Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#ёшлар_учрашуви

Барча жойда бўлгани каби Ўрта Чирчиқ туманида ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🖥Амалий ишларнинг мантиқий давоми сифатида 3-сектор биносида туман ҳокими ўринбосари Фарход Султонов, Ички ишлар бўлими бошлиғи Жавлон Бердиқулов иштирокида “ZООМ” платформаси орқали масофавий суҳбат ташкил этилди.

🙎‍♂️🙍‍♀️100 нафарга яқин ёшлар иштирок этган мазкур учрашувда таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

❇️Мисол учун, “Қайтмас” маҳалласида истиқомат қилувчи Садоқат Тангатованинг оптик толали интернет ўрнатиш масаласидаги мурожаати 3-сектор раҳбари Жавлон Бердиқулов ташаббуси билан 15 кун муддатда ҳал этилиши айтиб ўтилди.

🖇 Шунингдек, ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ_тумани
#ёшлар_ойлиги

Экин экмоқчимисиз? Хориж банки кредит ажратади

📌Қуйи Чирчиқ туманидаги "Ёшлар бизнес инкубатори" масъулияти чекланган жамияти томонидан ғалладан бўшаган майдонларда кредит олиш истагини билдирган 30 нафар ёшлар учун дала семинари уюштирилди.

❇️Тадбирда фаол иштирок этган 15 нафар йигит-қизга Германиянинг Жамғарма кассалари фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ва бир қатор тижорат банклари ҳамкорлигида ташкил этилган "Қишлоқ хўжалигида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасидаги "Айланма кредит фонди"дан кредит олиш ҳуқуқини берувчи тавсияномалар тақдим этилди.

👉Батафсил "Янги Ўзбекистон" газетасида ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ёшлар_ойлиги

🌊"Ёшлар ойлиги" доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан ташкилотнинг Оҳангарон шаҳар Кенгаши фаоллигида 17 июнь - Халқаро қурғоқчиликка қарши курашиш куни муносабати билан “Орол денгизи ёшлар нигоҳида” мавзусида ўтказилган расмлар танлови натижалари эълон қилинди.

🎨 “Энг яхши ранг тасвир” номинацияси бўйича Қамбаралиева Нозли; “Энг яхши табиат кўриниши” номинацияси бўйича Мамиржонова Одина; “Энг яхши мўйқалам” номинацияси бўйича Каналбоев Салоҳиддинлар ғолиб бўлишди.

🎁 Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#баёнот

Ижтимоий тармоқлардаги фуқаро И.Абдуллаевнинг фермер хўжалиги ерлари бошқа шахслар томонидан эгаллаб олинганлиги бўйича мурожаати юзасидан Тошкент вилоят прокуратурасининг расмий баёноти

⚡️
Мутахассислар томонидан 2014 йилда ўтказилган йўқлама натижаси бўйича “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигининг ер майдони жами 53.9 гектарни ташкил этганлиги аниқланган бўлиб, “Замира-Убайдулла” фермер хўжалиги раҳбарининг 02.05.2016 йилдаги аризасига асосан туман ҳокимининг 03.05.2016 йилги №00143-сонли қарори билан жами 53.9 га. ер майдонининг бир қисми 37.9 га. ер майдони, 20.12.2016 йилдаги аризасига асосан туман ҳокимининг 24.12.2016 йилдаги №0265-сонли қарори билан ижарага берилган жами 16 гектар ер майдонининг бир қисми 5.5 га. ер майдони туман давлат заҳира ерлари таркибига қайтарилган ва “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигида жами 10.5 га. Ер майдони қолган.

🧮“Замира-Убайдулла” фермер хўжалигидан қайтарилган ер майдонлари очиқ танлов натижасига кўра фуқаролар М.Хакимов ва Ш.Хакимовлар ғолиб деб топилиб, М.М.Хакимов томонидан “Зафаробод-Муйсинали агро” ва Ш.М.Хакимов томонидан “Зафаробод-Шокир” фермер хўжалиги ташкил этилган.

❗️Ўтказилган терговолди текширишда, “Замира-Убайдулла” фермер хўжалиги раҳбари И.Абдуллаевнинг 02.05.2016 йилда Қибрай туман ҳокимига “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигига бириктирилган жами 42.7 гектар ер майдонининг бир қисмини туман заҳирасига олишни сўраб ёзган аризаси сохталаштирилганлиги, аризадаги ёзувлар ва имзо “Замира-Убайдулла” фермер хўжалиги раҳбари И.Абдуллаевга тегишли эмаслиги аниқланган.

▪️Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 28.02.2019 йилда шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан А.М.Суванқуловага нисбатан ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тугатилган ва тақдимномага асосан туман ҳокимининг 03.04.2019 йилдаги 670-сонли қарори билан туман ҳокимининг 03.05.2016 йилдаги 00143-сонли қарори бекор қилинган ва “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигининг жами 53.9 га. ер майдонига фойдаланиш ҳуқуқи тикланиб, 08.04.2019 йилда 226/19-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси туман ҳокимлиги ўртасида тузилган.

📌Бироқ, туман ҳокимлиги томонидан 03.04.2019 йилдаги 670-сонли қарори асосида “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигининг 53.9 га. ер майдони бўйича ҳуқуқини тиклашда ушбу ер майдонида туман ҳокимининг қарорига асосан “Зафаробод-Муйсинали агро” ва “Зафаробод-Шокир” фермер хўжаликлари ташкил этилганлиги, фаолият кўрсатаётганлиги, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги умуман эътиборга олинмаган.

Тошкент вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясида 14.01.2020 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра аризачи “Зафаробод Шокир” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Хакимовни жавобгар Қибрай тумани хокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва туман ҳокимининг 03.04.2019 йилдаги 670-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантириш рад этилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани
#карантин

❗️Маълумки, Қибрай тумани қизил ҳудуд ҳисобланади. Шу муносабат билан туман ҳокими ўринбосари Ҳусан Бекмуродов бошчилигида туман кўчалари навбати билан дезинфекция қилинмоқда.

🚿 Жумладан, бугун дезинфекциялаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ва бевосита туман ЙПХ катта лейтенанти Нодир Ташпулатов, катта сержант Азиз Усмонов ҳамда туман СЭОМ ходимлари иштирокида амалга оширилди.

🚒 Махсус техника воситасида туманнинг "Хўжақўрғон", "Шалола", "Май" ва "Ўнқўрғон" маҳаллаларидаги кўчалар хлорли суюқлик ёрдамида зарарсизлантирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🌐Ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани, “Бунёдкор” маҳалласи фуқаролари иштирокида – “Халқ бундай бўлишини ҳоҳламайди, тумандаги можаро, тадбиркор, маҳалла, қарама-қаршилик...” сарлавҳали
видео тарқалди.

✍️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов “Қизғалдоқ” ҳудуди, “Бунёдкор” маҳалласи фуқаролари билан мулоқот қилиш, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва талабларини тинглаш учун туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ва мутассади ташкилот раҳбарлари билан “Бунёдкор” маҳалласида бўлди.

📌Учрашув вақтида туман ҳокими О.Рустамов фуқаролар эътирозларини инобатга олиб, “Маҳалла гузари” ва “Савдо мажмуаси” қурилиши учун ер ажратиш тўғрисидаги қарорни синчковлик билан ўрганганини ва халқни рози қилиш учун қарор қонунга мувофиқ тарзда чиқарилганлиги ёки унда бирор-бир хатолик ўтган-ўтмаганлигини чуқур таҳлил қилганлигини маълум қилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
#Оққўрғон_туман
#Ёшлар_ойлиги

"Мен ҳам ҳарбий бўламан!"

📌17 июнь куни Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши биносида Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Мудофаа” бўлими бошлиғи подполковник Хайрулла Урунов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши бўлим бошлиғи майор Акобир Нуриллаев, Ўзбекистон Миллий Гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси 7 Алоҳида отряд сафдори Сарвар Бўрибоев, муддатли харбий хизматдан қайтган аскарлар, “Темурбеклар” харбий спорт мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари жами 35 нафар бўлажак аскарлар иштирокида “Ёшлар ойлиги” доирасидаги “Мен ҳам харбий бўламан” мавзусида онлайн ва очиқ мулоқат ташкил этилди.

👮‍♀️Мазкур учрашувда Ўзбекистон Армияси ва мудофааси, Армиямиз қудрати ва ислоҳатлари, юртимиздаги харбийлаштирилган ОТМ хақида иштирокчиларга атрофлича маълумот бериб ўтилди. Фаол иштирокчилар ва муддатли харбий хизматдан имтиёз билан тамомлаб келган аскарлар рағбатлантирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
#Ғалла_2020

⚡️Aйни кунларда Тошкент вилоятининг Чиноз тумани "Яллама" ҳудудида ғалла йиғим-терим мавсуми шиддат билан давом этмоқда.

📊Ҳудудда пахта-ғалла бўйича 10 та фермер хўжалиги бўлиб, ҳозирда улардан 4 нафар фермер режани ортиғи билан бажарган.

📽Батафсил – юқоридаги лавҳада👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#камбағалликни_қисқартириш

📊Бугунги кунда Тошкент вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Маълумотларга кўра, вилоятда 40 минг 474 кам таъминланган, эҳтиёжманд оила мавжуд.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги ижтимоий ночор оилалар «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида 9 мингдан ортиқ ҳомий ташкилотларга бириктиришга эришилди.

📌Пандемия шароитида 49 мингдан зиёд оилага жами 20,5 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган бўлса, вақтинча ишсиз қолган 68 минг 274 нафар аҳолининг 44,5 мингдан зиёди бандлиги таъминлангани бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси дейиш мумкин.

👉Батафсил "Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги" сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент

⚡️Тошкент вилояти ИИББ, туман ИИБ ва ДСЭНБ ҳамкорлигида туманда карантин қоидаларига амал қилиниши бўйича рейдлар ўтказилди.

Ушбу тадбирлар давомида туман ҳудудидаги 29 та тадбиркорлик субъектида карантин тартибларига риоя этган ҳолда фаолият юритилиши таъминланди.

📌ИИБ ва ДСЭНБ томонидан карантин қоидаларига тўлақонли риоя қилинмагани боис 19 та савдо ва умумий овқатланиш шохобчаси фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Маска тақмаган 7 нафар фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилган.

📊Маълумот ўрнида: 2020 йил 16 июнгача ниқоб тақиш режими ва карантин қоидалари бузилиши бўйича 2037 та ҳолатда 152.746.130 сўм маъмурий жарима ундирилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ

Комбинатга ташаккур

💠Бугунги кунда юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва уни олдини олишга қарши курашиш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

📌Олмалиқ шаҳрида барқарор эпидемиолгик вазиятни сақлаб қолишда Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан амалга оширилаётган беқиёс ёрдами эътибор ва эътирофга лойиқдир.

🔶Шу ўринда комбинатнинг короновирус касаллиги профилактикаси ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Олмалиқ шаҳар ҳокимлигига ҳомийлик асосида кўрсатаётган ёрдамларини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиздир.

Жумладан, шу кунга қадар 20та автомакс, 20 дона бир марталик ҳимоя кийими ва воситалари, 50 кг АБК хлорактив дезинфекция воситаси, 67 дона антисептик, 20 та резина этик, 100 дона респиратор-лепесток, 2000 кг гипохлорид кальций эритмалари белгиланган муддатларда етказиб берилиши профилактик тадбирларнинг самарали боришида муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram