Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
РАДДИЯ: “Тошкент вилоятида ҳамшира коронавирусни юқтириб олган”и ҳақидаги хабарлар ёлғон.

Тошкент вилоятида ҳамшира коронавирусни юқтириб олгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.

Каналга уланиш👉 @humanuzofficial

Telegram | Facebook | Youtube
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

https://bit.ly/2JaG0Ys
#ОГОҲЛАНТИРИШ

❗️Бугун Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳрининг айрим жойларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

🔥Янгийўл тумани "Намуна" маҳалла фуқаролар йиғини О.Қўчқоров кўчасидаги газ тармоқларида профилактика ишлари олиб борилиши сабабли Янгийўл туманининг "Намуна", "Ниёзбош", "Фаровон", "Бинокор", "Гулистон", "Пахта", "Гулбоғ", "Маданият" маҳаллалари ҳамда "Ўзбекистон" маҳалласининг "Тахтакўприк" кўчаси, Янгийўл шаҳар "Мустақиллик", "Туркистон", "Олтинобод" ва "Файзли" маҳаллаларидаги аҳоли хонадонларининг газ таъминоти 2020 йил 24 март соат 09-00 дан 17-00 га қадар вақтинчалик тўхтатиб турилади.

🖇Газ тармоқларидаги профилактика ишлари якунига етказилгандан сўнг белгиланган тартибда газ таъминоти йўлга қўйилади.

📌Қўшимча маълумотлар учун газ таъминоти филиалининг 104, 70 602-26-95 телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фирибгарлик

💥Сўнгги йилларда ерларни талон тарож қилиб, ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олиш ҳолатлари учраб турибди. Тошкент вилоятида ҳам шу каби нохуш ҳолатлар йўқ эмас.

📌Бекобод, Қибрай, Тошкент туманларида ерларни ноқонуний ўзлаштириш ишларига бош бўлган фирибгарларга нисбатан чора кўрилди.

📊Маълумот учун айтиш керакки, вилоятда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 169 гектар ер майдонлари суднинг ҳал қилувчи қарори асосида заҳирага қайтарилган. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан 3184 ҳолатда 256 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланиб, ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилгани аниқланди ва судларга даъво аризалари киритилди.

📽Вилоят прокуратураси томонидан ерга оид назорат тадбирлари давом этмоқда. Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида.

🌎Web-site/ Facebook/ Instagram/ Telegram
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Зангиота туманида ГЭС-14 қайта ишга туширилди

✍️“Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимидаги “Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади” таркибидаги ГЭС-14 да олиб борилаётган модернизация ишлари натижасида ГЭСдаги иккинчи гидроагрегат тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, комплекс синовлардан ўтказилиб, ишга туширилди.

Батафсил👉https://human.uz/cyrl/site/inner/1999

Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#Тошкент_Зангиота_туманлари
#Бепул_ниқоблар_акцияси

🦠Юртимизда коронавирус пандемиясининг тарқалиб кетмаслигини олдини олиш борасида олиб борилаётган чора тадбирлар орасида аҳолини тиббий ва гигеник ниқоблар билан таъминлаш масаласи етакчи ўринда турибди.

🌟Ана шундай қийин вазиятда саҳоватпеша тадбиркорларимиз тиббий ва гигеник ниқоблар тайёрлаб, аҳолига бепул тарқатмоқда.

Куни кеча “Бепул ниқоблар” акцияси Тошкент ва Зангота туманларининг марказий деҳқон бозорларида маҳаллий тадбиркорлар томонидан амалга оширилди.

📌Шунингдек, хайрли акция давомида 2000 та тиббий ниқоблар юртдошларимизга бепул тарқатилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆

Web-site|Facebook|Instagram|Telegram
#эҳсон
#мурувват
#саховат

Оҳангаронликлар бирлашди

🍀Меҳр-мурувват, саховат кўрсатишда ўзбек халқига тенг келадиган халқ бўлмаса керак дунёда. Халқнинг оғирини енгил қилиш, эътиборга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олишдек фазилатлар, айниқса, бошга мусибат тушганда кўринади.

❗️Синовли дамларда оҳангаронлик саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар яна бир бор ўзбек халқи аслида қандай халқ эканлигини намоён қилишмоқда.

⚡️⚡️⚡️Ана шундай инсонлардан бири Абдумутал ҳожи Хакиров. Оҳангарон туманининг олис Тошсой қишлоғида яшовчи Абдумутал ҳожи аслида фермерлик билан шуғулланади. Ерлик аҳоли орасида ўзига яраша ҳурмат қозонган, албатта, ўзининг беминнат меҳнати орқасидан. Махзкур қишлоқ туман ҳудудидан анча олис бўлиб, йўллари ҳам бир аҳволда эди. Бу инсон йўлларни таъмирлашда, қўлидан келганча, қишлоқ аҳлига ёрдам бериб келади. Қолаверса, қишлоқ аҳли қарийб 2 км. узоқликдаги булоқдан ичимлик суви ташиб келарди. Абдумутал ҳожининг бевосита кўмаги билан қишлоққа ичимлик суви қувури тортиб келинди.

📌Ҳар йили байрам кунлари, ҳайит арафаларида халққа эҳсон улашишни канда қилмайди. Халқимиз учун оғир келган ушбу кунларда ҳам Абдумутал хожи сахийлигини яшириб тура олмади. Оғилхонада турган, бўрдоқиликка боқилаётган 2 та буқани сўйиб, эҳсон тариқасида қишлоқдошларига тарқатди.

✔️Халқнинг дуосидек катта мукофот бўлмаса керак инсонга. Айни дамда халқ дуосини олаётган оҳангаронлик саховатпеша тадбиркор-у фермерларимизнинг сафи тобора ортиб бормоқда.

🔸“Ойбулоқ” МФЙда яшовчи тадбиркор, “Аксус Новотек” корхонаси раҳбари Назира Раҳмонова томонидан маҳалла аҳлига бепул ниқоблар тарқатилди.

🔹“Санам” МФЙда яшовчи “Шаҳбозбек асри” МЧЖ раҳбари Абдулазиз Жониқулов ва шу маҳаллада истиқомат қилувчи, “Асл Жумақул чорвадори” фермер хўжалиги раҳбари Олим Мансуровлар бир миллион сўмдан маблағ ажратиб, маҳалладаги кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришди.

🔸“Чувилдоқ” МФЙда яшовчи, “Адҳам Ойбек Мирзо” фермер хўжалиги раҳбари Гулнора Муратова ҳам бундайин сахий ишлардан четда қолгани йўқ. Маҳалладаги 15 дан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди. Айни дамда тадбиркор томонидан бутун маҳалла аҳлига ниқоблар етказиб берилмоқда.

Хуллас, бундай ишларнинг барчасини санасак, адоғига етиш мушкул. Бир нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, айни дамдаги оғир синовдан бизни фақатгина бирдамлик олиб чиқади. Халқимиз бундай синовларни ҳамиша енгиб ўтган. Ниманинг эвазига? Албатта, ўзаро жипслашув ва ҳамжиҳатлик эвазига. Буни халқимиз жуда яхши тушуниб турибди. Оғир дамларда, четда қўл қовуштириб турмасдан, халққа ғамхўрлик, меҳр-мурувват, саховат кўрсатаётган тадбиркорларимиз эса бу борада ҳар томонлама ибрат бўлишмоқда. Аслида, бу ҳам қаҳрамонлик. Халқ эса ўз қаҳрамонларини ҳеч қачон унутмайди.

Web-site/ Facebook/ Instagram/ Telegram
#саховат

🧼Юртдошларимиз томонидан савобли ишлар давом этмоқда. Қибрайлик хусусий тадбиркор Ойбек Эргашев ана шундай саҳоватпеша инсонлардан. У аҳоли эҳтиёжини ўйлаб, 100 боғлам исириқ ва хўжалик совунини бепул тарқатмоқда.

Эҳтиёжмандлар тадбиркорнинг Қибрай шаҳарчаси, Зебуннисо кўчасида жойлашган дўкони олдидан олиб кетишлари мумкин.

📌Уйдан чиққанда ниқоб тақишни унутманг.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#Зангиота_тумани

Коронавирус пандемиясининг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

📌Хусусан, давлат ташкилотлари, таълим муассасалари, транспортлар ҳар 4 соатда дизенфекция қилинмоқда.

😷 Юртдошларимиздан зарурат бўлмаса, уйда қолишлари, кўчага чиққан тақдирда ҳам фақат тиббий ва гигеник ниқоблардан фойдаланишлари талаб этилмоқда.

❗️Умуман олганда, юртимизда коронавирусга қарши ҳар ким ўзида бор имкониятларни ишга солган ҳолда курашмоқда.

👮🏻‍♂️ Хўш, бу жараён муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларда, ҳарбий қисмларда қандай кечмоқда?

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆

Web-site/ Facebook/ Instagram/ Telegram
#саховат
#акция

❇️Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қибрай тумани Кенгаши раиси Абдулатиф Абдуқодиров ташаббуси билан коронавирусга қарши курашишга ҳисса қўшиш мақсадида "Қалбан биргамиз!" акцияси ташкил этилди.

Ушбу акция доирасида туманнинг кўчаларида ва маҳаллаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қибрай тумани Кенгаши ходимлари томонидан қарияларга, ҳимоя ниқобисиз юрган ёки ниқоби эскирган фуқароларга 500 дона ҳимоя ниқоблари бепул тарқатилмоқда.

✍️Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Edu.uz
Талабалар учун видеодарслардан иборат махсус видеопортал ишга туширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида TAS-IX тамоғида https://tube.edu.uz видеопортали ишга туширилди.

Мазкур видеопорталга мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган видеодарслар мунтазам жойлаштириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар вазирлик томонидан таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида видеодарслардан иборат махсус @eduuz_online канали ишга туширилди.

Шунингдек, "UzReport" телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда академик лицей ўқувчилари учун “Teledars” кўрсатуви эфирга узатилмоқда.

Қолаверса, 23 мартдан вазирлик ва "Менинг Юртим" телеканали ҳамкорлигида инглиз тили ва психологиядан теледарслар бошланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ваҳимасиз_карантин
#Олмалиқ

👥Вилоят аҳолисининг қиш-баҳор фаслидаги истеъмоли учун ўтган йилнинг кузида мавжуд омборхоналарда 45 минг тоннадан ортиқ озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳираси таъминланган эди.

📌Бугунги кунга қадар жамғармадаги 19 минг тоннага яқини истеъмолчилар дастурхонига етказиб берилган бўлиб, яна 16 минг тоннадан ортиқ маҳсулот талабга қараб савдо шахобчаларига ва деҳқон бозорларига чиқариляпти.

❗️Бу жараён маҳаллий ҳокимликлар ва бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан жиддий назоратга олинган бўлиб, нархлар барқарорлиги ҳам таъминланмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС БИЛАН ХАСТАЛАНГАНЛАРНИНГ 18 НАФАРИ ИНФЕКЦИЯНИ ХОРИЖДА БЎЛИБ ҚАЙТГАН 30 НАФАР ФУҚАРОДАН ЮҚТИРИБ ОЛГАН


Коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 30 нафари чет элда бўлиб қайтган. 18 нафар фуқаро улар билан яқин мулоқотда бўлиб, “COVID-19”ни юқтириб олган. Ҳозирда 1 нафар ушбу касалликка чалинган 20 ёшли фуқарони қайси ҳолатда ушбу инфекцияни юқтирганлиги аниқланмоқда.

Маълумотларга кўра, бир нафар хорижда бўлган фуқародан унинг 14 нафар оила аъзолари ва яқинларига ушбу инфекция ўтган. Яна бир мисол, хорижда бўлган эр-хотиндан 7 нафар оила аъзоларига коронавирус инфекцияси юққан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Париждан учиб келган фуқарода қайд этилган.

Кейинроқ Лондон, Истанбул, Дубай ва Москвадан келган авиарейслар йўловчиларида ва улар билан мулоқотда бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


@ssvuz
#назорат

⚡️Тошкент вилояти ДСЭНБ Янгийўл туман филиали масъул ходимлари ҳамда Янгийўл туман солиқ инспекция вакиллари иштирокида М-39 автомагистраль йўналишидаги санитария-гигиена талаблари юзасидан ўрнатилган тартиб бўйича назорат ишлари олиб борилди.

Карантин вақтида умумий қоидаларга риоя этмаган ҳолда, зид равишда гўжа, айрон савдоси билан шуғулланаётган фуқароларнинг иш фаолиятига вақтинча чек қўйилди.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
#танлов

👨🏻‍💻Уйда ўтириб, энг сара бадиий адабиётларни ютиб олишни ва билимингизни синаб кўришни истайсизми?

У ҳолда "Ёшлар орасида" телеграм канали орқали ҳар куни бериб бориладиган "Уйга вазифа"ларни тезкорлик билан бажаринг ва ғолиб бўлинг!

🤷‍♀️Вазифалар қандай, дейсизми? Улар жуда оддий. Бугундан бошлаб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши ахборот хизматининг ёшлар учун турли уйга вазифа топшириқлари ва шартлари бериб борилади ва уларда ғолиб бўлганлар номлари эълон қилинади. Уйда мутолаа ила банд бўлинг!

📚Ҳар бир шарт бўйича ғолиб бўлган ёшлар учун энг сара бадиий китоблар карантин муддати тугагач совға қилинади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қонунчилик_палатаси

Мақсуда Ворисова Қонунчилик палатаси комиссияси раиси этиб сайланди

📝Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси ҳам тузилди.

Комиссияга Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова раис этиб сайланди.

📌Мазкур комиссия жамиятда оиланинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, гендер тенгликни, соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги дастурларни ҳаётга изчил татбиқ этиш, оила ва хотин-қизлар масалаларига оид халқаро шартномалар бажарилишини таъминлашга кўмаклашади.

▶️Манба

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка_тумани

Тумандаги 8-сонли мактабгача таълим муассасининг янги биноси қуриб битказилди

🏘Жорий йилги инвеститсия дастури асосида мазкур муассаса учун 3 миллиард сўм ажратилиб, болажонлар учун 210 ўринли янги бино қурилди. Бинодаги ҳар бир хона дизайни бола тафаккурини ривожлантиришга ёрдам беришга мўлжалланган.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
БУГУНГИ ВАЗИЯТДА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ НИМАЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШЛАРИ ЛОЗИМ?

📝Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори билан мамлакатимиз ҳудудида 24 март соат 00:01дан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди.

❗️Шунингдек, Қарорга кўра, эндиликда идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар раҳбарлари (иш берувчилар) қуйидагиларга қатъий амал қилишлари шарт:

⚡️– ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини жорий этиш;

⚡️– иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва ҳарорати юқори ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўймаслик, ушбу ходимлар ҳақида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар бериш;

⚡️– коронавирус юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш;

⚡️– ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш.

☝️Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ҳукуматнинг ушбу Қарори ижросини таъминлашга вилоятимиздаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхона, ташкилот ва муассасалалари раҳбар-мутасаддилари бирдек масъул ва жавобгар эканликларини эслатиб ўтамиз.

✍️Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram