Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҚЎМИТАСИ

СУҒУРТА БОЗОРИДАГИ ТЎСИҚЛАРНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗМОҚДА.

Сўровномага ўтиш

Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | twitter | instagram | одноклассники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#семинар

🎥Тошкент вилоятида жами 107 минг 29 та кўча бўлиб, шундан Давлат реестри базасига 3929 та кўча номлари киритилмаган. 89 та номсиз кўчалар мавжуд.

Ўрта Чирчиқ туманида географик объектларнинг номларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилишга бағишланган семинарда бу каби кўплаб масалаларга ечим изланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Президент раислигида саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

Жорий йилнинг ўзида 2 мингта лойиҳани амалга ошириш, 110 мингта янги иш ўрни яратиш ва 1 миллиард доллар қўшимча экспортни таъминлаш учун имкониятлар борлиги таъкидланди.

Ўтган беш йилда 19 та эркин иқтисодий зона (унгача атиги 3 та бор эди) ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларда 10 триллион сўмлик 1 мингдан ортиқ лойиҳа ишга туширилди.

Натижада 100 мингта иш ўрни яратилиб, йилига қўшимча 45 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди.

Шунингдек, саноат зоналаридаги корхоналар йилига 750 миллион долларлик экспорт ва 1 триллион сўмдан зиёд солиқ тушумларини таъминламоқда.

“Асосийси, ҳар бир туманга саноат кириб борди, олис ва чекка ҳудудларда янги ишлаб чиқаришлар пайдо бўлмоқда”, деди Президент.

Хусусан, беш йил аввал саноат умуман бўлмаган 11 та туманда 205 та янги корхона иш бошлаб, бугунги кунда уларда саноат ҳажми 2 баробар ошди.
Йиғилишда саноат зоналарини ривожлантириш борасида ҳудудларда қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, 96 та кичик саноат зонасининг бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани боис уларда 3,5 триллион сўмлик 648 та тайёр лойиҳалар бошланмасдан тургани таъкидланди.

Худди шундай, саноат зоналари майдонларининг 37 фоизи электр, сув, газ, йўл ва канализация билан таъминланмагани танқид қилинди.

Шунингдек, саноат зоналарида лойиҳаларни бошлаш учун тадбиркорлар 5 та босқичли жараёндан ўтиб, 10 турдан ортиқ ҳужжатларни тақдим этиши лозим (бунга 3 ойгача вақт сарфланмоқда).

Оқибатда ҳозирда Бухорода 10 та, Тошкент вилоятида 5 та, Самарқанд ва Фарғонада 1 тадан лойиҳа бошланмасдан турибди.

“Биз Тараққиёт дастуримизда келгуси беш йилда саноатни 1,4 бараварга оширишни мақсад қилганмиз. Бу – жуда катта марра.

Шунинг учун, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими янги ташаббуслар кўрсатиши, тадбиркорларни топиб, лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ўзларининг аниқ режаларига эга бўлишлари зарур”, деди давлат раҳбари.
Бугунги кунда ҳудудларда 35 та текстиль-бўёқ ва 14 та терини қайта ишлаш бўйича янги лойиҳалар тайёрланган.

Шу муносабат билан йил якунига қадар текстиль-бўёқ ва терини қайта ишлаш бўйича индустриал парклар ташкил этиш, замонавий тозалаш иншоотларини қуриш бўйича лойиҳаларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга ушбу ишлар ҳисобидан 20 мингта иш ўрни яратиши, қўшимча 250 миллион доллар экспортни таъминлаши шартлиги таъкидланди.

Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилояти, Фарғона тадбиркорлари бу имкониятдан фойдаланиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 630 млн долларлик янги лойиҳаларни бошлаш ташаббуси билан чиққан. Уларни инфратузилма билан таъминлаш учун жорий йилда 120 млрд сўм ажратилади.

Бошқа ҳудудлардан ҳам янги лойиҳа таклифлари бўлса, улар учун яна 50 млрд сўм ажратилиши таъкидланди.

Йиғилишда Самарқандда 300 гектар майдонда янги махсус саноат зонаси ташкил этилиши белгиланди.
#Об_ҳаво

🌤 26 - май : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +27°...+32° даража илиқ бўлиб, шимолий-ғарбдан 5-6 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 28-44% ни ташкил этади.

🌧Эртага кундузи +21°...+25° даража илиқ бўлади, жанубий-ғарбдан секундига 4-8м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 58-64% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️26 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл шаҳри.
Давлат дастури ижроси муҳокамада

*Янгийўл тумани.
Обод манзиллар сари дадил қадамлар

*Бўстонлиқ тумани.
Қонун барча учун баробар

*Юқори Чирчиқ тумани
.
Ёшлар етакчилари учун ўқув семинар ўтказилмоқда!

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Келажаги буюк янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда барпо этамиз

*Бекобод тумани.
Етакчиларга интерактив усулда семинар

*Қибрай тумани.
Ёшлар етакчилари иш фаолияти ҳокимлик мутасаддилари томонидан ӯрганилди

*Чиноз тумани. "
Спорт бизни бирлаштиради" шиори остида стол теннис мусобақаси ташкил этилди

*Тошкент тумани.
ДХХ кубоги: “Қизғалдоқ” маҳалласи Тошкент тумани чемпиони

*Ангрен шаҳри.
Шаҳар ҳокими саноат ишлаб чиқарувчилар билан учрашди ва уларнинг лойиҳалари билан танишди

*Нурафшон шаҳри.
Нурафшон шаҳридаги “Bizness city”да “Янги Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўйилди

*Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари ижтимоий объектларда бўлди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокимининг халқ қабули ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

*Чирчиқ шаҳри.
Чирчиқ шаҳар ҳокими маҳаллаларини ўрганмоқда

*Бекобод шаҳар.
Шаҳар ҳокими ҳудудга чиқиб ўрганиш ишлари олиб борди

*Пискент тумани.
Фахрий раислар меҳнати эътироф этилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#спорт

📌Вилоят таэквондочилари яна бир совринни қўлга киритди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#халқ_билан_мулоқот

📌Сайёр қабуллар: ҳар бир мурожаат ва унинг натижаси қатъий назоратда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#ҳоким_кубоги
#бокс

🥊Олмалиқдаги турнирда вилоятимиз вакилларининг қўли баланд келди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#мурожаат_ва_ечим

https://youtu.be/A6oCehTv_mQ

📌Хабар қилганимиздек, сайёр қабулларда моддий ёрдамга муҳтож эканликларини билдирган фуқаролар вазияти атрофлича ўрганилди ва уларга кўмак кўрсатилди.

🎥
Бу ҳақда батафсил "Севимли" телеканали ижодкорлари лавҳасида.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 27 - май : Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси +20°...+23° даража илиқ бўлиб, шимолдан 2-6 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 52-88% ни ташкил этади.

🌥Эртага кундузи +22°...+24° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 4-6 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 33-37% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️27 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўстонлиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари халқ билан бирга

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туманининг "Зукко китобхон"лари аниқланди!

*Бекобод тумани.
Кун қахрамонлари тиббиёт ходимлари

*Паркент тумани.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови кўтаринки руҳда ўтказилди

*Оҳангарон шаҳри.
Заковат” интеллектуал ўйинларининг якуний босқичи ўтказилди

*Қибрай тумани.
Олий Мажлис депутати томонидан давра суҳбати ташкил этилди

*Тошкент тумани.
Ғалла комбайнлари мавсумга тайёрланмоқда

*Ангрен шаҳри.
Ҳоким ҳудуддаги амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди

*Нурафшон шаҳри.
Тараққиёт ва Юксалиш маҳалла аҳолиси билан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими бошчилигида сайёр қабул ўтказилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳокимнинг фуқаролар қабули ўтказилди

*Чирчиқ шаҳри. “
Юртим мунаввар оқшомлари” фестивали ўтказилди

*Бекбод шаҳар.
Шаҳар ҳокими аҳоли билан биринчи қабулини ўтказди

*Зангиота тумани.
Янги боғча фойдаланишга топширилди

*Янгийўл шаҳри.
“Касблар фестивали” тадбири ўтказилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#вилоят_ҳокимлигида

⚡️Вилоят раҳбари фаол етакчи ёшларни тизимли рағбатлантириш бўйича мутлақо янгича ёндашувлар жорий этиш таклифини илгари сурди.

❗️“Ёшлар дафтари” жамғармасида 24 млрд 378 млн сўм маблағ шакллантирилиб, 3 минг 159 нафар ёшга 9 млрд 701 млн сўмлик ёрдам кўрсатилган;

📌Вилоят раҳбари фаол етакчи ёшларни тизимли рағбатлантириш бўйича мутлақо янгича ёндашувлар жорий этиш таклифини илгари сурди.

⚡️⚡️Унга кўра:

Уларга пул мукофотлари берилади;
Илғорлар тарихий шаҳарларга саёҳатга юборилади;
Уларнинг ота-оналарига фаол ва шижоатли фарзанд ўстиргани учун ташаккурнома билдирилади.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok