Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#карантин

ЧИРЧИҚ ШАҲРИ ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА 2020 ЙИЛ 25 ИЮНЬ КУНИ ҲОЛАТИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТГА КЎРА: шаҳарга кириш ва чиқиш постларида автоуловларга, шаҳар Деҳқон бозорига кириш йўлакларида шаҳримиз фуқароларини тана ҳарорати ўлчанмоқда ҳар бир фуқаролар ва антисептик восита билан дезинфекция ишлари олиб борилмоқда, шаҳар жиноят суди биноси, шаҳар хокимлиги биноси, шаҳар ДСИ, ҳамда 55 та кўп қаватли уйлар худуди, “Х.Мақсудов”МФЙга карашли, Кангли, Орзу, Марифат, Бинафша, Зафар, Автомобилчилар кўчалари; “М.Улуғбек” МФЙга карашли Ибин Сино, Спортчилар, Соглом aвлод, Заргарлар кўчалари; “Баҳор” МФЙга карашли А.Темур, Рудакий, Бунёдкорлар, Бунёдкорлар тор, Сиялковцкий кўчалари хамда 13-сонли мактаб, 34-сонли МТМ, Чирчик шахар Хокимяти, Молия булимиларига Ёнғин ўчириш автоулови ва Миллий Гвардия автоуловлари жанговар экипажни жалб қилган холда дезинфекция ишлари олиб борилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

🎯Бўстонлиқ туманидаги ноқонуний қурилмалар хатловдан ўтказилмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆👆👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонини таъсис этилди

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалари нормаларини бажариш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.

📌 БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажаришга тўсқинлик қилаётган сабаб ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш асосий йўналишлардан биридир.

📋 Шунингдек, Фармон билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

🔎 Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази (Марказ) Миллий стратегия ва “Йўл харитаси”нинг амалга оширилиши юзасидан мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб боради.

🗓 “Йўл харитаси”да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар Марказга тақдим этади.

🎖Фармон билан “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонини таъсис этилди.

Кўкрак нишони инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини оширишда кўрсатган хизматлари учун ҳар йили Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида топширилади.

👥 Шунингдек, ҳар икки йилда юқори савияда ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ва фахрий меҳмонлар иштирокида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми ўтказилади.

🔰 Марказ ходимларининг лавозим маошига:
👉 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 30 фоизигача;
👉 фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️ (+51) — Хоразм, Сирдарё ва Тошкент вилоятида аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда инфекция юқтирганлар 7228 нафарга етди.

🦠 Янги беморлар: 21 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 22 нафари — Хоразм вилоятида (10 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи), 7 нафари — Сирдарё вилоятида (3 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи), 1 нафари — Тошкент вилоятида аҳоли орасида.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари ташриф давомида вилоятнинг қатор туманларида бўлиб, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар билан танишиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с ходом социально-экономических реформ и крупных проектов на местах отбыл в Наманганскую область.
В ходе поездки глава государства посетит ряд районов, изучит проводимую созидательную работу, ознакомится с проектами, нацеленными на обеспечение занятости и благосостояния населения.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Чирчиқ
#инвестиция

“BAO XIN METALL” МЧЖ қўшма корхонасининг “Металл чиқиндиларни қайта ишлаш, арматура уголок, швеллер ва темир маҳсулотларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси Чирчиқ шаҳрининг 1-сектор ҳудудида жойлашган.

📈Лойиҳа ташаббускори хусусий тадбиркордан 21 гектар ер майдонини олди-сотди шартномаси асосида сотиб олиб, у ерда 2020-2021 йилларда умумий қиймати 20 миллион долларлик лойиҳани амалга оширишни режалаштирган.

↖️Лойиҳа ишга туширилгандан сўнг, йиллик ишлаб чиқарилган 60 минг тонна (360 миллиард сўм) маҳсулотларнинг 30%дан ортиғи Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа давлатларга экспорт қилинади.

Шунингдек, 180 дан зиёд ишчи ўрни яратилади.

✍️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#прокурор_сектори
#камбағалликни_қисқартириш

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида Тошкент вилояти 2-сектори раҳбари, вилоят прокурори Салом Самадов "Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратишнинг “Вақтинчалик тартиби” бўйича Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

📌Учрашувда Салом Самадов туман ҳокими ўринбосарларининг пандемия шароитида камбағалликни қисқартириш бўйича айни кунларда амалга оширилиши кутилаётган режалари билан танишди ҳамда уларга ўзларининг соҳалари бўйича тумандаги 1894 та камбағал оилани режа асосида камбағалликдан чиқариш бўйича тегишли топшириқлар берди.

👫Шунингдек, жорий ўқув йилининг якунига кўра тумандаги мавжуд умумий ўрта таълим мактабларини 1861 нафар битирувчи тамомлайди. Шулардан 1487 нафари таълимни олий ўқув юртларида давом эттириш истагини билдирган. Меҳнат бозорига кириб келаётган ушбу ёшлар билан ҳар бир раҳбар алоҳида тартибда шуғулланши бўйича ҳам вилоят прокурори топшириқлар берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Жараён
#2_сектор

🏡 Хонадондан бошланар ободлик

Тошкент тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Назаров
ва туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Иброҳим Саидикаримовлар оилаларда маиший маданиятни ошириш, хонадонларни обод қилиш, пировард натижада эса аҳоли турмуш сифатини яхшилаш каби ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Гулистон ҳудуди, “Саноат” маҳалласидаги бир нечта хонадонларда бўлиб, фуқаролар орасида хайрия ва тарғибот ишларини ўтказдилар.

Батафсил
👉 https://telegra.ph/Honadondan-boshlanar-obodlik-06-25

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#қарор_ва_ижро

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарори ва математика фанини ўқитишни ривожлантириш ҳамда таълимни ислоҳ қилиш тўғрисидаги ҳукуматнинг қарор, фармон, фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 25 июнь куни математика фанидан “Олмалиқ шаҳар ҳокими кубоги” учун фан олимпиадаси бўлиб ўтди.

🏆Шаҳар ХТБ тасарруфидаги 18-умумий ўрта таълим мактабида ташкиллаштирилган ушбу олимпиадани шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов очиб бериб, ўқувчиларга омад тилади.

🥇Олимпиадада умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўзаро куч синашди. 22 нафар ўқувчилар иштирокида ўтказилган “Олмалиқ шаҳар ҳокими кубоги” фан олимпиадаси ғолиблари 30 июнь – Ёшлар кунида тақдирланади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#коронавирус
#дизенфекция

❗️Тошкент вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси 92139 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари Тошкент вилоятидаги барча маъмурий бинолар, транспорт воситалари сер қатнов бўлган йўллар, кўп қаватли турар жой бинолари атрофи, фуқаролар кўп тўпланадиган жойларда дизенфекция тадбирлари юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

🚿Бунда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари махсус транспорт воситалари орқали вилоят кўчаларини дизенфекция қилишди. “Халққа хизмат-олий ҳиммат” дейилганидек, кеча-ю кундуз барча ҳарбийларимиз кўринмас ёв-коронавирусга қарши курашмоқдалар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram