Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#ақл_гимнастикаси

Бугун Нурафшон шаҳридаги "Ёшлар маркази"да шахмат бўйича Ёшлар ишлари агентлиги кубоги учун ўтказилаётган турнирнинг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда.


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
“Дунёда кун сайин озиқ-овқат билан боғлиқ чекловлар ва нархларнинг ўсиши кучаймоқда. Албатта, бу бизга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Лекин, ҳамма вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам дунёда бўлаётган вазиятни баҳолаб, ишини тўғри ташкил қилаётгани йўқ. Буни бозорларимиздаги нарх-наво кўрсатиб турибди.

Жумладан, май ойида инфляция даражаси 1 фоизга ошиб, бу ўтган йилга нисбатан юқори бўлди.

Албатта, нарх-навонинг ўсишига жаҳон бозорларида буғдой нархи 50 фоизга, ўсимлик ёғи – 33 фоизга, шакар – 14 фоизга, нефть – 47 фоизга ошгани бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Бундай шароитда ҳокимлар барча ички имкониятларни сафарбар этиб, бозорларни маҳсулотлар, энг муҳими – озиқ-овқат билан тўлдириш учун икки карра кўпроқ ишлашлари шарт.

Лекин, кўп ҳокимлар нарх-навога эътибор қилмасдан, жиловни қўлидан чиқариб юборган”, деди Президент йиғилишда.

Уч кун муддатда барча маҳалла ва қишлоқларда асосий маҳсулотлар билан таъминлаш даражасини ўрганиб, керак бўлса, бошқа ҳудудлардан тезкорлик билан етказиб бериш вазифаси қўйилди.
Жорий йилда 170 та йирик чорвачилик лойиҳалари ва хонадонларда кооперация орқали 249 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Бунинг учун, февраль ойида қабул қилинган қарор билан чорвачилик хўжаликларига:

- гўштнинг ҳар бир килограмми учун тўланадиган субсидия 2 минг сўмдан 4 минг сўмга, сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилди;

- олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси барча тўловлардан озод этилди;

- соҳага 170 миллион доллар имтиёзли кредит линиялари очилди;

- 200 минг гектардан зиёд пахта ва ғалла майдонларига озуқабоп экинларни алмашлаб экиш белгилаб олинди.

Андижон, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида пахтачилик-тўқимачилик кластерлари томонидан амалий ишлар бошланиб, 18 минг бошли 35 та чорвачилик хўжаликлари ишга туширилди.

Лекин, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 35 минг бошли 70 та лойиҳа бўйича чорва комплексларини ишга тушириш кечикмоқда.

Президент ушбу вилоятлар ҳокимларини қатъий огоҳлантирди.
Президент аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб-қувватлаш чоралари янада кенгайтирилишини таъкидлади.

Бунинг учун, 2023 йил 1 январга қадар:

- 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;

- озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;

- давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навони асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.

Вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.

Йиғилишда соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарлари мавжуд ҳолат ва белгилаб берилган вазифалар ижросини қандай таъминлашлари юзасидан ҳисобот берди.
#тезкор

❗️Ўзгидрометеорология Тошкент вилоятининг 8 та ҳудудида кучли шамол бўлиш хавфидан огоҳлантирди

Жорий йилнинг 2-4 июнь кунлари вилоятнинг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 31 - май : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +23°...+29° даража илиқ бўлиб, шимолдан 3-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 25-45% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +31°...+33° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 18-28% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️31 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
“TCT сluster” МЧЖ таркибдаги Машина-трактор паркидаги барча ғалла ўриш комбайнларини жорий йил ғалла ўрими мавсумига тўлиқ шай ҳолатга келтирилди

🔘Паркент тумани.
Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

🔘Оҳангарон тумани.
Микромарказ нима?

🔘Пискент тумани.
Ёшлар моддий қўллаб-қувватланмоқда

🔘Қибрай тумани.
Туманда навбатдаги маҳалла аҳли ӯз раиси (оқсоқоли)ни сайлаб олди

🔘*Ангрен шаҳри.
Ҳоким олис ҳудуддаги аҳвол билан танишди

🔘Нурафшон шаҳар.
Бола кулса, дунё кулар!

🔘Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Пиллачилик - етти хазинанинг бири

🔘Чирчиқ шаҳри.
Фаровонлик сари

🔘Оққўрғон тумани.
Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси

🔘Янгийўл шаҳри.
Ёшлар етакчиси фаолиятидан қисқа репортаж

🔘Бўстонлиқ тумани.
Профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

🔘Янгийўл тумани.
2021 йил январ-декабр ойларида саноат корхоналарининг ўсиш суръати

🔘Бекобод тумани.
Бир гурух ота-оналарга Маъмурий жавобгарлик белгиланди

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Янги умумий ўрта таълим мактаби қад ростламоқда!

🔘Тошкент тумани.
Тошкент туманидан Мўйноққа мадад

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сана
#акция

⚡️Эртага 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

📌
Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ҳодимлари ушбу сана муносабати "Йўлларда болаларни асрайлик" акциясини ўтказмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#эзгулик
#хирмонга_барака

⚡️Ғалла-2022: Эл-юрт хирмони бунёдкорлари учун шарафли ва масъулиятли мавсум бошланмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада
#ўрганиш

🔎Жойларда янги барпо этилаётган мактабларда қурилиш жараёнларининг бориши қандай?

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар!

Тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан ўтказилаётган очиқ мулоқоти доимгидек давом этади.

Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишади.

📍Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

Эслатма: Қабулда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш сўралади. Рўйхатга олиш вақти жорий йилнинг 4 июнь куни соат 10:00 га қадар давом этади.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998993149353

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ҳокимият_ҳужжатлари

📚Нурафшонда янги кутубхона ташкил этилмоқда

📌
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойишига кўра, маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими биносини реконструкция қилиш ва унга туташ ҳудудда замонавий кутубхона қуриш ишларини якунлаш учун 959 миллион сўм маблағ ажратилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

❗️Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ун ва дон маҳсулотлари харид қилиш ва сотишда бозор механизмлари кенг жорий қилиниб, товар хом-ашё биржа савдолари орқали харид қилиш ва сотиш тизими йўлга қўйилмоқда.

📌
Бунда, носоғлом рақобат ва нархларни сунъий ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида, вилоят ҳокимлиги ҳузурида вилоятда ички бозорни ун ва нон маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ижросини доимий назорат қилувчи Тошкент вилояти Штаби ташкил қилинди.

❗️Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Ушбу масалалар бўйича ҳар қандай адолатсизлик ёки тушунмовчилик юзасидан 24 соат фаолият юритувчи вилоят Штабига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

☎️Штабнинг телефон рақамлари:
71 232 80 26
71 232 80 27
70 762 58 65

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#туҳфа
#бунёдкорлик

⚡️1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан янги боғчалар фойдаланишга топширилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok