#Оққўрғон
#зарарсизлантириш
📌Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Халқобод" МФЙ ҳудудида Фавқулотда вазиятлар бўлими ҳамда СЭОМ ходимлари ҳамкорлигида дезинфекциялаш ишлари кенг миқёсида амалга оширилди.
🚒Ушбу тадбир давомида кўчалар, хонадонлар, хизмат кўрсатиш шахобчаларининг барчасида зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.
Расмий саҳифаларимиз👇
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#пиллачилик
🐛 Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов, Бўстонлиқ туман ҳокими Ғайрат Мадаминов тумандаги пиллакорларнинг "кумуш тола" етиштириш жараёни билан яқиндан танишдилар.
🍱 Ғайратли пиллакорларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

#Пискент_тумани
#бандлик
🦠Вилоятда карантин асоратларини юмшатиш, айни вақтда ишсиз қолган ва ишлаш истагидаги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида барча имкониятлар ишга солинмоқда.
✅Пискент туманида фаолият юритаётган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермерлар томонидан 1890 нафар вақтинча ишсиз фуқаролар мавсумий дала ишларига жалб этилди.
💴Ишчиларнинг белгиланган иш ҳақлари тижорат банклари ходимлари томонидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда дала шийпонидаёқ тарқатилмоқда.
☘️Деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши раиси Фарҳод Усмонқуловнинг сўзларига кўра, дала ишлари учун яна 1200 нафар ишчи ёлланиши режалаштирилган.
🌾Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишчиларга такрорий экин етиштириш учун ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратилиши кўзда тутилган.

#Бекобод_тумани
⚡️Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ижтимой-иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Бекобод туманида бўлди.
⁉️Фаоллар ва қишлоқ хўжалигига тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда пандемия шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилий ҳамда танқидий муҳокама қилинди.
⚠️Хусусан, вилоят раҳбари тумандаги 4 та сектор фаолиятини жиддий таҳлил қилиб, айрим соҳалардаги ишларга тўхталиб ўтди, жумладан, маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга саховат ва кўмак гуруҳи томонидан кўрсатилаётган ёрдамларнинг қай ҳолатда эканлиги билан қизиқди. Маҳалла раислари билан бу борадаги аҳвол таҳлил этилгач, айрим маҳаллалар бўйича туман ҳокимига эътироз билдирилди.
❌Аввало, тумандаги фермер ва тадбиркорларни кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга кўрсатаётган ёрдамлари мутлақо қониқарсиз, деб баҳоланди.
✅Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ўринбосари А.Махсудовнинг аҳоли бандлиги бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахбороти тингланди. Мутасаддининг маълумотига кўра, фуқароларни мавсумий ишга жойлаштириш, фермер хўжаликлари ҳамда АПК кластерига қарашли ер майдонларидаги чопиқ ишига жами 1641 нафар фуқаро жалб этилган бўлиб, улар вақтинчалик иш билан таъминланган.
❗️Вилоят ҳокими Р. Холматов ушбу масалани ҳам таҳлил қилар экан, ҳали бу борада иш тизими йўқлигига эътиборни қаратди. Жумладан, барча иш билан таъминланганларнинг аҳволидан доимий хабардор бўлиб туриш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиблари талабга тўлиқ жавоб бермаслиги, умуман мазкур йўналишдаги ишларга эътироз билдириб, зарур йўл-йўриқлар берди.
📌Шунингдек, тумандаги шоличиликка ихтисослашган фермерлар фаолияти ҳам жиддий танқид қилиниб, фермерлар давлат солиғини ёки давлатга шоли топшириш режаларини бажармаётганлигига тўхталди.
📝Бундан ташқари, ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий соҳада олиб борилаётган сиёсатдан келиб чиқиб, камбағалликни қисқартириш бўйича 4 та сектор раҳбарларига алоҳида кўрсатма ва топшириқлар берди.
👤Шунингдек, учрашув сўнгида туман ҳокимлигидаги бўш турган қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига шу соҳада бир неча йилдан бери фаолият юритиб келаётган Пиримқул Эгамбердиев номзодини тавсия этди.

#Чиноз_тумани
#Сардоба_биз_биргамиз
🎯Куни кеча Чиноз тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тумани кенгаши ташаббуси билан Сардоба фожеасида жабр кўрган юртдошларимизга кўмак бериш мақсадида, хайрия тадбири эълон қилинган эди.
❇️Ватандошининг қайғусига ҳамдард туманимиз аҳли ушбу хайрия тадбирида фаол қатнашмоқда. Ҳар ким қўлидан келганича ўз ёрдамини аяшмаяпти.
– Очиғи, мен Чиноз тумани аҳлининг саховатпешалигига қойил қолдим. Халқимиз олиб келаётган буюмлар, нари борса, бир-иккита дамасга юк бўлса керак, деган тахминда эдим. Йўқ, буни қарангки, уч кун ичида камида иккита зилга сиғадиган юк жамланди. Бу ҳали бошланиши. Сахий инсонларимизнинг кети узилмаяпти, – деди 26 умумтаълим мактаби етакчиси Нилуфар Тўлқинова!

Forwarded from Times.uz
🔺 2020 йил 17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2741 (+3) нафарни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда юртимизда 2213 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.
Мамлакатимизда бугунги кунда 517 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 7 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.
--------------
🔺 По состоянию на 17 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2741 (+3). В нашей стране в данное время от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 2213 человек.
Сейчас в Узбекистане проходят лечение 517 пациентов. Среди них у 7 граждан состояние тяжелое, 1 – крайне тяжелое.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:
👉 ишсизлик нафақаси тўлаш;
👉 қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
👉 касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
👉 ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from "O'zmetkombinat" AJ rasmiy kanali
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Қадрли металлурглар, Ўзбекистон металлургия комбинатининг ҳурматли меҳнат фахрийлари!
Сизларни Ўзбекистон Республикасининг Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни билан табриклаймиз ҳамда мамлакатимизнинг янада гуллаб-яшнаши ва унинг иқтисодини ривожлантиришда қўшаётган катта ҳиссангиз учун миннатдорлик билдирамиз.
“Ўзметкомбинат” АЖнинг устав капиталидаги давлат улуши “SFI Management Group” ишончли бошқарув компаниясига берилганидан сўнг ўзаро ҳамкорликда қисқа вақтда комбинат тараққиётнинг янги босқичига муваффақиятли ўтди. Шунинг натижасида корхонамизда мавжуд қувватларни кескин оширишга эришдик.
Жорий йилда ҳам металлургларимиз ишлаб чиқаришда яхши натижаларга эришмоқдалар. Йилнинг ўтган 4 ойида комбинатимизда 316 минг тонна пўлат эритилиб, 350 минг тонна прокат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу борада белгиланган режалар 102, 2 ва 102, 6 фоизга бажарилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, комбинатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати жаҳон андозалари талабларига тўлиқ мос келди. Прокатчилар ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг катта қисми экспортга жўнатилади.
Комбинатимизда ишлаб чиқариш режалари ўз вақтида адо этилиши билан бирга янги қувватларни ўзлаштириш, инновацион технологияларни самарали қўллаш сингари кенг кўламли вазифалар ҳам амалга оширилиб келинмоқда. Ўтган йил 2-навли прокат цехида инвестицион лойиҳа асосида сим блокини ўрнатиш билан “300” станда катанка ишлаб чиқариш участкаси тантанали равишда ишга туширилди.
"Ўзметкомбинат” АЖнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун комбинатнинг 2020–2025 йилларда ва 2030 йилгача ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилди. Унда комбинатда инвестиция лойиҳаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
2020 – 2025 йилларда корхонада металлургия асбоб-ускуналари янгиланиб, модернизация қилиниб борилиши билан бирга 8 та инвестицион лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Уларнинг энг йириги бўлган Қуюв-прокат мажмуаси қурилиши лойиҳасига 2018 йилда тамал тоши қўйилди. Лойиҳа 2022 йилда тўлиқ ишга туширилиб, йилига 1, 4 миллион тонна пўлат тунука маҳсулотини ишлаб чиқариш имкониятини яратади, 400 дан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилади. Натижада комбинатда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми йилига икки баравардан ошиши кутилаяпти. Республикамизга прокатланган тунукалар импортининг камайиши ҳисобига йилига 350 миллион доллар валюта маблағлари иқтисод қилинади.
Олдимизга қўйилган ушбу вазифаларни барчамиз биргаликда, ҳамкорликда бир ёқадан бош чиқариб амалга оширамиз. Ҳозирги кунда бошимизга тушган синовларни ҳам ҳамжиҳатликда албатта енгиб ўтамиз.
Азиз металлурглар, ҳурматли фахрийлар!
Сизларни касб байрамимиз билан яна бир бор қутлар эканмиз, барчангизга саломатлик ва бахт, оилавий фаровонлик ҳамда меҳнат муваффақиятлари ёр бўлишини, эзгу орзу-мақсадларингиз амалга ошишини тилаймиз.
🏭🏢 “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент_тумани
📌Айни вақтда Паркент тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, туман ички ишлар бўлими, СЭОМ ходимлари томонидан маҳаллаларда карантин тартиб-қоидаларига амал қилиниши бўйича ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз👇
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
📌Айни вақтда Паркент тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, туман ички ишлар бўлими, СЭОМ ходимлари томонидан маҳаллаларда карантин тартиб-қоидаларига амал қилиниши бўйича ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз👇
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклади.
Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик ва амалга оширилаётган ишлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
—
Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства искренне поздравил Президента Республики Казахстан с днем рождения.
С особым удовлетворением отмечены налаженное эффективное взаимодействие и осуществляемая практическая работа по ликвидации последствий чрезвычайного происшествия на Сардобинском водохранилище.
#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#расмий
"Незаконные сносы бизнеса добрались до Кибрайского района?" номли танқидий мақолага
Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг РАДДИЯСИ
✅ 2020 йилнинг 16 май куни "UzNews.uz" сайтида мухбир Константин Башлаев томонидан чоп этилган Қибрай тумани Дўрмон қишлоғидаги “Дўрмон агро файз” агрофирма ер майдонлари фермерлардан олиб қўйилаётганлиги ҳақидаги танқидий мақола жойлаштирилган.
🎯 Мазкур мақола юзасидан номлари келтирилганлар:
📌 1. “Agro Goodwill Plus” фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Рахманов
📌 2. “Do'rmon Agro” МЧЖ раҳбари Акбар Абдураззаков
📌 3. “Richmond Manor” фермер хўжалиги раҳбари Акбар Асқаров
📌 4. “Montabon Omad Nur” корхонаси раҳбари Раҳбархон Эрназарова
📌 5. “Bumi agro” корхонаси раҳбари Мурод Умаралиевлар UzNews.uz таҳририятига мурожаат қилишган.
❗️Юқоридаги тадбиркорлик субъектлари бугунги кунда Қибрай тумани ҳудудида фаолият кўрсатишмоқда. Ҳозирги вақтда, бутун дунёга хавф солаётган коронавирус пандемияси сабабли, мамлакатимизда жорий қилинган карантин шароитида ушбу корхоналар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ва туманнинг экспорт режасини бажаришда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётганлигини таъкидлаш жоиз.
👉 Мақолада мурожаатчи-тадбиркорларнинг ер майдонлари, яъни мевали боғлар, замонавий иссиқхоналар, маҳсулот ишлаб чиқариш тармоқларининг ўрнига 90 гектар майдонда 6 сотихли 900 та турар жой уйлари қурилиши маълум қилинган.
‼️ Бугунги кунда, Қибрай тумани ҳокимлиги томонидан мазкур қишлоқ хўжалигига мўлжалланган иссиқхоналар, боғлар ҳамда сабзовотчилик йўналишидаги ер майдонларини олиб қўйилиши юзасидан ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.
Мурожаатчиларнинг ҳамма ер майдонлари узоқ муддатли ижарага берилган.
⚠️ Мазкур ер майдонлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинадиган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарорига асосан етказилган зарар тўлиқ қопланиб, мулк ҳуқуқлари тикланиб берилади. Яъни, мулк эркинлиги кафолатланиши белгиланганлигини маълум қиламиз.

Коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди
Халқаро масофага қатнашга мўлжалланган юк автомашина ҳайдовчиси И. Россиядан Тожикистон орқали Сурхондарёга кириб келган.
✔️Асли сирдарёлик бўлган ушбу фуқарода икки томонлама пневмония оғир кечиб, 5 май куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” инфекцияси ҳам аниқланган.
✔️Шу йилнинг 11 май куни эса аҳволи ёмонлашгач “Covid-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама ўткир бронхопневмония оғир тури ташхиси билан реанимация бўлимига олинган.
🚫 Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги