Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Зангиота_тумани

✍️Маълумки, Зангиота туман ҳокимининг 2020 йил 23 майда “Тошкент вилояти Зангиота тумани Туркистон қишлоғи, Туркистон массиви ҳудудидаги 22 гектар ер майдонини “ZANGIOTA YOSHLAR BOG’I BARAKA” ишлаб чиқариш кооперациясига ажратиш тўғрисида”ги қарори чиққан эди.

Жорий йилнинг 16 июнь куни қарор ижросини таъминлаш мақсадида мазкур ер майдони ишсиз ёшларга бўлиб берилди.

📌Ёшлар иттифоқи томонидан 31 нафар ишсиз ёшлар рўйхати тузилиб, уларнинг ҳар бирига 20 сотихдан ер ва 2 миллион 230 минг сўмдан пул маблағлари ажратиб берилмоқда.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#UzLiDeP
#Чиноз

Маҳаллада кутубхона очилди

📖 Келажак авлоднинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг ўрни беқиёс. Яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ва эзгуликка ундайди.

🏢O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Аёллар қанотининг "Дурдона" лойиҳаси доирасида Чиноз туманидаги А.Навоий маҳалласи ва партия БПТ раиси З.Алимухамедованинг ташаббуси билан маҳаллада кутубхона ташкил этилди.

📚Кутубхонани ташкил этишдан асосий мақсад – ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли салбий иллатлардан асраб, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, китобга бўлган муҳаббатини уйғотишдан иборат.

📌Интернет ва бошқа коммуникация технологиялари жадал ривожланаётган бугунги кунда ёшларнинг китоб ўқишга қизиқишини ошириш энг аввало, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади – дейди З.Алимухамедова.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ

Чирчиқ ҳунармандлар шаҳрига айланади

🔶Чирчиқ саноат шаҳри бўлганлиги учун аҳолининг аксарият қисми завод ва фабрикаларда меҳнат қилади. Шу сабабли ҳунармандчилик билан шуғулланувчилар сони жуда озчиликни ташкил қилади. Аммо аҳоли сони тобора ўсиб бораётганлиги боис, бу ерда иш топиш муаммо бўлиб, ҳокимлик ва тегишли ташкилотларга бўлаётган мурожаатлар сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

✔️Шаҳар мутасаддилари муаммога ечим топиш мақсадида изланишлар олиб боришмоқда. Масалани ижобий ҳал этиш юзасидан бир қатор чора-тадбирларни кўриляпти.

❇️Хусусан, Чирчиқ шаҳар прокуратурасининг ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари ташкил этиш, ҳунармандчиликнинг ноёб турларини оммалаштириш ва янада ривожлантириш, мазкур соҳадаги мавжуд касб эгаларига зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга банклардан кредитлар олишда ёрдам бериш борасида амалга ошираётган ишлари шулар жумласидандир.

👉Батафсил "Янги Ўзбекистон" газетасида ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#маънавият

“Маърифатли келажак” онлайн танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

🖼 Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан ташкил этилган “Маърифатли келажак” мавзусидаги онлайн ижодий ишлар танлови ғолиблари аниқланди.

🏆Унга кўра вилоятнинг Чирчиқ шаҳридан 4 нафар, Тошкент туманидан 3 нафар, Нурафшон шаҳри, Бекобод, Юқори Чирчиқ, Пискент туманларидан 2 нафардан, Олмалиқ шаҳар, Қибрай, Ўрта Чирчиқ туманларидан 1 нафардан, жами 18 нафар болажонлар ғолиб бўлишди.

👏👏Пандемия вақтида болажонлар учун ғолибликни қўлга киритганликлари қувончли хабар бўлган бўлса, танлов ташкилотчиларининг уйларига совғалар билан кириб боришлари кутилмаган ҳадя бўлди.

🎁Ғолиб бўлган истеъдодли, ижодкор ёшларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлимининг фахрий ёрлиқ ва совғалари, яъни “Ёшларга донолар ўгити” ва эртак китоблари карантин талабларига риоя қилинган ҳолда топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
#Ўрта_Чирчиқ
#ёшлар_учрашуви

Барча жойда бўлгани каби Ўрта Чирчиқ туманида ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🖥Амалий ишларнинг мантиқий давоми сифатида 3-сектор биносида туман ҳокими ўринбосари Фарход Султонов, Ички ишлар бўлими бошлиғи Жавлон Бердиқулов иштирокида “ZООМ” платформаси орқали масофавий суҳбат ташкил этилди.

🙎‍♂️🙍‍♀️100 нафарга яқин ёшлар иштирок этган мазкур учрашувда таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

❇️Мисол учун, “Қайтмас” маҳалласида истиқомат қилувчи Садоқат Тангатованинг оптик толали интернет ўрнатиш масаласидаги мурожаати 3-сектор раҳбари Жавлон Бердиқулов ташаббуси билан 15 кун муддатда ҳал этилиши айтиб ўтилди.

🖇 Шунингдек, ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ_тумани
#ёшлар_ойлиги

Экин экмоқчимисиз? Хориж банки кредит ажратади

📌Қуйи Чирчиқ туманидаги "Ёшлар бизнес инкубатори" масъулияти чекланган жамияти томонидан ғалладан бўшаган майдонларда кредит олиш истагини билдирган 30 нафар ёшлар учун дала семинари уюштирилди.

❇️Тадбирда фаол иштирок этган 15 нафар йигит-қизга Германиянинг Жамғарма кассалари фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ва бир қатор тижорат банклари ҳамкорлигида ташкил этилган "Қишлоқ хўжалигида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасидаги "Айланма кредит фонди"дан кредит олиш ҳуқуқини берувчи тавсияномалар тақдим этилди.

👉Батафсил "Янги Ўзбекистон" газетасида ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ёшлар_ойлиги

🌊"Ёшлар ойлиги" доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан ташкилотнинг Оҳангарон шаҳар Кенгаши фаоллигида 17 июнь - Халқаро қурғоқчиликка қарши курашиш куни муносабати билан “Орол денгизи ёшлар нигоҳида” мавзусида ўтказилган расмлар танлови натижалари эълон қилинди.

🎨 “Энг яхши ранг тасвир” номинацияси бўйича Қамбаралиева Нозли; “Энг яхши табиат кўриниши” номинацияси бўйича Мамиржонова Одина; “Энг яхши мўйқалам” номинацияси бўйича Каналбоев Салоҳиддинлар ғолиб бўлишди.

🎁 Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#баёнот

Ижтимоий тармоқлардаги фуқаро И.Абдуллаевнинг фермер хўжалиги ерлари бошқа шахслар томонидан эгаллаб олинганлиги бўйича мурожаати юзасидан Тошкент вилоят прокуратурасининг расмий баёноти

⚡️
Мутахассислар томонидан 2014 йилда ўтказилган йўқлама натижаси бўйича “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигининг ер майдони жами 53.9 гектарни ташкил этганлиги аниқланган бўлиб, “Замира-Убайдулла” фермер хўжалиги раҳбарининг 02.05.2016 йилдаги аризасига асосан туман ҳокимининг 03.05.2016 йилги №00143-сонли қарори билан жами 53.9 га. ер майдонининг бир қисми 37.9 га. ер майдони, 20.12.2016 йилдаги аризасига асосан туман ҳокимининг 24.12.2016 йилдаги №0265-сонли қарори билан ижарага берилган жами 16 гектар ер майдонининг бир қисми 5.5 га. ер майдони туман давлат заҳира ерлари таркибига қайтарилган ва “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигида жами 10.5 га. Ер майдони қолган.

🧮“Замира-Убайдулла” фермер хўжалигидан қайтарилган ер майдонлари очиқ танлов натижасига кўра фуқаролар М.Хакимов ва Ш.Хакимовлар ғолиб деб топилиб, М.М.Хакимов томонидан “Зафаробод-Муйсинали агро” ва Ш.М.Хакимов томонидан “Зафаробод-Шокир” фермер хўжалиги ташкил этилган.

❗️Ўтказилган терговолди текширишда, “Замира-Убайдулла” фермер хўжалиги раҳбари И.Абдуллаевнинг 02.05.2016 йилда Қибрай туман ҳокимига “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигига бириктирилган жами 42.7 гектар ер майдонининг бир қисмини туман заҳирасига олишни сўраб ёзган аризаси сохталаштирилганлиги, аризадаги ёзувлар ва имзо “Замира-Убайдулла” фермер хўжалиги раҳбари И.Абдуллаевга тегишли эмаслиги аниқланган.

▪️Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 28.02.2019 йилда шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан А.М.Суванқуловага нисбатан ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тугатилган ва тақдимномага асосан туман ҳокимининг 03.04.2019 йилдаги 670-сонли қарори билан туман ҳокимининг 03.05.2016 йилдаги 00143-сонли қарори бекор қилинган ва “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигининг жами 53.9 га. ер майдонига фойдаланиш ҳуқуқи тикланиб, 08.04.2019 йилда 226/19-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси туман ҳокимлиги ўртасида тузилган.

📌Бироқ, туман ҳокимлиги томонидан 03.04.2019 йилдаги 670-сонли қарори асосида “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигининг 53.9 га. ер майдони бўйича ҳуқуқини тиклашда ушбу ер майдонида туман ҳокимининг қарорига асосан “Зафаробод-Муйсинали агро” ва “Зафаробод-Шокир” фермер хўжаликлари ташкил этилганлиги, фаолият кўрсатаётганлиги, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги умуман эътиборга олинмаган.

Тошкент вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясида 14.01.2020 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра аризачи “Зафаробод Шокир” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Хакимовни жавобгар Қибрай тумани хокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва туман ҳокимининг 03.04.2019 йилдаги 670-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантириш рад этилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани
#карантин

❗️Маълумки, Қибрай тумани қизил ҳудуд ҳисобланади. Шу муносабат билан туман ҳокими ўринбосари Ҳусан Бекмуродов бошчилигида туман кўчалари навбати билан дезинфекция қилинмоқда.

🚿 Жумладан, бугун дезинфекциялаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ва бевосита туман ЙПХ катта лейтенанти Нодир Ташпулатов, катта сержант Азиз Усмонов ҳамда туман СЭОМ ходимлари иштирокида амалга оширилди.

🚒 Махсус техника воситасида туманнинг "Хўжақўрғон", "Шалола", "Май" ва "Ўнқўрғон" маҳаллаларидаги кўчалар хлорли суюқлик ёрдамида зарарсизлантирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🌐Ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани, “Бунёдкор” маҳалласи фуқаролари иштирокида – “Халқ бундай бўлишини ҳоҳламайди, тумандаги можаро, тадбиркор, маҳалла, қарама-қаршилик...” сарлавҳали
видео тарқалди.

✍️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов “Қизғалдоқ” ҳудуди, “Бунёдкор” маҳалласи фуқаролари билан мулоқот қилиш, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва талабларини тинглаш учун туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ва мутассади ташкилот раҳбарлари билан “Бунёдкор” маҳалласида бўлди.

📌Учрашув вақтида туман ҳокими О.Рустамов фуқаролар эътирозларини инобатга олиб, “Маҳалла гузари” ва “Савдо мажмуаси” қурилиши учун ер ажратиш тўғрисидаги қарорни синчковлик билан ўрганганини ва халқни рози қилиш учун қарор қонунга мувофиқ тарзда чиқарилганлиги ёки унда бирор-бир хатолик ўтган-ўтмаганлигини чуқур таҳлил қилганлигини маълум қилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|