Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#ноқонуний_қурилмалар

🏗Бўстонлиқ туманида арзон, сифатли ва хавфсиз ҳордиқ учун муҳит яратиш мақсадида ноқонуний қурилмаларни бузиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

📌Бугунги кунгача туманда 365 та, жами 37.5 минг м2 кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилди.

🔖"Хўжакент", "Чинор", "Ҳумсон" маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи Уган дарёсининг 25 метрлик ҳимоя минтақасида жойлашган 150 та ҳолат бўйича 16,7 гектар ер майдони ҳамда қурилиши бор 26,2 минг м2 майдон тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва талон-тарож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 6та жиноят иши қўзғатилиб, 10 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилинди.

🎥 Батафсил "Махсус репортаж" дастурида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–626, 02.07.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📌 Қонун билан геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда тегишли давлат органларининг соҳадаги ваколатлари белгиланди.

🏢 Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, геодезия ва картографияга оид ишлар умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) турларга ажратилади.

➡️ Шунингдек, Қонун билан соҳага оид ишларни бажаришга доир асосий талаблар белгиланди.

Геодезия ва картография фаолияти ёки соҳага оид ишларнинг айрим турларини лицензиялаш Ҳукумат томонидан белгиланади.

🧾 Лицензия юридик шахсларга амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

🔍 Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат аҳамиятига молик бўлган ишларни бажариш натижасида олинган материаллар экспертиза қилинади.

🇺🇿 Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган геодезия ва картография фаолияти маҳсулоти, шу жумладан давлат картография-геодезия фонди материаллари (маълумотлари) Ўзбекистон мулкидир.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ўрта_Чирчиқ
#Обод_хонадон

❇️Ўрта Чирчиқ туманидаги «Янгилик» МФЙда яшовчи Зиёвуддин Давлетов уйи дарвозасига «Обод хонадон» деган ёзув илинган. Бу эътирофни ўқиган кўпчилик ҳавас қилади. Обод хонадоннинг меҳнаткаш аъзоларидан ибрат олиб, баракали, файзли иш бошлаганлар ҳам кўп.

🌱🌸Зиёвуддин аканинг ҳовлисига кирсангиз, райҳону гуллар, мева-сабзавотлар ифоридан димоғингиз чоғ бўлади. Тажрибали деҳқон бу йил 9 сотих томорқасига тўрт марта экин экиб, мўмай даромад топмоқда.

Батафсил▶️
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен
#спорт

📌Тошкент вилоятида спорт мажмуалари қурилишида босқичма-босқич кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Н.Муротов ва Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи К. Адиловлар томонидан Ангрен шаҳрида болалар-ўсмирлар спорт мактаби тасарруфидаги “Тараққиёт“ МФЙ ҳудудида жойлашган “Кимёгар“ стадиони ва «Дельфин» сузиш ҳавзасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишишдилар.

🔶Ушбу янги замонавий спорт мактабининг фойдаланишга топширилиши олдидан қайта таъмирлаш ишларида қай ҳолатда олиб борилаётганлиги, мураббий ва шуғулланувчилар учун кийиниш, чўмилиш хоналари замон талабларига мос равишда қайта таъмирланаётганлиги ҳамда сузиш ҳавзасидаги ишлар юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️Оҳангаронга хориждан наслли қўйлар келтирилмоқда

🐑Оҳангарон туманининг «Санам» маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Шоҳруҳ» фермер хўжалиги қўйчиликка ихтисослашган комплекс барпо этишни режалаштирган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ишларининг биринчи босқичи тугалланди.

📌Айни пайтда лойиҳа доирасида қўшни Қирғизистон давлатидан зотдор қўйлар келтирилмоқда.

Лойиҳа доирасида «Шоҳруҳ» фермер хўжалигига 2,5 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилган бўлиб, лойиҳа учун зарур бўладиган маблағнинг 9 240 миллион сўми фермер хўжалиги раҳбари ҳисобидан молиялаштирилади. Чорвачилик комплекси фойдаланишга топширилгач, 40 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/news/ohangaronga-xorijdan-naslli-qoylar-keltirilmoqda

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️Тошкент вилоятидаги олти туман ҳудуди 2030-йилгача пойтахтга қисман қўшилиши кутилмоқда

📝Ҳужжатда белгиланишича, Қурилиш вазирлигига “Давергеодезкадастр” қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрининг 2030-йилгача ривожлантириш бош режаси лойиҳасини ишлаб чиқишни қайта кўриб чиқиш топширилган.

🔸Лойиҳада Тошкент шаҳри ҳудудига Тошкент вилоятининг Тошкент, Янгийўл, Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманлари ҳудудининг қисман қўшилиши натижасида чегара ҳудудлари ўзгариши ва йўлдош шаҳарчалар қурилишини инобатга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Батафсил 👉 https://daryo.uz/k/2020/07/03/toshkent-viloyatidagi-olti-tuman-hududi-2030-yilgacha-toshkent-shahriga-qisman-qoshilishi-kutilmoqda/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#низом
#грант

Қабул жараёни бўлиб ўтмоқда

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилдаги тегишли қарорларига асосан олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📊Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020-2021 ўқув йили учун хотин-қизларга ажратилган 4 фоизли қўшимча давлат гранти учун республика бўйича жами 940 та жой бўлиб, шундан 80 та ўрин Тошкент вилояти учун ажратилган.

Батафсил 👉 https://telegra.ph/%D2%9Aabul-zharayoni-b%D1%9Elib-%D1%9Etmo%D2%9Bda-07-03

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ғалла_2020

⚡️Тошкент вилояти ғаллакорлари бугун давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини бажарди

📝Жорий йилда давлатга 350 минг 148 тонна, шундан 320 минг 323 тонна товар дон, 29 минг 425 тонна уруғлик дон топширишни режа қилган эди.

📌Мавсум бошидан 2 минг 697 та фермер хўжаликлари томонидан 116 минг 100 гектар сувли майдонларда ғалла парваришланиб, давлат омборларига 350 минг тоннадан ортиқ сифатли дон етказиб берилди. Шартнома шартларини 103 фоизга бажаришга эришишди.

📊Шартнома режасининг қисқа кунларда ортиғи билан бажарилишида Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Тошкент туманларининг деҳқон ва фермер хўжаликлари жонбозлик кўрсатдилар.

Батафсил 👉 https://telegra.ph/Toshkent-viloyati-%D2%93allakorlari-bugun-davlat-eh%D2%B3tiyozhlariga-don-sotish-shartnomavij-rezhasini-bazhardi-07-03

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тўйтепа, Паркент, Чиноз, Чотқол... — Тошкент вилоятидаги жой номлари маъносини биласизми?

👉 https://kun.uz/59173333

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманида медиа-тур ўтказилди

📌Пресс тур давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Медиа-тур келаётган ҳафтада яна ташкил этилади. Бу мавзуга қизиққан блогер ва журналистларни навбатдаги медиа-турга таклиф этамиз.

🎥Батафсил видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен_шаҳри

Вилоят ҳокимлиги томонидан Ангрен шаҳри Янгиобод шаҳарчасига медиа-тур ташкил этилди

🌅Унда вилоятнинг туристик салоҳияти, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижросининг бориши, инвестициявий муҳит, эришилган ютуқлар ва марралар ҳақида сўз борди.

💠Медиа-тур доирасида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари журналистлар билан мулоқот қилишди.

🎁Маросим журналистларнинг касб байрамига тўғри келгани туфайли, шу жойнинг ўзида бир гуруҳ фаол журналистлар вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ПОЙТАХТИМИЗНИНГ УЧТА ТИББИЁТ МУАССАСАСИДА 55 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН ФОРИҒ БЎЛДИ


Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 1 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 53 нафар, жами 55 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3424 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5737 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
#cессия
#Бекобод_тумани

Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ, ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди

❇️Сессия кун тартибида “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли қарорининг тумандаги ижроси;

🔷Карантин даврида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари, амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда масъул ташкилот раҳбарларининг ахбороти;

🔶“Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг тумандаги ижроси борасидаги масалалар кўриб чиқилди.

▶️ Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай
#Ижтимоий_ҳимоя

ҚИБРАЙДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

❗️Куни кеча Тошкент вилояти Қибрай туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури асосида тумандаги кам таъминланган, тадбиркорлик истагида бўлган хотин-қизларга Тошкент вилояти касаба уюшмасининг маиший техника воситалари (тикув машиналари)бепул, беғараз тарқатилди.

Мазкур тадбирда Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг биринчи ўринбосари О.Парпибоева, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси М.Носиров, вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Ш.Содиқова, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Салихова ва сектор раҳбарларининг масъул котиблари қатнашди.

📽Батафсил юқоридаги репортажда👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram