Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#айни_дам
#пресс_тур

⚡️Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан Оҳангарон туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги пресс-тур давом этмоқда.

🔹Чорвачилик соҳасини ривожлантириш, аҳолини гўшт-сут ва чорва маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, маҳсулот тури ва хажмларини кўпайтириш орқали бозорлар нарх-навосига ижобий таъсир ўтказиш механизмлари, шунингдек, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш, умуман, соҳага давлатимиз томонидан берилаётган имтиёз ва проференцияларнинг аҳамиятидан кенг жамоатчиликни атрофлича бохабар этиш бугунги медиа анжуманнинг аоссий мақсадидир.

🔹Журналист ва блогерлар учун биринчи манзил тумандаги "Абдураҳим ота файзи” МЧЖ чорвачилик комплекси бўлди. Бу ерда чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш борасидаги инновацион ёндашувлар, хусусан, экинларни ёмғирлатиб суғориш тизими билан тадбир иштирокчилари яқиндаш танишдилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Президент раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

“Нима учун ушбу йиғилишни ўзим ўтказаяпман? “Инсон қадрини улуғлаш” йилида ҳар бир фуқаромизнинг хонадонида яхши яшашига шароит яратишимиз зарур.

Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Бир йилда Ўзбекистонда 10 миллиард долларлик электр ва газ истеъмол қилинади.

Агар бунинг 10 фоизини иқтисод қилишни ўргансак, бу 1 миллиард долларни бошқа эҳтиёжлар учун сарфлашимиз мумкин.

Ҳоким ва вазирдан тортиб, маҳалла раисигача барча даражадаги раҳбарлар бу масаланинг қанчалик муҳимлигини тушунаяптими, бу борада ўзининг масъулиятини ҳис қилаяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди.

Қайси вазир ёки унинг ўринбосари ҳисоб-китоб қилиб, энергия сарфини қисқартириш бўйича ташаббус кўрсатди? Улар ўзи нима учун ойлик олаяпти?”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
Муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш истагида бўлган аҳоли ва тадбиркорлар бу имкониятлардан фойдаланиши учун бирон-бир идорага боришга мажбур бўлмайди. Барча ҳужжатлар ускуна харид қилинадиган жойнинг ўзида ҳал бўлади.

Бунинг учун:

- жамғарма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда ҳудудлардаги сотувчилар билан ҳамкорлик шартномаларини тузади;

- ишлаб чиқарувчиларнинг аҳоли ва тадбиркорларга ускуналарни бўлиб-бўлиб тўлашга бериш харажатлари жамғарма томонидан қоплаб берилади;

- жамғармага 100 млрд сўм ажратилади, ишлатишига қараб йил якунига қадар яна 100 млрд сўм берилади;

- жамғарманинг электрон портали ишга туширилиб, барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади.

Мутасаддиларга тизимни 1 сентябрдан амалиётга жорий қилиш топширилди.

Вилоят ҳокимлари олдига жорий йилда “дафтарлар”га кирган камида 5 мингта оилани, келгуси йилда яна 10 мингтасини сув иситиш қурилмаси билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга келгуси йил Инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилди.

Бунда, йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда,
1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.

Шу билан бирга, 2023 йилдан:

- савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар, меҳмонхоналар;

- супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, савдо омборлари;

- автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари;

- аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари;

- хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари;

- тижорат банклари ва уларнинг филиаллари камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.
Йиғилишда ҳудудларда микро ва кичик ГЭСлар қуриш учун майдонлар белгиланиб, жами 56 мегаваттли 200 та лойиҳа ишлаб чиқилгани таъкидланди (йилига 180 минг киловатт соат электр ишлаб чиқарилади). Бунда:

- 500 киловаттгача бўлган ГЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг бошланғич харид нархи тадбиркорлар учун жозибадор тарифларда белгиланади;

- лойиҳа учун ер участкаси аукцион ғолибига узоқ муддатли ижарага берилади.

Шу билан бирга, 1 мегаваттгача қуёш ва шамол, 5 мегаваттгача микроГЭСларнинг ортиқча электр энергияси камида 10 йил давомида давлат томонидан кафолатли харид қилинади.

Йил якунига қадар Андижон вилоятида 15 та, Наманганда 10 та, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида 6 тадан, Самарқанд, Сирдарёда 2 тадан, Бухоро, Жиззах, Фарғонада 1 тадан лойиҳани бошлашга кўрсатма берилди.

Умуман, мамлакатимиз гидроэнергетика салоҳиятини ҳисоб-китоб қилиб, хусусий шериклик лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар белгилаб берилган вазифалар бўйича ахборот берди.
#дарвоқе

⚡️Вилоятда 24/7 соат фаолият юритувчи кўчалар ташкил қилинмоқда

🔹Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида кун-у тун ишлайдиган савдо ва хизматлар учун биттадан махсус кўчалар ташкил этилади.

🔹Мазкур марказий кўчаларда йил якунига қадар, 1 159 та савдо, кўнгилочар, гастрономик, туризм ва санъат йўналишларига ихтисослашган хизмат кўрсатиш объектлари ишга тушириш режалаштирилган.

🔹Ҳозирги кунда ана шундай 223 та хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 554 та янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида фаолият юритишига доир жамоат хавфсизлиги билан боғлиқ талаблар ўрнатилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ўқув_машқи

⚡️Чирчиқ шаҳар ҳудудидаги “Максам – Чирчиқ” акциядолик жамиятида махсус сиғимларда сақланаётган аммияк кимёвий моддасининг атмосферага тарқалиши кузатилди.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 10 - июнь : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +28°...+37° даража илиқ бўлиб, шимолдан 2-7 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 17-44% ни ташкил этади.

🌧Эртага кундузи +34°...+35° даража иссиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 2-5 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 35-56% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️10 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Нурафшон шаҳри.
Шаҳарда ирригация ва дренаж тармоқлари капитал таъмирланмоқда

🔘Олмалиқ шаҳри. Ҳоким ва прокурор фуқаролар билан мулоқотда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани. Бугун туман ҳокими Ихтиёр Рустамовичнинг фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда Омбудсман вакили ҳам иштирок этди

🔘Чирчиқ шаҳри. Махсус ўқув машғулотлари ташкиллаштирилди

🔘Оққўрғон тумани. Фуқаролар қабулида мурожаатлар эътибор марказида

🔘Бекобод шаҳри. Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

🔘Янгийўл шаҳри. Инвесторлар билан биргаликда янги лойиҳалар устида ишлар олиб борилмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани. Халқ розилигини олиш - устувор вазифа

🔘Бекобод тумани. Юртим мунаввар оқшомлари

🔘Юқори Чирчиқ тумани. Ижтимоий кўмакка мухтож оила вакилларига моддий кўмаклар берилмоқда

🔘Қуйи Чирчиқ тумани. ''Бир нуроний ўн ёшга масъул'

🔘Бўка тумани. Ҳайрия тадбирлари кўпаймоқда

🔘Паркент тумани. Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

🔘Пискент тумани. Покистонлик инвесторлар кичик саноат зонасида иш бошлайди

🔘Қибрай тумани. Қибрай туманида ғалла ўрими давом этмоқда

🔘Тошкент тумани. Ҳасанбойлик ҳоким ёрдамчиларида натижалар қандай?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар!

Тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан ўтказилаётган очиқ мулоқоти доимгидек давом этади.

Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишади.

📍Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998993149353

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#эътибор

📌Вилоятимиз хотин-қизлари учун эксклюзив тадбир: улар бугунги маданий-маърифий саёҳат таассуротларини узоқ вақт унутишмайди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#аҳиллик
#дўстлик

📌Икки тилда сўзлашувчи бир маҳалла

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 11 - июнь : Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси +24°...+27° даража илиқ бўлиб, шимолдан 1-5 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 51-76% ни ташкил этади.

🌧Эртага кундузи +31°...+33° даража иссиқ бўлади, жанубий-ғарбдан секундига 1-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 33-40% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️11 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Олмалиқ шаҳри.
Беш ташаббус беш имконият

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Аҳоли мурожаатлари эътибор марказида

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими “Наврўз” ва “Кимёгар” маҳаллаларини кўздан кечирди

🔘Бекобод шаҳри.
Шаҳар ҳокими 1-сектор ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борди

🔘Янгийўл шаҳри.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича учрашув, мулоқотлар ўтказилмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани. "
Ҳоким кубоги" қизиқарли жараёнларга бой ўтди

🔘Бекобод тумани.
Маҳалла раиси ислохатчи

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими томонидан қурилиш объектлари ўрганилди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

🔘Чиноз тумани.
Устозлар шатранжда беллашдилар

🔘Қибрай тумани.
Туманда ғалла ӯрими давом этмоқда

🔘Ангрен шаҳри.
Жиноятчиликнинг олдини олишда ҳамкорлик

🔘Тошкент тумани.
Қайноқ ёзнинг юлдузли мунаввар оқшомлари

🔘Нурафшон шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурожаат_ечим

⚡️Анъанага мувофиқ, тадбиркор ва экспортёрлар мурожаатларига ечим изланди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok