Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Олмалиқ
#томорқа

♻️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан бугун шаҳардаги 150 нафар кам таъминланган оила вакилларига ҳар бири 50 тадан иборат бўлган карам, помидор, бақлажон, райҳон, қалампир ва булғор қалампири каби сабзавот кўчатлари бепул тарқатилди.

⚡️Шаҳар ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш бўйича ўринбосари Н.Қуддусовнинг айтишича, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқалардан самарали фойдаланиш ҳамда камбағалчиликнинг олдини олишга қаратилган мазкур чора-тадбирларга айни кунларда жиддий эътибор қаратиш лозим.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бўка_тумани
#янги_поликлиника

Бўканинг янгиликларга бой бир куни

📌Бўка туманидаги “Хўжақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида 10- сонли қишлоқ оилавий поликлиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Замонавий услубда қурилган янги шифо масканинг фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокими Низомиддин Аббосов, туман Халқ қабулхонаси мудири Хидирали Пўлатов ва тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ҳикмат Ваҳобовлар иштирок этишди.

⚡️Шунингдек, "Ўзсаноатқурилишбанк" акиядорлик тижорат банки бошқаруви раиси Сахи Аннакличев янги инвестиция лойиҳалари билан танишиш ва тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам бериш мақсадида Бўка туманига ташриф буюрди.

❗️Туман ҳокими Низомиддин Аббосов ва ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ҳаким Элмоновлар ҳамроҳлигида бошқарув раиси корхоналар фаолияти билан яқиндан таништирилди.

▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#томорқа_маданияти
#ташаббус_оммалашмоқда

Тошкент вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги мусиқа ва санъат соҳасига ихтисослашган мактаблар ҳудудидаги бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш ташаббуси билан чиқди.

📌Ташаббус таълим масканлари томонидан қўллаб-қувватланиб, савобли ишга киришилди.

🍅Хусусан, Оққўрғон туман 25-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳудудидаги бўш ер майдонларида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш мақсадида помидор кўчатлари экилди.

🌱Худди шунингдек, Оҳангарон туман 31-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳудудига ҳам полиз ва бошқа экинлар кўчатлари қадалди.

🥬Бекобод шаҳридаги 20-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳудудида эса полиз ва сабзавот экинларини экиш жараёнлари бошланди.

🍋Шунингдек, Паркент туман 29-сонли БЎСМ ҳовлисидаги лимон кўчатларига ишлов бериляпти.

☘️Вилоят маданият бошқармасининг ушбу ташаббуси халқимиз дастурхонининг мўл-кўллигини таъминлашга ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Toshkent viloyati hokimligi
#томорқа_маданияти #ташаббус_оммалашмоқда Тошкент вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги мусиқа ва санъат соҳасига ихтисослашган мактаблар ҳудудидаги бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш ташаббуси билан чиқди. 📌Ташаббус таълим…
РУ: Ташкентское областное Управление культуры выступило с инициативой более рационального использования пустующих земельных участков на территории подчинённых ему специализированных музыкальных школ и школ искусств.

📌Данная инициатива была поддержана коллективами этих образовательных учреждений.

🍅В частности, на земельном участке при Аккурганской районной школе музыки и искусств №25 после соответствующей обработки были высажены саженцы помидоров.

🌱На земельном участке при Ахангаранской районной детской школы музыки и искусств №31 были посажены бахчевые и другие культуры.

🥬На земельном участке вокруг здания детской музыкальной школы искусств №20 города Бекабад начались работы по посадке бахчевых и овощных культур.

🍋Во дворе детской музыкальной школы искусств № №29 Паркентского района обрабатываются саженцы лимона.

☘️Эта инициатива областного Управления, вне всяких сомнений, внесёт свою лепту в дело обеспечения продовольственной безопасности и украсит столы населения.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оҳангарон_шаҳри

🌱 Томорқа - даромад манбаи. Буни яхши англаган оҳангаронликлар ғайрат билан ерга ишлов беришга киришган. Бугун ҳудуддаги ҳар бир маҳаллада иш қайнамоқда. Жараёнда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами ҳам унутилгани йўқ.

🍅 2-сектор раҳбари А.Абдунабиев ташаббуси ва ҳомийлигида "Бўстон" МФЙда яшовчи ногиронлиги бўлган фуқароларга ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга жами 1000 туп помидор ва булғор қалампири кўчатлари тарқатилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_қолинг
#ҳунармандчилик

📌Тошкент вилояти Янгийўл туманини "ҳунармандлар юрти" десак адашмаймиз.

Нуробод маҳалласи "Боғобод" кўчасида яшовчи Асановлар оиласи 25 йил мобайнида миллий кўринишдаги саватларни ясаб келишмоқда.

🎥Батафсил MY5 телеканалининг "Ҳудуд" информацион дастурида

*******

📌Не зря Янгиюльский район Ташкентской области называют “краем умельцев”.

Вот уже 25 лет семья Асановых, проживающих в махалле “Нуробод”, по улице Багобод, плетут из ивовых веток национальные саваты (разновидность корзин, только более широкие и неглубокие).

🎥Подробности – в информационной передаче “Худуд” на телеканале MY5.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қибрай
#саховат

🌙 Муборак Рамазон ойи олдидан Қибрай тумани "Ҳосилдор" маҳалласи Себзор кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Раҳима Артикова энди бемалол ҳовлига чиқиши, тоза ҳавода неваралари билан ҳамсуҳбат бўлиши мумкин.

♿️ Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгаши 17-округ депутати Гулнора Тўхтаназарова ва 4-сектор раҳбари саъй-ҳаракатлари билан Ижтимоий ёрдам агентлиги Тошкент вилояти бўлими томонидан фуқарога ногиронлик аравачаси туҳфа қилинди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига етган мусулмон киши томонидан мискинларга берилиши вожиб бўлган садақа бўлиб, уни ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Рамазон ойи давомида бериш мақсадга мувофиқдир.

Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммга тенг.

Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг. буғдой ўртача тўрт минг сўм, 1 кг. арпа ўртача уч минг сўм, 1 кг. майиз ўртача ўттиз беш минг сўм ва 1 кг. хурмо ўртача ўттиз минг сўм экани маълум бўлди.

Шунга кўра, 2020 йил (1441 ҳ.) учун ФИТР садақасининг миқдори:
≈ 2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпа 12 000 (ўн икки минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 70 000 (етмиш минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгилансин.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 20 000 (йигирма минг) сўм, деб белгилансин!

Эслатма: Мазкур фитр садақасининг қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оққўрғон

"ЁШЛАР ШИЙПОНИ" барпо этилди

📌Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Султонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси доирасида туман ёшларига 100 гектар ер майдони ажратилган.

🖇Ушбу имкониятдан фойдаланган ёшлар нафақат оила фаровонлиги, балки туман равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ҳозирги кунда ёшлар далада самарали меҳнат қилишмоқда. Шунингдек, ёшларнинг дам олишлари, тажриба йиғишлари учун туман ҳокимлиги ташаббуси билан кўркам кўринишга эга бўлган "Ёшлар шийпони" барпо этилди. Ушбу шийпон жойлашган ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Нурафшон_шаҳар

Кейинги пайтда Нурафшон шаҳрига коронавирус инфекциясининг четдан кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалишини олдини олиш мақсадида кенг кўламда прорфилактик чора-тадбирлар кўриляпти.

📌Бугун шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси атрофи ва ‘’Деҳқонобод’’ маҳалласидаги барча ҳудудларга кимёвий дорилар билан ишлов беришди.

*******

В последнее время в Нурафшоне усилились профилактические меры по предотвращению проникновения в город и распространения коронавирусной инфекции извне.

📌Сегодня работниками Управления по Чрезвычайным ситуациям города и городского отдела Центра санитарно-эпидемиологической безопасности была проведена полномасштабная дезинфекция химическими веществами территория вокруг административного здания хокимията области и вся территория махалли «Дехканобод».

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram