Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси ҳақида яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
Бу хавф бутун дунёда бутунлай бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилмаслик кераклиги таъкидланди.
Республика комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале видеоселекторного совещания вновь затронул тему коронавирусной пандемии.
Глава государства отметил, что нельзя предаваться спокойствию, пока эта угроза не будет полностью устранена во всем мире.
Республиканской комиссии поручено провести классификацию районов и городов по уровням карантина.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Янгийўл_тумани

МУНОСАБАТ

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган Тошкент вилояти Янгийўл тумани Бунёдкор маҳалласи ер майдонидаги қурилмалар қонунга хилоф деб топилиши ҳусусида.

⚡️Аниқланишича, 24.09.2003 йилдаги Янгийўл туман ҳокимининг 923-сонли қарорига кўра, “Янгийўл” ширкат хўжалигида “Аҳоли яшаш жойларини истиқболдаги кенгайиши лойиҳавий чегарларини аниқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Янгийўл туман хайъат аъзоларининг 06.01.2003 йилдаги 1-сонли далолатномаси ва 17.01.2003 йилдаги умумий йиғилиш қарорида кўрсатилган 24,8 гектар ер майдони тасдиқланган.

📌 Бироқ, Янгийўл туман давлат архивида сақланаётган ҳужжатларга кўра, Янгийўл туман ҳокимининг 24.09.2003 йилдаги 923-сонли қарори билан тасдиқланган иловадаги ҳужжатлари ширкатнинг эски таҳрирдаги
126 ва 123-контурлари (ҳозирги 160, 162 ва 166-контурлар) аҳоли яшаш жойларининг истиқболдаги лойиҳавий чегараларига киритилмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
20.04.2018 йилдаги 5421-сонли Фармонига кўра, ушбу Фармон қабул қилингунига қадар ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи ушбу объектга нисбатан ўз шахсий мулки каби ҳалол, ошкора
ва узликсиз эгалик қилаётган шахсга берилиши белгиланган.

📝 Лекин, фуқаролар томонидан ушбу Фармондан устамонлик билан фойдаланиб, қайд этилган ер майдонига 2018 йил иккинчи ярми ва 2019 йил давомида ноқонуний равишда қурилмалар қуриб олиниб, эгалик ҳуқуқига асоссиз ҳужжатлар билан даъво қилинганлиги аниқланган.

📕 Ушбу ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки ҳаракатлари тезкор-тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.

⚖️ Тергов жараёнида ушбу ҳолатларга сабабчи бўлган мансабдор ва жиноятга алоқадор бошқа шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site
| Facebook| Instagram| Telegram
⚡️Кулдан Мамедов уруш тугагач Ангренга келади. Ўша куни қаттиқ ёмғир ёғаётган эди.

У ижара уй сўраб эшик қоқади. Эшикни очган жувон ҳайратдан юзи докадай оқариб, “Вой, болам!”­дея ўзини йигитнинг устига ташлайди. Юм-юм йиғлаб, узоқ вақт бағридан чиқармайди. Урушда не-­не жубру зулмларга киприк қоқмаган (кўравериб кўнгил ҳам қотиб кетар экан­да, уруш ахир) аскар ростмана йиғлаб юборади. Ёмғирда ивиб қолган ҳарбий форманинг рангги аёлнинг пешонасида уриб қолган... Маълум бўлишича, у ўғлини кутаётган миллионлаб оналарнинг бири экан...

Бу ҳақда "Улуғ йўл" газетасининг бугун, 7 май сонида ўқишингиз мумкин.
Батафсил

https://t.iss.one/Ulug_yol_online
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

🎥Зангиота туманида барпо этилаётган махсус шифохона қурилиш жараёнлари "Ўзбекистон 24" лавҳасида

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу хавф бутун дунёда бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилишга асло ҳақимиз йўқ

Шавкат Мирзиёев: Мы не имеем права предаваться спокойствию, пока эта угроза не будет устранена во всем мире

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

➡️ https://bit.ly/3bcormx

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
​​#ғалабанинг_75_йиллигига

ВАТАННИНГ АСЛ ЎҒЛОНИ

Бексеид Кентаев 1968 йилда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 1989 йили Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг қўриқлаш бўлими 1-полки милиционери вазифасидан бошлаган.

1997 йил 13 апрелда Юнусобод тумани ҳудудидаги Ботаника боғида террорчи гуруҳлар томонидан уюштирилган отишма вақтида ҳалок бўлган. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 13 январдаги Фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Бексеид серфарзанд оилада туғилиб вояга етди. У табиатан тиниб-тинчимас, серғайрат йигит эди. Мактабни тамомлагач, тумандаги касб-ҳунар билим юртида ўрта махсус маълумот олди. Ҳаво десанти қўшинлари сафида қўшни Афғонистон мамлакатида ҳарбий хизматни ўтаб қайтди. Бу жафокаш ўлкада кўрган-кечирганлари Бексеидни тинчликнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашга ўргатди.

Шу боис у юртига қайтгач, ички ишлар соҳасида фаолият кўрсатиб, мамлакат ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилишга қатъий қарор қилди.
«Ниятинг – йўлдошинг», деб бежиз айтишмаган. Бексеид ҳарбий хизматдан эсон-омон уйига қайтгач, ўз мақсадига эришиш учун қатъий киришди. Натижада 1989 йилда уни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг қўриқлаш бўлимига ишга қабул қилишди. У қатор йиллар ушбу соҳада сидқидилдан хизмат қилиб, ҳамкасблари орасида тилга тушди.

1997 йил 13 апрелда эрталаб Юнусобод туманидаги хушманзара Ботаника боғида кутилмаганда кетма-кет ўқ овози янгради. Шу куни боғ ҳудудида бир гала террорчилар билан ички ишлар органлари ходимлари ўртасида отишма юз берди. Бексеид ҳам хавфли жиноятчиларни зарарсизлантиришда фаол иштирок этди. Афсуски, у ўша куни жиноятчиларнинг ўқидан яраланиб ҳалок бўлди.

Бексеиднинг юрагида орзулари кўп эди. Бугун Сауле Кентаева марҳум турмуш ўртоғининг руҳини шод этиш мақсадида унинг бошлаб қўйган эзгу ишларини муносиб давом эттириб келмоқда.

Ҳар йили турли байрамлар арафасида Бексеид Кентаев яшаган хонадон ички ишлар ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва мактаб ўқувчилари билан гавжум бўлади. Одамлар Бексеиднинг қаҳрамонлиги, эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматларини ёдга олишади. Зеро, бу дунёда қисқа ҳаёт кечирган бўлса-да, эзгу ишларни амалга оширган, қаҳрамонлик кўрсатиб кетган инсонлар – Ватаннинг асл ўғлонларини унутишга ҳаққимиз йўқ. Бугунги тинч ва фаровон кунларимиз, бахтиёр дамларимиз шукронаси учун ҳам уларнинг шарафли номини ёдга олиш барчамизнинг маънавий бурчимиз саналади.

Манба: “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китоби.
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси айрим фуқаролар ва жамоат ташкилотлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларимизни ушбу байрам муносабати билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш юзасидан берилаётган кўплаб саволлари бўйича қуйидагиларни маълум килади:

Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланилаётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечишини инобатга олиб,

☝️ ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,

‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️

Таъкидлаш жоизки, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

🔘 Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолганлиги, ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Пискент_тумани
#кумуш_тола

🐛Пиллачилик қишлоқ хўжалигида оз вақт ичида ҳосил берадиган сердаромад соҳаларидан биридир. Пискент туманида айни вақтда пилла парвариши қизғин кетмоқда.

📝Мавсумда ипак қурти парваришлаш бўйича 1500 та, жумладан: хозирги кунда биринчи босқич бўйича жами 220 та фермер хўжалиги билан 543,5 қути, 531 та касаначи билан 956,5 қути ипак қурти парваришлаш учун контрактация шартномалари тузилган.

“Бир оилага бир қути” акцияси доирасида маҳаллаларда карантин вақтида 1500 нафар фуқаро мавсумий иш билан таъминланди. Уларга даромаддан ташқари бир йиллик меҳнат стажи ҳисобланади.

👩‍⚕️Пилла агрономлари томонидан айни вақтда биринчи мавсум бўйича 3-4 ёшга кирган пилла қурти назорат қилиниб, пиллакорларга зарур тавсиялар бериб борилмоқда.

📌Маълумот ўрнида: Пискент туманида пилла етиштириш мавсумида жами 2327 қути пилла қурти парваришланиб, 128 тонна тирик пилла етиштириш режалаштирилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
2020 йил 8 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2314 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 8 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2314.


Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира_ва_қадрлаш

⚡️9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Оққўрғон туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Мудофаа бўлими ҳамда фаол ёшлар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 100 ёшни қарши олган Файзулла ота Нурматов хонадонида бўлишди.

🎥Батафсил Ўзбекистон 24 телеканалида

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Чиноз_тумани
#Ғалаба_75

⚡️Бу йил иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага 75 йил тўлади. Мазкур урушда 1,5 миллиондан зиёд Ўзбекистон фарзандлари ҳам тинчлик ва озодлик учун мардона жанг қилган.

❗️Уларнинг ҳар уч нафаридан бири ўз яқинлари бағрига қайтмагани, эл-юртимизнинг фронт ортида кўрсатган жасоратини халқимиз ҳеч қачон унутмайди.

📌Ана шундай фахрийлардан бири Ориш ота Турғунов ҳамда Юлдаш ота Норматовлар хонадонида бўлган Чиноз тумани Мудофа бўлими бошлиғи Ғанишер Қулназаров ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни эъзозлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича ўринбосари Мирсоат Мирсодиқовлар ташаббуси билан фахрийларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.

▶️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео
#Паркент

🎤Юртимизда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш фахрийларини йўқлаш давом этмоқда. "Ҳудуд" информацион дастурида Паркент туманида истиқомат қилувчи 96 ёшли Хожиев Тўхтабобо билан масофали суҳбат бўлиб ўтди.

📽Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
👳🏻‍♂️Тошкент вилояти бош имом-хатиби ҳамда вакиллик ходимлари, имом-хатиблар тошқиндан талофат кўриб, бошпанасиз қолганлар билан учрашдилар, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қалбларига таскин улашиш мақсадида маърифий суҳбатлар ўтказилди.

🌙Муборак Рамазон ойи билан қутлаб, бу синовлар ўтиб кетишини таъкидлаб далда бердилар. Сабр билан бу кунларни енгишлари, матонат ва иродалари янада мустаҳкам бўлишига ишонч билдирдилар.

🏘Яқин кунларда улар учун барпо этиладиган янги қишлоқ, янги шаҳарча ва қўрғонларда яна учрашишликка умид қилиб, Аллоҳ таолога хайрли дуою фотиҳалар қилдилар. Ўз навбатида сирдарёликлар ҳам бутун халқимизга ўз миннатдорлигини изҳор қилдилар.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Саховат

🎥 Тошкент вилояти имом хатиблари томонидан Сардоба тумани аҳолиси учун ташкил этилган cаховат карвони.

****

🎥Колонна с гуманитарным грузом, созданная и направленная в Сардобинский район, имам-хатыбами Ташкентской области.

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram