Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Бўка_тумани

Бўка туман СЭОМ ходимлари томонидан туманнинг турли жойларида доимий дезинфекциялаш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

⭕️Жумладан, бугун туман "Истиқлол" деҳқон бозорида ҳам коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши дезинфекциялаш ишлари олиб борилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Паркент
#саховат

📌Ўзбекистон Республикасида Коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин даврида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Паркент тумани бўлими қошида ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига МЧЖ “O’ZALYANS-AVTO” корхонаси томонидан 3000 кг ўсимлик ёғи, 10000 кг ун, 5000 кг шакар, 5000 кг макарон маҳсулотлари эҳтиёжманд оилаларга тарқатиш учун етказиб берилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оққўрғон #Саховат_ва_кўмак
❇️“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати кенг жамоатчилик томонидан якдиллик билан маъқулланиб, олис қишлоқларда ҳам кенг қулоч ёйди.

👨‍👩‍👧‍👦Оққўрғон туманида ҳам ушбу ҳаракат орқали эзгу ишлар амалга оширилиши бошланди. Бугунги кунда Оққўрғон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1615 нафар оилалар мавжуд бўлиб, шундан 915 нафари ишсизларни ташкил этади.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#расмий

Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 24 апрел соат 20-00 ҳолатига АХБОРОТ

🏥 Юқори Чирчиқ карантин полигонида 6216 нафар фуқаро, “Энергетик” санаториясида 34 нафар, “Умид Гулшани” оромгохида 71 нафар, “Бўстон” санаториясида 12 нафар, жами 6333 нафар фуқаро; вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 57 нафар, Ўрта Чирчиқ тумани юқумли касалликлар шифохонасида 28 нафар, Қўйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 12 нафар, Зангиота тумани Юқумли касалликлар шифохонасида 29 нафар, жами 126 нафар фуқаро карантинга олинган.

🏡 Вилоятда жами 6459 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган. Уй шароитида 4453 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 913 та, оилалар сони 962 тани ташкил этади.

🦠 Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролардан 99 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган бўлиб, 42 нафар фуқаро соғайиб, тиббий реабилитация марказларига ва яшаш манзилларига юборилди.

👨‍⚕️Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари сони вилоят бўйича жами 212 нафар терапевт, 132 нафар реаниматолог, 85 нафар инфекционист, 151 нафар эпидемиолог, жами 580 нафар шифокор, 4817 нафар ўрта ва кичик тиббий ходимлардан иборат.

📝 Амалга оширилган ишлар:
Юқори Чирчиқ карантин полигонида стационар карантинда бўлган 774 нафар фуқаро карантин муддати тугаганлиги сабабли уйига жўнатилди.

🚐Ангрен шаҳар “Қизил тоғ” шифохонасида стационар карантинда бўлган 84 нафар фуқародан 82 нафари Юқори Чирчиқ карантин полигонига, 1 нафари Қуйи Чирчиқ туғруқ комплексига, 1 нафари Тошкент шаҳри Яккасарой ТТБнинг марказий шифохонасига ўтказилди.

🏠Оққўрғон тумани Юқумли касалликлар шифохонасида стационар карантинда бўлган 40 нафар фуқаро карантин муддати тугаганлиги сабабли уйига жўнатилди.

⚰️Тошкент вилоятида яшаган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида COVID 19 ташхиси билан даволанган 1 нафар фуқаро вафот этди, марҳум Ангрен шаҳри “Қизил тоғ” қўрғонидаги “Саид ота” қабристонига санитария нормаларига амал қилинган ҳолда дафн этилди.

⚡️Юқори Чирчиқ карантин полигонида стационар карантинда бўлган 1 нафар фуқаро махсус бригада билан вилоят 1-сонли руҳий-асаб касалликлари шифохонасига ўтказилди.

🚑Тез тиббий ёрдам машиналарида Тошкент шаҳри ва ҳудудлардан 40 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.

🚧Ғишткўприк чегара постидан ўтган 240 нафар фуқародан 232 нафари Юқори Чирчиқ карантин полигонига, 8 нафари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига юборилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Пилла_2020

Айни кунларда "Бир оилага бир қути" шиори остида Қуйи Чирчиқ туманида ипак қурти аҳолига тарқатила бошланди.

🌿 Хусусан, бугун "WUZIBIKIEKE SUNFEEL SILK" LTD корхонаси томонидан 2 минг 700 қути ипак қурти ТСТ кластер ходимлари ва маҳалладаги вақтинча ишсиз аҳолига тарқатилди.

💵 Таъкидлаш жоизки, пиллакорга бир йиллик меҳнат иш стажи юритилиши баробарида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 750 минг сўм миқдорда бир марталик ойлик иш хақи берилади.

Манба: Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқларини тиклаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари таҳлили асосида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан таклифлар киритиш, қурилишларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения и возобновления деятельности отраслей экономики.
На основе анализа ситуации в Ферганской и Кашкадарьинской областях даны указания по внесению предложений для поэтапного смягчения карантинных ограничений, ускорению строительных работ, заготовке сельхозпродукции.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter