Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Паркент
#Ғалаба_75

📌Бугун 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Паркент туманидаги уруш қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

🎁 Уларга Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов бошчилигида Президентимиз номидан 10 миллион сўмдан пул мукофоти, Россия Федерацияси Президенти номидан “75 лет победм в Великой Отечественной Войне 1941-1945 гг.” юбилей медали ҳамда Паркент тумани ҳокими томонидан кир ювиш машиналари, китоблар, қимматбаҳо совғалар топширилди.

📝 - 1942 йилнинг кузида қишлоғимиздан мени фронтга кузатган оила аъзоларим, яқинларимнинг юзидаги изтиробни яхши эслайман, – дейди тўқсон олти ёшли Наби ота Жалилов. – Ўша вақтларда йиллар ўтиб мана шундай тинч ва фаровон, инсон роҳат-фароғатда яшайдиган кунлар келишини ким ҳам тасаввур қилибди, дейсиз. Биз уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва эҳтиромдан бошимиз кўкка етди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон_тумани

🎖Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳолидан хабар олгани Оққўрғон тумани ҳокими Ф. Омонов бошчилигидаги мутассадилар Файзулло ота Нурматов хонадонида бўлди.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳамизда

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бўка_тумани
#Ғалабанинг_75_йиллиги

⚡️Хотира ва Қадрлаш кунида иккинчи сектор раҳбари туман прокурори Хусанхўжа Пўлатхўжаев туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Ўткир Абдуллаев билан биргаликда Янгибоғ МФЙда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Хўжамқул ота Мадаминов хонадонида бўлиб, байрам билан муборакбод этишди.

🎖Мадаминов Хўжамқул отага 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдоридаги пул мукофоти, «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги» эсдалик юбилей медали ҳамда, «Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси», «Ўзбекистонлик иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари» китоблари топширилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хўжамқул ота Мадаминовга йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қуйи_Чирчиқ_тумани

УЛАР ЮКСАК ҲУРМАТ ВА ЭЪТИБОРГА ЛОЙИҚ

⚡️Уруш - ўз номи билан уруш... Бу машъум сўз замирида қанчадан-қанча офатлар, кулфатлар, барбод бўлган тақдирлар изтироб ва аччиқ кўз ёшлар мужассам. Тарихда ўзига хос ном қолдирган Иккинчи жаҳон уруши тамом бўлганига бу йил 75 йил тўлди.

📌Шу муносабат билан туман ҳокими Акмал Холмурадов бошчилигидаги масъуллар 3 нафар уруш қатнашчиларининг уйларига боришди.

Туман ҳокими А.Холмурадов уруш қатнашчиларига давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттириб, юртбошимиз томонидан берилган 10 миллион сўм пул маблағини топширди.

🎖Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Россия Федерациясидан юборилган "Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига" эсдалик юбилей медаллари ҳам тақдим этилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Тошкентда ветеранларга президент табриги ва мукофотлар етказилди

Иккинчи Жаҳон уруши фахрийлари учун махсус ишланган эсдалик соат, 10 миллион сўм мукофот пули, махсус китоб ва кўкрак нишони топширилди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалаба_75

Мардлар номи барҳаёт

🎗9-май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалаба_75
#Бўстонлиқ

📌 Бугун 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Бўстонлиқ тумани ҳокими Ғайрат Мадаминов ҳамда сектор рахбарлари бошчилигида уруш қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

📽 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бўка_тумани
#Ғалаба_75

Уруш фахрийлари эътибор марказида

🎁9 май - Хотира ва қадрлаш куни ва фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан туман ИИБ бошлиғи полковник Отабек Ганибеков Ачамайли Файз-барака МФЙ да яшовчи 1925 йилда туғилган Турғун ота Чинташев хонадонларига бориб, уларга эсдалик совғаларини топширди.

❇️Турғун ота уруш бошланганида эндигина 17 ёшга тўлган йигитча эди. 1942 йилда урушга кетиб, Украина ва Белорусия ҳудудларида қонли тўқнашувларда қатнашган.

Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалаба_75

Вилоятимизда байрам шукуҳи

🌟Фашизм устидан қозонилган буюк ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан вилоятимизда итиқомад қилаётган II жаҳон уруши фаҳрийлари ҳолидан хабар олинди, уларга эсдалик совғалари ва 10 миллион сўмдан пул маблағлари топширилди.

🏠Олмалиқ шаҳридаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 101 ёшли Абдураҳим ота Мавлоновга вилоят ҳокими томонидан янги уй берилди.

✳️Ангрен шаҳар “Красногорск” қўрғони «Саид ота» маҳалласида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Фёдор Полетаев хотирасига бағишлаб ўрнатилган бюстнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

🎉Бир сўз билан айтганда бугунги байрам муносиб равишда нишонланди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Тошкент вилоятида ҳар бир фахрий 10 млн сўмдан пул мукофоти олди. Уйга муҳтож фахрийга вилоят ҳокими уй берди

👉 https://kun.uz/80356621

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Матонат мадҳияси» - Машъум урушда беш фарзандидан жудо бўлган она шарафига ўрнатилган ёдгорлик

👉 https://kun.uz/34049789

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Ўрта_Чирчиқ
#хотира_ва_қадрлаш

🏅Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов “Абдукарим Йўлбарисов” маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Султонхон ота Муҳаммедхановни байрам билан табриклаб, Президентимизнинг табригини ўқиб эшиттирди.

Султонхон ота 1925 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. 1943 йил 23 февралда урушга кетган.

🔘Украина фронтида Воронеж ҳудудларида минамётчик бўлиб, урушга кирган.

🌎Урушдан сўнг Германиянинг иккига бўлинишида ҳамда Германия Демократик Республикаси ташкил қилинишида ҳам қатнашган.

🚙1950 йил июль ойида юртимизга қайтиб келгач, "Ўртасарой" ҳудудидаги машина трактор станцияси раҳбарининг ҳайдовчиси ҳамда то нафақага чиққунга қадар ҳозирги "Шоликор" маҳалласи ҳудудида (собиқ РТС) жойлашган автобазада ҳайдовчи бўлиб ишлаган.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram