Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Ахборотсиз яшаш мумкинми
Йўқ❗️

Кимдир эшитганига, яна кимдир ўқиганига, айримлар бор — фақат кўрганига ишонади.


⚡️Тезкор маълумотлар керакми — "Telegram" каналимиздан топасиз;

⚡️Сифатли сурат ва видеолар маъқулми — унда "Instagram" саҳифамиз айнан сиз учун;

⚡️Излаётган видеоматериалларингизни эса шубҳасиз,
"YouTube" имиздан топасиз;

⚡️"Twitter" имкониятлари эса ўзингизга маълум — замоннинг зўрлари шу ерда!

⚡️Мунозаралар марказида бўлишни истайсизми — у ҳолда "Facebook" саҳифамизни кузатиб боринг.

⚡️Таҳлилий ва мулоҳазали ёндашувлар қизиқтирса — бунинг ҳам йўли бор, вилоят ҳокимлигининг
"Тошкент ҳақиқати" ва
"
Ташкентская правда" газеталарини ўқинг!

🔎Вилоят ҳокимигининг ахборот маконидаги энг тезкор ва ишончли манбаларга уланинг ва обуна бўлинг. Бу Сизга вилоят ҳаёти билан ҳамнафас яшаш имконини беради.
Биздан узоқлашманг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ҳамкорлик

⚡️Хорижлик йирик қурилиш компаниялари Тошкент вилоятидаги бунёдкорлик лойиҳаларига катта қизиқиш билдиришмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 27 - июнь : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +34°...+41° даража илиқ бўлиб, шимолдан 5-6 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 13-24% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +41°...+42° даража иссиқ бўлади, шимолдан секундига 4-6 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 12-16% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#шукуҳ

https://youtu.be/ZeSGgjKQJ28?t=20

⚡️Куни кеча Тошкент вилоятида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири шукуҳли ва ҳароратли, файзли лаҳзаларга бой бўлди.

Қибрай туманидаги энг сўлим гўшалардан бири — UZUMFERMERUZ эко боғида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган байрам лаҳзалари билан видеолавҳада танишинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Тадбиркорлар диққатига!

⚡️Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш истагида бўлган тадбиркорларга Олмалиқ шаҳар “Бўстон” МФЙ ва “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудларида ташкил этилган Кичик саноат зоналари ҳудудида бўш турган ер майдонлари e-auksion га чиқарилган бўлиб, жорий йилнинг 27-28-июнь кунлари “Бўстон” МФЙ ҳамда 1 июль куни “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудларида бўш турган ер майдонлари ўйналишини маълум қиламиз.

Кичик саноат зоналари ҳудудида барча муҳандислик коммуникация (автомобиль йўли, табиий газ, ичимлик суви, оқова ҳамда электр) тармоқлари мавжуд.

📌 Қўшимча саволларингиз бўлса Олмалиқ шаҳар Кичик саноат зонаси раҳбарига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

☎️ +998949421112
☎️ +998983109694

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муҳокама
#менингкоституциям

⚡️Мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга кирди, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамалари марказида бўлиб турибди.

🔹Бу ҳақда замондошларимиз муносабатларини бериб боришда давом этамиз.

🔹Оҳангарон шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Санобар Абдуқодирова бу борада ўз фикрларини ўртоқлашди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
_Xalq so'zi_ gazetasi-133-2022-06-25.pdf
1.1 MB
#янгиланиш_одимлари
#менингкоституциям

📰Мамлакатимиз Парламентининг расмий нашри бўлган "Халқ сўзи" газетасининг шу йил 25 июнь сонини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

📌Газетанинг мазкур сонида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси матни эълон қилинган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#танлов

⚡️ФИДОЙИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ АНИҚЛАНДИ

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#муҳокама
#менингкоституциям

https://youtu.be/uHxO0PbQF6M

📌Мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга кирди, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамалари марказида бўлиб турибди.

🔹
Бу ҳақда замондошларимиз муносабатларини бериб боришда давом этамиз.

🔹Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгаши депутати Қурбонбуви Атақулова тақдим этилаётган лойиҳада Инсон қадри билан боғлиқ жиҳатларга тўхталди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
тх49.pdf
1.9 MB
#матбуот

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2022 йил 28 июндаги 49-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда:

- илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ҳосилдорлиги ва ҳажмини камида 30 фоизга ошириш;

- пахтани чуқур қайта ишлаб, соҳанинг экспортини камида 2 бараварга кўпайтириш муҳокама қилинмоқда.

“Бу – иқтисодиётимиз учун жуда катта имконият ва захирадир. Тўқимачилик бизга кам харажат билан олтиндан ҳам кўп даромад келтирадиган соҳа ҳисобланади.

Шунинг учун биз соҳада тўлиқ кластер тизимини жорий этдик. Бугунги кунда пахта толасини ўзимизда 100 фоиз қайта ишлаш йўлга қўйилди (беш йил аввал 40 фоиз тола қайта ишланган).

Соҳани қўллаб-қувватлаш учун сўнгги уч йилда тўқимачилик кластерларига 23 трлн сўмдан зиёд имтиёзли маблағлар ажратилди. Бундан ташқари, кластерларнинг ўзлари ҳам қарийб 7 трлн сўм хусусий инвестициялар йўналтирдилар. Натижада 350 га яқин йирик фабрикалар ишга туширилди.

Ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга ошди, экспорт эса 4 баробарга ўсиб, қарийб 3 млрд долларга етди”, деди Президент.
Бугунги кунда толани қайта ишлаш қувватларимиз 1 миллион 300 минг тоннага етгани, лекин 1 миллион тонна тола ишлаб чиқарилаётгани таъкидланди.

Яъни, ҳозирнинг ўзида 300 минг тонна тола етмаяпти. Келгуси беш йилда бу эҳтиёж яна 600 минг тоннага ошади. Шундан 300 минг тоннаси сунъий тола бўлса, яна камида 300 минг тонна пахта толаси зарур.

“Нима учун Туркиянинг пахта майдони биздан 2 карра кам бўлсада, толани деярли тенг ҳажмда ишлаб чиқаради? Бунинг асосий сабаби - ҳали илмга, замонавий технологияларга жойлардаги раҳбарларнинг эътибори ва масъулияти паст”, деди Президент.

Давлатимиз раҳбари қайта ишлаш борасидаги ишлар аҳволига тўхталди.
Ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси мамлакатимизда 23 фоизни ташкил этади.

Бунинг оқибатида йилига 9 миллиард доллар даромад бой берилмоқда.

Агар мутасаддилар туман ҳокимлари ва кластерлар билан ишларни тўғри ташкил қилса, тўқимачиликдаги иш ўринларини ҳозирги 400 мингдан бемалол 1 миллионга кўпайтириш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.
Президент топшириғига кўра тармоқ корхоналари, кластерлар, олимлар билан бир неча бор учрашувлар ўтказилди. Уларда билдирилган фикр ва таклифлар асосида аниқ ечимлар белгилаб олинди.

Биринчиси – пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизим жорий қилинади.

Мисол учун, Тўрткўлдаги “Агро Тўрткўл текстиль” ҳамда Элликқалъадаги “Бўстон” кластерлари бир гектарга ўртача 4-5 миллион сўм сарфлаб, ҳосилдорликни 2019 йилдаги 23 центнердан 2021 йилда 40 центнерга кўпайтирган. Бу йил эса Қорақалпоғистон шароитида гектаридан 33 центнердан ҳосил олади.

Лекин ўтган йили республика бўйича 121 та пахта-тўқимачилик кластеридан 18 тасида ҳосилдорлик 25 центнердан кам бўлган.

Сабаби, уруғчилик, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғоришда жиддий муаммо ва камчиликлар бор.

Атиги 21 та кластерда уруғчилик цехлари мавжуд. Чигитни тайёрлаш (протравка) ҳам саноқли кластерларда йўлга қўйилган.

Ер сифатини яхшилаш, уруғчилик бўйича бор-йўғи 6 та кластер замонавий лаборатория ташкил қилган.
Олимларимиз яратган 100 центнергача ҳосил берадиган пахта навлари (Бухоро, Равнақ, Порлоқ, Султон) кластерларга етказилмаяпти, деҳқон ва фермерларимиз қайси ҳосилдор уруғларни экишни ва уларни қаердан олишни билмаяпти.

Сўнгги йилларда кундузги ва тунги ҳарорат бир хил бўлиб қолаётгани, янги турдаги ҳашоратларнинг кўпайиб бораётгани ушбу шароитга чидамли навларни кўпайтиришни тақозо қилмоқда.

Ғўзани ўғитлашни ўзгартириш, гербицид ва пестицидларни ҳам тартибга солиш вақти-соати келди.

Шу боис Президент ҳузурида Инновация вазири И.Абдурахмонов бошчилигида Пахтачилик кенгаши ташкил этилиши белгиланди. Кенгаш:

- ҳар йили ҳосилдор ва эртапишар навларни ҳудудлар кесимида кўпайтириш ва экишни ҳар бир кластер бўйича белгилаб беради;

- иқлим ва ҳарорат ўзгаришларига мос бўлган ўғитлаш схемасини ишлаб чиқади, гербицид ва пестицидлар қўллашни тартибга олади;

- кейинги йилларда ҳашоратлар энг катта муаммо бўлишини инобатга олиб, уларга қарши курашиш бўйича ҳар бир ҳудудга мос агротехнологияларни ишлаб чиқади.
Йиғилишда кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилиши белгиланди

Аввало, ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланади.

Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади.

Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора”, деди Президент.

Янги кластерларни ташкил этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилади.

Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади (ҳозир – 3 тагача).
Пахта хом ашёси ва ип-калавани қайта ишлашни тизимли ташкил этиш учун Бош вазир ўринбосари С.Умурзоқов бошчилигида Республика комиссияси тузилиши белгиланди.

Комиссиянинг асосий вазифаси юқорида айтиб ўтилган 9 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилаш ва ижросини ташкил этиш ҳисобланади.

Кластерлар пахтадан ип-калавагача ишлаб чиқариш занжирини жорий этишга масъул бўлади.

Агар кластернинг ўзида хоҳиш бўлса, бемалол ўзи қайта ишлашни тўлиқ циклда амалга ошириши мумкин.

Бундан буён, алоҳида индустриал зоналар ташкил қилиниб, уларда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун барча шароитлар яратиб берилади.

Комиссия элчилар ва кластерлар билан бирга бу индустриал зоналар бошқарувига чет эл компанияларини жалб қилиб, нуфузли брендларни олиб келади.