Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#эълон
#семинар

Тошкент вилояти ёш ижодкорлари диққатига!

📌 Жорий йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида ўтказиладиган ёш ижодкорларнинг навбатдаги семинарига саралаш бошланган.

☀️Тошкент вилояти ҳудудий босқичи (Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятлари қўшиб ўтказилади)да ғолиб чиққанлар Республикага, яъни Зомин тоғлари этагида ўтадиган финал анжуманига бориш ва устозлар сабоғини олиш, юртимизнинг турли вилоятларидан келган тенгдошлари билан ҳамфикр бўлиш имконига эга бўладилар!

📘 Муҳими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ҳар йили чоп этилиши анъанага айланган "Биринчи китобим" лойиҳасида илк тўпламингиз чоп этилиши мумкин!

Бунинг учун бизга қуйидаги йўналишларда ҳужжатлар топширишингиз лозим:
1) назм;
2) наср;
3) драматургия;
4) болалар адабиёти;
5) бадиий таржималар;
6) бадиий публицистика.

📥 Ўз асарларингизни ҳамда паспортингиз нусхаси, расмингиз ва ўзингиз ҳақида қисқача маълумотни телеграмдаги +998994848334 ёки [email protected] манзилига юборинг.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Тошкент ҳақиқати №29 (2).pdf
2.7 MB
#уйдa_қолиб_газета_ўқинг

🗓"Тошкент ҳақиқати" газетасининг бугунги, 22-апрель сонида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин:

🔸Томорқа: қаралса боғ, қаралмаса доғ;

🔹Мақсадлар - улуғ, ташаббуслар - хайрли;

🔸Карантин қоидалари юмшатиладими?

🔹Тўртинчи саноат инқилоби;

🔸Одамзотга нажот бўл, ойлар султони!

▪️Шунингдек, Рамазон тақвими, шеърлар, ҳажвиялар, ҳикматларни ўқиб вақтингизни мазмунли ўтказинг!

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қибрай
#саховат

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Қибрай туман инспекцияси томонидан карантин вақтида Қибрай шаҳарчаси "Янгиобод" МФЙ раиси билан "Яккачўп" кўчасида истиқомат қилувчи кам таъминланган ҳамда 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга эҳсон тариқасида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

*******

Со стороны сотрудников Кибрайской районной инспекции по Охране экологии окружающей среды совместно с председателем Схода граждан махалли "Янгиобод" ПГТ Кибрай оказана благотворительная помощь в виде продуктовых наборов малообеспеченным семьям, а также инвалидам 1-группы, проживающим по улице Яккачоп.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Паркент
#томорқачилик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида бўлиб ўтган учрашувида ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган эди.

👥Мазкур вазифалар ижроси Паркент туманида намунали тарзда ташкил этилмоқда. Жумладан, Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов бошчилигидаги сектор ҳудудида, аниқроғи, Сўқоқ қишлоғида 206 нафар банд бўлмаган ёшларга 45 гектар ер майдони ажратилганди.

🍇Мазкур ҳудудда “So’qoq yoshlari” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилди. Айни кунларда мазкур ер майдонларининг 40 гектарига “Кишмиш” навли ток кўчатлари экилди. Беш гектарига эса ёш деҳқонлар қовоқ уруғларини қадаш тараддудида.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Toshkent viloyati hokimligi
#Паркент #томорқачилик Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида бўлиб ўтган учрашувида ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган эди. 👥Мазкур вазифалар…
РУ: Во время видеоселекторного совещания Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с молодыми представителями нашей страны 27 декабря 2019 года, были определены отдельные задачи молодёжной политики нашего государства.

👥В целях выполнения поставленных задач в Паркентском районе претворены в жизнь определённые работы. В частности, на территории сектора хокима Паркентского района Нигмата Мухамедова, в кишлаке Сукок, 206 временно безработным молодым сельчанам было выделено 45 гектаров земельных участков.

🍇В этом населённом пункте был организован производственный кооператив “So’qoq yoshlari”. Уже закончились работы по посадке в грунт виноградной лозы сорта «Кишмиш» на площади в 40 гектаров. Молодые фермеры ведут подготовительные работы по севу на 5 гектарах семян тыквы.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги синовли кунларда Aнгрен шаҳар Халқ таълими бўлими таълим-тарбия жараёнларига, белгиланган режаларни бажаришга масъулият билан ёндашиш асосида давом этмоқда.

📌Баҳор фасли эмасми, Халқ таълими бўлими ходимлари масофавий ташкил этилган ишдан бўш вақтлари ва дам олиш кунларида шахсий томорқаларида экин-тикин ишларини ҳам намунали ташкил этмоқдалар.

👩‍💻Бугунги ҳолатда даромад манбаи бўлган ердан ҳар қачонгидан ҳам оқилона фойдаланишни тақозо этмоқда. Aнгрен шаҳар Халқ таълими бўлими жамоасининг кўплаб ходимлари ўз ҳовли-томорқаларига эга.

🌿Улар ҳозирги ҳар бир лаҳзаси ғанимат паллада баҳорги экин ва ерга эрта қадалган уруғларни парваришлаш ишларини амалга ошириб келишмоқда.

⁉️Сиз-чи? Ўз томорқангиздан қандай фойдаланмоқдасиз? Aнгрен шаҳар Халқ таълими бўлими #томорқа_даромад_манбаи челленжини эълон қилади. Челленжга қўшилинг ва ўз даромадингизн оширинг!

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри
#томорқа

❇️Янгийўл шаҳрида карантин даврида вақтинча ишсиз ва моддий таъминотсиз қолган 50 нафар муҳтож оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

*********

❇️В городе Янгиюль 50 семьям из числа нуждающихся и оставшихся без работы во время карантина, были розданы продуктовые наборы.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Янгийўл_тумани
#бандлик

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти Янгийўл туманида иш билан банд бўлмаган 536 нафар фуқаро вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, бандлиги таъминланди.

📦 Шунингдек, ободонлаштириш ишларида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ишчиларга туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам берилмоқда.

****

На основании Постановления Кабинета Министров от 5 октября 2017 года за №799, в Янгиюльском районе Ташкентской области было трудоустроено 536 временно безработных граждан, на условиях временной выплаты заработной платы, на выполнение общественных работ.

📦 Также гражданам, которые выразили желание принять участие в работах по благоустройству, со стороны хокимията, РОВД, прокуратуры выдаются продукты питания.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#спорт
#уйда_қолинг

Барча машғулотлар онлайн тарзда ўтказилмоқда

🥋Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Зангиота болалар- ўсмирлар спорт мактабининг “Таэквондо” ITF мураббийлари томонидан ZOOM дастури орқали онлайн конференция тарзида машғулотлар ўтказиб келинмоқда.

🏋🏻‍♀️Шу орқали ёш спортчиларни уй шароитида ҳам машғулотлар билан шуғулланишига шароит яратиш ҳамда уларнинг жисмоний тетикликлигини сақлаб қолишдир.

🚊Ушбу дастур орқали мазкур ҳафтада Зангиота болалар-ўсмирлар спорт мактабининг раҳбарияти томонидан қолган барча спорт турлари бўйича ҳам онлайн машғулотларини тўлиқ йўлга қўйиш режалаштирилган.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бўка_тумани
#томорқа

👥Туманда аҳоли ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида ўз томорқаларига бир неча турдаги экинларни экишган.

🥕🥒🍅Экинларнинг асосий қисмини картошка, сабзи, пиёз, помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон ва дуккакли экинлар ташкил этади.

🍋🍊Бундан ташқари иссиқхона ташкил этилган хонадонларда лимон, банан, апельсин каби цитрус мевалар ҳам етиштирилмоқда.

*******

👥Жители Букинского района в целях эффективного и рационального использование своих приусадебных участков выращивают у себя несколько видов сельскохозяйственных культур.

🥕🥒🍅В основном выращиваются картофель, морковь, лук, томаты, огурцы, болгарский перец, баклажаны и бобовые культуры.

🍋🍊А на приусадебных участках, где установлены теплицы, выращиваются лимоны, апельсины и прочие цитрусовые.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
ҚИБРАЙ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА НАВБАТДАГИ СЕССИЯ

🇺🇿 Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашининг навбатдаги Олтинчи чақириқ IV сессияси онлайн тарзда бўлиб ўтди.

📝 Сессиядаги асосий эътибор - туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини икки бараварга ошириш бўйича чора-тадбирлар масалаларига қаратилди.

🦠 Шунингдек, йиғилишда туман ҳокимининг "Қибрай туманида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармойишини тасдиқлаш ҳақидаги ҳамда бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

🔈Сессияда Қибрай тумани Молия бўлими бошлиғининг туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чорак ижросини тасдиқлаш тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Қуйи_Чирчиқ
#хайрия

Қуйи Чирчиқ туманида камбағалчиликнинг олдини олиш ва томорқа ерларидан унумли фойдаланиш мақсадида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Каримжонов бошчилигида эҳтиёжманд оилаларга кўчат ва уруғлар бепул тарқатилди.

******

В целях профилактики бедности и рационального использования приусадебных участков рабочая группа во главе с первым заместителем хокима Куйичирчикского района Алишером Каримджановым бесплатно раздали нуждающимся семьям рассаду и семенной материал.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#фикр

САВОБ ИШЛАРНИ СУРАТ УЧУН ҚИЛМАНГ!

⚡️«Кенг-Кичик” маҳалласи Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган. Маҳалла аҳли жуда иноқ, худди бир оила, бир жамоадай! Ушбу маҳалла туман прокурори М. Рашидов секторига қарашли. Бу ерда барча бир-бирини танийди, билади ва бу маҳаллада бошқа баъзи жойлардан фарқли ўлароқ бир нарса бор, унинг номи САХИЙЛИКдир.

“Кенг-Кичик” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси, оқсоқол Х. Акбаров, маҳаллий масжид имоми Л. Юсупжонов ва сектор раҳбари, туман прокурори М. Рашидовларнинг саъй-ҳаракатлари ўлароқ бугунги қийин вазиятда кам таъминланган оилаларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда.

❗️Энг муҳими эса – бу инсонлар бирлашиб, хўжакўрсинга, суратга олиб мақтаниш учун эмас, айнан халқ учун бу эзгулик ишларни бажармоқдалар. Аслини олганда маҳалла қўмитасининг биноси эскирган, тузуккина мебели ҳам йўқ. Лекин мен юқорида тилга олган инсонларда одамийлик, инсоф, қалб бор, шу қалби билан одамларни ўйлашади, мушкулини осон қилиш учун ҳаракатланишади.

🌸Бахт ва эзгу амал сокинликни талаб қилар экан. Ҳурматли юртдошим, савоб ишларни ҳеч қандай селфи учун бажариш шарт эмас! Уни қалб хотиржамлиги, атрофдагилар, бир заминда униб ўсаётган инсонлар ҳурмати, уларнинг ризолиги учун амалга оширинг! Ана шунда иймонлар бут, эзгу ишлар бардавом бўлади!

✍️Эмине Караманова,
Янгийўл тумани
.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#саховат
#Бекобод_шаҳар

ЎЗ
:⚡️“Саховат ва кўмак” шиори остида 2020 йил 17 апрел куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ташаббус кўрсатиб, ўз фуқаролик бурчлари ва виждон амри билан хайрия ёрдамига бел боғладилар. Бекобод шаҳрида эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Ҳомийлик ва хайрия ишларини мувофиқлаштириш маркази” га беғараз ёрдам сифатида 7 млн сўмдан ортиқ маблағ эвазига 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.

2020 йил 21 апрел куни Бекобод шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак раҳбарлари ташаббус кўрсатиб, мазкур марказга умумий қиймати 500 минг сўм миқдоридаги 8 хил турдаги озиқ – овқат маҳсулотларини етказиб беришди.

️БАТАФСИЛ

___________________________________

РУ:⚡️ Руководствуясь принципом «Саховат ва кўмак» («Щедрость и помощь»»), 17 апреля коллектив средней общеобразовательной школы №16 при Бекабадском городском отделе народного образования решили проявить инициативу, чтобы внести свою лепту в дело помощи нуждающимся. Педагогический состав и работники школы собрали более 7 миллионов сумов, на эти средства были закуплены продукты питания восьми наименований, которые переданы в Бекабадский городской Центр координации пожертвований и спонсорской помощи.

А 21 апреля руководители кружков детской школы «Баркамол авлод» города Бекабад передали в этот Центр продуктовые наборы из 8 наименований на общую сумму в 500 тысяч сумов.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Олмалиқ
#кўчма_савдо_ярмаркаси

⚡️Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти Олмалиқ шаҳар бўлими ва шаҳар прокуратураси томонидан бугун шаҳардаги чекка ҳудудларга "Даладан дастурхонга" шиори остида қишлоқ хўжалиги мақсулотлари кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Маҳсулотлар ортилган юк автотранспорт воситалари эрта тонгдан шаҳар СЭОМ ходимлари томонидан махсус гигиеник воситалар билан зарарсизлантирилиб, манзилларига кузатилди.

📌Шунингдек, бугундан бошлаб маҳаллаларда кўчма савдо ярмаркаларида маиший ва хўжалик маҳсулотлари савдоси ҳам йўлга қўйилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram