Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#rasmiy

Tayinlov

Akbarov Elyor Ismoilovich – Toshkent viloyati xalq taʼlimi boshqarmasi boshligʻi etib tayinlandi.

Elyor Akbarov ushbu lavozimga tayinlangunga qadar Olmaliq kon metallurgiya kombinati ijtimoiy obyektlar boshqarmasi boshligʻi lavozimida ishlab kelayotgan edi.

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимларига ўн кун муддатда ушбу объектларга бирма-бир бориб кўриб, шароит ва аҳолига хизмат сифатини яхшилаш, энергия сарфи ва йўқотишларни камайтириш бўйича таклиф бериш топширилди.

Бугундан бошлаб ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамма кучини сафарбар қилиб, шароит оғир маҳаллаларда одамларни рози қилиш билан шуғулланиши кераклиги таъкидланди.

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Миллия гвардия, Энергетика вазирлигига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар бўйича назоратни кучайтириш топширилди.

Умуман, энергия ресурслари таъминотидаги бугунги вазият тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари учун катта сабоқ бўлиши лозим.
Энергия таъминоти “қўл бошқаруви” орқали эмас, тизим асосида ишлаши керак
”, - деди давлатимиз раҳбари.

Икки ой муддатда энергия таъминоти тизимини ўзгартириш, янги талабларга мослаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.

Аи-80 маркали бензин нархини тушириш учун 1 мартгача жорий этилган акциз солиғидан озод қилиш имтиёзи жойларда “ўйинга айланиб кетмаслиги” кераклиги қатъий кўрсатиб ўтилди.

Бош прокуратура ва Монополия қўмитасига вилоят ҳокимлари билан бирга:

- биржа савдоларида ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархининг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш чораларини доимий кўриб бориш;

- суюлтирилган газ ва кўмирни аҳолига ўз вақтида етказиб бериш устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда кун тартибидаги асосий масала – аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йил бошидан тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда 2 миллион аҳолининг доимий бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, 4 миллиондан зиёд аҳоли мавсумий меҳнат орқали даромадли бўлди. Жумладан:

- оилаларга деҳқончилик учун тарқатилган 100 минг гектар ерларда, 1 миллион 200 минг аҳоли доимий ва мавсумий банд бўлди.

- ҳудудларда корхоналар 85 мингтага кўпайиб, уларнинг сони 550 мингтага етди. Бунинг ҳисобига 2022 йилда даромад солиғи тўлаётган расмий банд бўлганлар сони 400 мингтага ошди. Шунингдек, 3,5 мингта саноат лойиҳаси ишга туширилиб, 160 мингта доимий иш ўрни яратилди;

- Янги Ўзбекистон массивлари қурилаётгани, ипотека ва қурилиш бозори кенгайгани ҳисобига бу йилнинг ўзида 4,5 мингта янги қурилиш корхонаси ташкил этилди ва 135 минг доимий иш ўрни яратилди;

- туризм ва сервис соҳаларида йирик хизмат кўрсатиш марказлари ишга тушгани, сервис-савдо кўчалари, туризм қишлоқлари ташкил қилингани, ижтимоий солиқ 1 фоиз қилингани, иш вақтига чекловлар олиб ташлангани ҳисобига 1,5 миллион аҳоли қўшимча даромадли бўлди;

- йўловчи ташиш, риэлторлик, дурадгорлик, кулолчилик, уйда сут маҳсулотлари тайёрлаш каби 79 та фаолият тури бўйича ўзини ўзи банд қилиш имконияти яратилгани натижасида бу йили 914 минг нафар фуқаро рўйхатдан ўтиб, ўзини ўзи банд қилганлар сони 2 миллионга яқинлашди.

Яқинда Сирдарё, Навоий ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ҳисоб-китоблар билан кейинги йилда “ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича ўзига мажбурият олди.

Бошқа вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам 20 декабргача келгуси йил аҳолини банд қилиш дастурини қабул қилиши шартлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Яратилган имкониятларга қарамасдан, айрим ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари яхши эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

2022 йил давомида доимий бандлар сони Китоб, Косон, Мирзаобод, Нарпай, Нишон, Фурқат туманларида камайган.
Тегишли вилоят ҳокимларига уч кун муддатда ушбу туман ҳокимларга нисбатан чора бўйича таклиф бериш топширилди.

Хусусий секторда фаолият кўрсатаётган 232 мингта корхонада ишчилар сони бор-йўғи 1 нафарни ташкил қилади. Бу дегани, улар ҳалиям “яширин иқтисодиёт” шароитида ишлаб, “конверт”да ойлик тўлаб келмоқда.

Бундай ҳолат 47 та туманда энг юқори. Мисол учун, Нукус, Зарбдор, Миришкор, Музработ, Каттақўрғон туманларида – 80 фоиз, Жондор, Косон, Ургут, Пастдарғом,
Учқўрғонда
– 75 фоиз, Гулистон, Наманган, Қўшкўпир туманларида – 70 фоиз корхоналарда 1 та иш ўрни кўрсатилган.

Чакана савдо, йўловчи ва юк ташиш, қишлоқ хўжалиги хизматлари, меҳмонхона, ошхона, Ай-Ти, автомобиль таъмирлаш каби фаолиятлар бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилган.

Ушбу 47 та тумандаги корхоналарнинг ярмидан кўпи айнан шу фаолиятлар билан шуғулланади.

Лекин, бу туманлардаги корхоналар адолатли солиқ тўлаш ва давлат билан ҳамкорликка ўта олмаяпти.

Шунингдек, 25 ёшгача бўлганларни ишга қабул қилганда, тадбиркорлар 6 ой давомида ижтимоий солиқдан озод қилинди.

"Бу имтиёзлар айнан туманларда тадбиркорликни ривожлантиришга туртки беришга қаратилган-ку!

Лекин, ушбу туманларнинг ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ раҳбари нима билан банд? Нима учун, 70-80 фоиз корхоналарида 1 нафардан ходим ишлаётгани билан бирор марта қизиқиб кўрмаган?
", - сўради давлатимиз раҳбари.

Вилоят ҳокимларига масъул идоралар билан биргаликда бир ой муддатда бу 47 та туманда сўров ўтказиб, ҳар бирига алоҳида ёндашувларни ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда аҳолига тарқатиш учун белгиланган 100 минг гектар ернинг 4 минг гектарида экин экилмагани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Косонда – 1,2 минг гектар, Бекободда – 141 гектар, Нишонда – 123 гектар, Ғузорда – 116 гектар, Сариосиё, Элликқалъа ва Шуманайда – 90 гектардан ерларда экин экилмаган.

Одамларимизни даромадли қилиш мақсадида бу ерларни озиқ-овқат экиш учун бўлиб бердик. Қачон бундай бўлган? Лекин, тайёр экин ерига эга топа олмаган туман ҳокими ўзи нима иш қилади?”, - деди Президент.

Тегишли ҳудудлар раҳбарларига ушбу 7 та туман ҳокимлари бўйича таклиф бериш топширилди.

Ўтган даврда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 15 та туманда пасайган. Хизматлар соҳасида ҳам 15 та туманда ўсиш суръатлари паст.

Майли, булар саноатни қила олмасин, четдан инвестиция олиб келишни билмасин, лекин хизматларни ривожлантириб, одамларни рози қилишга интилмаган туман ҳокимларининг ишлашга ҳаққи йўқ”, - деди давлатимиз раҳбари.

Бу туманлар ҳокимларининг 1-ўринбосарлари, иқтисодий идоралар раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш топширилди.

Келгуси йилда 2 миллион аҳолига даромад манбаини яратиб бериш, бунда меҳнат бозорига кириб келадиган 700 минг нафар ёшларни банд қилишга алоҳида ёндашувлар жорий қилиш, бугунги кунда мавсумий ва вақтинчалик ишлар билан банд бўлган 1,7 миллиондан ортиқ аҳолини йил давомида ишлашига шароит қилиб бериш, норасмий банд бўлган 3,8 миллион аҳолининг камида 50 фоизига қонуний фаолият юритиши учун имкониятлар яратиш каби вазифалар белгилаб берилди.

Ўн кун муддатда аниқ ҳисоб-китоблар билан 2023 йил учун аҳоли бандлиги бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аҳоли бандлигини таъминлаш доирасида қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Биринчи йўналиш – келаси йили пахта ва ғалладан бўшаган 100 минг гектарни аҳолига бўлиб бериш энг катта захира бўлади.

Энди ерни қўлидан иш келадиган, деҳқончиликни биладиган одамларга бериш, камида 600 минг аҳолини доимий ва 900 минг аҳолини мавсумий даромад олишини таъминлаш зарур.

8 триллион сўмлик 600 дан зиёд сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш орқали қишлоқ аҳолиси учун саноатда иш ўринлари яратиши керак. Шу билан бирга, келаси йили қишлоқ хўжалигига халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган 400 миллион долларни кўпроқ доимий иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтириш зарур.

Facebook|Instagram|Twitter
Келгуси йилда автомобиль йўллари бўйида 3 мингдан ортиқ ер майдонларини аукционга чиқариш ҳам сервис соҳасида янги иш ўринлари учун катта имконият бўлади.

1 апрелга қадар 60 мингта кўчма савдо шохобчалари учун ерларни аукционга чиқариш топширилди. Бу орқали келаси йили камида 200 минг аҳоли учун даромадли иш ўрни яратиш шарт.

Учинчи йўналиш8 миллиард долларлик 300 та йирик лойиҳани ишга тушириш ҳисобига, юқори даромадли иш ўринлари яратиш, саноат зоналарида 16 триллион сўмлик 1 минг 300 та лойиҳани ишга тушириш шарт.

Мутасаддиларга келгуси йилда тадбиркорларга 536 та норуда конлар ва майдонларни аукцион орқали сотиш, бунга инвесторларни жалб қилиб, қурилиш материаллари соҳасида янги доимий иш ўринлари яратишшга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#brifing

Sardor Ubaydullayev,
Viloyat Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmasi boshligʻi:

Bugungi qish ob-havosida aholi xonadonlarida issiqlikni barqaror saqlash maqsadida koʻp qavatli uylarning kirish yoʻlaklaridagi oynalarga maxsus qoplamalar tutildi.

Energiya resurslarini iqtisod qilish maqsadida mazkur yoʻlaklarga tejamkor “dachchik”lar oʻrnatildi.

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Келаси йили ҳар бир вилоят ҳокими 5-10 минг хонадонли уй-жой қуриш режасини қилиб, бунинг учун бир ой муддатда ер участкаларини аукционга чиқариши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бир ой муддатда қурилиш соҳасида 6 ойгача ишга қабул қилиш бўйича соддалашган меҳнат шартномаларини ишлаб чиқиб, келгуси йилда норасмий сектордаги 100 минг аҳолини қонуний фаолиятга ўтказиш вазифаси қўйилди.

Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузиб, 50 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашга топшириқ берилди. Бунда, уларга меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва янги вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан Президентга ҳисобот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев энергия таъминотидаги муаммоларда соҳа мутасаддилари ва жойлардаги раҳбарларнинг масъулиятсизлиги ҳақида

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Энергия ресурслари таъминотидаги бугунги вазият тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари учун катта сабоқ бўлиши керак"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter