Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ипакчилик
#Ўрта_Чирчиқ
#Бўка
#Бекабод

⚡️Сўнги йилларда ипакчилик соҳасини ривожлантиришга нафақат ипак хомашёси балки тайёр маҳсулот ишлаш ва экспорт ҳажмини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилда Тошкент вилояти жами 25 минг 980 қути ипак қурти уруғи парваришланиб, 1 минг 429 тонна пилла етиштирилди ҳамда 2 минг 589 нафар фуқаро пилла етиштириш жараёнига жалб этилди.

📌Шунингдек, пандемия шароитида аҳолининг бандлигини таъминлаш ва ишсизлар сонини камайтириш мақсадида пиллани қайта ишлаш корхоналари томонидан мавсумда вилоят бўйича жами 30 минг 644 киши иш билан банд қилинган.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада👆

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Жараён
#Сув_таъминоти

🚰 Ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда...

💼 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисова, туман Кенгашининг депутатлари Саъдулла Матёқубов ва Мирислом Усмоновлар билан Қибрай тумани "Қодирия" худудидаги 7 гектар майдонда қурилаётган сув иншоотида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

⁉️ Тошкент туманининг баъзи ҳудудларида тоза ичимлик суви танқислиги муаммоси аҳолини йиллар давомида қийнаб келган. Шу сабабли, тоза ичимлик суви сув танқис ҳудудларга график асосида ёки махсус автоуловларда етказилади.

📑 Ушбу муаммо ечими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 мартдаги “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик сув таъминоти тизимларини реконструкция қилиш” (1-босқич) лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2818-сон қарори ижроси доирасида ҳал этилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида, Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари ҳудудларининг бир қисмини марказлашган ичимлик суви билан таъминланишини янада яхшилаш мақсадида “Қодирия” сув тозалаш ва таъминлаш иншоотидан Зангиота туманидаги 3-сонли сув тақсимлаш иншоотигача магистрал сув тармоғини қуриш ишлари бошланган.

🏭 Келгусида яна 18 та сув олиш ва тақсимлаш иншоотларда қурилиш ва реконструкция қилиниши ҳамда 423,0 км магистрал сув қувурлари ва тармоқлари қурилиши режалаштирилган.

🏗 Ҳозирда, "Қибрай – Тошкент – Зангиота" туманлари аҳолисини ичимлик сув билан таъминлайдиган катта қурилиш майдонида талайгина иншоотлар, очиқ ва ёпиқ сув хавзалари қурилмоқда. Бу ерда ишлар маромида бормоқда.

☝️ Мана шу каби хайрли ишлар, ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш ва ижобий ҳал қилинишига эришиш мақсадида ижро ва вакиллик органи аъзолари қурилиш объектлари ҳолатини мониторинг қилиб боришмоқда.

Қувонарлиси, лойиҳа амалга оширилиши натижасида ҳудуддаги 265 минг аҳоли ёки 58 та қишлоқ аҳоли пунктида ичимлик сув таъминоти яхшиланади ва аҳолини ичимлик сув таъминоти қамрови 60 фоиздан 92 фоизга етказилади.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Олмалиқ_шаҳар

Қурувчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди

⚡️Сардоба сув омборидаги тошқин оқибатида Қозоғистон Республикасида зарар етган уй-жойларни таъмирлашда иштирок этаётган қурувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди. 24 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини манзилга етказиб беришда Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими хизматчилари ёрдам беришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
#мурожаат

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт, Cанитария-эпидемиологик oсойишталик маркази ходимлари ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилиш ушбу йилнинг 19 мартидаги Президент Фармонида эълон қилинган эди.

Чинозлик бир гуруҳ ҳамширалар ҳам фармон ижросига қизиқиб, Юқори Чирчиқ туманидаги карантин зонасига ишлашга боришган. Aммо уларга белгиланган миқдордаги маблағ ўз вақтида берилмагач Чиноз тумани Aдлия бўлимига мурожаат қилишган.

Мурожаат ўрганиб чиқилгач, 14 кунлик карантин зонасида хизмат қилган ҳамшираларга 6 фоизлик кунлик қўшимча иш ҳақлари тўлаб берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон
#Ўрта_Чирчиқ

📌Тошкент вилоятида жами 34 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлса, шундан 15 мингдан ортиғи карантан даврида фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Бу эса ишчи ходимларнинг даромади қисқаришига, ишлаб чиқариш хажми камайишига олиб келди ҳамда вилоятнинг иқтисодий кўрсатгичларига салбий таъсир кўрсатмай қолмади.

🏭Айни пайтда фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг яна аввалгидек иш олиб боришлари учун алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нурафшон шаҳридаги йирик ун ишлаб чиқариш корхонаси ишчилари ҳам ўз хизмат жойларига қайтишди. Бу ерда 45 нафар ходим ишлайди. Ўрта Чирчиқ туманидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона ҳам 150 нафар аҳолини доимий иш билан банд қилган.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
АЙНИ ПАЙТДА 79 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 3600 НАФАРДАН ОШДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 50 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафардан, жами 79 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 34 нафари эркак, 16 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 69 ёшда, ёши кичиги 2020 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 12 нафар, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан 6 нафардан, Самарқанд вилоятидан 5 нафар, Фарғона вилоятидан 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган, Хоразм вилоятларидан 2 нафардан, Навоий, Жиззах вилоятлари ва Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.

❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 8 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 69 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Сурхондарё вилоятидан 5 нафар, Тошкент шаҳридан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 3 нафар, Хоразм ва Тошкент вилоятидан 2 нафардан, Бухоро ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 44 ёшда, ёши кичиги 24 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 3 нафар, Фарғона вилоятидан 2 нафар, Андижон, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан.

❗️3-сонли туғруқ мажмуасида шифо топган 1 нафар 28 ёшли аёл эса Тошкент вилояти Паркент туманидан. Шундай қилиб, эндиликда Тошкент шаҳрида жами тузалганлар сони 1670 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида соғайган фуқаро 41 ёшли эркак бўлиб, шу билан ушбу ҳудудда тузалганлар 134 нафарга етди, даволанаётганлар эса 2 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3611 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
#Ўрта_Чирчиқ_тумани
#ипакчилик

ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА: Фермер аёллар ёшларга ўрнак бўлмоқда

♦️Халқимизда «Бир йигитга қирқ ҳунар ҳам оз», деган нақл бор. Аммо уни аёлларга нисбатан ҳам ишлатсакчи? Тўғри, илгарилари қийинчилик ва уруш пайтида эркаклар кам бўлганлиги учун ҳамма турмуш оғирликлари аёллар зиммасига қолиб кетган. Аммо ҳозирги даврда ҳаёт бошқача, гендер тенглиги бор.

✍️Ўрта Чирчиқ туманидаги «Достонбек Азизбек» фермер хўжалиги раҳбари Комила Жуманазарованинг асли касби педагог.

❇️Қаҳрамонимиз турмуш ўртоғи ташкил этиб, хасталик туфайли фермер хўжалиги тугатилиш арафасида бўлаётган даврда унинг бошлаган ишини давом эттириб, ривожлантирди. Ҳозирги кунда «Достонбек Азизбек» фермер хўжалиги Комила опа раҳбарлигида тумандаги энг илғор хўжаликлардан.

👉Батафсил Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент
#хотин_қизлар_бандлиги

👩🏻‍💼 Республикамизда аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Паркент туманида 75 мингдан зиёд хотин-қизлар истиқомат қилади, уларнинг 10 мингдан ортиғи тадбиркорлик билан шуғулланишади.

Тадбиркор аёлларга ишсиз хотин-қизларни бириктириш орқали бандлик таъминланмоқда. Улар нафақат ўз оиласига, балки жамият ривожи учун ҳам ҳисса қўшишяпти.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#конференция

🖥Ёшларимиз, хусусан талабалар ўртасида маънавият гулшани бўлмиш – “Адиблар хиёбони”даги бой маънавий ва маданий меросимизни тарғиб қилиш мақсадида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими билан ҳамкорликда “Адиблар хиёбони – маънавий бунёдкорликнинг рамзи” мавзуcида маърифий онлайн конференция ташкил этилди.

👥Конференцияда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон Халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Сайёра Файзиева, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Баҳодир Хусанов, филология фанлари номзоди, профессор Норқул Бекмирзаев ва 100 дан ортиқ талабалар онлайн иштирок этди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти билан видеоалоқа орқали музокара ўтказди.
Давлатимиз раҳбари ЕТТБ билан муносабатларда юксак даражага эришилгани ва самарали ўзаро ҳамкорлик амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Сума Чакрабарти Сирдарё вилоятидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатимизда пандемия кенг ёйилишининг олдини олиш бўйича кўрилган комплекс чора-тадбирларни юксак баҳолади.

Президент Шавкат Мирзиёев провел по видеоконференцсвязи переговоры с президентом ЕБРР Сумой Чакрабарти.
Глава нашего государства с глубоким удовлетворением отметил достигнутый высокий уровень взаимоотношений и плодотворное сотрудничество.
Сума Чакрабарти высоко оценил принятые в стране комплексные меры по ликвидации последствий чрезвычайного происшествия в Сырдарьинской области и недопущению распространения пандемии в республике.

#Mirziyoyev #muloqot #ETTB #SChakrabarti

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тошкент_тумани

🏦 Хориж инвестицияси ёрдамида муаммо ечилмоқда

🚰 Тошкент туманининг баъзи ҳудудларида тоза ичимлик сув муаммоси аҳолини йиллар давомида қийнаб келмоқда. Шу сабабли у олис ҳудудларга график асосида ёки махсус автоуловларда етказиб берилади.

📃 Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 мартдаги “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик сув таъминоти тизимларини реконструкция қилиш” (1-босқич) лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида муаммони ҳал этиш кўзда тутилган.

👉Батафсил "Янги Ўзбекистон" газетаси сайтида ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram