Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Юқори_Чирчиқ

Прокуратура тадбиркорлар муаммосини ўрганмоқда

⚡️Бугунги кунда Юқори Чирчиқ туман прокуратурасида карантин даврида корхоналарнинг фаолият юритиши учун амалий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган.

Туман прокурори Ғанишер Абдусаломов томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида 104 нафар фуқароларга тавсияномалар берилиб, уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва кредит ажратиш бошлаб юборилди.

📌Бундан ташқари, 10 та оилага ҳам субсидия ажратилиб, иссиқхона қуриб берилди, 10 нафар йигит-қизларга эса мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш учун 30 йил муддатга 20 сотихдан ер ажратилди.

💳Юқори Чирчиқ туман прокуратураси томонидан 22 та эҳтиёжманд оилалар учун очилган алоҳида пластик карточкаларга жорий йилнинг апрель ва май ойларида ҳар бир ой учун 500 минг сўмдан пул ўтказиб берилди.

▶️Батафсил – "Янги Ўзбекистон" газетасида ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

МУНОСАБАТ

🔰Тошкент вилояти Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти, Сизга “Янгийўлликлар” телеграм каналида ёзилган:
“Янгийўл Тиббиёт бирлашмаси ислоҳотга муҳтож. Катта "раскрутка" керак. Оддий укол қилишни билмайдиган ҳамширалар бор экан, оддий асбоб ускуналар етишмас экан, бу жойдан нажот кутиш, соғлиқни ишониб топшириш ўта хавфлидур. 5 кунда 2 бола ўлими..... Ачинарли ва аламли ҳолат....фуқаро мурожаати ҳолати юзасидан Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасининг раҳбарияти, шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

📚Ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилди, ўз фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган тиббиёт ходимларига нисбатан Меҳнат кодексининг белгиланган моддаларига биноан интизомий чоралар қўлланилди.

📌Туғруқ мажмуасида содир бўлган чақалоқлар ўлими ҳолатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилган ва ушбу орган ходимлари томонидан хизмат текширувлари ўтказилмоқда.

✍️
Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео
#акция

📌Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти қон қуйиш станциясида навбатдаги хайрия акцияси бўлиб ўтди.

Беғараз донорлик акциясида турли касаллик ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қон алмаштиришга муҳтож бўлган бемор болаларга ёрдам кўрсатиш, ҳаётга қайтишларига кўмак бериш ҳамда соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган шаҳар фуқаролари ихтиёрий равишда қон топширдилар.

🙋🏻‍♂️Ушбу тадбирда Чирчиқ шаҳар сектор раҳбарлари ҳам фаол иштирок этиб беғараз донорларга айланишди. Акция "МЕН ДОНОРМAН" шиори остида бўлиб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#муносабат

⚡️“Facebook” ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси “Kamola Abdukadirovа” нинг “Ўртачирчиқ тумани ўликхонасининг бошлиғи 30 йилдан бери сохта диплом билан ишлаб келганлиги аниқланди. Прокурор иш очмоқчимас” деб номланган сарлавҳаси юзасидан Тошкент вилоят прокуратурасининг расмий баёноти:

⁉️
11.06.2020 йил Халқ депутатлари Ўртачирчиқ тумани Кенгаши депутати Ф.Б. ариза билан мурожаат қилиб, 08.06.2020 йил куни унга “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали тахдидли хабар келиб тушганини, ушбу хабарни юборган шахсни аниқлаб, унга нисбатан чора кўришни сўраган.

📌Мурожаатни кўриб чиқиш давомида, Х.Қ., ҳақиқатдан ҳам Ф.Б.нинг телефон рақамига 08.06.2020 йил соат 08:42 да “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали “Ф, тилинга эхтиёт бўл кўп гапирма” деб хабар ва 3 дона чақимчилик ҳақидаги диний мавзудаги маърузалардан парчаларни жўнатганлиги маълум бўлди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Халқ_таълими

Эксимбанк кредитлари ёрдамида мактаблар компьютерлаштирилмоқда

💻Корея Республикасининг Эксимбанки кредит маблағлари ёрдамида амалга оширилаётган "Мактаб таълимида ахборот-коммуникацион технологияларни янада ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси тассарруфидаги таълим муассасаларини компьютер техникалари билан таъминлаш ишлари бошланди.

💾Лойиҳада ҳудудлардаги барча умум таълим мактабларини компьютер техникалари билан жиҳозланишини босқичма-босқич модернизация қилиш кўзда тутилган.

💯Янги ўқув йилида вилоят бўйича жами 287 та мактаб 4224 дона йиғма янги авлод компьютерлари билан жиҳозланади.

👉Батафсил "Янги Ўзбекистон" газетасида ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

Туманда ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

🛣Йиллар давомида тош шағалдан иборат бўлган ички ва ташқи кўчалар асфалтланмоқда.

🏗Шунингдек, Гулбаҳор шаҳарчасидаги аҳолининг эҳтиёжманд қатламини уй жой билан таъминлаш мақсадида 4 та кўп қаватли уй қурилмоқда.

🏘Тумандаги обод хонадон эгалари эса ўз уйларида томорқачилик ва ҳунармандчилик каби ишлар билан шуғилланиб, қўшимча даромад манбаига эга бўлишмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#карантин
#Оққўрғон

Буюм бозорда нима гаплар?

📌Хабарингиз бор, карантин бошланган кундан буён туман марказида жойлашган "Оққўрғон Бозор Савдо" МЧЖ ўз фаолиятини тўхтатган эди. Айни кунларда халқ тили билан айтганда, буюм бозорда туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, "Оққўрғон Бозор Савдо" МЧЖ ҳамда туман СЭОМ ходимлари билан биргаликда дезинфекциялаш ишлари олиб борилиб, карантин қоидалари талаби бўйича ташкилий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен

Ангрен шаҳрида журналист ва блогерлар иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🖌 Брифингда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳудудда коронавирус инфекциясига қарши кураш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини камбағалликдан чиқариш, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасидаги мурувват ёрдамлари, иқтисодий тармоқлар барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ёшлар технопарки – имкониятлар эшиги

⚡️⚡️ Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев ва Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Фаррух Неъматзода Оҳангарон шаҳрида бўлиб, ҳудуд ёшлари билан учрашди.

📌 "Ёшлар ойлиги" доирасида ўтказилган очиқ мулоқотда мутасаддилар ёшларнинг келгусидаги режалари ва лойиҳалари билан танишишди. Жараёнда “Нўғойқўрғон” МФЙда қурилаётган лойиҳа қиймати 3,2 млрд. сўм бўлган "Ёшлар технопарки" ҳудуд ёшларининг орзу-истакларини рўёбга чиқариш йўлида омил бўлиши таъкидланди.

❗️Айни дамда технопарк қурилиши ишларининг деярли 85 фоизи бажариб бўлинган. Ушбу қурилиш объекти аҳоли ёшларини компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишини таъминлаб, ўзлари яратган лойиҳаларини амалиётга татбиқ этишда, иқтидорини намоён этишда муҳим рол ўйнайди.

📎 Учрашувда мутасаддилар томонидан иқтидорли йигит-қизлар учун семинар ташкил этиш таклифи билдирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай

Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ДСИ бошлиғи Акмалжон Тиллаев ва "MEGA STROY ALLIANCE" МЧЖ раҳбари савобли ишга қўл уришди.

📦 Улар 4-сектор ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 дан ортиқ хонадонларга ташриф буюришди. Коронавирус пандемияси даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш, кўмак бериш мақсадида ушбу оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқ_хўжалиги

❇️Қишлоқ хўжалигининг ривожланиши унинг илмий ва амалий жиҳатларига бевосита боғлиқ. Кластер тизимининг қишлоқ хўжалигига тадбиқ қилиниши мазкур соҳадаги ижобий янгилик бўлди.

🔷Олий Мажлис Сенати аъзолари профессор, олимлар ва қишлоқ ҳўжалиги меҳнаткашлари иштирокида юқоридаги каби масалаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

🎥Семинар тафсилотлари "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ёшлар_ойлиги
#Тошкент_тумани

💼Туман раҳбарлари ёшлар билан учрашди

🎓
Гулистон ҳудудидаги боғда ёшлар ойлиги доирасида туман ҳокими Одилхон Рустамов, туман прoкурори Алишер Назаровларнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

📊Учрашувда асосий эътибор ёшлар бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, банд бўлмаган ёшларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда ёшларни ўз-ўзини банд қилишлари учун субсидиялар ажратиш масалаларига қаратилди.

️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#короновирус
#маълумот

📌Дунё бўйича коронивурус пандемияси билан боғлиқ рақамлар ҳамон ортмоқда.

📊19 июнь соат 09:00 ҳолатага кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг CОВИД-19 короновирус инфекцияси бўйича маълумоти:

🦠Касалланганлар – 8, 464, 739 нафар,

Соғайганлар – 4, 142, 540 нафар,

🔳Ўлим ҳолати – 453, 239 нафар қайд этилган.

❗️Сўнги соатларда яна 88 нафар янги бемор рўйҳатга олинган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#коррупция

«Собиқ ҳоким, прокурор қурилиш ташкилоти очган. Нега?! Ахир у қурувчи эмас-ку!» Тошкент вилояти ҳокими қурилишдаги коррупция ҳақида

👉 https://kun.uz/41559202

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram