Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Қуйи_Чирчиқ

Вилоятнинг айрим ҳудудларида пандемия сабаб тўхтаб қолган корхоналар фаолияти қайта тикланди.

📌Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш учун янги иш ўринлари яратилди.

🎥Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#ҳоким_ва_тадбиркорлар

Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни ижобий ҳал этиш мақсадида 5-сонли мусиқа мактабида жонли учрашув ўтказди.

❗️Пандемия даврида вақтинча фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини босқичма-босқич тиклаб йўлга қўйиш, имтиёзли банк кредитларини ажратиш, карантин қоидаларига амал қилиб ишлаш кераклиги тушунтирилди.

📝 Ҳамда тумандаги тадбиркорлик субъектларида мавжуд бўлган муаммолар бўйича атрофлича муҳокама қилиниб, жумладан, ушбу тадбиркорлик субъектларида коммуникация инфратузилмаларини яхшилаш ва қулайликлар яратиш мақсадида туман мутасадди ташкилотларига кўрсатмалар берилди.

📌Фаолияти мобайнида муаммоли ҳолатларга учраётган тадбиркорларнинг масалалари ижобий ҳал этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#дастур_ижроси

⚡️⚡️“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод хонадон” – ўз номидан кўриниб турибдики, яшаётган заминимиз, ундаги аҳоли фаровонлиги учун хизмат қиладиган муҳим дастур. Бу борадаги ислоҳотлар кириб бормаган ҳудуд бўлмаса керак.

📌Тошкент туманининг “Соҳибкор” маҳалласида истиқомат қилаётган Заҳро Aбдураҳмонова неча йиллар олдин суянган тоғидан ажралди. Оила бошидан ажралиш хонадон соҳибасига бир муддат қийин вазиятларни олиб келсада, ёлғизликда ҳам кучли ирода билан 2 ўғлини уйли-жойли қилди. 11 сотих ер майдонини эгаллаган томорқасидан унумли фойдаланиб, ҳалол меҳнати билан фарзандларини вояга етказди.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#карантин

🕌 10 ТА ТУМАН-ШАҲАР “ЯШИЛ” ҲУДУД БЎЛДИ,
УЛАРДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛДИ!

Шу йил 13 июнь ҳолатига, туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Бухоро вилояти Когон тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Навоий вилояти Конимех тумани, Самарқанд вилояти Пастдарғом, Оқдарё, Тайлоқ ва Жомбой туманлари, Сирдарё вилояти Сардоба тумани ва Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, Нурафшон шаҳрига “яшил” ҳудуд тоифаси берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 16 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

❗️Аксинча, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Бухоро вилояти Вобкент тумани, Наманган вилояти Наманган ва Чуст туманлари, Сурхондарё вилояти Бойсун, Музробод туманлари, Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри “қизил” ва Навоий вилояти Навоий шаҳри, Тошкент вилояти Пскент тумани, Қашқадарё вилояти Муборак тумани эса “сариқ” тоифа берилиши сабабли ушбу ҳудудлардаги масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

❗️“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Нурафшон шаҳри ҳокимига бағишлаб куйланган қўшиқ юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Қаҳрамон Ҳакимов,
Нурафшон шаҳри ҳокими:

– Кеча ва бугун интернетда бундай қўштирноқ ичидаги "қаҳрамон"га айланиб қолганимдан халқимиз, журналистларимиз ва раҳбарият олдида ниҳоятда хижолатдаман. Шундай лавҳа тайёрлаб, менга кўрсатишганда, эътибор учун уларга миннатдорлик билдириб, лавҳани тарқатмасликни, бошқа бунақа ишлар билан шуғуланмасликни қатъий тайинлаган эдим. Афсуски, лавҳа тарқалиб кетибди.

– Дангалини айтганда, менга шу керак эдими? Мутлақо йўқ. Мен бир ижрочиман, холос. Тўғри, Нурафшонда катта ишлар бўлаётгани рост. Лекин, уларни менинг номим билан боғлашларига мутлақо қаршиман. Мен бу лавозимда амалдаги қонунларимиз, давлат раҳбари берган топшириқ ва вазифалар ижроси билан шуғулланаман.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#туризм

“Қуриган кўлни сувга тўлдириб, янги ҳаёт бахш этмоқчиман”

🏞Тадбиркор Гулинур Абдуллаеванинг туризм соҳасига оид янги инвестиция лойиҳаси ниҳоятда жозибадор бўлиб, кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.

🏖У Юқори Чирчиқ туманидаги эски қуриб қолган кўл бўйида “Ором” дам олиш зонасини барпо этмоқчи.

🎢Бу ерда ресторан, аквапарк, коттежлар, дарё бўйида балиқчилик ҳудуди ташкил қилишни режалаштирган.

👉Батафсил "Янги Ўзбекистон" газетаси сайтида ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон
#ёшлар_ойлиги

🌾Бугун далада иш қизғин, даромад олишга астойдил интилган ёшлар ўз ерларидан унумли фойдаланиш ва мўл ҳосил олиш учун тинмай меҳнат қилишмоқда.

🥕Ёшлар ерга полиз экинларидан сабзи, ошқовоқ, карам, тарвуз, қовун, помидор, картошка, булғор қалампири, дукаккли экинлардан мош, қизил ловия, нўхот, оқ ловия, ерёнғоқ каби маҳсулотларини экиб, биринчи мўл ҳосилни олиш учун маррага яқин турибди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 326-сонли қарори ва Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 1 июндаги 252-сонли қарори асосида йиғилиш бўлди. Йиғилишда Қибрай тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши - Нуронийлар кенгаши ташкил этилди.

📌 "Нуронийлар кенгаши" йиғилиши ижтимоий масофа сақланган, яъни карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда бўлиб ўтди. Йиғилиш туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Наврўз Алимов раислигида ҳамда бўлим бошлиғи ўринбосари Эркин Абдураҳмонов иштирокида ўтказилди.

📌 Йиғилишда "Нуронийлар кенгаши"нинг раиси Эркин Абдураҳмонов, раис ўринбосари Ҳайдар Ғофуров ва кенгаш котиби Убайдулла Лутфуллаевлар ҳамда туманнинг 12 та ҳудудидан тайинланган 12 нафар нуроний Наврўз Алимов томонидан ўқиб-эшиттирилди ва иштирокчиларга таништирилди. Шу тариқа, 15 нафар аъзоси асосида шакллантирилган "Нуронийлар кенгаши" ташкил топди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ
#саховат

🔆Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, кексаларга, ногиронларга меҳр-оқибат, саховат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир.

🎯“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Ўзбекистон халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши, Халқ депутатлари Тошкент вилояти депутати С.Файзиева, Чирчиқ шаҳар депутатлари ҳамда Чирчиқ шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда Чирчиқ шаҳридаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг аҳволи ўрганилди.

📦Ушбу ўрганилган оилалардан 15 тасига Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати А.Ахмедов томонидан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram