Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
#томорқа

⚡️Қаловини топсанг қор ҳам ёнади, дейишади. Бекпўлат Турсуналиев ҳам иссиқхонасидаги экинларини томчилаб суғориш йўли билан етиштириб, ичимлик суви тақчиллигини билдирмаяпти.

📌- Сувимиз йўқ, деб экин экмай ўтиролмаймиз. Томчилаб суғоришнинг афзаллиги ҳам шунда, сувни тежаб ишлатамиз. Томчилаб суғориш осон ва қулай. 28 йилдан буён иссиқхонамиз олтин хазинамизга айланган, -дейди у.

♻️Дарҳақиқат, Турсуналиевлар иссиқхонасидан йилига икки, уч маротаба ҳосил олиб, оиласини ҳам даромад билан, ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминламоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#II_Жаҳон_урушига_75_йил

II Жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатган Илёс Ўрозовни танийсизми?

❇️Ўзбекистон халқи бутун инсоният қатори 1941–1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди.

👨‍👩‍👧‍👧Уруш бошланган даврда юртимиз аҳолиси 6,5 миллион киши эди. Унинг 1,5 миллиондан ортиғи жангларда қатнашди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди.

♦️Эл-юртимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

🌟Мамлакатимизда ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирилиб, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийлармизга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда олижаноб анъанага айланиб қолди.

🙎‍♂️Янгийўл туманида истиқомат қилган ҳамюртимиз Илёс Ўрозов ҳам Иккинчи жаҳон урушининг қақшатқич жангларида иштирок этиб, мардлик ва жасурлик намуналарини кўрсатганлиги учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган ҳамюртларимиздан бири.

Илёс Ўрозов Янгийўл туманидаги Калинин номидаги жамоа хўжалигида 1922 йил 15 октябрда туғилган. 1940 йил саноат-иқтисод техникумини тугатиб, жамоа хўжалигида бухгалтер бўлиб ишлаган. 1941 йилда армияга чақирилади. 1942 йил май ойидан бошлаб ҳаракатдаги армия сафида хизмат қилган. 1944 йил кичик лейтенантлар курсини тугатгач, 572-ўқчи полки(3-Украина фронти 57- армиянинг 233-ўқчи дивизияси)да взвод командири бўлиб жангни давом эттиради.

📍Лейтенант Ўрозов 1944 йил 12 ноябрда взводи билан Батина аҳоли пункти (Югославиянинг Самбор шаҳаридан шимолий-ғарбда жойлашган)да Дунай дарёсини кечиб ўтиб, сўл қирғоқдаги маррани эгаллаган. 1944 йил 12-20 ноябрда плацдармни кенгайтириш учун бўлган жангларда сафдан чиққан рота командирининг ўрнини эгаллаб, ротага муваффақиятли бошчилик қилган.

💣1944 йил 20 ноябрда стратегик жиҳатдан муҳим баландликни ушлаб қолиш жангида эса лейтенант Ўрозов взводи душман траншеясига биринчи бўлиб ҳужум қилиб кириб боради ва жангда 50 дан зиёд душманни йўқ қилади, 2 та пулемётни ишдан чиқаради. Гранаталар билан қуролланган бир гуруҳ жангчилар билан Ўрозов душман артиллерия батареясига яқинлашиб, душманнинг қурол-аслаҳасини яксон қилади. Ўзининг ушбу қаҳрамонона ҳаракатлари билан яқинлашиб келаётган қисмларга йўл очиб берди.

▪️1945 йил 11 февралда Венгрия ҳудудидаги душман чегарасини босиб олиш жараёнида Фальшторнц хутори яқинида лейтенант Ўрозов ҳалок бўлади. Унинг танаси душман томонидан босиб олинган ҳудудда қолиб кетади. Қабрининг аниқ жойлашган жойи маълум эмас.

🏵1945 йил 24 мартда СССР Олий Совети Президиуми Фармони билан ҳамюртимиз Илёс Ўрозовга жангавор топшириқларни бажаришда жасурлик ва мардлик кўрсатганлиги учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.

🎖Шунингдек, у Қизил Юлдуз медали билан ҳам мукофотланган.

🏫Кейинчалик уруш тугагандан кейин юртдошимиз Илёс Ўрозов номи абадийлаштирилади. Янгийўл шаҳридаги комбинатга ҳамда Янгийўл туманидаги Эски қовунчи қишлоғининг “Бунёдкор” маҳалласидаги ўзи ўқиган мактабга унинг номи берилади. Қаҳрамонлик кўрсатган пайтда юртимиз ўғлони Илёс Ўрозов 22 ёшда бўлган.

📌Янгийўл туманида туғилиб ўсган ҳамюртимиз Илёс Ўрозов номи халқимиз қалбида абадий яшайди. Зеро, мамлакатимизда хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиз ғояси устувордир.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Томорқадан бир йилда 4 маротаба фойда олиш мумкин...

🎥Батафсил “Ҳудуд” информацион дастури нигоҳида👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Toshkent viloyati hokimligi pinned «#II_Жаҳон_урушига_75_йил II Жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатган Илёс Ўрозовни танийсизми? ❇️Ўзбекистон халқи бутун инсоният қатори 1941–1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга муносиб…»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#корхона

📌Юртимиздаги йирик корхоналар узлуксиз ишламоқда. Бу албатта, панмедия глобал инқироз ҳолатига олиб келмаслиги учун муҳим ислоҳотлардан биридир.

🏭 Карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда фаолият олиб бораётган «Maxam Chirchiq» АЖ мамлакат бозорига керакли кимёвий маҳсулотлар етиштириб бермоқда. Ходимларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги назорат остида.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

🛡Тошкент вилоят прокуратураси томонидан коронавирус инфекциясига қарши курашаётган Тошкент тиббиёт Академияси 1-сон клиникаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари институти клиникаси ходимлари ва беморларига хизматларига миннатдорчилик ва хайрия тариқасида 500 кг.дан ортиқ асал бошқа керакли маҳсулотлар етказилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Тошкент шаҳри ва вилоятидаги давлат ташкилотларида 5 йил узлуксиз ишлаган ходимларга прописка берилади

Масалан, мактаб ўқитувчилари мактаб директорининг, поликлиника ҳамширалари эса поликлиника мудирининг маълумотномаси асосида пропискага кириши мумкин.

👉 https://kun.uz/07337810

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
#антикоронавирус

📌Зангиота туманида барпо этилаётган ихтисослашган шифохона

🎥Батафсил O‘zbekiston-24
лавҳасида


Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Олмалиқ
#рағбат

📌Олмалиқ шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими биноси олдидаги назорат ўтказиш постида карантин жорий этилганидан буён ўз хизмат вазифасини сидқидилдан ўтаётган Олмалиқ шаҳар СЭОМ дезинфектор ходимларига телевизор туҳфа этилди.

👉Батафсил

РУ: 📌Сотрудникам-дезинфекторам Алмалыкского городского отдела Центра надзора санитарно-эпидемиологической безопасности, которые несут круглосуточную вахту около здания городского отдела Государственной автоинспекции (ГАИ), был подарен телевизор.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#эълон
#семинар

Тошкент вилояти ёш ижодкорлари диққатига!

📌 Жорий йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида ўтказиладиган ёш ижодкорларнинг навбатдаги семинарига саралаш бошланган.

☀️Тошкент вилояти ҳудудий босқичи (Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятлари қўшиб ўтказилади)да ғолиб чиққанлар Республикага, яъни Зомин тоғлари этагида ўтадиган финал анжуманига бориш ва устозлар сабоғини олиш, юртимизнинг турли вилоятларидан келган тенгдошлари билан ҳамфикр бўлиш имконига эга бўладилар!

📘 Муҳими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ҳар йили чоп этилиши анъанага айланган "Биринчи китобим" лойиҳасида илк тўпламингиз чоп этилиши мумкин!

Бунинг учун бизга қуйидаги йўналишларда ҳужжатлар топширишингиз лозим:
1) назм;
2) наср;
3) драматургия;
4) болалар адабиёти;
5) бадиий таржималар;
6) бадиий публицистика.

📥 Ўз асарларингизни ҳамда паспортингиз нусхаси, расмингиз ва ўзингиз ҳақида қисқача маълумотни телеграмдаги +998994848334 ёки [email protected] манзилига юборинг.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Тошкент ҳақиқати №29 (2).pdf
2.7 MB
#уйдa_қолиб_газета_ўқинг

🗓"Тошкент ҳақиқати" газетасининг бугунги, 22-апрель сонида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин:

🔸Томорқа: қаралса боғ, қаралмаса доғ;

🔹Мақсадлар - улуғ, ташаббуслар - хайрли;

🔸Карантин қоидалари юмшатиладими?

🔹Тўртинчи саноат инқилоби;

🔸Одамзотга нажот бўл, ойлар султони!

▪️Шунингдек, Рамазон тақвими, шеърлар, ҳажвиялар, ҳикматларни ўқиб вақтингизни мазмунли ўтказинг!

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қибрай
#саховат

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Қибрай туман инспекцияси томонидан карантин вақтида Қибрай шаҳарчаси "Янгиобод" МФЙ раиси билан "Яккачўп" кўчасида истиқомат қилувчи кам таъминланган ҳамда 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга эҳсон тариқасида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

*******

Со стороны сотрудников Кибрайской районной инспекции по Охране экологии окружающей среды совместно с председателем Схода граждан махалли "Янгиобод" ПГТ Кибрай оказана благотворительная помощь в виде продуктовых наборов малообеспеченным семьям, а также инвалидам 1-группы, проживающим по улице Яккачоп.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Паркент
#томорқачилик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида бўлиб ўтган учрашувида ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган эди.

👥Мазкур вазифалар ижроси Паркент туманида намунали тарзда ташкил этилмоқда. Жумладан, Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов бошчилигидаги сектор ҳудудида, аниқроғи, Сўқоқ қишлоғида 206 нафар банд бўлмаган ёшларга 45 гектар ер майдони ажратилганди.

🍇Мазкур ҳудудда “So’qoq yoshlari” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилди. Айни кунларда мазкур ер майдонларининг 40 гектарига “Кишмиш” навли ток кўчатлари экилди. Беш гектарига эса ёш деҳқонлар қовоқ уруғларини қадаш тараддудида.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Toshkent viloyati hokimligi
#Паркент #томорқачилик Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида бўлиб ўтган учрашувида ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган эди. 👥Мазкур вазифалар…
РУ: Во время видеоселекторного совещания Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с молодыми представителями нашей страны 27 декабря 2019 года, были определены отдельные задачи молодёжной политики нашего государства.

👥В целях выполнения поставленных задач в Паркентском районе претворены в жизнь определённые работы. В частности, на территории сектора хокима Паркентского района Нигмата Мухамедова, в кишлаке Сукок, 206 временно безработным молодым сельчанам было выделено 45 гектаров земельных участков.

🍇В этом населённом пункте был организован производственный кооператив “So’qoq yoshlari”. Уже закончились работы по посадке в грунт виноградной лозы сорта «Кишмиш» на площади в 40 гектаров. Молодые фермеры ведут подготовительные работы по севу на 5 гектарах семян тыквы.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги синовли кунларда Aнгрен шаҳар Халқ таълими бўлими таълим-тарбия жараёнларига, белгиланган режаларни бажаришга масъулият билан ёндашиш асосида давом этмоқда.

📌Баҳор фасли эмасми, Халқ таълими бўлими ходимлари масофавий ташкил этилган ишдан бўш вақтлари ва дам олиш кунларида шахсий томорқаларида экин-тикин ишларини ҳам намунали ташкил этмоқдалар.

👩‍💻Бугунги ҳолатда даромад манбаи бўлган ердан ҳар қачонгидан ҳам оқилона фойдаланишни тақозо этмоқда. Aнгрен шаҳар Халқ таълими бўлими жамоасининг кўплаб ходимлари ўз ҳовли-томорқаларига эга.

🌿Улар ҳозирги ҳар бир лаҳзаси ғанимат паллада баҳорги экин ва ерга эрта қадалган уруғларни парваришлаш ишларини амалга ошириб келишмоқда.

⁉️Сиз-чи? Ўз томорқангиздан қандай фойдаланмоқдасиз? Aнгрен шаҳар Халқ таълими бўлими #томорқа_даромад_манбаи челленжини эълон қилади. Челленжга қўшилинг ва ўз даромадингизн оширинг!

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри
#томорқа

❇️Янгийўл шаҳрида карантин даврида вақтинча ишсиз ва моддий таъминотсиз қолган 50 нафар муҳтож оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

*********

❇️В городе Янгиюль 50 семьям из числа нуждающихся и оставшихся без работы во время карантина, были розданы продуктовые наборы.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Янгийўл_тумани
#бандлик

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти Янгийўл туманида иш билан банд бўлмаган 536 нафар фуқаро вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, бандлиги таъминланди.

📦 Шунингдек, ободонлаштириш ишларида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ишчиларга туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам берилмоқда.

****

На основании Постановления Кабинета Министров от 5 октября 2017 года за №799, в Янгиюльском районе Ташкентской области было трудоустроено 536 временно безработных граждан, на условиях временной выплаты заработной платы, на выполнение общественных работ.

📦 Также гражданам, которые выразили желание принять участие в работах по благоустройству, со стороны хокимията, РОВД, прокуратуры выдаются продукты питания.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram