Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
39.5K photos
5.42K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
#сардобаликларга_ёрдам
#Зангиота_тумани

Ҳамдардлик ва хамжихатлик

🚚Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги Сардоба сув омборида рўй берган фавқулодда вазият сабабли эвокувация қилинган юртдошларимизга Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги томонидан инсонпарварлик ёрдами юборилди.

***
Сопереживание и поддержка

🚚Для жителей пострадавших в результате стихийного бедствия районов Сардобинского района Сырдарьинской области, эвакуированных из мест прорыва дамбы водохранилища, хокимият Зангиатинского района Ташкентской области направил гуманитарную помощь.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#эътибор

✍️Халқ таълими бошқармаси томонидан вилоятда истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон урушининг даҳшатлари ва аянчли оқибатларига гувоҳ бўлган ҳамда совуқ уруш даврида узоқ йиллар педагог касбига содиқ қолиб, ёшларга таълим ва тарбия бериб келган устоз фахрийларнинг рўйхати шакллантирилди.

📌Жорий йилнинг 1 май куни вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Н.Рахмонкулова ҳамда вилоятдаги туман, шаҳар Халқ таълими бўлими мудирлари томонидан ушбу устоз фахрийлар ҳолидан хабар олинди.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда вазият сабабли ушбу ҳудудда бўлиб турибди.
Юзага келган талафотларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари бугун Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш бўйича қатор кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в Сырдарьинской области в связи с чрезвычайным происшествием на Сардобинском водохранилище.
Продолжаются усилия по устранению последствий стихийного бедствия.
Сегодня глава государства посетил водохранилище и пронаблюдал за работами по восстановлению дамбы. Всесторонне обсудив ситуацию со специалистами, дал указания по укреплению сооружения.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddavaziyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қибрай
#донорлик

УЗ: 💉 Донорлар томонидан топширилган қон шифохонада оғир ётган беморларнинг тезда соғайиб, соғлом ҳаётга қайтишлари учун бебаҳо даво ҳисобланади. Лекин мамлакатимиздаги карантин сабабли донорлар ўз вақтида қон топшира олмаётганликлари сир эмас.

🌡 Шу боис куни кеча Қибрай тумани Салор шаҳарчасидаги "Мирзо Улуғбек" маҳалласи аҳолиси ҳам ташаббус кўрсатиб, беғараз донорликка бел боғладилар. Туман кенгаши депутати Дониёр Юсупов ташаббуси билан ҳудудга кўчма донорлик пункти таклиф этилиб, 20 га яқин маҳалладошлар қон топширдилар.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
РУ:💉 Донорская кровь высоко ценится в медицине как надёжное средство для многих заболевших. Не секрет, что введение режима карантина в нашей стране не позволяет донорам сдавать свою кровь.

🌡 Выход был найден: вчера в городок Салар Кибрайского района, на территорию махалли «Мирзо Улугбек» приехал передвижной донорский пункт на базе специализированного автобуса. Доноры могли, соблюдая особую в таких случаях предосторожность и требования карантина, безвозмездно сдать ценную кровь. Данная инициативе принадлежала депутату районного Кенгаша народных депутатов Даниёру Юсупову. В этой благотворительной акции приняли участие около 20 жителей данной махалли.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Тошкент_тумани

🚒Ўқув машғулоти ўтказилди

❗️Тошкент вилояти ҳокимининг жорий йил 1 майдаги 1/13-5-1638-сонли кўрсатмасига биноан Тошкент туманида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш хизматлари билан ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулот давомида об-хавонинг кескин ўзгариши билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда зудлик билан бартараф этиш мақсадида фавқулодда вазиятлар бўлими, коммунал хизматлар тасарруфидаги техника воситалари, асбоб-анжомлар ва жиҳозларнинг ҳамда тиббиёт воситaлари ва дори-дармонларнинг захирасини ташкил этилганлиги, тез тиббий ёрдам бригадалари, йиғма механизациялашган отрядларнинг шайлиги, уларнинг белгиланган тартибда ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминланганлиги кўздан кечирилди.

🛠Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш жараёнидаги амалга ошириладиган ҳаракатлар тўғрисида тегишли йўриқнома ва кўрсатмалар берилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram