Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай_тумани

🏥Вилоят ҳокими Қибрай туманида қад ростлаган янги оилавий поликлиникага ташриф буюриб, шароитлар билан яқиндан танишди.

🔬Замонавий тиббиёт анжомлари ва жиҳозлар билан таъминланган муассаса бўйлаб онлайн саёҳат қилинг. Изоҳсиз видеони қуйида томоша қилишингиз мумкин.

🌎Web-site/ Facebook/ Telegram
UZ: Бугун ҳокимлик ахборот хизмати томонидан тарқатилган Тошкент вилоятида ҳамшира коронавирусни юқтириб олгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади, бу мазмундаги хабарлар ёлғон.

Ҳурматли блогер ва журналистлар, юзага келган ҳолат учун узр сўраймиз. Ахборот манбаси - вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари техник хатога йўл қўйган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, айни мазмундаги хабарларни тарқатмаслигингизни илтимос қиламиз.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
#антикаранавирус
#расмий

Коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 23 март ҳолатига кўра РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

👨‍⚕️👩‍⚕️Aйни пайтда вилоят бўйича жами 195 нафар терапевт, 131 нафар реаниматор, 64 нафар инфекционист, 133 нафар эпидемиолог фаолият олиб боради.

Вилоятда инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида
8 мартдан 9 март кунига ўтар кечаси Жанубий Кореядан келган 181 нафар фуқаро Қибрай туманидаги "Бўстон" санаториясига жойлаштирилган. Улар 14 кунлик карантин муддати тугаши муносабати билан 22 март куни карантиндан чиқарилган.

😷21 март куни 243 нафар Россия Федерациясидан келган фуқаро “Назарбек” сиҳатгоҳига жойлаштирилди. Уларга 4 нафар шифокор, 1 нафар эпидемиолог, 3 нафар ҳамшира, 8 нафар кичик тиббий ходим, 2 нафар дезинфектор тиббий назорат учун сафарбар этилди.


👉Батафсил

🌎
Web-site/ Facebook/ Telegram
#антикоронавирус
#ваҳимасиз_карантин
#Бекобод_шаҳри

⚡️⚡️Мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида бутун Ўзбекистон бўйлаб, фавқулотда ҳолат эълон қилинди.

Шу муносабат билан дорихона ва супермаркетлардан ташқари аҳолига хизмат кўрсатиш объектлари, умумий овқатланиш шаҳобчалари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилди.

😷Ҳукумат томонидан юртдошларимиздан ҳам агар зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликлари тавсия этилмоқда.

🚚 Бироқ бутун республикамиз бўйлаб, озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда дори дармонларни етказиб бериш хизмати ишга тушган. Энди юртдошларимиз кўчага чиқмай ўзлари учун зарур бўлган турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда дори дармонларни буюртма қилишлари мумкин.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ўз телеграм каналида шаҳар бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини хонадонларга етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари ва дорихоналар рўйҳатини эълон қилди.

Шаҳар бўйлаб дори-дармон воситаларини етказиб берувчи дорихоналар:

👉🏻 “Адика шифо нур” (Масъул ходим: Набиева М. Телефон рақами: (90) 001- 87 – 77. Мазкур дорихона 24 соат хизмат кўрсатади.);

👉🏻 “Муқаддас” (Масъул ходим: Холмирзаева М. Телефон рақами: (90) 315-49-23. Мазкур дорихона соат 07:00 дан 19:00 га қадар хизмат кўрсатади)

👉🏻“Грант фарм” (Масъул ходим: А.Рахимов Тел: (90) 475 – 66 - 60, Мазкур дорихона соат 07:00 дан 19:00 га қадар хизмат кўрсатади);

👉🏻6-дорихона (Масъул ходим: Бойматов Б. Тел: 90 531-21-00, Мазкур дорихона соат 07:00 дан 19:00 га қадар хизмат кўрсатади)

Шаҳар бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари:

👉🏻 “Бекобод лаззат ёғдуси” МЧЖ
(Раҳбар: Нуралиев Алижон, Телефон рақами: (90) 127-22-04);

👉🏻“Мастона бону” (Раҳбар: Кенжаева Махмуд, Телефон рақами: (90) 121 – 22 -55);

👉🏻“Муҳаммаджон Миржалол файз” ХК (Раҳбар: Абдазов Миржалол, Телефон рақами: (91) 508-45-45)

🌎Web-site/ Facebook/ Telegram
#Янгийўл_шаҳри
#антикоронавирус
#ваҳимасиз_карантин

Уйдан чиқманг: маҳсулотларни буюртма қилинг!

🍽Вилоятда аҳолининг уйдан чиқмаслигини таъминлаш мақсадида қатор тамаддихона ва дўконлар фаолият олиб бормоқда.

🛑Жумладан, Янгийўл шаҳрида аҳолига озиқ-овқат ва тайёр овқат етказиб бериш хизмати мавжуд. Бугун фуқаролар ўз соғлигини хатарга қўйиб кўчага чиқиши шарт эмас. Зарур ҳолларда ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин.

⭕️Янгийўл шаҳрида мавжуд бўлган умумий овқатланиш жойлари Республика Комиссиянинг қарорига мувофиқ шу йилнинг 21 мартидан вақтинча иш фаолиятини тўхтатди. Фақат уйга элтиб бериш хизмати фаолияти тўхтатилмайди. Бу борада қуйидаги тамаддихоналар сизга асқотиши мумкин.

♦️"Отау" кафеси. Соат 11 дан 20-30 гача уйга етказиб бериш хизмати мавжуд. Телефон: (97) 2492999

🔷"Теракзор" чойхонасида етказиб бериш хизмати ишламоқда. Телефон: (97) 7715707

🔶"Акмал" чойхонасида ҳам уйга олиб кетиш ёки элтиб бериш асосида буюртма қабул қилади. Чойхона палов, козон-кабоб, чиханбили, мошкичири ва ёввойи паррандалардан ҳилма хил таомлар. Телефон: (99) 833-67-67 ёки (99) 856-67-67.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
РАДДИЯ: “Тошкент вилоятида ҳамшира коронавирусни юқтириб олган”и ҳақидаги хабарлар ёлғон.

Тошкент вилоятида ҳамшира коронавирусни юқтириб олгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.

Каналга уланиш👉 @humanuzofficial

Telegram | Facebook | Youtube
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

https://bit.ly/2JaG0Ys
#ОГОҲЛАНТИРИШ

❗️Бугун Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳрининг айрим жойларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

🔥Янгийўл тумани "Намуна" маҳалла фуқаролар йиғини О.Қўчқоров кўчасидаги газ тармоқларида профилактика ишлари олиб борилиши сабабли Янгийўл туманининг "Намуна", "Ниёзбош", "Фаровон", "Бинокор", "Гулистон", "Пахта", "Гулбоғ", "Маданият" маҳаллалари ҳамда "Ўзбекистон" маҳалласининг "Тахтакўприк" кўчаси, Янгийўл шаҳар "Мустақиллик", "Туркистон", "Олтинобод" ва "Файзли" маҳаллаларидаги аҳоли хонадонларининг газ таъминоти 2020 йил 24 март соат 09-00 дан 17-00 га қадар вақтинчалик тўхтатиб турилади.

🖇Газ тармоқларидаги профилактика ишлари якунига етказилгандан сўнг белгиланган тартибда газ таъминоти йўлга қўйилади.

📌Қўшимча маълумотлар учун газ таъминоти филиалининг 104, 70 602-26-95 телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фирибгарлик

💥Сўнгги йилларда ерларни талон тарож қилиб, ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олиш ҳолатлари учраб турибди. Тошкент вилоятида ҳам шу каби нохуш ҳолатлар йўқ эмас.

📌Бекобод, Қибрай, Тошкент туманларида ерларни ноқонуний ўзлаштириш ишларига бош бўлган фирибгарларга нисбатан чора кўрилди.

📊Маълумот учун айтиш керакки, вилоятда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 169 гектар ер майдонлари суднинг ҳал қилувчи қарори асосида заҳирага қайтарилган. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан 3184 ҳолатда 256 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланиб, ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилгани аниқланди ва судларга даъво аризалари киритилди.

📽Вилоят прокуратураси томонидан ерга оид назорат тадбирлари давом этмоқда. Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида.

🌎Web-site/ Facebook/ Instagram/ Telegram
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Зангиота туманида ГЭС-14 қайта ишга туширилди

✍️“Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимидаги “Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади” таркибидаги ГЭС-14 да олиб борилаётган модернизация ишлари натижасида ГЭСдаги иккинчи гидроагрегат тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, комплекс синовлардан ўтказилиб, ишга туширилди.

Батафсил👉https://human.uz/cyrl/site/inner/1999

Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#Тошкент_Зангиота_туманлари
#Бепул_ниқоблар_акцияси

🦠Юртимизда коронавирус пандемиясининг тарқалиб кетмаслигини олдини олиш борасида олиб борилаётган чора тадбирлар орасида аҳолини тиббий ва гигеник ниқоблар билан таъминлаш масаласи етакчи ўринда турибди.

🌟Ана шундай қийин вазиятда саҳоватпеша тадбиркорларимиз тиббий ва гигеник ниқоблар тайёрлаб, аҳолига бепул тарқатмоқда.

Куни кеча “Бепул ниқоблар” акцияси Тошкент ва Зангота туманларининг марказий деҳқон бозорларида маҳаллий тадбиркорлар томонидан амалга оширилди.

📌Шунингдек, хайрли акция давомида 2000 та тиббий ниқоблар юртдошларимизга бепул тарқатилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆

Web-site|Facebook|Instagram|Telegram
#эҳсон
#мурувват
#саховат

Оҳангаронликлар бирлашди

🍀Меҳр-мурувват, саховат кўрсатишда ўзбек халқига тенг келадиган халқ бўлмаса керак дунёда. Халқнинг оғирини енгил қилиш, эътиборга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олишдек фазилатлар, айниқса, бошга мусибат тушганда кўринади.

❗️Синовли дамларда оҳангаронлик саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар яна бир бор ўзбек халқи аслида қандай халқ эканлигини намоён қилишмоқда.

⚡️⚡️⚡️Ана шундай инсонлардан бири Абдумутал ҳожи Хакиров. Оҳангарон туманининг олис Тошсой қишлоғида яшовчи Абдумутал ҳожи аслида фермерлик билан шуғулланади. Ерлик аҳоли орасида ўзига яраша ҳурмат қозонган, албатта, ўзининг беминнат меҳнати орқасидан. Махзкур қишлоқ туман ҳудудидан анча олис бўлиб, йўллари ҳам бир аҳволда эди. Бу инсон йўлларни таъмирлашда, қўлидан келганча, қишлоқ аҳлига ёрдам бериб келади. Қолаверса, қишлоқ аҳли қарийб 2 км. узоқликдаги булоқдан ичимлик суви ташиб келарди. Абдумутал ҳожининг бевосита кўмаги билан қишлоққа ичимлик суви қувури тортиб келинди.

📌Ҳар йили байрам кунлари, ҳайит арафаларида халққа эҳсон улашишни канда қилмайди. Халқимиз учун оғир келган ушбу кунларда ҳам Абдумутал хожи сахийлигини яшириб тура олмади. Оғилхонада турган, бўрдоқиликка боқилаётган 2 та буқани сўйиб, эҳсон тариқасида қишлоқдошларига тарқатди.

✔️Халқнинг дуосидек катта мукофот бўлмаса керак инсонга. Айни дамда халқ дуосини олаётган оҳангаронлик саховатпеша тадбиркор-у фермерларимизнинг сафи тобора ортиб бормоқда.

🔸“Ойбулоқ” МФЙда яшовчи тадбиркор, “Аксус Новотек” корхонаси раҳбари Назира Раҳмонова томонидан маҳалла аҳлига бепул ниқоблар тарқатилди.

🔹“Санам” МФЙда яшовчи “Шаҳбозбек асри” МЧЖ раҳбари Абдулазиз Жониқулов ва шу маҳаллада истиқомат қилувчи, “Асл Жумақул чорвадори” фермер хўжалиги раҳбари Олим Мансуровлар бир миллион сўмдан маблағ ажратиб, маҳалладаги кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришди.

🔸“Чувилдоқ” МФЙда яшовчи, “Адҳам Ойбек Мирзо” фермер хўжалиги раҳбари Гулнора Муратова ҳам бундайин сахий ишлардан четда қолгани йўқ. Маҳалладаги 15 дан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди. Айни дамда тадбиркор томонидан бутун маҳалла аҳлига ниқоблар етказиб берилмоқда.

Хуллас, бундай ишларнинг барчасини санасак, адоғига етиш мушкул. Бир нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, айни дамдаги оғир синовдан бизни фақатгина бирдамлик олиб чиқади. Халқимиз бундай синовларни ҳамиша енгиб ўтган. Ниманинг эвазига? Албатта, ўзаро жипслашув ва ҳамжиҳатлик эвазига. Буни халқимиз жуда яхши тушуниб турибди. Оғир дамларда, четда қўл қовуштириб турмасдан, халққа ғамхўрлик, меҳр-мурувват, саховат кўрсатаётган тадбиркорларимиз эса бу борада ҳар томонлама ибрат бўлишмоқда. Аслида, бу ҳам қаҳрамонлик. Халқ эса ўз қаҳрамонларини ҳеч қачон унутмайди.

Web-site/ Facebook/ Instagram/ Telegram
#саховат

🧼Юртдошларимиз томонидан савобли ишлар давом этмоқда. Қибрайлик хусусий тадбиркор Ойбек Эргашев ана шундай саҳоватпеша инсонлардан. У аҳоли эҳтиёжини ўйлаб, 100 боғлам исириқ ва хўжалик совунини бепул тарқатмоқда.

Эҳтиёжмандлар тадбиркорнинг Қибрай шаҳарчаси, Зебуннисо кўчасида жойлашган дўкони олдидан олиб кетишлари мумкин.

📌Уйдан чиққанда ниқоб тақишни унутманг.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#Зангиота_тумани

Коронавирус пандемиясининг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

📌Хусусан, давлат ташкилотлари, таълим муассасалари, транспортлар ҳар 4 соатда дизенфекция қилинмоқда.

😷 Юртдошларимиздан зарурат бўлмаса, уйда қолишлари, кўчага чиққан тақдирда ҳам фақат тиббий ва гигеник ниқоблардан фойдаланишлари талаб этилмоқда.

❗️Умуман олганда, юртимизда коронавирусга қарши ҳар ким ўзида бор имкониятларни ишга солган ҳолда курашмоқда.

👮🏻‍♂️ Хўш, бу жараён муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларда, ҳарбий қисмларда қандай кечмоқда?

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆

Web-site/ Facebook/ Instagram/ Telegram
#саховат
#акция

❇️Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қибрай тумани Кенгаши раиси Абдулатиф Абдуқодиров ташаббуси билан коронавирусга қарши курашишга ҳисса қўшиш мақсадида "Қалбан биргамиз!" акцияси ташкил этилди.

Ушбу акция доирасида туманнинг кўчаларида ва маҳаллаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қибрай тумани Кенгаши ходимлари томонидан қарияларга, ҳимоя ниқобисиз юрган ёки ниқоби эскирган фуқароларга 500 дона ҳимоя ниқоблари бепул тарқатилмоқда.

✍️Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Edu.uz
Талабалар учун видеодарслардан иборат махсус видеопортал ишга туширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида TAS-IX тамоғида https://tube.edu.uz видеопортали ишга туширилди.

Мазкур видеопорталга мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган видеодарслар мунтазам жойлаштириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар вазирлик томонидан таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида видеодарслардан иборат махсус @eduuz_online канали ишга туширилди.

Шунингдек, "UzReport" телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда академик лицей ўқувчилари учун “Teledars” кўрсатуви эфирга узатилмоқда.

Қолаверса, 23 мартдан вазирлик ва "Менинг Юртим" телеканали ҳамкорлигида инглиз тили ва психологиядан теледарслар бошланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ваҳимасиз_карантин
#Олмалиқ

👥Вилоят аҳолисининг қиш-баҳор фаслидаги истеъмоли учун ўтган йилнинг кузида мавжуд омборхоналарда 45 минг тоннадан ортиқ озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳираси таъминланган эди.

📌Бугунги кунга қадар жамғармадаги 19 минг тоннага яқини истеъмолчилар дастурхонига етказиб берилган бўлиб, яна 16 минг тоннадан ортиқ маҳсулот талабга қараб савдо шахобчаларига ва деҳқон бозорларига чиқариляпти.

❗️Бу жараён маҳаллий ҳокимликлар ва бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан жиддий назоратга олинган бўлиб, нархлар барқарорлиги ҳам таъминланмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС БИЛАН ХАСТАЛАНГАНЛАРНИНГ 18 НАФАРИ ИНФЕКЦИЯНИ ХОРИЖДА БЎЛИБ ҚАЙТГАН 30 НАФАР ФУҚАРОДАН ЮҚТИРИБ ОЛГАН


Коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 30 нафари чет элда бўлиб қайтган. 18 нафар фуқаро улар билан яқин мулоқотда бўлиб, “COVID-19”ни юқтириб олган. Ҳозирда 1 нафар ушбу касалликка чалинган 20 ёшли фуқарони қайси ҳолатда ушбу инфекцияни юқтирганлиги аниқланмоқда.

Маълумотларга кўра, бир нафар хорижда бўлган фуқародан унинг 14 нафар оила аъзолари ва яқинларига ушбу инфекция ўтган. Яна бир мисол, хорижда бўлган эр-хотиндан 7 нафар оила аъзоларига коронавирус инфекцияси юққан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Париждан учиб келган фуқарода қайд этилган.

Кейинроқ Лондон, Истанбул, Дубай ва Москвадан келган авиарейслар йўловчиларида ва улар билан мулоқотда бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


@ssvuz
#назорат

⚡️Тошкент вилояти ДСЭНБ Янгийўл туман филиали масъул ходимлари ҳамда Янгийўл туман солиқ инспекция вакиллари иштирокида М-39 автомагистраль йўналишидаги санитария-гигиена талаблари юзасидан ўрнатилган тартиб бўйича назорат ишлари олиб борилди.

Карантин вақтида умумий қоидаларга риоя этмаган ҳолда, зид равишда гўжа, айрон савдоси билан шуғулланаётган фуқароларнинг иш фаолиятига вақтинча чек қўйилди.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa