Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Қибрай_тумани

“LIWAYWAY FOOD” МЧЖнинг “Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш” корхонаси Қибрай туманида иш бошлаш арафасида

♦️Бугун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов Қибрай туманига ташриф буюрди. Рустам Холматовга Қибрай туман ҳокими Мираъзам Миркасимов ва бошқа масъуллар ҳамроҳлик қилишди.

❇️Ташрифнинг асосий мақсади, туманнинг “Янгиобод” МФЙ, Ҳайдаробод кўчаси 28-уй манзилида жойлашган “LIWAYWAY FOOD” масъулияти чекланган жамиятининг “Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси билан танишиш эди.

👉Бу ҳақда батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#Олий_Мажлис_депутатлари
#назорат

🇺🇿Коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш юзасидан Олмалиқ шаҳрига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари О.Тожиев, А.Назирқулов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари А.Умаралиев ташриф буюрди.

Улар шаҳарда пандемиянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, махсус штаб аъзолари билан суҳбатлашди ва керакли тавсия ва кўрсатмалар беришди.

❗️Шаҳар ҳокимлиги яна бир бор фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қолади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент
#Бўстонлиқ

🏔Cўнгги йилларда Бўстонлиқ ва Паркент туманидаги тоғли ҳудудларда туризм соҳасининг кўплаб турларини йўлга қўйиш мақсадида катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу албатта, сайёҳлик мавсумини кўнгилдагидек ўтишини таъминлайди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий
#Оҳангарон_шаҳри

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди

🔹Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов нутқ сўзлади.

❇️Вилоят ҳокими ўз сўзида шаҳарда кейинги пайтда йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммолар, хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида тўпланиб қолган масалалар, қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш бўйича жорий ислоҳотларни ўз вақтида ва юқори савияда ижро этиш сингари масалаларда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилди.

❗️Оҳангарон шаҳар ҳокими Одилжон Жўраев лавозимидан озод этилди.

Рустам Холматов Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимига Эшонқулов Акром Жўраевич номзодини тавсия қилди.

🔷Муҳокамалардан сўнг Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳри Кенгаши депутатлари Эшонқулов Акром Жўраевич номзодини Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорни очиқ овоз бериш йўли билан тасдиқладилар.

🔶 Акром Эшонқулов 1976 йил 16 февралда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Г. Плеханов номли Россия иқтисодиёт академияси ҳамда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи.

▶️ У меҳнат фаолияти давомида давлат бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда, жумладан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот таҳлил гуруҳи раҳбари, Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари - шаҳар ҳокими, Оҳангарон тумани ҳокими в.в. б лавозимида ишлаган.

✳️ Акром Эшонқулов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий
#Оҳангарон_шаҳри

Оҳангарон шаҳри ҳокими Эшонқулов Акром Жўраевич

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Фото
#Оҳангарон_шаҳри

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ишидан фотолавҳа.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
ОКМК Ахборот хизмати ишчиларга тарқатилган товуқлар бўйича изоҳ берди

➡️ https://bit.ly/3cwXquA

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#экспорт
#инвестиция

УСТУВОР ВАЗИФА: биринчи чоракда 113 миллион 400 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот экспорт қилинган

♦️Жорий йилнинг 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишлари экани таъкидланди.

✳️Тошкент вилоятида ҳам айнан шундай устувор вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятдаги корхоналар фаолиятини бугунги талаб даражасида ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш каби соҳаларда эришилаётган натижалар бунга ёрқин мисол.

👉Батафсил Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги йўл ва кўприк лойиҳаси билан танишди.
Жами 5,6 километрлик йўл соатига 3 мингта транспорт воситасини ўтказиш қувватига эга бўлади. Лойиҳа натижасида Сергели туманига транспорт қатнови тирбандлиги 50 фоизга, ҳаракат вақти 20-25 минутга камаяди.
Шу ерда Тошкент шаҳрининг транспорт концепцияси ва инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом новой улицы и путепровода в городе Ташкенте.
Новая улица общей протяженностью 5,6 километра будет способна пропускать 3 тысячи транспортных средств в час. В результате реализации проекта автомобильный трафик в сторону Сергелийского района снизится на 50 процентов, время в пути сократится на 20-25 минут.
Состоялась презентация Транспортной концепции столицы и инвестиционных проектов.

#Mirziyoyev #tanishuv #transport #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter