Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Чиноз_тумани
#cаховат

💊Соғлом авлод учун тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ходимлари "Эшонобод", "Каналобод" МФЙ ҳудудларида бўлиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд хонадонларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишди ва бепул дори-дармонлар тарқатилди.

📌Уч кун давом этган ушбу тиббий кўрикда 60 дан зиёд хонадон аъзолари иштирок этди. Шунингдек, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Ғофуржон Қорабоев ҳамда туман хокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нигора Муҳаммадиева ҳамкорликда хонадонма-хонадон юриб, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни ўрганишди.

Аниқланган муаммоларнинг ечими юзасидан зарур чоралар кўрилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Янгийўл_тумани
#аукцион

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги №4427-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори асосида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион орқали амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги №1023-сонли қарорининг 1-иловаси Низоми 2-боб 13-бандида юридик ва жисмоний шахслар “YERELEKTRON” ААТдан рўйхатдан ўтиш орқали ер участкаси ва режалаштирилган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотни жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатиб ўтилган.

📜Шунга биноан Тошкент вилояти Янгийўл туманида жами 43 та лойиҳа ўрганиб чиқилмоқда. Ҳозирда 2 та лойиҳа ишчи комиссия томонидан маъқулланиб, аукционга чиқарилган.

👇Булар:

🔹"Туя-бўғиз" маҳалласида ер майдони 0,08 га бошланғич нархи 21 635 006 сўм;
🔸"Қўштепа" маҳалласида 0,0119 га бошланғич нархи 4612261,0 сўм

📌Аукционга чиқариладиган бўш ер майдонлари тўғрисида қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг энг катта ҳаракатимиз - одамларни соғ-саломат сақлаш ва, шу билан бирга, иқтисодиётни тиклаш

Шавкат Мирзиёев: Главное наше стремление - сохранить людей здоровыми и вместе с тем восстановить экономику

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar (Марғуба Султонова)
#антикоронавирус
#дезинфекция

Олмалиқ шаҳрида 2020 йил 24-26 май кунлари:

📌Автотранспортлар- 17 912 та

🔶“Рамазон” МФЙ даги 15та кўча ва уйларга кириш жойлари, дўконлар атрофи 22 400кв.м. майдони
🔶“Тинчлик ” МФЙ даги 12 та кўча ва уйларга кириш жойлар, дўконлар атрофи 22000 кв.м. майдони
🔶“Наврўз” МФЙ даги 12 кўча ва уйларга кириш жойлар, дўконлар атрофи 18000 кв.м. майдони
🔶А.Яссавий МФЙ даги 10 та кўча ва уйларга кириш жойлар, дўконлар атрофи 20000 кв.м. майдони

🔴Жами 104 575 кв.м. ҳудудда дезинфекция ишлари ўтказилди.

@Olmaliq_shahri
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида Инвестиция дастурининг январь-апрелдаги ижроси таҳлил қилиниб, прогноз кўрсаткичларини сўзсиз бажариш чора-тадбирлари муҳокама этилди.
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қуриш, экспертизадан ўтказиш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Аҳоли даромадини оширишга хизмат қиладиган кичик лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента проанализировано исполнение Инвестиционной программы за январь-апрель и обсуждены меры исполнения ее прогнозных показателей.
Даны поручения по внедрению международных стандартов разработки проектной документации, в области строительства и экспертизы.
Особое внимание уделено также вопросам увеличения инвестиций в малые проекты, способствующие повышению доходов населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ОКМК мис ва олтин ишлаб чиқариш ҳажмини 3 бараварга оширади

✍️ 26 май куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

🏭 Унга кўра, металлургия комплекслари ва 2 та мис бойитиш фабрикаси барпо этиш орқали

📈 мис ва олтин ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, мис ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 400 минг тонна, олтин – 50 тонна ва кумуш 270 тоннагача етказилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Янгийўл_шаҳри
#бандлик

⚡️Пандемия шароитида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб- қувватлашга катта аҳамият қаратилмоқда.

Жумладан, Янгийўл шаҳрида ҳам карантин даврида фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналарнинг ишга тушишига ҳар томонлама ёрдам берилиб, мазкур корхоналар фаолиятини кенгайтириш асносида янги иш ўринлари яратилаяпти.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай_тумани

Сахий инсонлар кўпаймоқда

⚡️Оқибат, саховат каби юксак фазилатларни мужассамлаштирган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати натижасида кам таъминланган, кўмакка муҳтож оилалар аниқланиб, сахий инсонлар кўмагида уларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

🛍Хусусан, шундай хайрли ишлардан бири вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда "Bright future" фонди ҳамкорлигида Қибрай туманида амалда оширилди. Ижтимоий ночор, кам таъминланган 50 га яқин оилалар рўйхати шакллантирилиб, 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

👩‍👦Қибрай туманидаги “Тараққий” МФЙда истиқомат қилувчи Рашида Акбарова оилада фарзандини отасиз вояга етказмоқда. Рашида опа ўғлини яхши ўқитиши, уни тенгқурлари олдида камситилмаслиги учун туман ҳокимлиги ва маҳалла масъуллари доимий равишда маслаҳатлашиб турибди.

❗️Бугунги кунда хайрия тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Сардобага_ёрдам
#Оҳангарон_шаҳри

⚡️Сардоба фожиаси ўзбекни миллат сифатида буюк ва бағрикенг эканини яна бир марта намоён қилди. Барча Сирдарёга кўмакка ошиқди, борини баҳам кўришга интилди. Озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш моллари ортилган юк машиналари фожиадан зарар кўрган ҳудуд аҳлининг ёлғиз эмаслиги, бу синовларни баҳамжиҳатликда енгиб ўтишимизнинг исботидир.

Оҳангарон шаҳри ҳокимлиги ва саховатпеша тадбиркорлари жараёндан четда турмай, воқеа жойига бир неча марта инсонпарварлик кўмаклари етказиб беришди. Куни кеча тонг саҳардан 500 та оилага мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган юк машиналари техноген фожиа оқибатида талафот кўрган Мирзаобод туманига отланди.

📌"Покиза инсонлар” гуруҳи ҳамроҳлигидаги илк манзил "Навбаҳор" маҳалласи бўлди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram