаллаяпмиз, – дейди “Анхишвен конструкшн” компанияси масъул раҳбари Шу Чен Ву.

Батафсил ▶️
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

⛲️Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида хайрли ташаббус амалга оширилди. Бугун туманнинг кўриниши бутунлай бошқача қиёфа касб этди.

🧓🏻Адлия ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган саёҳат давомида нуронийлар ҳудуддаги бир қатор ижтимоий объектлар билан таништирилди.

⚽️Болалик йиллари шу атрофдаги маҳаллаларда ўтган отахонлар бугун неваралари билан янгидан қурилган стадионда футбол ўйнашар экан, бунёдкорлик ишларидан мамнун эканликларини билдириб ўтишди.

📽Батафсил "Ҳудуд" информацион дастурида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#ижтимоий_ҳимоя

Хотин-қизларга тикув машиналари топширилди

🔰Тошкент вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши, Пискент тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида карантин вақтида ишсиз қолган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун хайрия тадбирлари амалга оширилди.

🎯Куни кеча боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган 6 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.

❇️Шунингдек, Пискент туманидаги 5 нафар оғир шароитда яшаётган аёллар хонадонини таъмирлаш учун 50 миллион сўм, 10 нафар бемор хотин-қизлар даволаниши ва дори-дармон учун 20 миллион сўм маблағ ажратилди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида рўй берган табиий офат туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор қилиб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил Премьер-министру Японии Синдзо Абэ соболезнования в связи с человеческими жертвами в результате стихийного бедствия в префектурах Кумамото и Кагосима.
Глава нашего государства выразил слова искреннего сочувствия родным и близким погибших, пожелал скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Yaponiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#инвестиция
#видеоконференция

💻Тошкент вилояти ҳокимлигида бир гуруҳ дипломатик корпус вакиллари иштирокида хорижий давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилаётган инвестицион лойиҳалар истиқболлари юзасидан онлайн-видеоконференция ташкиллаштирилди.

▶️Унда вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси, Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистоннинг Беларусь Республикасидаги элчихонаси вакиллари ҳамда Беларусиянинг жаҳон бозорида ўз брендига эга “Здравушка милк” компанияси вакиллари иштирок этди.

🔎ZOOM платформаси орқали ташкил этилган ушбу видеоконференция аввалида ҳар иккала давлат вакиллари яқиндан танишиб, самимий суҳбат олиб боришди.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Ер усти метроси

Обновляющийся Узбекистан: Надземное метро


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#қарор_ва_ижро

📝Ўтган давр мобайнида дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тилимизга эътибор, унинг мавқеини ошириш, софлигини сақлаш борасида вилоятимизда ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

🔴Жумладан, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари Сайёра Файзиева, Раҳматилла Шералиев ана шу ва бошқа долзарб масалаларни ўрганиш мақсадида, Бўстонлиқ туманида бўлишди.

Ишчи гуруҳ шаҳар кўча ва бозорлар атрофида рейд тадбирларини ташкил этиб, ошхона ва тамаддихоналар номлари, турли тилларда акс эттирилган пешлавҳа ва рекламаларнинг мазмуни маънавиятимиз ва Давлат тилига мослиги борасида тадбиркорларга йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берди.

❗️Ғазалкент шаҳридаги деҳқон бозорида карантин талаблари қандай амалга оширилаётгани ҳам депутатлар эътиборидан четда қолмади. Савдогар ва харидорлар билан ўтказилган якка тартибдаги суҳбатлар давомида улар огоҳликка ва хушёрликка чақирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#спорт

🤼Жорий йилнинг 6 июль кунидан бошлаб Тошкент вилоятида карантиндан сўнг Қуйи Чирчиқ тумани болалар - ўсмирлар спорт мактаби ўз фаолиятини бошлади.

⚠️Шунингдек Қуйи Чирчиқ тумани болалар- ўсмирлар спорт мактаби шаҳар санитария ва эпидемология маркази билан келишган холда биносининг кириш ва чиқиш қисмида, тана ҳароратини ўлчовчи пирометр воситаси орқали машғулотга киришга рухсат этилмоқда ва кун давомида спорт мактабининг спорт зали дезинфекция қилинмоқда.

Қуйи Чирчиқ тумани спорт мактабида ҳозирги вақтда футбол, баскетбол, таэквондо, кураш ва бокс спорт турлари ўз фаолиятини қайтадан юритмоқда ҳамда ушбу спорт турларида 7 нафар тренер томонидан 150 нафарга яқин ўқувчи спортчилар шуғулланиб келишмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram