Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
40.7K photos
5.55K videos
48 files
22.1K links
Download Telegram
#антикоронавирус
#профилактика
#Нурафшон_шаҳар

🏥Коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида Нурафшон шаҳар Санитария эпидемиология осойиштaлиги маркази томонидан бир қатор профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

😷Хусусан, давлат ташкилотлари, жамоат транспортлари ҳар тўрт соатда дезинфекция қилинмоқда.

🔻каналга уланиш
@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёнғин_хавфсизлиги
#Зангиота_тумани

🚒Юртимизда мунтазам равишда фавқулотда вазиятларни хусусан, ёнғинларни олдини олишга қаратилган бир қатор чора тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

💰Сир эмаски, республикамиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган бозор ҳудудларида бир қанча ёнғинлар содир бўлган. Бунинг оқибатида бозорларда фаолият олиб бораётган тадбиркорларга анча-мунча моддий зарар етган.

🔥Жорий йилнинг шу кунига қадар вилоят ҳудудида содир бўлган ёнғинларнинг 41 таси тадбиркорларга қарашли объектларга тўғри келади. Етказилган зарар эса 1 миллиард 261 минг сўмдан зиёд.

🔴Ушбу кўрсаткични 2019 йилнинг якуни билан солиштирсак, 44 ҳолат қайд этилган. Зарар миқдори эса 1 миллиард 330 минг сўмни ташкил этган.

🎥Батафсил “Ўзбекистон 24” лавҳасида👆👆👆

🔻каналга уланиш
@toshvilpressa
Президент коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди


https://bit.ly/2UgciGF

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ_шаҳар
#Қалмақир_кони
#Ёшлик_1_кони

🏗Олмалиқ кон-металлургия комбинати ўз салоҳиятини йилдан-йилга ошириб бормоқда. Ҳозирги кунда кўплаб мамлакатларга таркибида нодир металлар мавжуд бўлган рудаларни етказиб бераётган “Қалмақир” кони ёнида янги "Ёшлик 1" конини ўзлаштириш ишлари бошлаб юборилган. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 502 миллион АҚШ долларни ташкил этади.

🎥Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида кўришингиз мумкин👆👆👆

🔻каналга уланиш
@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаати

Обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Нурафшон_шаҳри
#бўш_иш_ўринлари

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади

❗️Тошкент вилояти ИИББ 2020 йилнинг 30 март кунидан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимларида бўш бўлган офицерлик лавозимларига, ички ишлар органлари хизматига кириш истагида бўлган фуқароларни хизматга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган танловларда иштирок этишга рўйхатга олиш бошланишини маълум қилади.

🙍‍♂️Танловда 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган, Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий таълим муассасаларини “ҳуқуқшунос” мутахассислиги ва “педагогика” йўналишлари бўйича тамомлаган, муддатли, сафарбарлик чақирув резерв ёки олий таълим муассасасини ҳарбий кафедрасини тамомлаган, бўйи 165 см дан паст бўлмаган эркаклар иштирок этишлари мумкин.

📂Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқароларни юқорида кўрсатилган муддатдан бошлаб, соат 09.00дан 17.00га қадар ИИББ Кадрлар бошқармасига шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти, маълумоти тўғрисидаги диплом, ҳарбий гувоҳномасининг асл нусҳалари билан келишлари сўралади.

Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси, Сада бекати 1-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биноси.

📞Мурожаат учун телефон:
+998 70 762-41-97
+998 99 863-85-49

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
#антикоронавирус
#Қибрай

💥💥💥 Карантинда сақланаётган юртдошларимизга қулай шароитлар яратиб берилмоқда


📄Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2020 йил 15 март куни ўтказилган "Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича" Республика махсус комиссияси йиғилишининг 6-сонли баёнининг 2020 йил 01-14/234-сонли баённомаси, 25-бандида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария эпидемиология назорат Давлат инспекциясига берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан Тошкент вилояти бошқармаси Қибрай тумани филиали қуйидагиларни маълум қилади.

✈️Қибрай туманида жойлашган Бўстон ва Энергетиклар сиҳатгоҳларида Жанубий Корея ва БАА давлатларидан учиб келган Ўзбекистонлик фуқаролар 14 кунлик муддатли карантинга жойлаштирилди.

🏩Энергетик сиҳатгоҳи 120 ўринга мўлжалланган. Жорий йилнинг 17 март куни тунги соат 23:10 да БААдан 252 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мазкур сиҳатгоҳга 14 кунлик карантинга жойлаштирилди. Сиҳатгоҳнинг умумий ҳудуди 6,2 гектар бўлиб, 2 та корпус ва 4 та коттеждан иборат. Совуқ сув махсус артскважина, иссиқлик таъминоти эса маҳаллий. Газ таъминоти ва канализация тизимлари марказлашган.

🛏 2019 йилда сиҳатгоҳ капитал таъмирдан чиқарилган ва Ўзбекгидроэнерго АЖга қарашли бўлиб, жами 50 та яшаш хоналари мавжуд. Ҳар бир ётоқ хоналарида санузель, душ кабиналари мавжуд, юмшоқ ва қаттиқ мебель тўпламлари, телевизор, кондиционер ҳамда мини холодильниклар билан жиҳозланган. Ўрин-кўрпа оқликлари ва сочиқлар таъминланган. Ҳар бир фуқаро учун яшаш майдони 6,8 кв метрни ташкил этади. Барча хоналар, санузелларнинг санитар-техник ҳолати қониқарли ва жиҳозлар соз ҳолатда.

🍽 Шунингдек, сиҳатгоҳнинг ошхонаси маъмурий бинонинг 2-қаватида жойлашган ва 140 нафар хўрандага мўлжалланган. 8 та қўл ювиш раковиналари ўрнатилган ва улар соз ҳолатда. Ҳар бир раковиналар бир марталик рулонли қўл артиш салфеткалари ва суюқ совунлар билан таъминланган. Ошхонада барча ишлаб чиқариш цехлари (гўшт, сабзавот, қайнатиш, идиш ювиш, тоза идишларни сақлаш, нон кесиш) кетма-кетлик оқимига риоя этилган ҳолатда ташкиллаштирилган. Барча технологик жиҳозлар ва овқат тайёрлаш жараёнида ишлатиладиган анжомлар яроқли ҳолатда ва маркировкаланган ҳамда мақсадлари бўйича ишлатилади. Бир кунлик таомлардан намуналар олиниши йўлга қўйилган.

👩‍⚕️Сиҳатгоҳда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг эпидемиологик осойишталиги ва сиҳатгоҳнинг санитар-гигиеник, санитар-техник ҳолати, соғлом ва сифатли овқатланиш, амалдаги санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ва дезинфекция тадбирларини ўтказилиши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария эпидемиология назорат Давлат инспекциясининг Тошкент вилояти бошқармаси Қибрай тумани филиали ва Қибрай тумани санитария эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари томонидан ўрнатилган тартибда назоратга олинган.

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
​​#Коронавирус

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусдан ҳимоя воситаларини топширди

17 март куни АҚШ элчихонаси янги коронавирус касаллиги COVID-19 тарқалишига тайёргарлик кўриши учун Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига иккинчи хайрия ёрдами сифатида шахсий ҳимоя воситаларини топширди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) коронавирусдан зарар кўрган ёки унинг тарқалиши хавфи юқори бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон учун юқумли касалликлар бўйича фавқулодда захира фондидан қўшимча маблағ ажратди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм мамлакат тайёргарлигини юқори баҳолаб, COVID-19’га тайёргарлик кўриш ва тегишли жавоб қайтаришда USAID Ўзбекистонни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаши ва кўмак беришини маълум қилди.

“Янги коронавирус касаллиги фақатгина ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик орқали бартараф этилиши мумкин бўлган, глобал соғлиқни сақлашга таҳдид солаётган касалликдир”, - деди элчи Розенблюм. “АҚШ ҳукумати ушбу глобал эпидемияга тайёргарлик ва жавоб чораларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистондаги ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, - таъкидлади элчи.

USAID тақдим этган шахсий ҳимоя воситалари таркибига
10 000 та қўлқоп, 10 200 та ниқоб, 1400 та махсус халат ва 200 та кўзойнак киради. Улар бутун Ўзбекистон бўйлаб вилоят марказлари ва шаҳарларда тарқатилади.


Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Тошкент вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

✍️Унда ёшлар жинoятчилигини олдини олишга доир бир қaтор вазифалар белгиланди.

👆👆👆Батафсил🎥

***

каналга уланиш
@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус

🏨 Қибрай туманидаги "Бўстон" санаторийсида Жанубий Кореядан келган 180 нафар юртдошимиз карантин муддатини ўташмоқда. Уларда коронавирус аниқланмаган, доим шифокорлар назоратида.


⛺️ Юртдошларимиз айни пайтда спорт машғулотлари ва китобхонликдан ортиб, сумалак солишга ҳам киришишмоқда. Хўш, бу ерда уларга қандай шароитлар яратилган? Уларнинг интервьюлари "Ўзбекистон24" лавҳасида.

👆👆👆Батафсил🎥

***

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#кўчат

🌳14-15 март кунлари бўлиб ўтган умумхалқ ҳашарида мамлакатимизда 5 миллион тупдан зиёд кўчат экилди.

🥀Бироқ, шуниси ачинарлики кўпчиликнинг меҳнати ва жуда катта маблағ эвазига олиб келиб, экилган кўчатларнинг аксарияти кейинчалик қаровсизликдан навининг нотўғри танланганлигидан нобуд бўлмоқда. Бу эса ҳар бир минтақанинг табиий иқлим шароитига мос кўчат навини яратиш ва экиш технологиясига алоҳида этибор қаратиш кераклигини кўрсатади.

🍇Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти мазкур соҳадаги нуфузли илмий даргоҳлардан бири ҳисобланади.

✍️Вазирлар Махкамасининг “Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг фаолитяини янада ривожлантириш ҳамда моддий теҳник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида” ги қарорида илмий даргоҳнинг истиқболдаги вазифалари белгилаб берилди.


🎥Батафсил “Ўзбекистон 24” лавҳасида👆👆👆

***

🔽каналга уланиш
@toshvilpress
#антикоронавирус
#Спорт_бошқармаси

❗️Жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ташкилот ва муассасаларда санитария гигиена меъёрларига риоя этиш янада кучайтирилди.

😷Хусусан, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфдаги барча спорт бинолари, болалар - ўсмирлар спорт мактабларида санитар-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан дизенфекция ишлари олиб борилмоқда.


🔽каналга уланиш
@toshvilpress
#антикоронавирус
#Токио_2020_Oлимпидаси

ХОҚ спортчиларни Олимпиада тайёргарлигини тўхтатмасликка чақирди

🏆Халқаро Олимпиа Қўмитаси спортчиларни Олимпиадага тайёргарликни режа асосида давом эттиришга, уни тўхтатмасликка чақирди. Бу ҳақида қўмита ўзининг расмий сайтида эълон қилди.

⛳️“Бутун дунёда коронавирус сабаб мураккаб вазият юзага келган. Пандемияга қарши ҳамма курашяпти. Бу вабо спортчиларнинг Олимпиадага олиб бораётган тайёргарлигига салбий таъсир ўтказмоқда. Вазият кундан-кунга ўзгаряпти. Лекин Халқаро Олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасини ўз вақтида ўтказиш фикрини қўллаб-қувватлайди. Мусобақа стартига қадар тўрт ой вақт қолди ва кординал ўзгаришларни амалга ошириш истагидан йироқмиз. Биз барча спортчиларни тайёргарликни давом эттиришга чақирамиз", - дейилади ХОҚ расмий баёнотида.


🔽каналга уланиш
@toshvilpress
📌Ҳурматли ота-оналар, ўқувчилар ва ўқитувчилар!

Таътил вақтида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ўқув дастуридаги мавзуларни осон ўзлаштириш ва уйда мустақил билим олишларига кўмаклашиш мақсадида ҳар бир синфлар учун алоҳида телеграм каналлари ташкил этилди.

1-синф ўқувчилари учун: ⬇️

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJGGRo6-VP7PdWehg

2-синф ўқувчилари учун: ⬇️

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFTKnDm6-PTkvHSHkA

3-синф ўқувчилари учун: ⬇️

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaevzJMEQfz52y16Q

4-синф ўқувчилари учун: ⬇️

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZTi0LknyO7aY85sg

5-синф ўқувчилари учун: ⬇️

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEtoXJYe3b40c0z1zg

6-синф ўқувчилари учун: ⬇️

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEjM1BDwq6p-Us1YEA

7-синф ўқувчилари учун: ⬇️

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyvqASNXrHeCA08yg

8-синф ўқувчилари учун: ⬇️

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE-ZoS0D4Yi6ZeQcww

9-синф ўқувчилари учун: ⬇️

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFUAcnITDUhvxySP7g

10-синф ўқувчилари учун: ⬇️

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFe0y0Vub9Tdf3I2yQ

11-синф ўқувчилари учун: ⬇️

👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyA5knEIRjW6aqViQ

📌Мазкур телеграм каналларида (UZ, KK, RUS) Ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида ўқув дастуридаги мавзулар юзасидан видео ва аудио ёзувлар, слайд-тақдимотлар, бошқотирмалар, ребуслар, тестлар жойлаштирилиб борилади.

Фан ўқитувчилари ва ота-оналарни ушбу каналларга аъзо бўлишлари орқали фарзандларини уйда билим олишлари учун тегишли шарт-шароит ва имкониятдан фойдаланишлари тавсия этилади.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
#Нурафшон_шаҳри

ВИЛОЯТ МАРКАЗИДА МЕҲМОНХОНА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

🏨Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида "Серенада" МЧЖнинг замонавий меҳмонхонаси қад ростлади. Миллий ва европа анъаналарини ўзида уйғунлаштирган “AVALON” меҳмонхонаси ўз иш фаолиятини бошлади.

🛏Ушбу меҳмонхона 30 ўринли 15 та хонадан иборат бўлиб, ҳар бир хона ўзига хос дизайнерлик анъаналари асосида қурилган.

🍽Аҳамиятга молик жиҳати шундаки, ушбу меҳмонхонанинг алоҳида ресторани мавжуд бўлиб, у ерда тайёрланган европа ва миллий таомлари ҳар қандай диди нозик мижозни ҳам ўзига жалб қилади.

👉Батафсил

***

🔽каналга уланиш
@toshvilpress