Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳри #маҳалла

❇️Янгийўл шаҳар "Файзобод" маҳалласи М.Улуғбек кўчасида яшовчи, пробация ҳисобида турувчи С. Р. билан Янгийўл шаҳар ИИБ ҲҚМБИ подполковник Умида Пулатова ва маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Раҳматуллаева билан ҳамкорликда профилактик огоҳлантирув ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

📌Мазкур фуқаронинг оилавий шароити, муаммолари ўрганилди ва жойида бартараф этилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
#Тузатиш

❗️Сирдарё вилоятидаги Халқаро пресс-клубда Молия вазирлигидан, вазир ўринбосари - Ёрқин Турсунов сўз юритиши маълум бўлди.

⚡️Айни вақтда Сирдарё вилоятидан жонли эфирда Халқаро пресс-клуб ўз ишини бошлади.

Мавзу:
Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат

"ЎзРепорт" ва "Ўзбекистон 24" телеканалларида эфирни жонли томоша қилишингиз мумкин.

👉 @toshkentviloyatmoliya 👈
#Оққўрғон
#Пиллачилик

🌳Оққўрғон туманида ипак қурти ривожини назорат қилиш ва муаммолар бўйича керакли кўрсатмалар ва амалий ёрдам бериш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Пардаев, "Оққўрғон Агро пилла" МЧЖ раҳбари А.Римқулов, Оққўрғон "ABC AGROCLASTER" агрономи Ш.Зухриддинов ҳамда туман Кенгаши депутати Б.Бойбўтаевлар ҳудудларда бўлиб, жараённи ўрганишди.
🍃Ўрганиш ишлари давомида ипак қурти боқувчиларига керакли кўрсатмалар берилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Янгийўл_тумани
#пиллачилик

Пилла етиштиришнинг технологик ва агротехника қоидалари беками-кўст бажарилса, хато ва камчиликларга йўл қўйилмаса Республикамиз пилла хом-ашёси дунё бозори талабларига жавоб берадиган даражада кўтарилади.

🐛Тошкент вилояти Янгийўл тумани пиллакорлари ҳам ипак қурти парваришига ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор қаратишмоқда.

📦 Гулистон маҳалласининг фаолларидан бири
Ширин ая Аҳмедова бу йил 4 қути ипак қурти олиб, маҳалладошлари билан бирга парваришлаб бормоқда.

📌Боқилаётган ипак қуртининг нави юқори баҳоланиши учун етарли миқдорда тут барги билан таъминланмоқда.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Халқ_таълими
#Бўка

Жорий йилнинг 15 май куни вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Н. Раҳмонқулова Бўка туманидаги бир нечта "Баркамол авлод" марказларида бўлди ва ўқувчиларнинг уйларига кириб таълим олиш жараёни билан танишди.

❇️ Шунингдек, таълим муассасаларини ободонлаштириш ишлари ва томорқа майдонларидан унумли фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Олмалиқ
#бандлик

💰Олмалиқ шаҳрининг фаол ёшларидан бўлмиш 23 ёшли Шаҳзод Бургутов ўтган йили декабрь ойида шаҳар "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси орқали банкдан 600 миллион сўм кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган.

🪑Бугунги кунда у бошчилик қилаётган "Гулрухсора Фурнитуре" МЧЖда 5 нафар ёшлар бандлиги таъминланган бўлиб, корхона цехида уй ва офис мебеллари ишлаб чиқарилмоқда.

Корхонада ишлаб чиқилган илк маҳсулотлар сотуви ҳам самарали йўлга қўйилган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram