Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Шу кунларда мамлакатимизда энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллик байрами Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган эзгу ғоя асосида, кўтаринки кайфият ва шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.

🔹
Яна бир муддатдан сўнг, Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON BUSINESS CITY" ҳудудида янги қуриб битказилган амфитеатрда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан  ташкиллаштирилган катта байрам тадбири бошланади.

🔹Не бахтки, бугун Истиқлол байрами вилоятимиз марказида, байрамона безалган, барчанинг ҳаваси ва завқини  тортаётган, энг ҳайратланарлиси, 72 кунда қуриб битказилган замонавий амфитеатрда бўлиб ўтмоқда.

Байрам дастурини ижтимоий тармоқдаги қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин:⬇️⬇️⬇️


1️⃣Facebook

2️⃣YouTube

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON BUSINESS CITY" ҳудудида янги қуриб битказилган амфитеатрда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан  ташкиллаштирилган катта байрам тадбири бошланди.

🔹
Чорлов мусиқаси янгради. Вилоятимиз мусиқа мактаблари,  дудорчи қизлар ансамбли,  санъат мактаблариида доира йўналишида ўқиётган ўқувчилар, “Ҳаёт” намунали болалар рақс жамоаси, Олмалиқ шаҳри «Калейдоскоп» халқ рақс ансамбли,  Қуйи чирчиқ тумани, Беруний маданият маркази бадиий жамоалари намойишидаги бонг садолари йиғилганларга тантанавор ва улуғвор кайфият бағишламоқда.

🔹Табрик учун сўз Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевга берилди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Вилоятимиз раҳбари байрам қатнашчилари тимсолида Тошкент вилояти аҳлини энг азиз,  унг улуғ байрам билан самимий табриклар экан, вилоятимизнинг меҳнаткаш ва олижаноб, кўп миллатли, аҳил иноқ аҳолиси турли жабҳаларда қўлга киритган ютуқларни мамнуният билан тилга олди.

🔹
Давлат мадҳияси янгради. Байрам иштирокчилари катта ҳаяжон, фахр ва ифтихор билан мадҳиямиз садоларига жўр бўлишди.

🔹Хонанда Гулноза Худойназарова "Ассалом" қўшиғи билан байрамнинг бадиий-мусиқий, композицион қисмини бошлаб берди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Байрам тантанавор руҳда давом этмоқда.

🔹
Байрамга келган иштирокчилар — вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари,  депутат ва сенаторлар,  нуронийлар ва ёшлар, ўқитувчи, шифокор ва зиёлиларнинг кайфияти кўтаринки даражада.

🔹Иштирокчилар орасида ҳамиша халқ, эл-юрт хизматида бўлган турли соҳа вакиллари — қурувчию йўлчилар, сувчию ободончилар, қўйингки, маиший турмушимизда камарбаста бўлиб келадиган меҳнаткаш, танти ва самимий инсонлар ниҳоятда кўп. Улар ҳам бугун юртимиз эришаётган ютуқлардан руҳланиб, шу ютуқларда муносиб ҳиссалари борлигини қалбан ҳис этиб байрам қилишмоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Тошкент воҳаси  Буюк ипак йўлидаги илм-фан, ҳунармандчилик, маданият тараққий этган маконлардан бири бўлгани тарихдан яхши маълум. Буни машҳур тарихчи Табарий, географ олим Истахрий, буюк аллома бобокалонимиз Муҳаммад ал-Хоразмий ва бошқалар қолдирган муҳим маълумотлар ҳам тасдиқлайди.

🔹
Бизгача етиб келган “Ҳудуд ал-олам” номли тарихий китобда “Чоч — бу катта вилоят, халқи жанговар ва сахийдир”, деган сўзлар битилгани ҳам шундан далолатдир. 

Бу заминнинг унумдор тупроғи, қут-барака ёғилган дала ва боғлари, олтин, кумуш, мис, мармар, кўмир каби таъбир жоиз бўлса, Менделеев даврий жадвалига киритилган барча табиий захираларга бой конлари, энг муҳими, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли халқи Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

🔹Байрам дастурининг тарихий-маънавий блоки алоҳида мавзу бўлган. Унда вилоятимиз аҳли йиллар давомида босиб ўтган синовли йўллардан тортиб, халқимизнинг фахру ифтихорига айланган вилоятимиз фарзандлари хотираси номма-ном эслангани байрам иштирокчилари учун катта руҳий ва маънавий озуқ бўлди.

🔹Саҳнада спортчилар, қувноқ болажонлар, тинчлигимиз посбонларининг кўргазмали чиқишлари барчага ўзгача завқ бағишламоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok